Нақшбандия тариқати таълимоти нуқтаи назаридан туриб масаланинг методологик жиҳатларини ўрганиш унинг келажакда ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Биз қуйида тасаввуфни тадқиқ қилишнинг хусусий ёки махсус методологик тамойил ва қоидаларни кўриб чиқамиз. Маълумки, мамлакатимизда нақшбандиягача мавжуд бўлган кўплаб тариқатлар (кубравия, яссавия, қодирия ва ҳ.) бугунги кунгача етиб келмади, тарих саҳифаларида муҳрланиб қолди. Нақшбандия тариқати эса бугунги кунда ҳам нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда фаолият кўрсатиб келмоқда. Бунинг сабаблари нимада? Бу саволга жавоблар кўп бўлиши мумкин. Бироқ биз методологик нуқтаи назаридан туриб жавоб берадиган бўлсак, мазкур тариқатнинг методологик тамойиллари аслида тўғри қўйилганида, мазкур тамойилларнинг ҳар қандай тузум ва замонлар оша ўз аҳамиятини йўқотмаганида, ҳар қандай даврда ҳам уларни ҳаётда қўллаш мумкинлигида, қолаверса, “Қуръон” ва ҳадисларда илгари сурилган ғоялар билан муштараклигида ётади. Шу ўринда муҳим бир нарсага эътиборни қаратмоқчимиз. Эътиқод масаласи исломда марказий тушунчалардан бири ҳисобланади. Шу масала мўъминни кофир ёки мунофиқдан ажратиб туради. Исломий эътиқоднинг энг юксак чўққиси тавҳиддир. Тавҳид исломни бошқа барча диний эътиқодлардан ажратиб туради ва унинг тўғри эътиқод эканлигини исботлайди. Умуман айтганда, эътиқод бўйича чиқарилган ҳар қандай ақоидий қоидалар тасаввуф психологиясини ўрганиш учун методологик аҳамият касб этади. Бу фикримизни битта мисол билан исботлашга ҳаракат қиламиз. Тасаввуфда “ҳулул” деган тушунча бор. Баъзи мутасаввифлар Аллоҳ авлиёга ҳулул этади деган фикрни билдиришади. Баъзида авлиё руҳи Аллоҳ билан қўшилиб кетади дейишади. Шу ўринда Туркиялик профессор Иброҳим Огоҳ Чубукчининг “Ҳаллож” мақоласидаги қуйидаги сатрларга эътиборни қаратиш лозим:”Ҳалложнинг тасаввуфий қарашлари орасида қуйидаги хусуслар диққатга сазовордир. 1. Тангри инсонга ҳулул этади, яъни инсоннинг ичига киради. Бошқача айтганда, лоҳут носутга киради. Бу дегани илоҳий зот инсоний зотга кириши мумкин…”[1]. Агар шу даъво тўғри бўлса, Ҳалложнинг эътиқодий масаладаги катта хатога йўл қўйганлиги аён бўлади. Бундай ғояларнинг барчаси ботилдир. Султонмурод Олимнинг қуйидаги фикрига эътиборимизни қаратамиз:”…комил инсонлар пировардида, шубҳасиз, Оллоҳ васлига мушарраф бўладилар, руҳан тангри билан бирлашиб кетадилар, ваҳдат, яъни бирликка эришадилар”[2]. Агар юқоридаги гаплар инсоний тасаввурда айтилган бўлса, ҳулулга яқин ҳолат бўлиб қолади ва у ҳам ботилдир. Аллоҳга инсоний сифатларнинг берилиши эътиқод илми бўйича нотўғри саналади. Сўфи Оллоёр ўзининг”Сабот ул-ожизин” асарида шундай деб ёзади: “На этса эрки бору қудрати бор, Қўли бирла яратти дема зинҳор. Тилингни сақла бундоқ қавли баддин, Худовандим муназзаҳдур жасаддин”[3]. Бу ҳақда нақшбандия тариқатининг пирларидан бири Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратлари шундай деб ёзади: ”Тасаввуф аҳлининг баъзиларининг сўзларидан ҳулул ва иттиҳод (бирлашиш) маъноси англашилади. Аммо бу хато тушунчадир. Аллоҳ баъзи дўстларига (валий бандаларига) кароматлар беради, аммо бунинг на иттиҳодга, на ҳулул қилишга ва на ваҳдати вужудга алоқаси бор – ҳеч бирига ҳеч қандай алоқаси йўқ”[4]. Эътибор бериб қаралса, муҳим эътиқодий масала бевосита тасаввуф таълимоти билан узвий алоқада экан. Тасаввуф таълимотининг шу масаладаги оғиб кетиши уни ботил таълимотга айлантириб қўйиши мумкин экан. Демак, бу ўринда умумий методологик ҳолат кузатилаяпти. Аҳмад Зиёуддин ал-Кумушхонавий ҳазратлари бошқа бир ўринда мазкур масала тўғрисида бунданда батафсилроқ фикр юритади:”… баъзи мутасаввифлар ҳам:”Солик ғояга (мақсадига) етгач, ёш ниҳолга сув ҳулул этганидек, Аллоҳ ҳам унга ҳулул этади, ажратиш мумкин бўлмайди, шунда:”Мен Уман, У мендир” дейиши мумкин…” дейишади. Уларнинг фикрича, бу қўшилув, ё иттисол (боғланиш), ё ижтимоъ (жамланиш), ёки истиҳола (ҳолдан қайтиш) йўли билан билан бўлади. Аллоҳ бу каби ҳоллардан муназзаҳдир. Булар даъво қиладиган иттисол ва ижтимоъ...
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур” (Исро, 9) Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китоб – Қуръони каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди. “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур”. Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қиламиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас”(Исро, 82). Дарҳақиқат, Қуръони карим шифодир, Қуръони карим раҳматдир. Қуръони карим қалблардаги турли иллатларнинг-ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир. Қуръони карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий ва бошқа касалликларга шифо бўлади. Шунингдек, Қуръони карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада-шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар. Қуръон тиловати ҳар бир мўминнинг кундалик вазифаси бўлиши афзалдир. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони карим бир марта ўқиб чиқилади. Ҳар бир мўмин Қуръонни бошидан охиригача ўқишни ўрганиб, ундан бир порани кундалик вазифа қилиб олиши гўзал ишдир. Каломлар ичида улуғи бўлган Аллоҳ таолонинг каломидан кейинги мартабада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари–ҳадиси шарифлар туради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам Қуръони карим фазли ҳақида зикрлар келган. Ана ўшалар Қуръони каримнинг фазли ҳақида келган маъноларнинг Қуръони каримнинг ўзида келганларидан кейинги ўриндагиси ҳисобланади. Қуйида Расули Акрам алайҳиссаломнинг Қуръони карим фазли ҳақида айтган ҳадиси шарифларидан баъзиларини келтириб ўтамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади. Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир”, дедилар”.Тўртовлари ривоят қилишган. Ушбу ҳадиси шарифда Қуръони каримга моҳир бўлиш учун тарғиб қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар учун олий мақом ваъда қилинмоқда. Қуръони каримга моҳир бўлганлар Қуръони каримга масъул қилинган Аллоҳ таолонинг ҳузурида мукаррам ва ўта ҳурматли фаришталар билан бирга бўлишлари таъкидланмоқда. Аллоҳ таоло турли бандаларига турли қобилият ва турли имкониятлар берган. Бандалар ичида ўткир қобилиятли ва яхши имкониятли бўлганлари Аллоҳ таолонинг ёрдами ила Қуръони каримга моҳир бўлиб мазкур олий мақомига эришадилар. Аммо баъзи бандалар ўткир қобилиятли бўлмасликлари ва яна бошқалари имкониятли бўлмасликлари мумкин. Уларнинг рағбатлари бўлса ҳам Қуръони каримга моҳир бўла олмайдилар. Унда нима қилиш керак? Ундоқ ҳолда ҳам Қуръони каримни ўрганишга ҳаракат қилавериш керак. Чунки бу ҳадиси шарифда Қуръони каримни ўқишда қийналган кишига қийналмаган кишидан кўра икки баробар кўп ажр берилиши ваъда қилинмоқда. Ушбу маънолардан келиб чиқиб, ҳар бир мусулмон Қуръони каримни кўпроқ ўрганишга уриниши керак бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим. Абу Довуднинг ривоятида: “Ким Қуръонни ўқиса ва унда бор нарсага амал қилса, унинг отасига қиёмат куни зиёси бу дунёдаги уйларда бўлган қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг”, дейилган. Яъни, Қуръони каримни ўқимаган отага шунчалик хурмат ва иззат бўлса, Қуръони каримни ўқиган ва унга...
Султонул Орифин Боязид Бастoмий ҳазратлари бир куни бомдод намозига тура олмади, ухлаб қолди. Ва намозини қазо этар экан, шу қадар йиғлаб, инградики, унга “Эй Боязид, бу гуноҳингни авф этдик, бу пушаймонлигинг ва кўз ёшинг учун 70 минг намоз савоби эҳсон этдим”, дейилди. Бастoмий ҳазратларини яна бир марта уйқу олди. Шайтон келиб, уни уйқудан уйғотди: “Тур, намозга кечикяпсан!”– деди у. – Эй малъун! Сен ҳеч бундай қилмас эдинг, одамларнинг намози қазога қолишини истардинг, энди нима бўлди-ю, мени намозга уйғотяпсан?– деб сўради Бастoмий ҳазратлари. – Бир неча ой аввал сен бомдод намозига туролмай қолганингда, пушаймонликдан кўп йиғлаб, инграган эдинг ва авф қилинган эдинг, устига-устак 70 минг намоз савоби ҳам олган эдинг. Бугун яна 70 минг намоз савоби эмас, битта намоз савоби олишинг учун сени уйғотдим, – деди шайтони лаъин. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари шундай ҳикоя қилади: – Менинг замонимда мингларча вали бор эди. Ҳаммаси ҳам ибодат, риёзат, кашф ва каромат соҳиби эдилар. Фақат асрнинг қутбларидан бири уммий (ўқимаган) бир темирчи эди. Мен бу ишнинг сир ва ҳикмати олдида ҳайрат ичида эдим. Бола-чақасини боқиш учун кеча-кундуз босқон бошидан кетмаган бу темирчини кўриш учун бир кун дўконига бордим. Салом бердим. Мени кўриб, болаларча севинди. Қучоқлади, қўлларимни ўпди. Ва мендан дуо истади. У ҳали кашф оламига кирмагани учун ўз мақомидан хабарсиз эди. У мендан дуо истаганига жавобан: – Мен сенинг оёқларингни ўпайин, сен менга дуо қил, – дедим. У шундай деди: – Сенга дуо этганим билан ичимдаги дард енгиллашмайдида. Мен ундан: – Дардинг нима?– деб сўрадим. – Қиёмат куни шунча одамнинг аҳволи нима бўларкин, деб бунга ёнишдан бошқа дардим йўқ, – деди темирчи. Ва ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Мени ҳам йиғлатди. Шу он ичимда бир нидо эшитдим: “Булар нафсим, нафсим” деганлардан эмас, “Умматим, умматим”, деганлардандир”. Буни эшитган заҳоти ичимдаги ҳайрат йўқ бўлди. Қутблик мақомининг бир оддий темирчига нима учун берилганини тушунгандай бўлдим. Англадимки, бу каби инсонлар пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг қалби тўғрисидадирлар, унинг ҳақиқатига мазҳардирлар. Темирчидан: – Одамларнинг азоб чекиши билан нима ишинг бор?– деб сўрадим. – Нима ишим бор? Менинг фитратим хамиртуриши шафқат суви билан йўғрилгандир. Унинг ҳузурида соатларча ўтирдим. Суҳбат этдик. У намозда ўқиш учун фарз миқдоридан ортиқ сура ва оятларни билмас эди. Уларни ўргатдим. Ва унинг олдидан 40 йил давомида эриша олмаганим даражаларга юксалдим. Ичим файзи илоҳийга тўлди. Ўшанда англадимки, қутблик сири бошқа нарса экан. У фазилат билан, илм билан, ибодат билан қўлга киритиладиган нарса эмас, балки Аллоҳнинг бергани экан. (4-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Тўлқинбек Холмирзаев 447
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши раиси, доктор Султон Румайсий жанобларининг таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Жорий йилнинг 3 февраль куни Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича анжуман ўз ишини бошлади. Анжуман бош ҳомийси БАА амири Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳён ҳисобланади. Унда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда турли конфессия етакчилари иштирок этмоқда. Йиғинга бутун жаҳондан мингдан ортиқ меҳмонлар келган. Дунё халқлари турли муаммоларга дуч келаётган ҳозирги мураккаб шароитда дин пешволари бир жойга жамланиб, ягона мақсад – йўлида ҳамкорлик қилишлари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур анжуманда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан бир неча юзлаб делегация вакиллари бир мажлисда жам бўлиб, муҳим масалаларни машварат қилишлари, албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради, инша Аллоҳ. Ушбу нуфузли анжуманда сўзга чиққан нотиқлар турли халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги борасида сўз қиладилар. 324