خلافة عمر بن عبد العزيز
34-савол: Шоир Жарир халифа Умар ибн Абдулазизни мадҳ этиб шундай дейди:
У хилофатга ноил бўлди, бу унга тақдир эди,
Бу худди, Мусо алайҳиссалом Роббига тақдир билан келганидек.
Жарир бу маънони ҳам ояти каримадан олган бўлса, у қайси оят?
34-жавоб: Бу оят шудир:
ثُمَّ جِئْتَ عَلَى قَدَرٍ يَا مُوسَى
«Ва тақдирга биноан келдинг, эй Мусо!» (Тоҳа сураси, 40-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.