islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Олий Маъҳадда бошқа динлар – насронийлик ва яҳудийлик ҳақида ҳам маълумот бериладими?!”

Тошкент ислом институтига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти делегацияси аъзолари Меҳмет Палечи, Нигина Пулатхоним, Эндрю Бекер, Сабрина Саунтилар ташриф буюрдилар.

Делегация аъзоларини институт ректори У.Ғафуров, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Д.Насиров ва Умумий бўлим бошлиғи М.Мирисмаиловлар кутиб олдилар.

Дастлаб, ректор У.Ғафуров институт фаолияти ва тарихи тўғрисида меҳмонларга маълумот берди. Ўзаро самимий руҳиятда ўтган мулоқотда делегация аъзолари томонидан берилган бир қатор саволларга ректор У.Ғафуров батафсил жавоб бердилар.

Жумладан, институтда ўқув дастурларида ислом динидан бошқа динлар ҳақида ҳам маълумот берилиши ҳамда динлар тарихи ўқитилиши, ҳозирги кунда Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги жараёнлар, ўқув дастурларида терроризм ва экстремизм ғоялари ҳақида тушунчалар берилиши, хорижда диний таълим олганлар Ўзбекистонда диний соҳада ишлай оилиши, шунингдек, ТИИни битирувчилари бошқа соҳаларда фаолият юритиши, хусусан, ўрта мактабларда дарс бераётгани ва бошқа масалалар юзасидан берилган саволларга меҳмонлар жавоб олдилар.

Маълумки, Ўзбекистон диний бағрикенглик тамойилига амал қилади ва диний таълим муассасаларида, хусусан Тошкент ислом институтининг ўқув дарсларида динларга илмий жиҳатдан ёндошилган ҳолда маълумот берилади.

Қадимдан Ўзбекистонда турли дин вакиллари аҳил яшаб келганлар, шунинг учун ҳам Олий маъҳадда уларнинг асослари ва хусусиятлари илмий асосда ўргатилади. Таълим муассасасида диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши кўрашиш борасида уларга раддия ўлароқ махсус курс ўқув режага киритилган.

Хорижда диний таълим олганлар дипломи настрификация қилингандан сўнг, диний соҳада фаолият юритиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний таълим тизими, Тошкент ислом институтида ўқитиладиган диний фанлар ва ўқув дарсликлар ҳақида, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилги қарорига мувофиқ Олий маъҳад дипломи барча таълим муассасаларида эътироф этилган.

Институт битирувчилари магистратура босқичида таълим олганларидан сўнг ўрта мактабларда ҳам дарс беришлари мумкин, мактабларда эса “Динлар тарихи” ва “Диншунослик” каби динлар ҳақида маълумот берувчи дарсликлар ўқитилиши маълум қилинди.

Ҳозирги кунда институт битирувчилари аҳоли эҳтиёжини қондириб келаётгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Сўнгги йилларда очилган диний Тасаввуф, Ҳадис, Фиқҳ, Ақида каби мактаблар илмий йўналишда фаолият олиб боради ва уларда юртимиздан етишиб чиққан алломалар асарлари илмий тадқиқ этилади.

Мулоқот якунида делегация аъзоларига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди ва дўстона мулоқот учун институт раҳбариятига ўз миннадорлигини изҳор этди.

ТИИ Матбуот хизмати 

256740cookie-check“Олий Маъҳадда бошқа динлар – насронийлик ва яҳудийлик ҳақида ҳам маълумот бериладими?!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: