islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Мотуридийя таълимотининг вужудга келиши ва ривожланиш босқичлари

Мотуридийя таълимотининг вужудга келиши ва ривожланиши бир неча даврга бўлиниб, уларнинг муҳимлари қуйидагилардир: – Таъсис этилган даври (258-333/872-945). Бу Имом Абу Мансур Мотуридий яшаган давр бўлиб, бу мотуридийя таълимотининг юзага келган ва таъсис этилган даври ҳисобланади. Бу даврда, асосан, мўътазила фирқасининг ботил ақидасига қарши китоблар таълиф этилган. – Шаклланиш даври (333-400/945-1010). Имом Мотуридий роҳматуллоҳи алайҳдан таъсирланган шогирдлари ва шогирдларининг шогирдлари яшаган давр. Бу даврда мотуридийя таълимоти таълимот сифатида юзага келган. Бу даврда Имом Мотуридийнинг шогирдлари шайхларининг, имомларининг фикрларини ёйганлари ва уни ҳимоя қилганлари билан ажралиб туради. – Паздавий даври (400-500/1010-1107). Бу даврда таълиф ва нашр ишлари кенг олиб борилган. Бу даврнинг энг муҳим шахсларидан бири Абул Юср Паздавий (ваф. 493 йил) роҳматуллоҳи алайҳдир. – Ўзгаришлар даври (500-700/1107-1301). Бу давр ўз номи билан ақида масалаларининг сифатларда салаф уламолар ақидасидан ўзгара бошлаган даври. Бу даврда кўплаб китоблар таълиф этилган ва мотуридийя ақидасининг далиллари жамланган. Бу даврни яна Насафийлар даври дейиш ҳам мумкин. Бу даврнинг энг кўзга кўринган уламолари Абул Муъин Насафий (ваф. 508/1115 йил), Нажмиддин Умар Насафий (ваф. 537/1143 йил), Ҳофизуддин Абдуллоҳ Насафий (ваф. 710/1311 йил) лардир. Бу аввалги мотуридийя ақидасининг энг катта даври ҳисобланади. – Собуний даври. Бу давр, бошидан, аввалгиларидан бошқа давр деб эътибор қилинади. Бу давр мотуридийя ва ашъария таълимоти ўртасида мунозаралар кўп бўлгани билан ажралиб туради. Бу даврнинг энг муҳим шахси – Абу Муҳаммад Нуриддин Аҳмад ибн Муҳаммад Собуний (ваф. 580/1185 йил). Собуний усулуд дин илмидан дарс беришда Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобига таянади. Буни Имом Розий ўзининг мунозараларида зикр қилиб ўтган. Розий шундай дейди: “Менга Собуний: “Эй биродар, мен Абул Муъин Насафийнинг «Табсиротул адилла» китобини кўрдим ва унга таҳқиқ ва тадқиқ қилишда ҳеч қандан қўшимча киритиш керак эмаслигига ишонч ҳосил қилдим”, – деди”. – Усмоний даври. Бу давр Усмонийлар давлати (700-1300/1398-1883)га нисбатан шундай деб номланган. Бу давр кўплаб мотуридийя уламоларининг даврларини ўзида жамлайди. Улардан: – Содруш шариъа Абдуллоҳ ибн Масъуд даври (ваф. 747/1347 йил); – Тафтазоний даври (712-792/1313-1390); – Журжоний даври (740-816/1340-1413); – Камол ибн Ҳумом даври (790-861/1388-1457). Бу кишининг асл исмлари Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид Сивосий асли Сакандарий қоҳирий Ҳанафийдир. Камол ибн Ҳумом таълиф қилган китоблардан фиқҳга оид «Фатҳул қодир» (бу китоб «Ҳидоя»нинг шарҳи бўлиб, охирига етмай қолган ва ваколат бобига келиб тўхтаган), «Таҳрир фий усулил фиқҳ» (Усулул фиқҳда таҳрир), «Мусаяро фий ақоидил мунжия фил ахиро» (бу китоб бир неча бор нашр қилинган). Ушбу китоб мотуридийя ақидасини билишда, мотуридийя ва ашъария ақидалари ўртасидаги бир хил ва фарқли масалаларни билишда жуда муҳим ҳисобланади. Бундан бошқа Усмонийлар давлатига алоқадор даврлар ҳам мавжуд. Аммо бу даврларнинг барчаси ўзлари учун асос бўлган даврга қайтади. Бу давр унда мотуридийя таълимоти ўзининг энг юқори камолот босқичига чиққан усмонийлар давридир. Сабаби бу давр Усмонийлар сояси остида сояланди ва унинг яхшиликларидан манфаатланди. Чунки усмонийлар давлати фиқҳда ҳанафий мазҳабига ва ақидада мотуридийя таълимотига амал қилар эди. Мотуридийя султонлиги усмонийлар султонлиги кенгайганча кенгайди. Бу даврда мотуридийя таълимоти ва ҳанафий мазҳаби ўқитиладиган мадраса раислари, муфтий ва қозилар улуғ бўлди. Бу бир томондан. Иккинчи томондан эса, бу даврда калом илмининг турли мавзулари ва йўналишларида матнлар, шарҳлар, шарҳларнинг шарҳлари, хошиялар, хошияларнинг хошиялари битилди. Буларнинг самараси ўлароқ, мотуридийя...

Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи

Мотуридий мазҳабида: «Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина, Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқ-ойдин бўлгани учун, ақл билан собит бўлади», дейилган. Мотуридий ақидавий мазҳабининг диёримиздан етишиб чиққан кўзга кўринган олимларидан бири бу Саъдуддин Масъуд ибн Умар роҳматуллоҳи алайҳидир (722-792/1322-1390) «Тафтазоний» тахаллуси билан машҳур бўлган улкан аллома наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонанинг пешқадами эди. Юқорида қайд қилинган фан соҳаларига тааллуқли бўлган асарлари жамоатчилик томонидан кенг қабул қилинди. Бу асарлар узоқ вақт давомида диний ўқув юртларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Аллома Тафтазоний мусулмон уламолари орасида шу қадар кенг шуҳрат қозондики, унгача яшаб ўтган олимлар «мутақаддимин», ундан кейингилари эса «мутааххирин» деб атала бошланди. Бу ҳол Аллома Тафтазонийнинг мусулмон оламида тутган мавқеъи нақадар юксак эканини тасдиқлайди. Алломадан мерос бўлиб қолган асарларнинг айримларини қайд қиламиз: 1. «Таҳзиб ал-мантиқ вал калом». Бу жуда ҳам пишиқ матн бўлиб, ўз соҳасида тенги йўқ китоб деб билинган. Ушбу китоб ўз вақтида ҳамма тарафда шуҳрат қозонган ва ҳамма тарафидан эҳтимом билан ўрганилган. Муҳаққиқ уламолар мазкур китобни ўқиб-ўрганибгина қолмай, унга кўплаб шарҳлар ҳам ёзганлар. 2. «Иршодул Ҳодий» китоби наҳв илмига бағишланган ва кўп нарсани ўзига жамлаган машҳур матн бўлган. Уламолар унга бир қанча шарҳлар ёзганлар. 3. «Шарҳи Талҳис» номли иккита китоб Аллома Тафтазонийникидир. Иккиси ҳам машҳур. Каттаси «Мутаввал» деб, кичиги «Мухтасар» деб номланади. Бу икки китоб «Талҳис» нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Иккиси ҳам серфойда бўлгани учун кўплаб уламоларнинг эътиборини ўзига тортган. «Мутаввал»га кўпгина ҳошиялар ёзилган бўлиб, уларнинг ичида Журжоний ва Муфнорийнинг ҳошиялари машҳур бўлган. 4. «Мақосидут-толибин фий илмил калом» китобини ёзиб бўлганидан кейин, аллома Тафтазоний унга катта шарҳ ҳам ёзган. Бу китоб ўзида жуда кўп фойдаларни жамлаган улуғ китобга айланган. Уламолар унга ҳошиялар ёзган. 5. «Шарҳу ақоид ан-Насафийя» да Аллома Тафтазоний тартибга катта эътибор берган ва қўшимчалар киритган. 6. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий Бухорийнинг «Танқиҳ ал-усул» китобига аллома Тафтазоний томонидан ёзилган шарҳ «Ат-талвиҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-танқиҳ» деб номланган. Бу китоб толиби илм ва уламоларнинг катта эътиборини қозонган машҳур китобдир. 7. «Китоб ал-арбаъин» ҳадис бўйича китобдир. 8. «Китоб ал-фатаво ал-Ҳанафийя». Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи Ҳиротда ўзи чиқарган фатволарни жамлаб, китоб шаклига келтирган. 9. «Шарҳ ал-Ғаззий» сарф илмига оид Иззуддин Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳ бўлиб, Аллома Тафтазоний унда матнга кўпгина фойдали маълумотларни қўшган. Бу китоб Тафтазонийнинг биринчи китоби бўлиб, уни ҳижрий 737 йилнинг Шаъбон ойида тугатган. Имом Суютий ва Ибн Ҳилол мазкур китобга ҳошия ёзганлар. 10. «Кашф ал-асрор ва уддатул аброр» форс тилидаги тафсир бўлган. 11. «Шарҳ ал-мифтоҳ лис-Саккокий» китобини аллома Тафтазоний ҳижрий 789 йилда ёзиб битирган. 12. «Шарҳу мунтаҳас-суали вал амали фий илмай ал усули вал жадали». 13. «Ат-таркиб ал-жамил». 14. «Таркиби ғариб ва тартиб ажиб». 15. «Баҳс ал-муштарак». 16. Шарҳ ал-Кашшоф”. 17. «Шарҳу Шамсиятил китоби фил мантиқ». 18. «Шарҳу Навобиғул Калим» ва бошқа бир қанча китоб ва рисолалар. Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бизгача етиб келган ва ҳозиргача кўпчилик томонидан катта эътибор билан ўрганиб келинаётган китобларидан бири «Шарҳу ақоид ан-Насафий» номли асаридир. Бу китоб бошқа бир улуғ ватандошимиз томонидан ёзилган матннинг шарҳидир. Бу матннинг соҳиби Нажмиддин Абу Ҳафс Самарқандий Насафий роҳматуллоҳи алайҳидир (460-537/1068-1142). Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий ўз замонаси ва келажак даврларнинг...

ШИҲОБИДДИН МАРЖОНИЙНИНГ ЭНГ МАШҲУР АСАРИ

Назуратул ҳаққ фи фарзийяти ал-ъишаи ва ин лам яғибиш шафақ (“Шафақ ғоиб бўлмаган бўлса ҳам ҳуфтон намози фарз эканлига ҳақида ҳақиқа текшируви”) асари. 1287ҳ.й./1870 м.йилда Қозонда чоп этилган (146 бетдан иборат).[1] Бу Маржоний асарларининг энг машҳур дунё таниган асари ҳисобланади. Замонасининг улуғ уламоларидан ҳинд олими Содиқ Ҳасанхон ўзининг “Лақтатул ажлон” асарида, Абул Ҳасанот Абдулҳай Лакҳнавий “Ан-Нафиъул кабир фи шарҳи Жомеъус сағир” асарида ва тунислик уламо Муҳаммад Байрам Хамис “Софватул эътибор” асарида Маржонийниг бу асарига юксак баҳо бериб мақтовлар битишган.[2] Бу асарда нафақат фиқҳий муаммолар балки, Татаристон ҳудудига доир масалалар ва фан қарашлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Буни асар муқаддимасини ўқибоқ билиб олиш мумкин. Муаллиф ижтиҳод ва тақлид тушунчалари, ижтиҳод эшиклари мутлоқ ёпилмагани ҳақида тушунча бериб мазҳабга қаттиқ эргашиш ҳикматини очиб берган. Яна далилларга асосланиб ҳукм бериш бир мазҳабдан чиқиб бошқасига ўтиш эмаслигини ва мазҳабга эргашувчи муқаллид нимага суянишини айтиб ўтган.  Китобнинг айни мақсадига келсак, Волга-Урал вилоятларида беш вақт намоздан бири ҳуфтон намозининг ўқиш фарз эмас, деган фатвонинг сабабларини очиб бериш эди. Фиқҳий асл манбааларда намознинг шартлари санаб ўтилади ва шулар жумласига вақт ҳам киритилган эди. Ҳуфтон намозини адо қилиш учун тўлиқ қоронғулик кириб шафақ ғойиб бўлиши шарт ҳисобланади. Шимолий кенгликларда, шу жумладан Татаристонда ёзнинг маълум кунларида шу ҳолат кузатилмай қолади. Юқоридаги фатвони берган киши ҳам шу шарт топилмаганлигини рўкач қилиб кўрсатади. Асли бу фатво мутааххир ҳанафий фақиҳ Ал-Баққолий Хоразмий (ҳижрий 5 аср) тамонидан берилган ва мусулмонлар орасида мўтабар эмас бўлсада, кўпчилик Қозон татарлари шу фатвони беришган.[3] Маржонийга қадар бу мавзуда Қурсавий ҳам тўхталган ва бу фатвони нотўғри эканлигини кўрсатишга уринган. Лекин Маржоний бу даражадан ҳам ўтиб кетди яъни, ҳуфтон намозини ўша вақтларда ўқиш шарт эмас деганларни иймонсизликка тушиб қолишига ишора қилади. Бу сўзига уламоларнинг “Беш маҳал фарз намозларнинг бирини инкор қилувчи кофирдир”, деган қатъий фикрларини далил қилиб келтиради. Маржоний ҳатто эски Болгарияда ҳудди шу масалага йўлиққан Ибн Фазлон ҳақида айтиб, улар тўлиқ қоронғулик бўлмасада ҳуфтон намози адо қилишганини айтиб ўтган. Улар деярли шом намозини ўқибоқ ҳуфтонни адо қилишган эди.  Асар сўнгида шимолий кенгликларда ҳуфтон намози мусулмонларга фарз эканлиги ҳақида уламолар сўзларини келтириб ўтади. Машҳур ўрта осиё уламо ва муфтийлари[4] қаторида татар уламолари ва муфтийларини ҳам эслаб ўтган.   [1] Қаранг: Сафиуллина Р.Р. Указ. Работа. – Б. 160; Юсупов М.Х. Шигабутдин Маржани. –Қозон: Татар китоб босмаси, 2005. –Б.257. [2] Қаранг: Тунтарий, Муҳаммад Нэжип. Мэржани ҳэзрэтлэри ҳакында хатыйратым. – Қозон: “Иман”, 2001. – Ж.2. – Б.67. [3] Ҳатто Курсавий, Маржоний ва бир қанча муфтийларнинг ҳаракатидан кейин ҳам муллаларнинг бир қисми ҳуфтон намозини адо қилишмади ва муаммолар тўғдиришди. Қаранг: Иляс, Таҳир. Фыкых олкэсендэге хезмэтлэре // Мэржани (тўплам, Ш.Маржоний юз йиллик юбилей муносабати билан нашр этилган). – Қозон: Иман, 2001. – Ж.1-83 Б. [4] Бу рўйхатда нақшбандийлик тариқат шайхи Ниёзқули Туркмоний, устоз Қурсавий ва улуғ татар уламолари ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари Бухоро амиридан бири Ҳайдар ибн Маъсум ва араб, шом африка ва ҳинд уламолари бор.   Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Охунжон Абдулла 356

ШИҲОБУДДИН МАРЖОНИЙ – МОТУРИДИЯ МАКТАБИНИНГ ДАВОМЧИСИ

Ҳозирги кунда глобал муаммолардан бирига айланган ақидапараст оқим ғояларига қарши иммунитетни шакллантиришда мотуридия таълимоти тарихи, ривожланиш босқичларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бой миллий маънавий қадриятларнинг тарихини ўрганмай туриб, уларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажаги ҳақида фикр юритиш мушкил. Имом Мотуридий асос солган ақидавий таълимот ўз даврида халқни саросимага солган муътазила, карромия каби фирқа ғояларига қарши туриб бера олган. Мотуридий қарашлари бизгача олимнинг “Китоб ат-тавҳид”, “Таъвилот аҳл ас-сунна”, Абул Муъин Насафийнинг “Табсира ал-адилла”, “Баҳр ал-калом”, “ат-Тамҳид” асарлари орқали етиб келган. Мазкур асарлар негизида кейинги давр олимлари соҳага доир турли ҳажмда асарлар битишган. Улар томонидан ёзилган китоблар ҳозиргача олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Шундай асарлардан бири Умар Насафий томонидан ёзилган “ал-Ақоид” китоб бўлиб, унга араб, турк, форс ва урду тилларида шарҳлар битилган. Улар орасида Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асари етакчи ўрин тутади. Чунки, ушбу китобга ёзилган изоҳ ва ҳошияларнинг аксарияти у шарҳ билан бевосита боғлиқ. Шундай шарҳлардан бири – XIX аср охирларида Шиҳобуддин Маржоний томонидан ёзилган “ал-Ҳикма ал-балиға” саналади. Олимнинг илмий-маънавий меросига доир маълумотлар Заҳабий[1], Зириклий, Бағдодий[2] кабиларнинг асарларида учрайди. Олимнинг фалсафий қарашлари И.Камалов[3], М.Юсупов[4], А.Юзеев[5], Ф.Амрхон[6] каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Маржонийнинг тўлиқ исми Шиҳобуддин Ҳорун ибн Баҳоуддин ибн Субҳон ибн Абдулкарим ибн Абдуттаввоб ибн Абдулғаний ибн Абдулқуддус ибн Ядаш ибн Ёдгор ибн Умар Маржоний (1233-1306/1818-1889)дир. Унинг боболаридан Абдулқуддус Қозондаги “Маржон” қишлоғига асос солганлиги учун олимнинг барча авлодига “Маржоний” нисбаси берилган. Шиҳобуддин Маржоний Қозоннинг Япанчи қишлоғида 1233/1818 йил туғилиб, 1889 йил 73 ёшда вафот этган ва Қозондаги қабристонга дафн қилинган. Бағдодийнинг “Ҳадия ал-орифин” асарида олимни 1223/1808 йил туғилган, деб келтирилган[7]. Олимнинг отаси Баҳоуддин ибн Субҳон (ваф. 1856) Бухорода таҳсил олган ва Бухоро амири Ҳайдар ибн Маъсумнинг қасридаги илмий халқаларда иштирок этган. Кейин юртига қайтиб келиб, дастлаб Япанчи, сўнгра Тошкичу қишлоғида дарс берган[8]. У дастлабки таълимни отасидан олиб, сўнгра ўз замонасининг машҳур шайхларига шогирд тушган. Ўша вақтда Қозон мадрасаларида араб тилидан Жомийнинг “ал-Фавоидуз-зиёия”, фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “Шарҳ ал-Виқоя”, калом илмидан Тафтазонийнинг “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия”, мантиқдан Қутбуддин Розийнинг “Шарҳ аш-Шамсия”, усулул фиқҳдан Садр аш-Шариъанинг “ат-Тавзиҳ” ва Тафтазонийнинг “ат-Талвиҳ” асарлари ўқитилган[9]. Маржоний ўн етти ёшидаёқ мадрасада талабаларга дарс бера бошлади ва у таълимни ривожлантириш мақсадида мадрасадаги мавжуд дарсликларга қўшимча янги китобларни жорий қилди. Олим яшаган даврда қозонлик талабалар Бухорога бориб таҳсил олиб келишган. У мадрасани тамомлагач, таълимни давом эттириш мақсадида 1254/1838 йили Бухорога жўнаб кетди. Қозонликлар илмий соҳада ўша даврда бухороликлар билан алоқа ўрнатганликлари сабабли аксарият татар талабалари ўзларининг илмий салоҳиятларини ошириш мақсадида Бухоро ва Самарқандга ташриф буюришар эди. Олим Бухорога 1838 йил етиб келгач, Ниёзқулихон Туркманий мадрасасига жойлашиб, Мирзо Солиҳ Аълам Хўжандий (ваф. 1840)га шогирд тушди[10]. Кейинчалик у Бухородаги “Кўкалдош” мадрасасида ўқиди[11]. Шунингдек, Маржоний дарс олиш билан бир қаторда ёзда Бухоро яқинидаги “Қора кўл” қишлоғида дарс бериш билан шуғулланган. У Бухорода олти йил яшагандан кейин илм талабида Самарқандга жўнаб кетди[12]. Маржоний Самарқанддаги Шердор[13] мадрасасига келиб, у ерда илм олишни давом эттирди. Дастлаб, Самарқанд қозиси Абу Саъид Абдулҳай ибн Абулхайр Самарқандийдан дарс олган. У аксарият вақтини устозининг кутубхонасида ўтказиб, у ердаги мавжуд китоблардан ўзи учун нусха кўчириб олган. У Бухородан Самарқандга калом ва фалсафа илмларини чуқур ўрганиш мақсадида келиб, у ерда ўзининг...

Банда қалбига келадиган нарсалардан ҳисоб китоб қилинадими?

Баъзида инсон маъсиятларни ҳаёлига келиши билан ҳам синалади. Мана шу шайтон васвасаси ёки нафси ёмонлигидан бўлиши мумкин. Киши қалбига келадиган нарсаларга мукофот ёки жазо оладими? Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари: қалбида қасд қилган нарсадангина ҳисоб китоб қилинади. Агар банда зино ёки ўғирлик ва шунга ўхшаш гуноҳларни қасд қилса, мана шу қасди билан ҳисоб-китоб  қилинади. Аллоҳ таоло агар ҳохласа  уни азоблайди, агар ҳохласа фазлига кўра кечиради. Бунга далил: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Қалбига келган нарсаларни агар қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб китоб қилинмайди. Аслида, қалбда пайдо бўладиган гуноҳ икки қисмга бўлинади. Биринчиси: Ўша гуноҳга мойиллиги бор, лекин қалбан ундан нафратланади. Бу кечирилгандир. Масалан, қалбга келадиган васвасалар каби. (وان  تبدوا ما في أنفسكم او تخفووه يحاسبكم به الله) “Ва агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, яширин қилсангиз ҳам сизларни Аллоҳ ҳисоб китоб қилади” (Бақара сураси, 284). Мана шу ояти карима нозил бўлганда мусулмонларга қийинчилик туғдирди.  Бу оятдан қалбга келадиган барса нарса деб ўйладилар. Ундан кейин қуйидаги оят нозил бўлди. (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Ушбу оятда тоқати етмайдиган нарсаларни баён қилиниши улардан ҳисоб китоб қилинмаслигига далолат қилади. Иккинчи қисми эса қалбда пайдо бўладиган ва унда ўрнашиб қоладиган гуноҳлар. Бунинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Биринчиси фақатгина қалбга тегишли бўлган гуноҳлар. Масалан: Аллоҳ таолони бирлигига ширк келтириш, куфр, нифоқ ва бошқа гуноҳлар. Мана шу гуноҳларнинг барчаси билан банда ҳисоб китоб қилинади. Шу сабабдан кофир ёки мунофиққа айнанади. Иккинчи тури, қалбга эмас балки амалларга тегишли гуноҳлар.  Мисол учун зино, ўғирлик, ароқ ичиш, одам ўлдириш каби. Банда мана шу гуноҳларни ҳохлашини сир тутса, ташқарида уни билдирадиган  бирор белги бўлмаса, бундан ҳисоб-китоб қилиниши борасида уламолар икки ҳил фикр билдирганлар. Биринчиси: у билан ҳисоб китоб қилинади. Ибн муборак айтадилар: “Суфёни Саврийдан сўрадим: банда қалбига келган нарса билан ҳисоб китоб қилинадими? Суфёни Саврий: “Агар  қасд қилган бўлса қилинади”, дедилар. Мана шу фақиҳларни, муҳаддасларни, мутакаллимларни энг машҳур фикридир. Уларнинг далиллари: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Иккинчиси: ёлғиз ниятни ўзи билан ҳисоб китоб қилинмайди. Мана шу нарса шофеийларни далилларига қарата келтирилгандир. Шофеийларнинг далиллари: (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бирор кишини қалбига яхшилик келадиган бўлса ва уни қасд қилса,  савоб ёзилади. Агар гуноҳ келадиган бўлса, қасд қилса ундан ҳисоб китоб қилинади,қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб-китоб қилинмайди. Агарда Аллоҳ таолонинг розилиги  учун тарк қилса, унга яхшилик ёзилади. 3-курс талабаси Н. Эркинжонова 327
1 17 18 19 20 21 25