2025-2026 ўқув йилининг дастлабки кунларида Тошкент ислом институтида 1-сонли Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Мажлисга институт ректори, Кенгаш раиси Уйғун Ғафуров раислик қилди.
Кун тартибидаги масалалар
Йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди:
Институт Кенгаши ва Тафтиш ҳайъати таркибини тасдиқлаш;
2025-2026 ўқув йили учун Кенгашнинг йиллик иш режаси;
Институтнинг умумий йиллик иш режаси, проректор, кафедра ва бўлим бошлиқларининг иш режаларини тасдиқлаш.
Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида ЎМИ ва институт буйруқлари ижроси, фуқаролар мурожаатлари ҳамда Кенгашнинг ўтган йилдаги фаолияти юзасидан А. Эгамов ахбороти тингланди.
Қўшимча масалалар
Бошқа масалалар қаторида қуйидагилар муҳокама қилинди:
Битирув (диплом) ишлари мавзуларини тасдиқлаш ва илмий раҳбарлар тайинлаш (С. Примов);
Талабаларга академик таътил бериш ва талабалар сафидан четлатиш (Н. Турабоев);
Талабалар турар жойида тўлов миқдори, кун тартиби ва профессор-ўқитувчилардан иборат навбатчиликни тасдиқлаш (Х. Аманов);
Фан ойликлари, қўшимча дарс ва тўгараклар ташкил этиш (Н. Турабоев);
2025-2026 ўқув йили учун ишчи-ўқув режалари ва ишчи дастурларни тасдиқлаш (Ж. Рузиев).
Хулоса
Мажлис якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, масъулларга топшириқлар берилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.