islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Динимиз аҳкомлари

Бўлимлар

Тут барги

Бир қанча одамлар Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига келиб, ундан Аллоҳ таолонинг борлиги ҳақида далил келтиришини сўради... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Жума куни одамларга азият бериш ва сафларни бузишдан огоҳлантириш

Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш суннатдир. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан учинчиси бошланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафни тўлдиришга буюрганлар...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон

Суратга эмас балки, сийратга аҳамият лозим

Насороларнинг Исо алайҳиссаломни улуғлашда ғулувга кетишлари – ҳаддан ошишлари у киши келтирган соф ақиданинг тамоман бузилиб кетишига сабаб бўлган. Бунга ўхшаш ишлар жуда ҳам кўп. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга аҳли китобларни динларида ҳаддан ошиб, ноҳақлик қилмасликка даъват этишни топширмоқда...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон

Тиловат саждасига оид ҳукмлар

“Тиловат саждаси” деб тиловатга боғланишидан шунга ишора борки, киши агар сажда оятини ёзса ёки ҳижжалаб, ҳарфлаб ўқиса, унинг сажда қилиши вожиб бўлмайди. Сажда оятини тиловат қилган киши сажда қилиши вожиб бўлганидек, уни эшитган кишига ҳам  вожиб бўлади. Эшитишни хоҳлаганми, хоҳламаганми, маъносини тушунадими, тушунмайдими бунинг фарқи йўқ. Шунингдек, тиловат қилган киши таҳоратли ҳолда ўқиганми, бетаҳоратми ёки ҳайз кўрган аёл бўладими, нифослими фарқи йўқ. Ундан эшитган кишига сажда вожиб бўлаверади. Мажнун ёки уйқудаги одам сажда оятини тиловат қилса, уни эшитган кишига сажда вожиб бўлади...- “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Зойирова Ҳафиза

Исломий ижара шартномасининг муҳимлиги

Ижара шартномаси ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан энг муҳим шартномалардан бири ҳисобланади. Чунки бугунги кунга назар соладиган бўлса, ижара шартномаси ҳаётнинг барча жабҳасини ўраб олганини кўриш мумкин...- Тошкент ислом иститути талабаси Сарсенбаев Темурлан
1 2 3 45