islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” ўқув курсига қабул эълон қилади

Имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” курсларига қабул эълон қилинади, дея хабар берди “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати. Ҳужжатлар 20 ноябрдан 24 ноябргача қабул қилинади. Ўқув курсининг муддати 3 ой бўлиб, ўқиш 2018 йил 1 декабридан бошланади. Ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 30 нафар этиб белгиланган. Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 1. Мудир номига ариза; 2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади); 3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида); 4. 3х4 расм (4 дона). Маълумот учун манзил: Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти. Телефон: (99871) 244-48-27, e-mail: info@kukaldosh.uz 1 072

Расулуллоҳга мактуб

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум, Я саййидал мурсалин! Маҳлуқотлар ичида сизни танлаб, сизни саййидлик тожи билан шарафлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин. Эй, оламларга раҳмат қилиб юборилган Саййидим, сизга борим фидо бўлсин! Алҳамдулиллаҳ, бугун Роббим Ҳақ таоло мени сиз жанобимга мактуб ёзишга қодир қилди. Я Расулуллоҳ, сийрат китобларида сизнинг гўзал, такрорланмас сиймойингизни таниб боряпман, сизни таниб борганим сари қалбимдаги соғинч ўти ёняпти. Я Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло сизни оламларга раҳмат қилиб юборди, сиз муҳтарам зот сабабли бутун борлиқни йўқдан бор қилди. Сиз саллоллоҳу алайҳи васалламни жамики инсонга шафоатчи қилди. Оддий банда тугул бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам сиз Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлишни орзу қилдилар. Эй сарвари коинот, Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, биз сизга уммат бўлишдек шарафга эришдик. Саййидим сизнинг гўзал сиймойингизни кўзларимни юмиб тасаввур этишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ таолодан сизни тушларимда кўришликни ўтиниб сўрайман. Я Расулуллоҳ ота-онам сизга фидо бўлсин! Тушларимда муборак юзингизни бир бор кўришликни оламларга алишмайман! Баъзан тафаккур қиламан, сизнинг Макка фатҳидаги хурсандчилигингиздан қувонаман, мушриклардан тортган азобларингизни эслаб қалбим доғ бўлади. Эй саййидим, ўша кунлар мен ҳам асҳобларингиз қатори ёнингизда бўлсам. Ўз қариндошларингиз, амакиларингиз сизни яккалашганида мен сиз билан бўлсам. Уларни тўплаб ҳидоят нури билан нурлантиришга ҳаракат қилдингиз. Қариндошларингизга қараб нималар дедингиз-а? Муборак оғзингиздан чиқаётган сўзлар қулоғим остида жаранглайди: «Алҳамдулиллаҳ, Унга ҳамд айтаман, Ундан мадад тилайман, Унга имон келтириб, Унга таваккул қиламан, гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз ва шериксиздир. Сиз сўзларингизни шундай давом эттирардингиз. Йўлбошчи ўз аҳлига ёлғон гапирмайди. Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мен сизларга хос, одамларга эса умумий суратдаги Аллоҳнинг Пайғамбариман. Аллоҳга қасамки, ухлаганингиз каби жон таслим этасизлар, уйғонганигиз каби қайта тириласизлар ва қилган амалларингизга қараб ҳисобга тортиласизлар. Албатта, унинг натижаси абадий жаннат ёки дўзах бўлади». Сўзларингизни тугатар экансиз, фақатгина Абу Толиб сизга хайриҳоҳлик билдирди. Қолганлари эса ғофиллик билан залолатга кетдилар. Саййидим, сиз қанчалар буюк матонат соҳибисиз-а? Абу Жаҳлларнинг, Валид ибн Муғийраларнинг ситамларига мустаҳкам ирода кўрсатдингиз. Умматга энг буюк ўрнак сиз ўзингизсиз, Я Расулуллоҳ! Мушриклар сизга нималарни ваъда қилишмади? Сиз эса уларга парво ҳам қилмадингиз, уларга қараб: “Аллоҳга қасамки, «шу ишни тарк қил» –деб, ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам, Аллоҳ шу динни ғолиб этгунинга қадар, ёки шу йўлда ҳалок бўлгунимгача, бу йўлни тарк этмасман”. Нақадар буюк сўзлар. Амакингиз Абу Толибдан ажралиб каъба олдида маҳзун юрганингизда ёнингизда бўлсам эди, Я Расулуллоҳ! Тоиф сафари. Бу сафар уматингизни ларзага солади. Саййидим , бу қавмга ҳам яхшиликни хоҳладингиз, аммо бу ғофиллар сизни тошбўрон қилишди. Ҳабибим, муборак оёқларинигиздан оқаётган қонни – кўз ёшларим билан артсам бўлмасмиди?! Эй сарвари коинот ўша дамдаги сизнинг буюк Роббингизга қилган муножотинингиз бизни тўлқинлантиради. «Эй Парвардигорим, дея Ҳақ субҳанаҳу ва таолога мурожаат қилдингиз. Ўзингга қувватим заифлигидан, хийлам озлигидан, одамлар орасида ожизлигимдан шикоят қиламан! Эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси,сен мени яратган Роббимсан, мени кимларга ташлаб қўйдинг! Мени танимайдиган нотанишларгами?! Ёки душманимгами?! Агар менга ғазаб қиламаган бўлсанг , буларга эътибор қилмайман, бу қийинчликларинг менга писанд эмас. Токи рози бўлгунингча узр. Фақат Аллоҳдагина имкон ва қудрат бордир». Бу сўзларни эшитган сизнинг энг катта душманларингиздан бўлган Утба ва Шайба ибн Робиаларнинг ҳам қалблари юмшади. Мушрикларнинг тош қалбларини юмшатган ушбу сўзлар, бизларни...

Ёлғон энг ёмон хулқдир

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди», дедилар».  Бухорий ривоят қилган. Кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолар экан. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан. «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди». Албатта, арпа дони жуда ҳам кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мажбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу – дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак экан. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг сал бўлса ҳам ёлғончи эканини билиб қолсалар, ўша одам тавба қилмагунича қалбларидан чиқмас эди». Аҳмад ва Баззор ривоят қилишган. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғончига бўлган муносабатлари ҳақида сўз кетмоқда. У зот алайҳиссаломнинг наздларида ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ экан. У зот алайҳиссалом арзимаган ёлғон сўз айтган одамдан ҳам ўша одам тавба қилмагунича рози бўлмай юрар эканлар. Демак, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, У зотнинг шафоатларидан умидворман, деган мўмин банда арзимаган нарсада ҳам ёлғон гапирмаслиги, билиб-билмай ёлғончилик қилиб қўйган киши дарҳол тавбага шошилиши керак. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёлғончиларга нисбатан муросасиз кураш олиб боришда ўз хиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим. “Ёлғон” китобидан Манба 745

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди

Кўп асрлик тарихга эга бўлган халқимизнинг маънавий мероси, миллий қадриятларини халқимиз онгига сингдиришда кино санъатининг ўрни беқиёсдир. Айни пайтда, кино маънавиятни тарғиб этувчи етакчи санъат турларидан биридир. Чунки, бу санъат тури ҳар хил ёшдаги, турли касб эгаларига, яъни томошабинларга бевосита таъсир кўрсатади. Кино экранда юз бераётган воқеалар ҳамда томошабин ўртасидаги маънавий кўприк вазифасини ўтаган ҳолда икки томонлама таъсир кучи билан экранда қаҳрамонлар қиёфасини  гавдалантираётган ҳар бир актёрга ва уларнинг ҳаракатларини кузатиб турган томошабинларга руҳий озуқа беради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунга асосан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди. Ташриф давомида талабаларга режиссёр Ҳ.Насимов томонидан суратга олинган “Ҳаёт” фильми намойиш этилди. Намойиш аввалида фильм сценарияси муаллифи И.Мирзо томонидан тақдимот ўтказилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими 746

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганиш асносида у зотни нафақат ибодатда, балки, жамийки ўринларда: хулқ-атвор, муомила ва таълим беришда намуна эканликларини билиб оламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши муаллим бўлганлар. Бугунги кунимизда барча муаллимлар у зотдан ўрнак олишлари лозим. У зотнинг таълим услублари шу қадар мукаммал ва манфаатли бўлганки, у зот берган таълимни ўзлаштирган толиби илмлар бутун жаҳонга машҳур бўлишган. Шу қаторда юртимиздан чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Ибн Сино каби уламоларимиз бунга катта далил бўлишади. Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ота-онам у зотга фидо бўсин! У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимадилар, урмадилар ва сўкмадилар!” (Имом Муслим ривояти). Қуйида бугунги кунда муаллимлар муҳтож бўладиган у зотнинг одоб-ахлоқ, чиройли таълим бериш ва гўзал услублари билан танишамиз: 1 – Таълим олувчига савол бериш услублари: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Аллоҳнинг бандаларига ва бандаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақларини биласанми?” дедилар. У киши эса “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ” жавоб бердилар. Бу ҳолат уч маротаба такрорланди. У зот: “Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи, улар Аллоҳгагина ибодат қилишликлари ва Унга бирор нарсани шерик келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳақлари эса Аллоҳ Унга шерик келтирмаган кишини азобламаслигидир” деб айтдилар. Бу услубда иккита фоида бор: Таълим олувчида жавобга шавқ уйғонади ва уни эшитгандан сўнг унда чуқур илм ҳосил бўлади. Таълим олувчи ўзидаги тушинчани айтади. Агар тушинчаси тўғри бўлса муаллим уни рағбатлантиради. Агар тушинчаси нотўғри бўлса, муаллим уни тўғирлаб қўяди. 2 – Саволни такрорлашни сўраш ва сўровчини мақташ услублари: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Менга мени Жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган амални хабарини беринг” деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига қараб: “Дарҳақиқат, тўғри йўл топди” дедилар. Сўнг: “Нима дединг?” дедилар. У киши саволини қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғридан-тўғри ҳалиги кишига жавоб бермадилар. Биринчи саҳобаларига қараб, уларни эътиборини тортиб, сўнг саволни қайтаришни буюрдилар. Чунки, кўпинча талабалар чалғиб қолиши мумкин. Шу сабабдан уларни эътиборини тортиб, сўнг жавоб бериш керак. 3 – Янги маълумот етказишликка таълим олувчини қизиқтириб қўйиш услублари: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Саид ибн Муалло розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман” дедилар. Кейинроқ қўлимдан ушлаб масжиддан чиқа бошлаган эдик мен у зотга: “Менга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман деб айтмаганмидингиз?” дедим. Сўнг у зот: “Алҳамдулиллаҳи Роббил ааламийн (Фотиҳа сураси). Икки марта нозил бўлган ети оят” дедилар. Талабаларни бир янгилик айтаман деб қизиқтириб қўйиш, дарс мобайнида сергак ўтиришларини таъминлайди. 4 – Таълим олувчида таъсурот қолдириш услублари: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким беш хислатни ўрганиб унга амал қилишни ёки амал қиладиган кишига ўргатишни ҳоҳлайди” дедилар. Шунда “Мен” дедим. У зот менинг қўлимдан тутиб, бармоқларимда санай бошладилар: “Ҳаромлардан сақлан инсонларнинг обидроқи бўласан, Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл инсонларнинг беҳожати бўласан, қўшнингга яхшилик қил (комил) мўмин бўласан, ўзингга яхши кўрган нарсангни инсонларга ҳам яхши кўр (комил) мусулмон бўласан ва кўп кулмагин чунки у қалбни ўлдиради” (Имом Аҳмад ривояти). Бу услубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутиб, бармоқлари орақали беш хислатни санаб, кўрсатиб бердилар. Шу боис, талабаларни зеҳнида илм яхши ўрнашади....
1 1 362 1 363 1 364 1 365 1 366 1 547