Худди шу сарлавҳали мақоламизнинг биринчи қисмида амалдаги ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтириб ўтилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани яна давом эттиришни мақсад қилдик. Чунки ният ва ихлос ҳақида қанча кўп ёзилса ҳам арзийди. Саҳобалар айтар экан: “Биз амал қилиб чарчамас эдик. Лекин амалардаги ниятларимизни тўғрилаб чарчар эдик”. Бу нимани англатади, ният амал қилувчидан жиддий эътибор талаб қилишини англатади. Дарҳақиқат Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мўминнинг нияти амалидан яхшидир”. Келинг бу мақолада ҳам ўзимиздан эмас, салафларимиздан ният ва ихлос ҳақида айтилган пандномаларни келтирсак: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Ҳамза исмли ўғли айтади: “Ибодат ва дуосини ихлос ила адо этганларга, кўзига кўринган нарсалар қалбини чалғитмаганларга, қулоғига эшитилган нарсалар билан Аллоҳни унутиб қўймаганларга, бошқаларнинг ютуқлари қалбини маҳзун қилмаганларга Жаннатдаги тубо бўлсин!”. Абдулвоҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Ижобат ва ихлос иккови бир йўлда ҳамроҳдир! Асло бир-биридан айрилмайди!”. Муҳаммад ибн Валид раҳматуллоҳи алайҳи ҳикоя қилади: Халифа Умар ибн Абдулазиз бир одамни учратди. У қўлида тош доначаларини ўйнаган ҳолда: “Эй Раббим менга охиратда ҳурлардан завжа бергин”—деб дуо қиларди. Умар ибн Абдулазиз ғазабланиб: “Қандаям нодон хатиб экансан. Қўлингдаги тошларни улоқтириб, ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?!”—деб койиди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Амалларингизни қабул бўлиши тўғрисида, уни амалга оширишдагидан кўра кўпроқ ташвиш чекинг. Эшитганмисиз, Аллоҳ: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардан қабул қилади”—деб айтган. (Моида -27)”. Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинди: “Одамларнинг кўз ўнгида яхши амал қилиб намоён бўлишингиз мумкин. Аммо ният холис Аллоҳ учун бўлмаса, барибир одамлар сизни ёмон кўриб қолади. Чунки у амалингизни Аллоҳ ёқтирмаган. Баъзида эса одамларнинг наздида ёмон амал қилишингиз мумкин. Аммо ниятингиз холис Аллоҳнинг ризолиги бўлса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришиб, бунинг баракоти ила одамларнинг ҳам меҳрини қозонасиз”. Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Банда Аллоҳга юзланганда, Аллоҳ одамларнинг қалбини ўша бандасига юзлантириб қўяди”. Абдураҳмон ибн Жарир Абу Ҳозимдан эшитган экан: “Қалблар маънавий иллатлардан покланганда кабира гуноҳлар кечирилади. Банда гуноҳлар таркига қасд қилса, у томон футуҳотлар кела бошлайди”. Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Фаришталар банданинг амалини даргоҳи илоҳийга кўтариб чиқишади. Қачонки манзилга етганларида Аллоҳ: уни сижжинга ташланглар, чунки бу амал билан Менинг ризолигим мақсад қилинмаган!—дейди”. Аллоҳ таоло ҳар биримизни амалларимизда тўғри ният ва ихлос неъматига мушарраф қилсин. Ўзидан бошқасини хурсанд қилиш учун, бандасининг кўнглини овлаш учун амал қилишдан асрасин! Ихлос ва тўғри ният ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин! Ибн Абу Дунёнинг “Ихлос ва ният” асари асосида Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 672
Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий»дир. Тўрт жуздан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Бу шарҳ аввалида Мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул-Аҳвазий»ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб, яна кейинги фаслларда Жомеи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал-Муборакфурий розияллоҳу анҳунинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган. “Туҳфатул Аҳвазий ’’ шарҳига келадиган бўлсак, У тўртта катта жилддан иборат. Ер юзида ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз: Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган. Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомесининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди. Ҳадисларни шарҳлаш, изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ўта эҳтиёткор бўлган. Тошкент ислом институти талабаси Юсуф Хушвактов 586
Кўпчилигимизнинг бирор чет тилини ўрганишга бўлган рағбати йўқ эмас, албатта. Рус, ингилиз корейс ёки хитой тили ва ҳакозо! Бугунги кунга келиб араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Ҳар қандай тилни самарaли ва пухта ўрганиш учун метин ирода, маҳоратли устоз ва тўғри танланган метод-ўқув услуби бўлиши лозим. Метин иродани ўзингизга топишарaмиз, устоз масаласига келсак, “Истаган топади” деганларидек бу ҳам сизнинг зиммангизга қолади. Аммо тил ўрганиш методига келадиган бўлсак, уни бизга қўйиб беринг. Араб тилини пухта ўрганиш учун, одатдагидек: Маълум муддат. Тартибли-мунтазам машғулот керак. Шунингдек, китобларнинг мантиқий кетма-кетлиги, осон ва мураккаблигини эътиборга олиш жуда муҳим. Қуйида сизга ўзбек тилида битилган бир неча қўлланма китоблар кетма кетлигини ҳавола қиламиз: Мабдаус сарф. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатўв). Мабдаун наҳв. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Тайсирус сарф – осон сарф. (Убайдуллоҳ Аҳроров). Мукаммал сарф. (ДўстМуҳаммад Бодарий). Сарф қоидлари. (Рустамжон Маҳмудов). Бу китоб ҳажми кичик бўлишига қарамай юқоридаги 3 та китобнинг мағзини ичига олган бўлиб, қоидалар 20 та байт шаклида берилган. Байтларни қолдирмай тушуниб ёдлаб олсангиз сарфдан сизнинг олдингизга етадигани бўлмайди. Араб тили дарслиги – таркиб қоидалари. (Шерали Ҳамралиев). Аудио диск шакли билан эшитиб, машқларини ёзма шаклда ишлаб ўрганиш сиз кутмаган самараларни беради. Мабдаул қироат 3-қисм. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Юқорида зикр қилинган “Таркиб қоидалари” китоби таркибида Мабдаъул қироат китобининг биринчи ва иккинчи қисмлари бор. Луғатларини ёзиб ёдлаб юришни унутманг! Шифоҳийя. (Аҳмад Лутфий Қозончи). Бир, икки қисмини луғатларини ёдлаб матнларни тўлиқ таржима қилиб чиқиб машқ қилиш сиз учун иккинчи босқич ҳисобланади ва бу даврни қадрига етинг! Ҳозирча шулар. Юқоридаги китобларни қунт билан ўқинг ва бу сиз учун араб тилига кириш бўлиб қолади. Киришни мустаҳкам қилинг яшаш осон бўлди! (Давоми бор…) 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 1 278
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. ( “Тавба” сураси, 65-66-оятлар) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг Ўзидан ёрдам сўраймиз! Расулимизга салавотлар бўлсин! У зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эш бўлганларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва нусрати ёғилсин! Ва баъду: 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи. 2. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. Бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби. 3. Истеҳзо ҳақида салаф ва халаф уламоларимизнинг демишлари. 4. Истеҳзонинг шариатдаги ҳукми. 5. Истеҳзо муаммосининг мусулмонлар орасида ёйилиши ва унинг олдини олиш учун таклифлар. 6. Хулоса. 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади. Истеҳзо камситишнинг бир туридир. (“Лисонул араб”, 1/183 ва “Ал Мисбаҳул Мунир”, 787-саҳифадаги истеҳзо моддасига қаранг!) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Дарҳақиқат, истеҳзо, пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш гоҳ иш-ҳаракат, гоҳ сўз, гоҳида эса имо ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, енгил югуриб кетишига шу истеҳзо калимасини қўллашади. (“Руҳул маъоний”, 1/158) Уламолар истеҳзонинг истилоҳида аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ҳамда мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашаган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (“Бақара” 212, “Мўъминун” 103 дан 111 гача бўлган оятлар, “Мутоффифин” 29 дан 33 гача бўлган оятлар. Булар кофирлар ҳақида. Мунофиқлар ҳақида эса “Бақара”, 14, 15, “Тавба”, 79 ва ҳоказолар). Истеҳзонинг истеъмолидан асосан Исломга душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг Ислом уммати орасига кириб олган “дум”лари фойдаланишади. Улар мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини қадимдан амалга ошириб келишади. Бу услуб билан мусулмон умматнинг қалбида илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Бунга эса уламоларни камситиш орқали эришишни исташади. “Саҳюний донишмандларининг протоколлари” номли асар ҳақида кўпчилик эшитган. Бу асарнинг шаъни борасида турли гап сўзлар мавжуд бўлса-да, сионистларнинг ўз вакилларига берган кўрсатмалари маълум маънода ҳаётимизда инъикос топган. Зийрак мусулмонлар бу каби баёнотлардан ҳам ўз динлари манфаатига мос ҳикматлар топишлари эҳтимолдан холи эмас. Шу протоколларнинг ўн еттинчисида диндор илм аҳлларини обрўсизлантириш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар айтилади: “Хой (яъни, яҳудий бўлмаганларнинг) руҳонийларини обрўсизлантириш йўли билан айни вақтда уларнинг бизга ҳалал бериши мумкин бўлган миссиялари ҳам барбод бўлади. Кун сайин дин уламоларининг халққа бўлган таъсирлари пасайиб боради. Ҳамма ерда виждон эркинлиги эълон қилинади, энди насроний динининг барбод бўлишидан бизни фақат вақт ажратиб турибди, холос: бошқа динларнинг инқирозига бундан ҳам осон эриша оламиз, бироқ бу ҳақда ҳозир бирор нарса айтиш жуда эрта”. Демак, протоколдаги кўрсатмага биноан, барча дин уламоларини, бу ўринда мусулмон уламоларни, камситиш, таҳқирлаш, ҳайбатини йўққа чиқариш, туҳмат ва бўҳтонлар орқали гапларини қадрсиз ҳолга келтиришга уриниш сионизм даҳоларининг...
Мусулмон киши ҳар кунги кундалик ишидан ёки бирор сафардан қайтар экан уйга кириш одобларига риоя қиладиган бўлса ўзи билган ва билмаган кўплаб яхшиликларга эришади. Шунинг учун бошқа одоблар сингари уйга кириш одобларини ҳам яхши ўрганиб уларни ўзининг одатига айлантириб олишга уриниш лозим. Уйга кириш кириш одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: дарвозани тақиллатиш ё қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик. Мусулмон киши уйига киришда дарвозасини оҳиста тақиллатиши, ёки эшик қўнғироғини қисқа чалиши лозим. Эшикни қаттиқ тақиллатиш, ё эшик қўнғироғини кетма-кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик ҳисобланади. Бундай беодоблик уй аҳлларининг қалбларига ҳадик ва қўрқув олиб келиб ўртадаги меҳр-муҳаббат ришталари дарз кетишига сабаб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг дарвозаларини биров қўполлик билан тақиллатиб турганида у зот эшикни очиб: “бу миршабларнинг тақиллатиши-ку”, деб танбеҳ берган эканлар. Иккинчи одоб: Уй аҳлига келганини билдириб қўйиш. Уйига қайтган киши уйидагилар унинг келганини сезишмай қолса томоқ қирибми, ё қаттиқроқ қадам босибми келганини уларга билдириб қўйиши керак. Ушбу одобга риоя қилиш турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “уйига кирган киши томоғини қириши ёки оёқ кийимларини тақиллатиши мустаҳаб бўлади”, деган. Учинчи одоб: Ўнг оёқ билан кириш. Уйга кираётган киши ўнг оёғи билан кириши мустаҳаб саналади. Тўртинчи одоб: Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш. Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар: عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: “Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди”. Муслим ривояти. Шунинг учун уйга киришда ҳам, овқатланиш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилиш мусулмон кишининг муҳим одоби бўлади. Ушбу ҳадисда зикр қилганган шайтоннинг шерикларига“сизларга кечки овқат йўқ” дейди, деган гап ҳақида уламоларнинг икки хил машҳур қарашлари бор: Аҳли ҳадислар ва фақиҳлар: шайтонлар ҳақиқатан инсонларнинг овқатларига шерик бўладилар. Яъни, улар ўша овқатнинг ҳидиданми ё намлигиданми озуқаланишлари мумкин. Баъзи уламолар: бу истиъора ва мажоз йўлига кўра айтилган. Яъни, “бисмиллаҳ”сиз овқатланадиган кимсанинг озуқасида барака бўлмайди, маъносида айтилган. Чунки унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мухолиф, шайтоннинг ишига мувофиқ бўлиб қолган бўлади. Бошқа бир ҳадисда эса уйига кираётган киши қандай дуо ўқиши кераклиги шундай хабар берилган: عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشَعَرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Абу Молик Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши уйига...