islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КЎРДИМ

Бир муҳаддис айтади: “Ҳадис ёзиб ўтирган эдим. Мен ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фақат саловат айтиб, саломни тарк қилардим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: “Китобингда саловатингни тўлиқ қилмайсанми?” дедилар. Шундан сўнг ёзадиган бўлсам, у зотга саловат ва салом айтадиган бўлдим”. *** Сулаймон ибн Нуайм айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим ва: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ану у кишилар Сизнинг муборак равзангизни зиёрат қилиб, Сизга салом айтишмоқда. Сиз уларнинг сўзларини тушунасизми?” деб сўрадим. У зот алайҳиссалом: “Ҳа, уларга алик оламан”, деб жавоб бердилар”. *** Шайх Абдулғаний Нобулусий айтади: “Бўёқчи шайх Ризвон тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Сайдодаги катта “Умарий” масжидида экан. Инсонлар жуда кўп экан. Бир киши шайх Ризвонга қараб: “Эй, Ризвон, ичкарига кир”, дебди. Ўша пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапираётган эканлар. Ризвон у киши билан ичкарига кирибди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибди. У зот алайҳиссалом унга қараб: “Эй Ризвон, чиқиб ҳадисимни айт”, дебдилар. Сўнг ушбу ҳадисни айтибдилар:  “Истаганингча яша. Бир кун келиб вафот этасан. Истаган кишингни яхши кўр. Бир кун келиб ундан ажраласан. Истаган ишингни қил. Бир кун келиб у ила ҳисоб қилинасан”. Шайх Ризвон чиқиб, худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек ҳадисни инсонларга етказибди”. *** Абул Хайр Тайтоний айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шаҳарларига кирдим. Ейишга ҳеч вақоим йўқ эди. 5 кун ўтди ҳамки, туз тотмадим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари олдига келдим. У зотга, Абу Бакр, Умар розияллоҳу анҳумоларга салом бердим ва: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу кеча мен сизнинг меҳмонингизман”, дедим-да, бориб, минбарнинг ортида ухладим. Тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўнг томонларида, Умар розияллоҳу анҳу эса, чап томонларида, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олдиларида эди. Али мени туртиб: “Тур, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар”, деди. Мен туриб, икки кўзлари орасида ўпдим. У зот алайҳиссалом менга битта нон бердилар. Мен унинг ярмини едим. Уйғониб кетдим. Қарасам, қўлимда нонинг иккинчи ярми турган экан”. *** Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлган бир киши оиласи билан Балҳ шаҳрини ватан тутишган эди. Унинг аёли ва қизлари бўлиб, уларга фақирлик етганди. У киши вафот этиб, аёли душманларнинг ичи қоралигидан қўрққани сабаб қизларини олиб Самарқанд томонга йўл олди. Унинг сафари қаттиқ совуқ тушган пайтга тўғри келди. Улар шаҳарга киришгач, аёл фарзандларини масжидга олиб кирди. Ўзи озуқа излаб ташқарига чиқди. Икки тўда олдидан ўтди, уларнинг бири мусулмон тўдаси, иккинчиси мажусий кишилар тўдаси эди. Аёл бир мусулмоннинг олдига келиб, ўзини таништирди – Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканини айтди ва: – Бир кечалик егулик излаяпман, – деди. Мусулмон: – Ҳақиқатдан ҳам Али розияллоҳу анҳунинг авлодларидан эканингни исботловчи далил келтир – деб жавоб қилди. Аёл: – Бу шаҳарда мени танийдиган бирор кимса йўқ, – деди. Мусулмон унинг гапини эшитиб, ёрдам беришни истамади. Аёл мажусийнинг олдига бориб, бор гапни айтди ва мусулмон билан ўрталарида бўлган суҳбатни ҳам сўзлади. Мажусий уйдагиларини аёл билан масжидга юборди ва улар болаларни унинг уйига олиб келишди ва ажойиб кийимлар кийдиришди. Тун ярмига борганда бояги мусулмон туш кўрди. Гўё қиёмат қоим бўлган эмиш. Байроқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошлари узра турган экан. Яшил зумраддан бўлган қаср ҳам бор экан. Шунда мусулмон: “Эй, Аллоҳнинг расули, бу қаср ким учун?” деб сўради. У зот алайҳиссалом: “Тавҳид калимасини айтган мусулмон учун”, деб жавоб бердилар. “Ахир мен ҳам мусулмонман-ку!” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, менга мусулмон эканлигинг далилини келтир”, дедилар. Мусулмон ҳайратланиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Алининг авлоди сендан ёрдам сўраб келганида “Менга далил келтир” дединг. Сен ҳам ҳужжат келтир”, дедилар. Мусулмон йиғлаганича ўзини ўзи уриб уйғонди. Ташқарига чиқиб, шаҳардан аёлни излай кетди ва ахири қаерда эканини билди. Мажусийга одам юборганди,...

Бунга сен учун жаннатдан уй сотиб олдим

Саро ибн Яҳёдан ривоят қилинади: «Бир хуросонлик киши Басрада яшаш учун бор-будини сотди. Пули ўн минг дирҳам бўлди. Басрага келгач, хотини билан ҳаж қилиш учун Маккага отланди. Ўн минг дирҳам пулини омонатга қолдириш учун бирор ишончли одамни суриштирди. Унга Ҳабиб Абу Муҳаммад деган кишига омонат топшириш мумкинлигини айтишди. Хуросонлик Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келиб, «Мен аёлим билан ҳажга кетяпман. Мана бу ўн минг дирҳамга Басрадан уй сотиб олмоқчи эдим. Бирор уй топсангиз, имкониятингиз бўлса, сотиб олинг», деди. Кейин аёли билан Маккага жўнаб кетди. Бироз вақт ўтиб, Басрада очарчилик бошланди. Ҳабиб Абу Муҳаммад шерикларини маслаҳатга чақирди. Очарчилик одамларни ҳолдан тойдиргани учун омонатга берилган ўн минг дирҳамга ун сотиб олиб, муҳтожларга садақа қилиб, уларни очликдан ўлиш азобидан сақлаб қолмоқчилигини айтди. Шериклари: «У одам бу пулларни уй сотиб олиш учун омонатга қўйиб кетганди-ку?» деб эътироз билдиришди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Уни садақа қилиб, эвазига Роббим азза ва жалладан пулнинг эгаси учун жаннатдан уй сотиб оламан. Эгаси рози бўлса, айни муддао. Рози бўлмаса, пулларини қайтариб бераман», деди. Сўнг бор пулга ун ва нон сотиб олиб, (қийналиб қолганларга) садақа қилиб юборди. Ҳаж мавсуми тугаб, хуросонлик киши Маккадан қайтиб, Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг олдига келди. «Эй Абу Муҳаммад, мен сизга ўн минг дирҳам омонат қолдирган эдим. Агар уй сотиб олмаган бўлсангиз, қайтиб берсангиз, ўзим уй сотиб олсам», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад: «Мен сенга сўрилари, мевазор боғлари, анҳорлари бор уй сотиб олдим», деди. Бу хушхабарни эшитган хуросонлик дарҳол аёлининг олдига бориб, бу хушхабарни етказди. Орадан икки-уч кун ўтиб, ҳалиги киши Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, ўша уй қаерда? Уни бир кўрсам дегандим», деди. Ҳабиб эса табассум билан: «Сенга айтган қасрлари, анҳорлари ва бошқа гўзал сифатларга эга бўлган уй жаннатдаги уй эди», деб вазиятни тушунтирди. У киши қойил қолиб, аёлининг олдига борибди ва аёлига: «Ҳабиб бизга Роббидан жаннатдаги уйни сотиб олган экан» деб, бор пуллари очарчилик пайтида муҳтожларга тарқатиб берилганини айтди. Оқила аёл: «Аллоҳ таоло Ҳабиб Абу Муҳаммад сотиб олган уйга бизни муваффақ қилсин. ­Дунёда қанча ҳам яшардик. Унинг олдига боринг, бизга ўша уйнинг кафолатини ёзиб берсин», деди. У Ҳабибнинг олдига келиб, «Эй Абу Муҳаммад, сиз сотиб олган уйни қабул қилдик, энди бизга кафолат хати ёзиб беринг», деди. Ҳабиб Абу Муҳаммад унинг сўзини маъқуллади ва бир котибни чақириб, қуйидаги сўзларни ёздирди: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу Ҳабиб Абу Муҳаммаднинг Робби азза ва жалладан хуросонлик Фалончи учун сотиб олган уйнинг кафолатидир. Унга Роббидан жаннатда қасрлари, анҳорлари, дарахтлари ва бошқа сифатлари билан бўлган уйни ўн минг дирҳамга сотиб олди. Ушбу жаннатдаги уйни хуросонлик фалончига бериш, Ҳабибни эса кафолатдан озод қилиш Аллоҳ таологадир». Хуросонлик хатни аёлига олиб бориб берди ва уни сақлаб қўйишни тайинлади. Кўп ўтмай, у қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Орадан қирқ кунча ўтгач, ўлим вақти яқинлашганда аёлига: «Мени ювиб, кафанлагандан кейин ўша кафолат хатини кафаним ичига қўйишсин», деб васият қилди. Хуросонлик кишини дафн этишди, васиятини ҳам адо қилишди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қабр тепасида бир хат пайдо бўлди. Унда ушбу сўзлар ёзилган эди: «Хуросонлик фалончи учун ўн минг дирҳамга жаннатдан уй сотиб олганига кафил бўлган Ҳабиб Абу Муҳаммад учун хушхабар! Дарҳақиқат, Робби хуросонликка Ҳабиб шарт қилган уйни ато этиб, унинг...

Фоторепортаж: Икки илм масканига ташриф

30 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари чоғида янги бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишдилар. Қуйидаги ушбу икки илм масканига ташрифдан фотолавҳалар билан танишишингиз мумкин. 726

Рашк имондандир

 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله يَغَارُ وإن المؤمن يغار وغيرةُ الله أن يأتيَ المؤمنُ ما حرم اللهُ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло рашк қилади. Мўмин ҳам рашк қилади. Мўмин банда Аллоҳ унга ҳаром қилган нарсани қилишига Аллоҳ таолонинг рашки келади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Рашк Аллоҳ таоло яратган инсоний табиат ва ҳис-туйғудир. Киши ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан ҳимоя қилиши ва уларнинг турли назаридан сақлаши ҳам рашк ҳисобланади. Ўз аҳлини ва яқин маҳрамларини бегоналардан қизғанмайдиган ва рашк қилмайдиган кимса даюс дейилади. Даюслик эса улкан гуноҳ бўлиб, у ҳақда қаттиқ ваъид ва огоҳлантиришлар бордир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч кишига Аллоҳ таоло қиёмат куни назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган; ўзини эркакларга ўхшатган аёл (кийиниш, юриш-туриш ва муомалада); даюс”, деганлар. Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Жаннатга уч киши кирмайди: даюс; ўзларини эркакка ўхшатадиган аёллар; ароқ ичишда муккасидан кетган киши”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, ароқ ичишда муккасидан кетган кимсани биламиз, аммо даюс ким?” Даюс шундай кишики, ўз аҳлининг олдига кимлар кириб чиқади, парво қилмайди, – дедилар. Ва яна сўрадилар: Эркакка ўхшатадиган аёллар қайси? Шундай аёлки кийинишда ўзини эркакларга ўхшатади, – деб марҳамат қилдилар (Имом Суютий ривояти). عن زيد بن أسلم قال قال النبي صلى الله عليه وسلم إن الغيرة من الإيمان وإن البَذَاءٌ من النفاق والبذاء الديوث Зайд ибн Аслам (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рашк иймондандир. Беномуслик, шармандалик, уятсизлик мунофиқликдир. Оиласидаги фаҳш ишларга рози бўлиш эса, даюсликдир”, дедилар”. Эркакларнинг аёлларга ўхшашга уриниши юриш-туришда, гап-сўзда ва кийимда бўлади. Аёлларнинг эркакларга ўхшашга уринишлари ҳам худди шундоқ. Бу ишни қилганлар Исломда қораланади. Паҳлавон Маҳмуд ўзининг байтларида айтади: Эрлик ғуруринг бўлса, эй Аллоҳ суйган, Аҳли аёлинг безатиб чиқарма уйдан. Мевали шох агар чиқса кўчага, Тама қилар ўтган йўловчи ундан. Сен дарахт эккан бўлсанг ва дарахтингнинг шохлари кўчага чиқиб мева солса, ўтган ҳар бир киши ўша мевани ейиш орзусида ўтади, дейилган. Энди сен ҳам хотинингни ёки қизингни безатиб кўчага олиб чиқсанг, улардан ҳам ўтганлар бир орзу қилиб ўтишади. Рашк ва қизғаниш ҳатто ҳайвонларда ҳам бўлиб, фақатгина тўнғиз бундан ғайридир. Жами жониворлар тушса кўзга, Ҳамиятли бўлур, тўнғиздин ўзга. Аллоҳ таоло “Ғошия” сурасининг 21, 22-оятларида марҳамат қилади: “Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз  (ҳозирча) фақат эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи эмассиз”. Ана шу икки ояти каримага мувофиқ биз ҳам эслатмоқчимиз, холос. Аллоҳ таоло бизларни турли хил иллатлардан Ўзи халос қилсин ва асрасин. Юртимизни тинч ва осмонимизни мусаффо қилсин. Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Абдусамад Тожиддинов Манба 1 411

Меҳмоннинг мукофоти (сийлови) ҳақида

Ҳадиси шариф: Абу Шурайҳ Адавийдан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини икки қулоғим эшитиб, иккала кўзим кўрган: “кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қўшнисини иззат қилсин. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, меҳмонининг мукофотини икром билан берсин”. “Унинг мукофоти қандай бўлади, ё Расулуллоҳ?” – деди. Жавоб бердилар: “(Мукофоти) бир кеча-кундуз. Зиёфат (меҳмон қилиш эса) уч кун. Ундан ортиғи унга эҳсондир. Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхшиликни сўзласин ёки жим турсин!” (Имом Бухорий: ал-адаб ал-муфрад). Изоҳ: Ҳадиси шарифда “меҳмоннинг мукофоти” ҳақида сўз боради. Унда меҳмонни зиёфат қилиш уч кун эканлиги таъкидланиши баробарида, унинг “мукофоти” бир кечаю бир кундуз эканлиги ҳам айтилди. Уламолар мазкур “мукофот”га шарҳ бериб айтадиларки, бундан мурод меҳмон келган куни бир кеча-кундуз давомида уни астойдил икром қилиш, меъёр даражасидаги қандайдир жисмоний машаққатни ўз устига олиб бўлса ҳам уни сийлаш, шунингдек, хонадон соҳибалари ҳам тансиқ таомлар пиширишда бор маҳоратларини ишга солишлари ҳамда меҳмонга камоли эҳтиром кўрсатиш лозимлиги каби нарсалар тушунилади. Меҳмоннинг мезбон уйидаги биринчи куни шундай алоҳида аҳамиятга эга бўлган кун ҳисобланар экан. Ундан уёғидаги икки кунда эса умумий, одатдаги зиёфат билан кутилади. Илк кеча-кундуздаги мазкур мукофот, меҳмоннинг ўз мезбон биродари устидаги ҳақларидан саналади. Қолган икки куни мустаҳаб, бордию меҳмондорчилик яна давом этадиган бўлса, ундан уёғи мезбон томонидан меҳмонга садақа ва эҳсон ҳисобида бўлади. Меҳмонни икром этишга кўплаб набавий ҳадисларда тарғиб қилинади. Баъзи ҳадисларда “ليلة الضيف حق واجب على كل مسلم“ яъни “меҳмоннинг биринчи куни ҳар бир мусулмон зимамасида (биродарига нисбатан) вожиб бўлган ҳақдир!“, деган қатъий сўзлар билан ифода этилган (имом Бухорий: “ал-адаб ал-муфрад“). Шу боис, Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда, Лайс ибн Саъднинг мазҳабида, Ибну-л-Қаййим, Ибн Ражабва бошқаларга кўра меҳмонни зиёфат қилиш (меҳмон қилиш) вожиб саналади ва у бир кеча-кундузни ўз ичига олади. Қолган икки кун ҳам меҳмон қилиш бу мукаммал зиёфат ҳисобланади. Аммо, ҳанафий, моликий ва шофеийлардан иборат жумҳур наздида ҳамда Имом Аҳмаддан келган бир ривоятда мусофирни меҳмон қилиш вожиб эмас, балки, суннатдир. Яъни, жумҳур наздида мусофирни меҳмон қилиш суннат ва мустаҳаб маъносидаги ҳақлардан ҳисобланади. Бироқ, имом Моликка кўра қачонки, меҳмон йўловчи бўлиб, уни манзилига етказадиган имкониятлари тугаб қолган бўлсагина уни меҳмон қилиш вожиб бўлади. Бундай меҳмон фиқҳий манбаларда “مجتاز“ (мужтоз) деган сўз билан фиода қилиниб, аслида у ерда қолиш ва муқим бўлиш учун келмаган, балки, қасд қилиб кетаётгани жойга бориш учун ўртадаги шаҳар ёки қишлоқларда тўхтаб ўтишга мажбур бўлган мусофир тушунилади. Шунингдек, имом Моликка кўра ҳамда имом Аҳмаддан нақл этилган бир ривоятга биноан мусофирни уйига олиб кетиб меҳмон қилиш шаҳар аҳли зиммасида эмас, балки, қишлоқ аҳли зиммасидадир. Моликийя мазҳабининг шимолий Африка ҳамда Андалусияга тарқалишига сабабчи бўлган энг машҳур фақиҳларидан имом Саҳнун Танухийга кўра зиёфат фақат қишлоқ аҳли зиммасида бўлади, шаҳар аҳлининг эмас. Зеро, мусофир шаҳарга келса, албатта, меҳмонхона ёки карвонсарой топади. Бинобарин, бу ҳолатда меҳмонни мандубликка кўра зиёфат қилиш таъйин бўлади. Ва шаҳар аҳли зиммасига мусофирни меҳмон қилиш масаласи қишлоқ аҳли зиммасига тушганидек тушмайди. Имом Саҳнун бунинг сабабини қуйидаги икки иллатга боғлайди: биринчидан, бу ҳолат яъни шаҳарга мусофирлар кўп келиши такрор-такрор юз берадиган нарсадир. Агар шаҳар аҳли келган ҳар бир мусофирни меҳмон қилишни зиммасига олса, улар ҳеч қачон бу ишдан бошқа...
1 1 319 1 320 1 321 1 322 1 323 1 547