Никоҳ ақди ҳақиқий бўлишининг тўрт шарти бор:
- Валисининг ижозати. Агар вали йўқ бўлса, султон ёки вакили валиси бўлади.
- Аёлнинг розилиги. Агар аёл тул ва болиға бўлса ёки бокира ва болиға бир аёл бўлса,
Отасидан бошқаси уни турмушга бериши мумкин.
- Икки одил гувоҳ.
- Ижоб ва қабул. Яъни, уйланиш таклифи ва қабул қилмоқ. Никоҳдан аввал фотиҳа қилиш одобдандир.
Никоҳ ақди тузган киши: «Алҳамдулиллаҳ вассолату аъла Расулиллаҳ. Қизим, сени
Фалон кишига турмушга бердим», дегани маъқул.
Куёв вакили эса: «Алҳамдулиллаҳ вассолату аъла Расулиллаҳ. Бу садоқатга биноан мен
Ҳам уни никоҳламоқни қабул қилдим», дейди.
Никоҳ ақдини аёлга эшиттириш ҳам никоҳ одоби саналади.
Никоҳдан аввал келинга қараш мустаҳаб.
Икки гувоҳдан бўлак солиҳ кишиларни даъват этиш ҳам яхши.
Никоҳ ақдини тузаётганда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатларини бажаришни, кўзини
Ҳаромдан тийишни, фарзандли бўлиш ва юқорида зикр этилган фойдаларни қўлга киритишни
Ният қилиш керак.
Никоҳдан мақсад фақат шаҳват таскини бўлиши керак эмас.
Агар шундай тушунилса, бу иш фақатгина дунё амалидан бир амал бўлиб қолади.
Никоҳнинг шаввол ойида ва масжидда бўлиши мустаҳаб.
Муслимнинг Оишадан (р.а.) ривоятига кўра, Расулуллоҳ (с.а.в.) Оиша (р.а.) онамизга
Шаввол ойида никоҳланганлар.
Тошкент ислом институти талабаси
Зикрёев Хожимурод.