islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди

Инсоният тарихидаги энг буюк кашфиёт – китоб. Қолганлари китоб ўқиш асносида юзага келган. Унинг тарихи узоқ минг йилликларга бориб тақалади. У папирус ўрамига, сопол тахтачаларга ёки тошларга битиладими, қандай кўринишда бўлмасин, инсон савиясини юксалтиришга хизмат қилган. Халқимиз – китобхон. Уйида китоби йўқ одамни камбағал санайди. Мудом мутолаага ошно юради. Ўғил-қизларининг ўзидан кўра кўпроқ ўқишини истайди. Чунки бунинг замирида маънавиятга, келажакка эътибор мужассам. Эришаётган улкан ютуқларимиз замирида ҳам аслида китобга ошнолик борлигини унутмаслик лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунга асосан, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабалар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди ва янги нашр этилган китоблар тақдимотида иштирок этдилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими 715

Мўминнинг уч ахлоқи

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). Афвни (қабул қилиб) олинг Афв этиш бирор кишининг айб, ёмон ишларини кечириш, айбдорга нисбатан жазо беришга лойиқ бўлса ҳам лутф кўрсатиб жазолашни тарк этишдир. Кечиримли ва сабр-тоқатли бўлиш динимизнинг асосий тамойилларидан биридир. Айниқса, ўч олишга қодир бўла туриб кечириб юбориш гўзал фазилат, олий хулқ намунасидир. Оятдаги “афв” сўзининг тафсири манбаларда турлича келган. Баъзи муфассирлар у – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш десалар, бошқалари закот вожиб қилинмасдан олдин бойлардан олинадиган садақалар деб изоҳлаганлар. Имом Табарий (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жаброил (алайҳиссалом)дан ушбу оятни шарҳлаб беришни сўраганларида У зот: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқда-ки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” деб шарҳлаганлар”. Саҳобалар Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан: “Гўзал хулқ нима?” деб сўрадилар. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” оятини тиловат қилдилар. Афв гўзал ва мақталган ахлоқларнинг асосидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти). Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да бу фазилатларнинг барчаси мужассам, сўзлари ва феълларида ҳам бу хулқ ила зийнатланган эди, бошқаларни ҳам кечиримли бўлишга ундардилар. Убода ибн Собит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Набий (алайҳиссалом) кечиримли, шафқатли ва раҳмдил бўлишда пешқадам эдилар. Макка аҳли у зот (алайҳиссалом)нинг йўлларига тиконлар сочишар, сажда қилиб турганларида туянинг ичакларини ташлаб кетишар ва доимо мазаҳ қилишар эди. Бу ҳол бир ёки икки йил давом этгани йўқ, балки ўн уч йил муттасил давом этди. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни авф этдилар, ҳақига дуо қилдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари билан тарбияланган саҳобалар (розияллоҳу анҳум) ҳам ўзларига зулм қилганларни кечиришда барчага намуна бўлдилар. Бу ҳақда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Уяйна ибн Ҳиср деган киши Ҳазрат Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурига кириб: “Эй, Хаттобнинг ўғли! Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаманки, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм чиқармаяпсан”, деди. Бундан Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ғазаби чиқди, ҳатто энди бир кор-хол бўлади, деб атрофдагилар қайғуга тушиб қолишди. Шунда саҳобалардан бири: Эй, амирал мўминин! Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” деб буюрмаганмиди, у одам жоҳиллардан”, деди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) Қуръон тиловатини эшитиши биланоқ, ғазабини ютди ҳамда Аллоҳнинг хитобига мувофиқ иш тутди (Имом Бухорий ривояти). Расулллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хатокорнинг айбини кечиб юборувчиларни Аллоҳ таоло кечириши ҳақида бундай деганлар: “Авф бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Бас, афв қилинг! Аллоҳ сизни азиз қилади. Садақа молга кўпайишдан бошқани зиёда қилмас. Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизга раҳм қилади” (Имом Ибн Абу Дунё ривояти). Бошқа ривоятда эса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўч олишга ҳақли...

Тошкент ислом институтининг амалиётчи талабалари “Саййид Муҳйиддин махдум” билим юрти талабалари билан учрашдилар

2018 йилнинг 17 ноябрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талабалар ҳамда билим юртида педагогик амалиёт ўтказаётган Тошкент ислом институтининг амалиётчи талабалари ўртасида учрашув ташкил қилинди, дея хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Учрашув билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш зали мудир ўринбосари А.Мелибоев ва “Инглиз тили” фани ўқитувчиси Б.Бозорбоевлар бошчилигида ўтказилди. Учрашув аввалида билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев сўз олиб, Тошкент ислом институти талабалари Турғунбоев Нуриддинжон, Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф, Халилов Шавкатжон, Нажмиддинов Бахтиёржон, Расулов Боборавшан, Мухамматдинов Ағзаматдин ҳамда Нуриддинов Юлдашбойларни таништириб ўтар экан, улар ҳақидаги маълумотларни қисқача тариф асосида йиғилганларга етказди. А.Мелибоев ўз сўзида давом этиб ушбу олийгоҳ талабалари 2018 йилнинг 27 декабрига қадар билим юртида амалиёт ўтказишлари ҳақида гапириб, Тошкент институти талабаларини ўрта махсус ислом билим юртларида амалиёт ўтказишдан мақсадлари ва уларга қўйиладиган талабалар ҳақида қисқача тушунтириб бериб ўтар экан, билим юрти талабаларига ушбу амалиётчилардан унумли фойдаланиб қолишликлари ҳақида тавсия берди. Шундан сўнг икки билим юртлари талабалари ўртасида очиқ мулоқот тарзидаги суҳбат давом этди. Суҳбат давомида амалиётчи талабалар томонидан Тошкент ислом институти, ушбу жойда яратилган шароитлар, дарслик сифатида ўқитиладиган адабиётлар, институт талабаларига қўйиладиган талаблар ҳақида тушунчалар бериб ўтилди. Суҳбат давомида билим юрти талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. 841

«Сиз буюк хулқ узрадирсиз»

Бизни Ўзининг охирги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор», деган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га батамому мукаммал саловоту дурудлар бўлсин. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг улкан ва ибратли ҳаётларининг ҳар бир лаҳзасини диққат билан ўрганиб, келажак авлодларга ўта аниқлик ила ривоят қилиб қолдириб кетган саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин. Тунларни кунларга улаб, омонат ила Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаёт йўллари–сийратлари ҳақида тайёр китоблар қолдириб кетган сийрат илми уламоларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Маълумки, Рабиул аввал ойининг 12-куни жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг таваллуд топган кунларидир. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)  милодий сананинг 571 йилида Маккаи мукаррамада араблар орасида обрўли саналмиш Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. У зотнинг насаблари Иброҳим (алайҳис салом)га муттасил ҳолда етиб борганлиги ҳақида марҳамат қилиб: «Аллоҳ таоло пайғамбарлик учун Иброҳим авлодларидан Исмоилни, Исмоилнинг авлодларидан Бани Кинонани, Бани Кинонадан Қурайшни ва Қурайшдан Бани Ҳошимни, Бани Ҳошимдан эса мени танлаб олди» – деганлар. Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни ана шундай улуғ кишиларнинг пуштида сақлаб келиб, оталари Абдуллоҳ ва оналари Оминадан туғилишларини ирода қилди. Таваллуд топган кечаларида бир қанча ғароиб воқеалар содир бўлганлиги тарих китобларида зикр қилинган. Жумладан, у зот туғилганларида бир нур пайдо бўлиб, унинг зиёси Шом диёридаги қасрларни ёритиб юборган. Форс юртидаги мажусийлар сиғинадиган, минг йиллар давомида ёниб турган олов ўчиб қолган. Мушриклар ибодат қиладиган бут ва санамлар юз тубан қулаб тушган. Тўрт ёшлик чоғларида Ҳалима ас-Саъдийянинг уйида яшаган вақтларида “шаққи садр” воқеаси содир бўлиб, икки фаришта у зотнинг кўкракларини ёриб, ундан шайтоннинг насибасини олиб ташлайдилар. Ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан Шом сафарига чиққанларида тепаларида бир булут соя солиб борганлиги, Бусро деган жойга етганларида насроний роҳиб Буҳайронинг Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)  охирзамон пайғамбари бўлишларини башорат қилиши шулар жумласидандир. Маълумки, Ислом дини инсониятни гўзал хулқу одобга чорлаш, уларни чин инсоний фазилатлар эгаси қилиб тарбиялаш учун нозил қилинган бўлиб, унинг таълимоти инсоният ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгандир. Муқаддас динимизнинг ҳаётбахш ва ўлмас қадриятлари    мана ўн беш асрдирки, ҳамон бутун башарият назарида ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. Албатта, бу биринчи навбатда, биз уммати муҳаммадияни ўз динимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда бўлишига сабаб бўлса, иккинчидан, унинг таълимотларига чин ихлос билан амал қилмоқликка ундайди. Аллоҳ таоло Ўзининг энг сўнги ва комил динини мукаммал ахлоқи ҳамида соҳиби бўлмиш сарвари олам Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га нозил қилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Зеро, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) динимизнинг ҳар бир замон ва маконга муносиб бўлган, шунингдек, ҳар бир шахснинг иқтидорига қараб таклиф қилинган кўрсатмаларини биз умматлари учун ўзларининг ҳаётларига тадбиқ қилиб кўрсатиб бердилар. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ҳаётлари ҳар бир мўмин-мусулмон учун улкан тарбия мактабидир. У зоти шарифнинг ҳаёт йўлларини қунт билан ўрганиб чиққан ҳар бир инсон албатта, бунга амин бўлмай чораси йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд...

Исломда байроқдорлик

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади. Маълумки, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Шундай экан, мақолада бу муҳим кун муносабати билан байроқ ва байроқдорлик тарихи тўғрисида сўз юритишни маъқул топдик. Тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган  ишларидан бири бўлган. Хусусан, Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари мелодий 623 йилнинг март ойига тўғри келувчи ҳижрийнинг 1-йили Рамазон ойида бўлган. Ул Зот Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл ибн Ҳишом бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу учун тикилган бу байроқнинг ранги оқ бўлиб, уни Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган. Энг дастлабки катта ғазотлардан ҳисобланган Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Қураший ал-Абдарийга бердилар, байроқ оқ рангда эди. Муҳожирлар байроғини Алий ибн Абу Толибга бердилар, бу байроқни “Уқоб” дейиларди. Ансорлар байроғини Саъд ибн Муозга бердилар. Ҳар икки байроқ қора рангда эди. Уҳуд ғазотида муҳожирлар байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Абдарийга бердилар, ансорларнинг Авс гуруҳи байроғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар ва ансорларнинг Хазраж гуруҳи байроғини Ҳубоб ибн ал-Мунзирга бердилар. Байроқнинг вазифаси қўшинни жипслаштириб, олдинга ундаш бўлган ва аксинча байроқ йиқилса қўшин тарқалиб кетган. Масалан, Уҳуд жангида мушриклар байроғи йиқилганида барчалари тумтарақай ортга қочишган. Мусулмон камончилари ўз жойларини тарк этгани сабабли душман отлиқлари орқадан ҳужум қилишди ва шундан сўнг мушриклардан Амра бинт Алқама ал-Ҳорисия исмли бир аёл шошиб келиб, ерда ётган байроқларини баланд кўтарди, шундан сўнг мушриклар байроқ атрофида жипслашиб, бир-бирларини чорлай бошладилар. Ва натижада мусулмонлар катта талофатга учрадилар. Румликларга қарши бўлган Мўъта ғазотида байроқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тарбиялаган Зайд ибн Ҳорисага бердилар. Сон жиҳатдан тенгсиз бўлган бу жангда байроқни навбат билан тутган Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалар шаҳид бўлдилар. Чунки, душман қўшини икки юз минг, мусулмонлар эса уч мингтагина эдилар. Аллоҳнинг қиличи лақабли Холид ибн Валид байроқни олгач, ҳарбий ҳийла ишлатиб қўшинни қутқариб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар куни Муҳаммад ибн Масламага: “Эртага байроқни шундай бир одамга тутқазаманки, у Аллоҳ ва Расулини жон-дилдан севади. Бундай одамни Аллоҳ ва Расули  ҳам яхши кўради”, дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар ўша суюкли киши ўзлари бўлиб чиқишини орзу қила-қила уйқуга кетдилар. “Ўша кечаси байроқдорлик лавозимига эришишни орзу қилдим”, дея эслайди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. Тонг отганда Расулуллоҳ Али ибн Абу Толибни йўқладилар. Одамлар унинг кўзи оғриб ётганини айтишганда, барибир олиб келишни буюрдилар ва Али розияллоҳу анҳунинг кўзига дам уриб, туфлаб қўйдилар, беморнинг кўзи шу заҳоти дарддан фориғ бўлиб, чарақлаб очилиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуга байроқни тутқазиб, қўшинни жангга бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқдорликка энг ишончли ва шижоатли саҳобаларни қўярдилар ва улар ҳам У зотни ишончларини оқлардилар. Байроқдорлик энг шарафли вазифа...
1 1 363 1 364 1 365 1 366 1 367 1 547