Аввал хабар берганимиздек, 24-25 июль кунлари Тошкент Ислом институтида 2018-2019 ўқув йили учун кундузги таълим йўналиши бўйича Араб тили фанидан ижодий имтиҳон ҳамда Фиқҳ, Ақоид ва Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 21 июль куни Тошкент Ислом институтида имтиҳон олди консультациялар бўлиб ўтди. Тадбирни қабул ҳайъати котиби М.Насриев олиб борди.
Дастлаб “Тиллар кафедраси” ўқитувчиси Ё.Бухарбоев Араб тили фанидан бўлиб ўтадиган ижодий имтиҳон жараёнлари тўғрисида тўлиқ маълумот берди.
Фиқҳ ва Ақоид фанлари бўйича Фиқҳ фани ўқитувчиси Я.Раззақов, Ўзбекистон тарихи фани бўйича Тарих фани ўқитувчиси О.Тангиров тест синовлари тўғрисида абитуриентларга батафсил тушунча берди.
Эслатиб ўтамиз, кундузги таълим йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йили учун 50 та, жумладан 8 та аёл-қизлар учун квота ажратилган бўлиб, қабул ҳайъатига 202 нафар абитуриент ҳужжат топширди.