islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр»

Шарқ мамлакатларида Сарвари оламнинг ушбу буюк меросларини чуқур ўрганишга ва уларга амал қилишга алоҳида эътибор бериб келинган. Кўплаб алломалар ҳадислар ва уларнинг шарҳига бағишланган қатор асарлар ёзганлар. Ҳадисларни ва ҳадисга доир илмларни  халқ оммаси учун мумкин қадар қулай ва ихчам бўлиши мақсадида мухтасар рисолалар ёзиш услуби ҳам кенг тарқалган. Бу услубдаги асарлар жумласидан  таниқли олим имом Нававий томонидан тузилган “Арбаъийн” ҳадис тўплами ва «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари каби мухтасар асарларни кўрсатиш мумкин. Бу асарлардан ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган илмлар ўрин олган. Асарлардаги ҳадислар ва уларга оид илмлар диний таълим муассасалари ўқув дастурларига ҳам мос келади. Биз ҳозир «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асарига аҳамият қаратиб, бу асарни имкон қадар чуқурроқ ўрганишга киришамиз.

«Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари мусталоҳул ҳадис илмида дуч келинадиган саҳиҳ, ҳасан, заиф, мункар, муфассал ва мудаллас каби мана шу лимнинг навлари борасида баҳс юритилган китобдир ва бу китобда мухталаф ҳадис ва унинг ҳукми ҳақида носиҳ ва мансух ҳадислар ҳақида ва санатлар борасида, кимнинг ривояти қабул қилиниши борасида ва манашу илмга боғлиқ мавзулар борасида баҳс юритилган.

Муаллиф имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ушбу китобнинг муқаддимасида шундай дейди: «Мўминларнинг қалбларини очувчи, жуда кўп неъматлар берувчи, сазлу эҳсон ини бўлган зотга ҳамд бўлсин. У зот бизларга иймон неъматини ато қилди ва бизнинг динимизда бошқа динлардан афзал қилди. Ҳамда ўзининг ҳабиби ҳалила ва расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам воситасида саломларга ибодат ўчоғини ўчирди. У зот ўз пайғамбарини мўъжизалар ва замонлар оша давомий бўлган суннатлар билан хослади. Пайғамбар алайҳиссаломга ва бошқа барча пайғамбарларга уларнинг оилаларига кечаю кундуз  саловатлар бўлсин!

Аммо баъд: Дарҳақиқат, ҳадис илми Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган энг афзал илмлардандир.

Қандай қилиб бундай бўлмасин?! Ахир,  бу илм махлуқотларнинг энг яхшисини аввалгилару  охиргиларни энг азизи бўлган зотнинг йўлини баёни-ку.

Бу китобни «ал-Иршод»  номли китобдан қисқартириб олдим. Ал-Иришодни эса шайх имом ҳофизи мутқин абу Амр Усмон ибн Абдурраҳмон ибн Салоҳ номи билан машҳур бўлган алломанинг Улумул ҳадис китобидан қисқартириб олган эдим. Мана шу китобни  қисқартиришда мақсадга халал бермаган тарзда иншааллоҳ қаттиқ тиришаман. Ҳамда ибораларни изоҳлашга чанқоқлик билан киришаман. Суянчу таянч улуғ Аллоҳгадур».

Асар асосан уч қисмга тақсимланган ҳолда баён қилинган:

  1. Муқаддима.
  2. Ҳадис турлари.
  3. Ҳадис илмига доир масалалар.

Бугунги кунда Мисрдаги Дорул кутуб ал-Мисрийяда «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асарснинг саккиста махтут нусхаси мавжу:

  1. 62 вароқ, ҳижрий 1126- йилги нусхада мусталоҳ 4 рақам остида.
  2. 59 вароқ, «Мусталаҳул ҳадис»   482 рақам остида.
  3. 45 вароқ,ҳижрий 763 йилги нусхада 20720 рақами остида.
  4. 26 вароқ, ҳижрий 933 йилги нусхада 21526 рақами остида.
  5. 42 вароқ, 37788 рақами остида.
  6. 88 бат, ҳижрий 710-йил, нусха «Мусталаҳул ҳадиси Темур» 29 рақами остида.
  7. 124 бетта «Мусталаҳул ҳадиси Темур» 44 рақами остида.
  8. «Мусталаҳул ҳадиси Ҳалим» 3 рақами остида.

Имом Нававийнинг «Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр» асари асосида.

Тошкент ислом институти талабаси

Отахонов Темурбек

431500cookie-check«Ат-тақриб ват-тайсир ли маърифати сунанил баширин назийр»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: