islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қўл остидагиларга яхши муносабатда бўлиш

Инсон зоти бу дунёга келар экан кишиларнинг қўл остида, кейинчалик эса баъзи инсонларнинг оиласи унинг қўл остига ўтишади. Аллоҳ таоло ўзларидан чиққан бошлиқларга бўйсинишга буюриб «Нисо» сураси 59 оятида шундай деб марҳамат қилади: “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Пайғамбарга қайтаринг. Ана шундай қилиш хайрли ва оқибати яхшидир”. Ўз навбатида ўзининг қўл остидагиларга жабр-зулм  қилмасликка, агар шундай қиладиган бўлса, Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқда бўлиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: عن معقل بن يسار رضي الله عنه قال : سمعت النبي صل الله عليه و سلم يقول: ما من عبد استرعاه الله رعية فلم يحطها بنصيحة إلا لم يجد رائحة الجنة. Маъқол ибн Ясар р.а дан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим. «Қайси бир бандаки, уни Аллоҳ таоло бошлиқ қилсаю, яхшилик билан амалга ошира олмаса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.»- дедилар. Бу дунёда кимдир оиласига, яна кимдир шу билан бирга қўл остидаги ишчиларга бошлиқдир. Аллоҳ таоло уни қўл остидагига бошлиқ қилдими унинг зиммасидаги омонат ҳисобланади. Шундай экан, омонатни адо қила олмаганлар қўл остидагиларнинг дини ва дунёларини тўғрилайдиган ишларни амалга ошира олмаса, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг раҳматидан узоқ бўлади, ҳаттоки, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди 500 йиллик масофадан келиб туради. Дарҳақиқат, умматнинг азиятига ва уларнинг зулмига сабр қилиш орқали қўл остидагиларга “ҳақиқат йўқ”, деган гумон келиб қолади. Бу имомларнинг орасидаги ҳадис бўлиб, агар ўзларининг қўл остидагиларга зулм қилсалар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деб огоҳлантиради. Бас, буни тушунгин.   Муҳамаддинов Аъзамиддин 402 гуруҳ талабаси 369

Мажлисларда жой бериш одоби

عن إبن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: ” لا يقيم الرجل الرجل من مجلسه ثمَّ يجلس فيه و لكن تفسحوا و توسعوا Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Бирор киши бошқа бир кишини ўрнидан тургизиб, унинг ўрнига ўтирмайди. Балки бир-бирингизга жой беринг ва кенглик қилинглар” , дедилар. Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бандалар ўртасида дўстлик ва муҳаббатни боғловчи ва улар орасида нафратни кетгазувчи кучли бир воситага йўлламоқдалар. Мана шу воситаларнинг энг муҳимларидан бири бир мусулмон бошқа бир мусулмонни ўтирган ўрнидан у ерга ўтириш мақсадида тургизиб юбормаслигидир. Агарда шундай номақбул ишни қиладиган бўлса, биродарининг қалбида унга нисбатан нафрат учқунлари пайдо бўлади. Лекин мажлисда ўтирган кимса учун кейин келган инсонга ўрин бўшатмоқлиги ва ўз ёнидан жой бермоқлиги ҳақиқий мусулмоннинг одобига лойиқ ишлардан ҳисобланади. Мажлисга кеч келган одам “Бизга ҳам жой беринглар ва кенглик қилинглар” демоқликга ҳақлидирлар. Бу эса Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасига мувофиқдир : “Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда “Силжиброқ ўтиринг” дейилса, бас, силжинг, ва агар “Туринг” дейилса, туринг” (Мужодала, 11). 4-курс талабаси Иброҳим Бурҳон 413

Амал ва ният бирлиги

Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мусулмон бандаларидан қилди. Шунга кўра ҳар бир инсон ислом кўрсатмаларига амал қилишга интилади. Буни қарангки, Аллоҳ таоло бандаларига енгилликни истаб яхши нияти учун ҳам савоб борлигини билдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир”. Аҳли илмларнинг баъзилари бу ҳадис борасида шундай дейишади:  “Киши ниятнинг яхшилиги учун ҳам савоб олаверади, гарчи амал қилмаган бўлса ҳам. Амалига эса ниятсиз савоб ололмайди”. Иброҳим Нахаий айтадилар:  “Киши ғазаб билан бир гап гапирди ва ундан яхшиликни ният қилди. Аллоҳ шунда унга нисбатан одамларнинг қалбига узр солади. Ҳатто улар “Фақат яхшиликни хоҳлаган эди” – дейишади. Яна бир киши яхши сўзни гапиради, лекин яхшиликни ният қилмайди, Аллоҳ буни одамларнинг қалбларида билдиради. Ҳатто улар “Бирорта каломида яхшиликни ирода қилмади”- дейишади. Амал ва ният бир-бирига узвий боғлангандир. Ният амалсиз, амал эса ниятсиз бўлмайди. Амал билан ниятнинг мисоли ҳудди танадаги руҳнинг мисоли кабидир. Тана руҳсиз яшай олмайди, ҳудди шунингдек, руҳ ҳам бу оламда танасиз кўрина олмайди. Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳи «Хутубот»ларида бир ҳикояни келтирадилар. Унда: “Бир улуғ зот янги уй қурган шогирдининг уйига меҳмонга келиб, девордаги ёруғлик тушиб турган туйнукни кўриб, «Бу туйнукни нега қўйдинг» дейдилар. Шогирд : «Ёруғлик тушиб турсин, деган ниятда қўйдим» жавоб берди. Устоз: “Афсус, меҳнат ва ҳаражат. Агар «Намоз вақти кирганини ва азонни эшитиш учун» деб ният қилганингда, модомики туйнук ўз жойида турар экан, ниятинга яраша савобга ҳам эга бўлар эдинг, ёруғлик ҳам тушиб турар эди” деган эканлар”. Бу воқеадан шу нарса аён бўладики, кундалик қиладиган барча ишларимизга гўзал ниятларни эргаштирсак, кўзимизга оддий бўлиб кўринган кичик амалларимиз ҳам Аллоҳ таолога ибодат қилишишимиз учун ҳизмат қилувчи савобли амалларга айланади. Мисол учун, эрта тонгдан оила аъзоларимиз учун дастурхон тузаймиз шу ишимизга “Ота-онамга хизмат қилсам, Аллоҳ розилигига эришишим мумкин’’ деган ниятни эргаштирсак ёки ҳар куни ишга борамиз бу табиий ҳол, лекин ҳар куни эшикдан чиқиб кетишдан аввал ’’Оилам учун ҳалол ризқ топишни ният қилдим’’ десачи?! Қуръони каримнинг Исро сурасида Аллоҳ таоло айтади: قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَىٰ شَاكِلَتِهِۦ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَىٰ سَبِيلًا Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт. Ҳар бир инсон ўз ҳолича амал қилади ва шу қилган амалига мувофиқ мукофот ёки жазо олади. Аллоҳ таоло ким нимага эътиқод қиляпти, унга қандай амал қиляпти барчасини билиб турувчи Зотдир. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинажак. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир”. Албатта, бу ҳадис динимизнинг моҳиятини ифодаловчи ҳадислардан биридир. Имом Абу Довуд айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади”. Ҳадисдан билинадики, барча амаллар учун ният керакдир. Амаллар фақатгина ният билан амалга оширилсагина шаръан эътибор қилинишига уламолар иттифоқ қилишгандир. Абу Ҳурайра р.а Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ривоят...

Cобиқ “Cалафий” хонимнинг эътирофи

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мени дўстлик саҳифаларига қўшганларга аввало ташаккурларимни изҳор қиламан. Исмим Фотимахон, Қоҳирадаги ал-Азҳаруш-шариф университетининг санавийя босқичида таълим олганман. (2014-2016). Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Хўжайиним ал-Азҳаруш-шариф университетининг куллия босқичини тамомлаган. Фейсбук саҳифасига олдинлари ҳам, то турмушга чиққунимга қадар кирар эдим (4 йил олдин). Оила қурганимдан кейин саҳифамни ўчириб, тармоқдан чиқиб кетган эдим. Мана яна шу саҳифага яқин вақтлардан бери кира бошладим. Биз миллатимиз ўзбек бўлсада, Ўзбекистонлик эмасмиз. Ота-онам ва қариндошларим Мисрда яшашади. Биз ҳам асли мисрликлармиз. Лекин айни вақтларда хўжайинимнинг ишлари билан боғлиқ, БАА сафаридамиз. Хўжайиним илмий тадқиқотчилар. Аллоҳдан қўрқадиган холис инсон. У киши билан мен илк маротаба Азҳари шарифга борганимда танишганмиз. Ўшанда у киши куллияда ўқирдилар. Кўп вақт ўтмай оила қурганмиз. Жуда яхши, меҳрибон, гўзал муомалалик инсон – алҳамдулиллаҳ. Асосий вақтларини илмий изланишларга сарфлайдилар. Араб ва урду тилларини мукаммал ўзлаштирганлар. Инглиз ва немис тилларида ҳам эркин тиллаша оладилар. Энди ушбу постни ёзишдан мақсад нима эканлиги ҳақида айтадиган бўлсам, мен улғайган муҳит, мен орасида яшаган кишилар ўзларини “аҳли ҳадис” деб аташади. Бу ерларда болаларга ёшликданоқ Қуръони карим ва ҳадис китобларини ёдлатилади. Ота-онамиз барча фарзандларига Қуръонни ёдлатганлар. Жумладан мен ҳам 11 ёшимда Қуръони каримни ёд олиб, жазарий туруқи бўйича устозларимга ўқиб бериб, имом Ҳафс ва имом Варш қироъатларидан ижозат олганман. Кейин ҳадис илми устозига беришган. У ерда имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ини тўлиқ ва имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ини 501-ҳадисигача ёдлаганман. Азҳари шарифда асосан араб бадиий тили ва балоғатни ўргандим. Бир нечта лаҳжаларни ҳам бошқа араб диёрларидан келган талабалар ёрдамида ўрганиб олдим. Айни вақтга қадар катта тафсир китобларидан “Қуртубий” ва “Ибн Касир” тафсир китобларини ўқиб тугатдим. Шу вақтгача фақат “аҳли ҳадислар” ичида бўлганим боис, “аҳли ҳадис” олимлар суҳбатида, дарсларида қатнашганим боис дунё мусулмонлари ичра оммалашган 4 мазҳабга эргашишни салбий баҳолар эдим. Мазҳаб тутганларни адашган фикрда эдим. “Аҳли ҳадис” устозларнинг “Расулуллоҳ қайси мазҳабда бўлган эканлар? Салафи солиҳлар биронта мазҳабга эргашишмаган, мазҳабпарастлар ўзларининг райларини насслардан устун қўйдилар” каби сўзлари қулоғим остида жаранглар эди. Азҳари шариф талабалари ичида мазҳабга эргашганларини кўрсам у билан гаплашмасдим ҳам. Чунки уларни адашган дея “аҳли ҳадис” устозларимиз доим огоҳлантирар эдилар. Устига устак хўжайиним ҳам “аҳли ҳадис” бўлганлиги мени бу йўлда янада дадил бўлишимга туртки бўлиб келган. Аммо алҳамдулиллаҳ, хўжайинимлар жуда инсофли, диёнатли шаръий масалаларда жуда холис бўлганликлари бизнинг ютуғимиз, десам адашмаган бўламан. Бирор масала устида изланиш олиб борсалар далилларни солиштириб охирига бормагунча хулоса билдирмайдилар. Мен шу яқин орада ушбу тармоққа кириб турли инсонлар билан танишдим. Ўзим каби “аҳли ҳадислар” кўп бўлиши билан бирга, мен доим адашган деб ҳисоблаганим – баъзи сўфийлар ва мотуридийлар билан ҳам танишдим. Эътироф қиламанки уларни кўпгина масалаларда адашган деб билганман. Баъзида эса ширкка кириб кетган, деган фикрда ҳам бўлганман. Чунки, мен ўқиган оят ва ҳадислар шунга далолат қиларди. Аммо асосий сабаб бу эмас. Мен шу пайтгача сўфийлар билан яқин бўлмаганим, яқиндан муомала қилмаганим менинг шундай фикрлашимга асосий боис бўлган. Шуни маълум қилмоқчиманки, фейсбук тармоғида баъзи сўфийя қизлар билан танишиб қолдим. Муомалалари жуда гўзал, одоб-ахлоқли қувноқ ва самимий бўлган бу қизларга чиндан меҳрим туша бошлади. Ўзбекистондан деярли ташқарига чиқмаган бу қизлар араб тилини жуда чуқур ўргангани мени ажаблантирди. Аввалига эътиқодим хато дея кўрсатган баъзи постларига...

Ҳақиқий мукофот

Инсон бу ҳаёти дунёда яшар экан фарз амаллардан ташқари тўлдирувчи амалларга ҳам қалби интилиб боради. Чунки ҳисоб кунида фарзлари етмай қолса Аллоҳ таоло нафлларига қараб ҳисоб қилишидан ҳам умид қилади. Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш олимлар ҳам, авлиёлар ҳам албатта фарз амалларни ўз ўрнида адо этиб, сўнгра нафлларини кўпайтириш ила неъматларга эришганлари ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Ислом шариатидаги фарзларнинг руҳияти ва солиҳ амалларга чорловчи даража ёки илм бу тасаввуф илмидир. Банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражотини юқорилашига ёрдам берувчи амалларнинг руҳи бўлишини ўргатувчи илмдир. Биз тасаввуф ҳақида эмас, балки унда тарғиб этиладиган солиҳ амаллар ҳақида Қуръони каримдаги базъи оятларни келтиришни ният қилдик. Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“. Ҳа инсон аввало иймон келтирмоғи лозим экан. Чунки унга фирдавс бўлиши учун албатта иймон ва сўнгра солиҳ амаллар қилмоғи лозим экан. Иймонсиз кишининг ҳайрли иш қилиб молидан одамларга ҳар қанча тарқатмасин унинг нияти дунёдир. У ўзини одамлар энг саҳий дейишларини истайди, албатта ниятига бу дунёда эришади. Аммо охиратда унга даража йўқ. Чунки у Аллоҳ таолони бир-у бор дея тан олмади. Иймон калимасидан бебаҳра қолиб ўтиб кетди. Шундай экан оятдаги Фирдавси жаннат албатта аввал иймон, сўнгра солиҳ амал деб таъкидланмоқда. Яна кўплаб  оятларда Аллоҳ таоло иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга бериладиган мукофотларни  турли услублар билан  зикр қилди. Жумладан, Каҳф сураси 30-оятда бундай деб марҳамат қилинади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.”  Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни мадҳ этмоқда. Мусулмон кишининг ҳоли шундай, яхшилик етса “Алҳамдулиллаҳ” дея қувнайди. Бирор мушкилоти бўлса ҳам Аллоҳга дуода туриб гўзал сабр этиб ҳам ажр олаверади. Наҳл сураси 97-оятда: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Ояти карималарда зикр қилинган “иймон”дан ақл Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг барча ҳақиқатларини қабул қилиши ирода этилган.  Солиҳ амал эса иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади.  Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз бўлиши ҳам мумкин. Нафл рўзалар, нафл ибодатлар, эркакларнинг аҳли учун ишлаб ҳалол пул топиши, аёлларнинг уйида Аллоҳнинг ибодатида, аҳлининг ҳизматида, болаларининг тарбиясида бўлиши ҳам солиҳ амалдир. Энди шу аёл илм олиб болаларига Қуръон ёдлатиб аҳли илм тарбия қилса қандай ҳам гўзал солиҳ амал қилган бўлади. Оила ислоҳ бўлса, жамият ҳам ислоҳ бўлади. Ҳар бир мўмин киши ўз оиласини илмга жалб қилса, Аллоҳни севучи қилиб тарбия қилса, албатта жамиятда ҳалоллик ҳукм суради. Натижада  бу жамият кучли давлатнинг асоси бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласининг уч юз олтмишта...
1 153 154 155 156 157 230