islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Суннат ва ҳадиснинг фарқи

Ҳадис ва суннат сўзлари жуда кўп талаффуз қилинадиган ва уларни қандай маъноларни ифода этишини ҳам кўпчилигимиз биладиган сўзлардир. Бу сўзлар Расулулллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалламнинг гапирган гаплари, қилган ишлари ва тақрирларига далолат қилади. Кўп ўринларда бу калималарнинг бири иккинчисининг ўрнида ишлатилади. Яъни маънодош сўзлар каби қўлланилади. Лекин аслида бу иккала сўз бир-биридан фарқ қиладими ёки улар  иккиси ҳам бир маънони ифода қиладими? Келинг бу масалани баён қилиш учун шу борада ёзилган адабиётларга мурожат қилайлик ва унинг ҳақиқатини билишга уриниб кўрайлик. Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг  “Суннат ва ҳадис” китобларига эътибор қиладиган бўлсак, айни биз излаган нарсаларни тўлалигича топамиз. Бу китоб суннат ва ҳадис ўртасидаги фарқли ва муштарак жиҳатлар, суннатнинг ҳамиша ҳужжат эканлиги, ҳадиснинг ҳаммаси ҳам ҳамиша ҳужжат бўла олмаслиги ва шунга ўхшаш муҳим фиқҳий масалалларни ўз ичига олади. Қуйида шу китобдан олинган баъзи иқтибосларни келтириб ўтамиз. “Ҳадис ва суннат бири иккинчисидан буткул фарқли эмас. Яъни икковида қарама қаршилик маънолари йўқ. Балки ҳадис ва суннатнинг бири умумийроқ иккинчиси эса хосроқ маъноларни ифода қилади…..  гоҳида ҳадис бошқа бўлади у суннат бўлмайди. Гоҳида суннат бошқа бўлади у ҳадис бўлмайди. Баъзи ўринларда иккови ҳам жамланади у ҳадис ҳам суннат ҳам бўлади”. Суннат ва ҳадиснинг фарқли жиҳатлари; “Уч нав ривоятлар фақат ҳадисдир улар суннат эмас. 1.Мансух бўлган ҳадислар суннат ҳисобланмайди. Мусулмонлар унга амал қилмайдилар. Уни насх қилгувчи бўлиб келган ҳадисга амал қиладилар. Мисол: “Ўтда пишган нарсани ейдиган бўлсангиз таҳорат олингиз”. Бу аъло даражадаги саҳиҳ ҳадисдир. Лекин кейинчалик бу ҳукмга амал қилиш қолмади. Кейинига севикли пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам, Хулафои рошидинлар ва ҳамма саҳобалар ўтда пишган нарсани ер эдилар ва янгитдан таҳорат қилмай намоз ўқир эдилар. Бу ҳадис Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйдаги ҳадис билан мансух бўлган. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва мени ёнларига олиб ансорийлардан бўлмиш бир хотиннинг уйига кирдилар. Хотин у кишига бир қўй сўйди ва У зот қўй гўштидан едилар. Кейин бир идишда янги хурмо келтирди. Ундан ҳам едилар. Кейин пешин учун таҳорат олиб намоз ўқидилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг хотин у кишига қолган гўштдан яна келтирди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан едилар. Кейин эса таҳорат олмасдан аср намозини ўқидилар”. Демак ўт теккан нарсани егандан сўнг таҳорат қилиш ҳадис бироқ суннат эмас ва унга амал қилинмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган ҳадислар. Булар гарчи ҳадис бўлсада лекин суннат эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг никоҳлари тўттага чекланмаган. Бинобарин у зотнинг никоҳларида тўққизта хотин жам бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу феъллари ҳадисдир суннат эмас. Бу феъл у зотнинг ўзларига хос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муъайян фойдани кўзлаб бир гапни айтишлари ёки бир амални бажаришлари. Бу турдагилар ҳам ҳадис деб аталади суннат эмас. Бунга мисол қилиб тик туриб бавл қилишни айтишимиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир маротаба бир қавмнинг ахлатхонасига тик туриб бавл қилганликлари ривоят қилинган. Аммо бу ривоят ҳадисдир, суннат эмас. Яъни Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам доим ўтирган холда бавл қилганлар ва шу амал суннат. Бироқ бу ривоятда келган тик туриб бавл қилишликлари фақатгина шу масалага ойдилик киритиш мақсадида бўлган холос. Инсон гоҳида шундай холатга тушадики ўтириб бавл қила олмайди. Масалан бавл қилиш жойи ахлатхона бўлиб ўтирганда...

Тошкент ислом институтида навбатдаги “Араб тили” ўргатиш ўқув курси ўз ниҳоясига етди

Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курсларининг навбатдаги давра тингловчилари ўқув курсини тамомладилар. Эслатиб ўтамиз, институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. 1 171

Тошкент ислом институти ўқитувчилари Искандария кутубхонасида бўлишди

Ўтган 27 январь куни Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида Искандария шаҳридаги “Искандария” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларни ўзлаштирдилар. Маълум бўлишича, Искандария кутубхонасида 2 млн. 310 мингдан зиёд қўлёзма, тошбосма ва бошқа  асарлар мавжуд. Кутубхона қўлёзмалар маркази мудири Мидҳат Ийса, қўлёзмаларни таъмирлаш бўлими бошлиғи Воил Муҳаммад Иброҳим ва қадимий асарларга кимёвий ишлов бериш бўлими бошлиғи Ҳусом ад-Дийб билан мулоқотлар ўтказилиб, фойдали маълумотларни қўлга киритилди. Учрашувларда мисрлик мутахассислар ўзбекистонлик масъул ходимларга қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш, кимёвий текширувлар ўтказиш, китобларни таъмирлаш, қўлёзма ва тошбосма асарлардан электрон нусха олиш ҳамда фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил гапириб бердилар. 28 январь куни эса мутахассисларимиз Қоҳира шаҳридаги Миллий кутубхона ва Давлат бош архиви фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу фондда “Усмон Мусҳафи” ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланар экан. Кутубхона ходимлари ўзбекистонлик мутахассисларга қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши, кимёвий ишловлар бериш, китобларни таъмирлаш босқичлари ва нодир асарлар учун махсус қоғозлар тайёрлаш тартиблари ҳақида атрофлича маълумотлар бердилар. Миср сафари давом этмоқда. 778

ИСТИҚЛОЛ УЧУН БАХШИДА УМР

Жорий йилнинг 30 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1,2-курс талабалари ўртасида маънавият ва мураббийлик соатлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишланган “Истиқлол учун бахшида умр” мавзусида хотира тадбирлари ташкил этилди. Ташкил этилган маънавият ва мураббийлик соатларида Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди бўлганлиги, у мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаган, оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирган шахс сифатида эътироф этилди. Шунингдек мураббийлик соатларида 1,2-курс талабаларига “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов, кафедра ўқитувчилари Ф.Маманосиров ҳамда З.Бегматов томонидан Самарқанддаги ҳадис илми мактаби очилиши, унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Талабалар орасидан ушбу “Ҳадис илми мактаби”да ўқишни хоҳловчилар танлаб олиниши ҳақида аҳамиятли маълумотлар айтиб ўтилди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 777

Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. У мамлакатимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклаган. Оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда юртимизни жадал ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирган. Биринчи Президентимиз ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирган. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ислом Каримов хотирасига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди тузилди. Тошкент давлат техника университети, Асака шаҳридаги автомобиль заводи, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, Тошкент халқаро аэропорти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидаги кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида буюк Йўлбошчимизнинг ҳайкали ўрнатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги қарорига асосан буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланди. Биринчи Президентимиз дафн қилинган Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида улуғвор мақбара бунёд этилди. Бу ёдгорлик юртдошларимиз қадами узилмайдиган муқаддас зиёратгоҳга, ёшлар учун катта тарбия масканига айланди. Президент Шавкат Мирзиёев  ушбу ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди. Давлатимиз раҳбари ёдгорлик мажмуасини сақлаш, атрофини ободонлаштириш, зиёратчиларга қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари,  нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди. Самарқанд Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Маълумки, Биринчи Президентимиз ушбу қадимий шаҳарда туғилган, унинг ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор қаратган. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги, Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан бу ерда қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилган. 2007 йилда ЮНЕСКО шафелигида Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги кенг нишонланган. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий мақбаралари, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий қадамжолар обод қилинган. Ўнлаб замонавий иншоотлар, хиёбонлар, фавворалар барпо этилган. Кейинги йилларда қад ростлаган Ислом Каримов мақбараси ва ҳайкали Самарқанддаги ана шу обод масканлар қаторига қутлуғ қадамжо бўлиб қўшилди. Шу куни Самарқанд вилояти жамоатчилиги Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди. Қарши шаҳрида ҳам буюк Йўлбошчимиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Пойтахтимиз ва вилоятларда Биринчи Президентимиз таваллуд кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилди. Манба 765
1 1 320 1 321 1 322 1 323 1 324 1 547