islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1]

Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”.

Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар.

У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2]

Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. “Амолий”.
  2. “Тафсирул Қуръон”.
  3. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”.
  4. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”.
  5. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”.
  6. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”.
  7. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”.
  8. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”.
  9. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”.
  10. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз).
  11. “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3]

“Манор”  китобига ёзилган шарҳлар:

  1. Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби.
  2. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби.
  3. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи.
  4. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи.
  5. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи.
  6. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи.
  7. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4]

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири
Абдуллоҳ Қосим

[1]Мифтоҳус саода. 2/185.
[2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603.
[3]Ҳадийятул орифин. 1/693.
[4]Кашфуз зунун. 112.

66120cookie-checkИмом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: