4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда.
Зиёратчилар меҳмонхонага жойлашгандан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олишди.
Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида 7 кун давомида бўладилар.
31 январь куни эса, Тошкент ислом институтининг бир нечта ўқитувчи ва ходимлари “Қирол меҳмонлари” сифатида умра зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.
“Зуйуфул Малик” – “Қирол меҳмонлари” ҳар йилги ҳаж ва умра мавсуми мобайнида Саудия Арабистони қироли томонидан дунёнинг турли давлатларидан таклиф этиладиган зиёратчилар ҳисобланади. Бу йил “Қирол меҳмонлари” сифатида институтимиздан 4 нафар ўқитувчи ва ходимлар, И.Аҳроров, А.Тошпўлатов, Б.Нурмуҳаммедов ва А. Мухторов умра ибодатини адо қилмоқдалар.
“Қирол меҳмонлари” умра зиёратидан ташқари Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак масканларга ташриф буюришади ва эътиборли шахслар билан учрашадилар. Ҳозиргача зиёратчилар, Бақиъ қабристони, Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз номидаги Қуръони карим нашриётида бўлишди.
Эътиборли жиҳати, институтда узоқ йиллардан буён қоровул вазифасида меҳнат қилиб келаётган 2 нафар ходим, Баҳодир Нурмуҳаммедов ва Аббос Мухторов ҳам бу йилги умра зиёратида “Қирол меҳмони” бўлишиб, юксак эҳтиром ва эътиборга муяссар бўлишди.
Администратор
Qaniydi hammayam shu fidoyilardan fidoiylikni örganishsa… tòĝrisi bilmadim nima bölardi, mahad yo gullab ketardi, yo …ketardi