Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди.
Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Манба: Azon.uz