islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Аёллар

Бўлимлар

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 11 соатда ёддан ўқиб, хатм қилди!

Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Турғунбоева Рухсора 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини «Қуръон илмлари» кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар. Ушбу натижани тақдирлаш учун 3-апрель куни тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ТИИ Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, доцент Соатмурод домла Примов, ТИИ Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир домла Рўзиев, Қуръон илмлари кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовлар иштирок этишди. Соатмурод домла Примов мазкур натижани эътироф этиб, устозларга ғайрат ва шижоат тилади. Шунингдек Турғунбоева Рухсоранинг Тошкент ислом институтида ўтказилган «Қуръони мусобақаси – 2025» танловида ғолиб бўлганини эътироф этиб, яқин кунларда Иорданияда бўлиб ўтадиган Халқаро Қуръон мусобақасидаги иштирокида муваффақиятлар тилади. Қуръони каримни 11 соатда ёддан ўқиб, хатм қилган Рухсора Турғунбоева ноутбук ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Сўнгги ойда Қуръонни бир ўтиришда ёддан ўқиб берган талабалар – Музаффархонова Робия ва Турғунбоева Рухсоранинг ота-оналарига ТИИ ректори ташаккурномаси топширилди. Эслатма: Тошкент ислом институтида Қуръонни бир кунда хатм қилиш анъанаси… «Қуръон илмлари» кафедраси устозларининг меҳнати натижасида Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб бериш анъанага айланди. Бугунги кунга қадар бундай ютуққа эришган қориялар сони 13 нафарга етди. Шу вақтгача ушбу натижани қуйидаги қориялар қайд этган: Гулруҳ Кенжабек қизи; Робия Нажмиддинова; Фотима Абдуллаева; Ҳавасхон Акбарова; Сайдиллаева Назокат; Мираҳмадова Ҳуснора; Муҳамматханова Мухлиса; Қурбонова Хадича; Орифжонова Муҳсина; Амина Хўжаёр; Руқайя Юсуфий; Музаффархонова Робияхон. Тарихий маълумот: 2014 йилда Тошкент ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берган. Робия Нажмиддинова, ТИИ Қуръон илмлари кафедраси ўқитувчиси  1 256

Тошкент ислом институтида талаба қизлар ӯртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2024-2025 ўқув йили давомида 6 нафар талаба қизлардан иборат 4 та жамоа бир неча босқичларда беллашиб келаётган эди. Ўтказилган ҳар бир беллашув алоҳида кайфият ва натижаларга бой бўлди. Ҳар бир босқич талаба қизларнинг янада шижоатланишига сабаб бўлди. Бугунги умумхалқ “Наврўз” байрамига бағишлаб ўтказилган финал беллашуви ҳам ўзгача руҳда ўтди. Талаба қизлар финал босқичда янада жидду-жаҳд билан беллашдилар ҳамда қуйидаги натижа қайд этилди: 1-ўрин: “Пешқадамлар” гуруҳи; 2-ўрин: “Улун нуҳа” гуруҳи; 3-ўрин: “Фотима Самарқандия” гуруҳи; 4-ўрин: “Сабиқот” гуруҳи. “Заковат” интеллектуал ўйинининг ўтказилиши анъана тусига кириши талаба қизларда интеллектуал салоҳиятни ошириш ва чархлашга сабаб бўлишига умид қилган ҳолда ушбу анъанани давом эттириш ниятида илк мавсумга якун ясалди. ТИИ Матбуот хизмати 1 063

“Расулим – муаллимим!”

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” ҳамда Робиъул аввал ойи муносабати билан ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “Расулим – муаллимим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Байрам муносабати билан Саодат Валиевага “Энг фидокор мураббия” сифатида мақтов ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди... - ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова 

Исломда аёлларнинг ўрни

Муқаддас динимиз Исломда аёлларнинг ўрни ҳақида сўз юритишдан олдин Исломдан олдин аёлларнинг ҳурмати қай даражада бўлгани ҳақида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро шунда Ислом аёллар қадр-қимматини қанчалар юқори кўтарганини англашимиз осонроқ бўлади... - ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Фарҳод Жўраев

Аёл нафақаси кимнинг зиммасида?

“Нафақа” – қарамоғидаги кишини етарли таом, кийим, турар жой билан таъминлашдир. Аёл кишини мана шу нарсалар билан таъминлаш никоҳдан сўнг эрининг зиммасига вожиб бўлади. Турли сабаблар билан ўртага талоқ, ажрим тушганда ёки эр вафот этганда-чи? - Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ҳафиза Зоирова
1 2 3 4 10