islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

ҲАҚОРАТ ТУРЛАРИНИНГ ЁМОНИ

Роббимиз азза ва жалла Ўзининг мукаммал Китобида айтади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон» (Хужурот, 11). Ушбу оятда ўзингиз мулоҳаза қилаётганингиздек Аллоҳ таоло ўз бандаларини бир бирларига лақаблар қўйиш, сўкиш ва ҳақоратлар ҳамда таҳқирлаш ва бўҳтонларнинг ҳар ҳил турлари билан юзланишдан қайтариб уларни огоҳлантирган. Уламолар таҳқирлаш навларининг энг ёмони инсоннинг ўз дўсти бўлган бошқа бир инсонга далил исботсиз куфр айбини йўналтириши эканини бир овоздан маъқуллаб ижмо қилганлар. Яна уламолар бу айбловни бир-бирларига лақаб қўйиш турининг энг ёмони эканига якдиллик билан қарор қилганлар. Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг кўплаб ҳадисларида таҳқирлашнинг ушбу туридан қайтарганлар. Икки шайх Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар киши биродарига «эй кофир» деса, ушбу (сўз) иккисидан бирига қайтади. Агар у киши ростдан ҳам кофир бўлса унга, аммо ундай бўлмаса айтувчининг ўзига қайтади». Икки шайх ривоят килган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши ўз биродарига куфр айбини отса уни ўлдиргандек бўлади». Яна бир ривоятда: «Ҳақиқатда ўлдирган кишидекдир» – дейилган. Бу тўғрисида жуда кўп ҳадислар бўлиб, бу ҳақида тортишишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейинги ўтган солиҳларимиз бировни куфрда айблашдан ўзларини тийишни лозим тутганлар. Балки бу борада Расулулоҳнинг ўзлари бизларга намуна бўлганлар. Саҳобалар орасида нифоқда сийқаси чиққан мунофиқлар ҳам бор эди. Лекин Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни куфрда айбламаганлар, уларга ҳам мусулмонлар билан қиладиган муомалани қилганлар. Ўша мунофиқларнинг бошида ўзингиз билганингиздек Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бўлган. Унинг ишлари ёмон бўлишига қарамай Пайғамбаримиз унга ҳам мусулмонларга қиладиган муомалани қилдилар. Ўғлининг рағбатини рўёбга чиқариш учун, кийганларида баданларига тегиб турадиган кийимни уни кафанлаш учун бердилар. Жаноза ўқиш учун уни олиб келинганда жаноза ўқувчилар олдида Расулуллоҳнинг ўзлари турган эдилар. Мадинада бугунги кунда катта ҳиёнат деб аталадиган гуноҳни содир этган киши бўларди. Ислом тамғаси у ва у кабилардан алоқани узиб қўйгани йўқ. Хотиб ибн Абу Балтаъа ўшаларнинг бири эди. У Расулуллоҳни Маккани фатх қилиш учун йўлга чиқмоқчи эканини Маккадаги мушрикларга махфий тарзда етказиб, уларга: «Ўзингизни ҳушёр тутинг» – деб хабар берган эди. Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам у юборган махфий хатни ўқиб қолдилар. Шунда ҳам Расулуллоҳ уни куфрда айбламадилар. Балки Аллоҳ таоло ҳам уни Расулуллоҳнинг юзларига туфлагани учун унга хитоб қилганида уни иймонда эканига гувоҳ бериб: «Эй иймон келтирганлар! Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар эса …» (Мумтаҳана, 1). Илоҳий баёнот ундан иймон тамғасини кесиб қўйгани йўқ, балки: «Эй иймон келтирганлар…»! – деб мурожат қилди. Буларнинг бари, ўша зотларнинг бировни куфрда айблаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло харом қилган бўҳтон ва ҳақорат турларининг энг ёмони эканини билганлари учундир. Балки, эй Аллоҳнинг бандалари, сизлар яхши биласизки саҳобалар замонининг охирларига келиб Мўътазила, Жаҳмия, Муржия, Хаворижлар каби фирқаларнинг шохи ўсиб чиқа бошлади. Улар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг тўғри йўлидан қаттиқ янглишдилар. Биз синчиклаб текшириб, саҳобалар ва тобеъинлар орасида уларни куфрда айблаган кишини топа олмадик. Хаворижларни ёки Муътазила ва Муржияларни куфрда айблаган кишини учратмадик. Алий каррамаллоҳу...

Аёл ким билан сафар қилади?

Маълумки, Исломда аёллар ҳамиша ҳурматланиб, эъзозланиб, уларнинг фитратлари ҳар бир ишда назарда тутилган. Жумладан, аёлларнинг уч кунлик йўлдан узоқ масофага турли мақсадда сафар қилиши масаласида ислом ҳуқуқшунослигида айрим чекловлар қўйилган. Чунки сафарнинг ўзига яраша машаққатлари, қийинчиликлари бор. Шу боис, уларга ҳамроҳ сифатида маҳрам бўлиши шарт қилинган. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи: “Сафар яхши, ёмон ва мубоҳга тақсимланади”,  деган. Сафарнинг яхшиси ҳажга ва илм талабига ўхшаш амаллар, мандуби уламоларнинг зиёратига ўхшаш ишлар, ёмони эса ота-она розилигини олмай қилингани сабабли ҳаром ҳисобланганидир. Киши тиланчиликдан сақланиш, аҳли-аёлига мурувватли бўлиш, ҳожатидан ортиғини садақа қилиш ниятида сафар қилса, бу мубоҳ бўлади. Хайрли мақсад сабаб охират ишига айланади. Агар одам риёкорлик билан ва хўжакўрсинга ҳаж қилса, ундан охиратга насиба йўқ. Шу билан бирга динимиз талабига кўра, борилаётган юртда инсонга зарур бўлган қуйидаги беш нарса: ҳаётига таҳдид бўлса; дини ва эътиқоди бузилишига ҳаракат қилинса; молига тажовуз қилинса; обрўсини туширадиган иш бўлса; саломатлигига путур етса, сафар қилмаслик лозим. Кўзланган мақсад ҳосил бўлгач, тезда уйга қайтиш лозим. Зеро ҳадиси шарифда: “Сафар азоб-уқубатнинг бир кўринишидир. Сизлардан бирингиз сафарга чиқса, таоми, ичимлиги ва уйқусидан тўла баҳра ололмайди, (сафарда) истаги ҳосил бўлса, аҳлига шошилсин”, дейилади (Имом Бухорий ривояти). Таъкидлаш лозимки, сафар одобларининг аёлларга тааллуқли алоҳида жиҳатлари бор. Эркаклар юқоридаги шартларни бажо келтирса, ўз хоҳишларига кўра сафар қила оладилар. Аёллар эса доимо маҳрамлари билангина йўлга чиқишлари мумкин.Турмуш қурган аёл эса албатта турмуш ўртоғининг розилигини олиши шарт қилиб қўйилган. Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кун ва ундан кўп бўлган сафарга отаси ёки акаси ёки эри ёки фарзанди ёки бирор маҳрамисиз чиқиши ҳалол бўлмайди”, дедилар”. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса Расул алайҳиссаломн муслима аёлнинг ҳатто ҳаж қилиш учун ҳам ёлғиз сафарга чиқиши мумкин эмаслигини айтганлар. Эркак киши Аллоҳнинг, дину диёнат йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, маҳрам сифатида аёли билан ҳажга бориши лозим. Зеро, сафар машаққат ва хавфдан иборат. Мўминаларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиши керак. Ислом умматининг бахт-саодатга эришиши учун барча нарсани батафсил баён этиб берган Қуръони карим аёлларнинг маҳрамларини бирма-бир баён этган. Шариатимизга кўра, аёл кишига отаси ва ака-укаси, турмушга чиққач эса завжи жавобгар саналади. Бугун динимизнинг аксар ҳукмларидек биз эслатиб ўтган аҳкомларга амал қилинмаётгани сабабли кўплаб муаммолар, аянчли аҳволлар учраб турибди. Жуда кўплаб аёллар, маҳрамсиз сафарга отланганлари учунгина машаққат, тажовуз, жиноят домида қолмоқдалар. Қанчадан-қанча ўзбек аёллари меҳнат муҳожирлари сифатида турли юртларга бориб, номусидан, соғлиғидан ҳаттоки ҳаётидан айрилаётгани доимо қалбимизга оғриқ солади. Юртимиз неча йиллардан буён ўз ватандошларини қул қилиб сотаётган кимсаларга қарши курашмоқда. Уларнинг аксарияти айнан аёлларни алдов йўли билан хорижга олиб бориб, уларни динимизга ҳам, инсонийликка ҳам ёт бўлган фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур этмоқда. Ундан ҳам ачинарлиси эса хорижда аёллар нафақат номусини, соғлиғини, обрўсини, қадр-қимматини, балки мўмин учун энг қадрли бўлган имонини, динини ҳам бой бериб қўймоқдалар. Ёдингизда бўлса, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганди. Алдов оқибатида ўзга...

“Ҳидоя” китоби – Ҳанафий мазҳабида мўътабар манба (учинчи мақола)

Фиқҳ илми ривожланиб, мазҳаблар ёзма тарзда ёзилиб бўлгач, ҳар бир имом ортидан шогирдлар, илмларини ўзларидан кейингиларга етказадиган ровийлар етиштиришди. Шогирдлар имомлар айтган сўзларни ривоят қилиб, матн тарзида ёзиб қолдиришди. Сўнг ушбу матнлар кенг ёйилиб, уламолар ўша матнларни маҳкам тута бошладилар ва уларни ўз истинботлари учун асос қилиб олдилар ва бошқаларни ҳам шунга чорладилар. Шу тарзда имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам йўл тутдилар. Бу борада имом икки буюк асл матнни – Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ҳисобланмиш имом Муҳаммад ибн Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус сағир” ҳамда Абул Ҳасан Қудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мухтасарул Қудурий” матнларини асос қилиб олдилар. Иккила асарни “Жомеус сағир” китоби тартибида жамладилар ва у китобга “Бидоятул мубтадий” деб ном қўйдилар. Имом Марғиноний бошқа матнлар орасида айни шу икки матнни танлаганлари сабабига келадиган бўлсак, бу матнлар манфаати кўп, фойдаси мўл бўлгани, қолаверса, мазҳаб уламолари наздида мақбул матнлар эканлигидадир. Зеро, бу даврда уламолар каттаю кичикка “Жомеус сағир” матнини ёдлашга тарғиб қилишарди. Имом Марғиноний авваламбор, ушбу “Бидоятул мубтадий” китобига “Кифоятул мунтаҳий” деб номланган катта шарҳ ёзганлар. Китобни ёзишдан фориғ бўлгач, китоб ниҳоятда катта бўлиб кетганини инобатга олиб, уни мухтасар ҳолга келтириб, “Ҳидоя” деб номлаганлар. Натижада бу китоб ўхшаш йўқ муҳим китобга айланган. Ахир, қанақасига ундай бўлмасин?! Бу китобни ёзишга 13 йил умрларини рўзадор ҳолда бахшида қилганлар-ку! Бу китобда муаллиф ривоят ва дироятни жамлаганлар, ҳар бир бобда масалаларнинг аслларини зикр қилиб, қолганларини тарк қилганлар. Ким қисқа китобни ўқишни маъқул кўрса, “Ҳидоя” билан чекланади. Ким катта-катта китобларни ўқишга рағбат қилса, “Кифоя” китобига мурожаат қилади. Ким мазҳаб масалаларини ёдда сақлашни, тутиб туришни истаса “Бидоя” китобига мурожаат қилади. Уламолар фиқҳда китоб тасниф қилиш борасида турфа услубни танлаганлар. Баъзилар мазҳабдаги фақиҳлар сўзларини келтириш билан бир қаторда ўзга мазҳаб соҳибларининг ҳам сўзларини келтирадилар. Баъзилар эса, фақатгина мазҳаб уламоларининг сўзларини келтириш билан кифояланадилар. Иккала услубда ёзганлар ҳам икки хил йўлни тутганлар. Баъзилар турфа ривоятларни келтирган бўлсалар, бошқалари рожиҳ ва машҳур ривоятларнигина келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ эса, ҳар иккала йўлни тутган ҳолда китобларини ёзганлар. Бу китобларида кўпгина масалаларни баён қилишда бошқа мазҳабларнинг ҳам сўзларини келтирганлар. Бу эса китобни ўзга мазҳабдагилар ҳам мурожаат қилишларига сабаб бўлади. Шунингдек, имом бу китобда имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан икки шогирдлари – имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимолар ўртасидаги ихтилофларни ҳам, улардан қилинган турфа ривоятларни ҳам келтирганлар. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу “Ҳидоя – шарҳу бидоятил мубтадий” китобини ёзиб бўлганларида нафақат мазҳаб ичида, балки бошқа мазҳаб вакиллари томонидан ҳам катта қизиқиш билан қабул қилинган. Интернетдаги маълумотлар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 419

Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши

Аннотация:Террор нима дегани? Ислом террорни лаънатлайди. Ислом тинчлик дини. Ислом барча инсонларни яхшиликка ундайди. Қўполлик, қийноқ ва тақиқларни қўллаш террор ва экстремизмни олдини илмайди. Аксинча, булар уларни келтириб чиқарувчи омиллардир. Калит сўзлар:Ислом, тинчлик, террор, экстремизм, гуноҳ, дин, яхшилик. Annonation: What is terror? Islam curses terrorism. Islam is a religion of peace.Islam encourages all people to do kindness. The use of brutality, torture and bans does not prevent terrorism and extremism.  On the contrary, they are the factors that cause it. Key words: Islam, peaceful, terrorism, extremism, blame, religion, kindness. ХХI асрда инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Гўёки, Ислом динига дахлдор бўлган бир гуруҳ кимсалар амалга оширган хуружлар оқибатида бир неча минг бегуноҳ инсонлар даҳшатли тарзда бевақт оламдан кўз юммоқда. Заминимизнинг турли ерларида хунрезликлар муқаддас Ислом динимиз номидан ҳамон давом эттирилмоқда. Инсонларни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ ҳисобланади ва ана шу гуноҳкор даҳшатли азобларга дучор бўлиши муқаррар. Ҳозирги кунимизда, инсоният бошига,айниқса, мусулмонлар оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқир экан ҳар бир инсон афсус надомат чекиб, юрак-бағри ўртанади.  Бир-биридан аянчлироқ хабарлар тинимсиз ҳар соатда кетма-кет келаверади… Табиийки, бундай ишларнинг сабаби нима экан? – деган саволллар ҳар бир мусулмон инсонни қийнаши аниқ. Тинчлик ва поклик дини бўлган Ислом мана шундай ёмонликларга буюрадими ?!  Йўқ, Албатта !! Чунки, бу дин – тинчлик ва осойишталик динидир. Бу дин мусулмонлар бир-бирларига жисмонан ҳам, маънан ҳам озор бериш тугул, ғайридинларга ҳам ноҳақ тарзда озор беришдан қайтаради. Аҳмад Яссавий ҳазратлари айтадиларки: Суннат эрмиш, берма озор кофир бўлса, Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор. Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий – Қуръони карим  оқибат, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, ҳавойи нафсдан воз кечиш, ҳурмат ва тинчликка буюради. Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилувчи мусулмонлар ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар ва софдил бўладилар. Ислом дини тарихига қарайдиган бўлсак ҳам, фақат ва фақат эзгуликни кўрамиз. Ислом фатҳлари пайтида насронийлар ва яҳудийларни бирорта ҳам ибодатхоналари бузилмаган, диндорларнинг эътиқодига ва мол-мулкига дахл қилинмаган, руҳонийларга зулм қилинмаган. Шифохоналарда беморлар бепул даволанишган, муолажа тугагач, уларга янги кийим-бошлар берилган. Дин азалдан инсоннинг Тангри билан алоқа қилишга эхтиёжидир. Ислом дини эзгулик манбаидир. У соф инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқ одоб, маънавий комиллик каби фазилатларга даъват қилади. Ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади. Умуман ислом таълимотидан беш бош мақсад кўзда тутилади.  1 .Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш. Инсон ақлини муҳофаза қилиш. Инсон динини муҳофаза қилиш. Инсон наслини муҳофаза қилиш.  5.Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадиси шарифда шундай деганлар: «Мўминлар худди бир жасад кабидирлар. Агар бир аъзода оғриқ бўлса, бу оғриқ бошқа аъзоларда иситма ва оғриқни пайдо қилади». Қарангки, бир мусулмоннинг дардини ўз дардимиздек қабул қила олсак, биз Расулуллоҳ айтган мўъмин бўла олар эканмиз. Аллоҳ Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида:«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилманг» деган. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга Қуръон буюрмоқда. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни, тақво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга эътиқод қилишни англатади....

“Ҳидоя” китобининг муаллифи имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ – буюк олим (иккинчи мақола)

Устозлари. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ илм ўрганишга, уламолар билан учрашишга қаттиқ қизиққанлар ва илм олиш борасида тўхтат қолмаганлар. Ўзлари бу ҳақида “Мен таҳсил давомида тўхтаб қолмаганим сабабли шерикларимдан ўзиб кетдим” деганлар. У зот “Машихатул фуқаҳо” номли китобларида устозларини зикр қилиб ўтганлар. Улар орасида ҳанафий мазҳабидаги буюк олимларни келтирганлар. Устозлари орасида қуйидаги буюк зотлар бор эди: 1. Оталари Абу Бакр ибн Абдулжалил раҳматуллоҳи алайҳ. 2. Она томондан боболари Қози Абу Ҳафс Умар ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ. 3. Аҳмад ибн Абдуррашид ибн Ҳусайн Қавомуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ. Бу киши “Хулоса” китоби муаллифининг отаси. 4. Аҳмад ибн Абдулазиз ибн Моза раҳматуллоҳи алайҳ. Бу киши “Садруш шаҳид”нинг акаси. 5. Абул Лайс Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ. Бу зотнинг оталари Абу Ҳафс Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ. Абу Ҳафс Самарқандда ўша замондаги кибор фақиҳлардан бўлган. Абул Лайс ҳам етук алломалардан бўлганлар. Ҳар иккалалари ҳам имом Марғинонийнинг устозлари ҳисобланишади. Шогирдлари. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ қўлларида кўплаб шогирдлар, буюк фақиҳлар етишиб чиқди. Улар жумласида “Ҳидоя” китобини имом Марғинонийдан ривоят қилган учта ўғиллари ҳам бор: 1. Ўғиллари Имодуддин ибн Алий ибн Абу Бакр Фарғоний Марғиноний. Бу киши оталарида, шунингдек, Қози Заҳируддин Бухорийда фиқҳни ўрганганлар. У кишининг Абдурраҳим исмли ўғиллари бўлиб, фиқҳла кўзга кўринган олиб бўлиб етишган. Отасига нисбат бериладиган “ал-Фусулул имодия” номли китобни таълиф этган. Фиқҳ китобларида бу кишини номли кўп учрайди. 2. Ўғиллари Низомиддин Умар Абу Ҳафс. У киши “Жавоҳирул фиқҳ”, “Фавоид” каби китобларни таълиф этган. 3. Ўғиллари Муҳаммад Жалолиддин Абул Фатҳ. 4. Имом Марғинонийнинг учала ўғиллари оталари қўлларида буюк фақиҳ бўлиб етишишди. Оталари сингари фиқҳ борасида одамлари доимий мурожаат қиладиган фақиҳлик даражасига етишган. 5. Муҳаммад ибн Абдуссатор ибн Муҳаммад Имодий Кардарий. Бу киши ҳам замондошлари орасида кибор фақиҳлардан бири бўлиб, турли ўлкалардан талабалар у кишида илм ўрганишга келишарди. У киши Хоразмда “Муғриб” китобининг соҳиби Бурҳониддин Матразийда, Самарқандда “Ҳидоя” китобининг соҳибида фиқҳни ўрганиб, кўп истифода қилган. “Ҳидоя” китобини ҳам кейинги авлодларга ривоят қилган. Шунингдек, бу зот Фахриддин Қозихондан ҳам илм ўрганган. Китоблари, қолдирган асарлари. Шайх Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ортларидан буюк илмий мерос қолдирганлар. Аҳли илмлар бу меросдан ҳозирга қадар истифода олиб келадилар ва доимий мурожаат қиладилар. Шунингдек, ушбу асарларни мазҳаб ичида ҳам, мазҳабдан ташқаридан ҳам асосий аслий манба сифатида ҳисоблашади. У зот ёзиб қолдирган китоб қуйидагилар: 1. Бидоятул мубтадий. Бу китоб фиқҳга оид бўлиб, муаллиф “Ҳидоя” китоби муқаддимасида муаллиф шундай дейди: “Мен “Бидоятул мубтадий” китобини ёзишни бошлаш асносида Аллоҳнинг тавфиқи билан унга шарҳ ёзишга ваъда бергандим…”. Имом бу китобда имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус сағир” ҳамда имом Қудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мухтасарул Қудурий” асарини жамлаган. 2. Кифоятул мунтаҳий. Бу китоб ҳақида муаллиф “Ҳидоя” китоби муқаддимасида шундай дейди: “Мен “Бидоятул мубтадий” китобини ёзишни бошлаш асносида Аллоҳнинг тавфиқи билан “Кифоятул мунтаҳий” деб номланган шарҳ ёзишга ваъда бергандим…”. Бу китоб “Бидоятул мубтадий” китобининг шарҳи бўлиб, тахминан 80 жилдли китоб бўлган. Афсуски, бу китоб ҳозирги кунга қадар етиб келмаган. 3. Ҳидоя шарҳу бидоятил мубтадий. Бу имом Марғинонийнинг энг машҳур китоблари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам уламолар орасида у кишини “Ҳидоя” китобининг соҳиби” деб номлашади. 4. Иддатун носик фи иддатин минал маносик. Бу китоб ҳаж ибодати амаллари ҳақида ёзилган. 5....
1 123 124 125 126 127 231