Суҳбат давомида Тақий Усмоний барчага икки қимматли насиҳатни айтиб ўтдилар. Улар: дуо ва шукр қилишдир. Бу гапларини баён қилишда Шайх ҳазратлари шариъат ва тариқат бир нарса экани, уларни бир-биридан айро ҳолда тасаввур қилиш катта хато эканини айтиб ўтдилар. Тариқат шариъат илмларининг амалий-ахлоқий қисми эканини, шариъатсиз тариқат, тариқатсиз шариъат бўлмаслигини тушунтириб бундай дедилар: “Амалсиз илм ўз эгасига бало ва уқубатдир. Илмсиз амал қилиш эса залолатдир”. Яна Шайх бундай дедилар: “Тариқатнинг бош вазифаси бандани ҳар бир ҳолатида Роббисига боғланиб туришни ўргатишдир. Бу эса мурид-талаба ва ҳар бир инсон доимий тарзда ҳар бир ишида Аллоҳ таолога дуо қилиши ва тинимсиз шукр қилишини талаб қилади. Бу нарсалар шариъатда мукаммал баён қилингандир. Жумладан,уйқуга кетишда дуо қилади, уйғонишда шукр қилади, уйдан чиқишда дуо қилади, ишлари битиб уйига киргач шукр қилиб дуо қилади, уловга минганда ва ундан тушганда ҳам шундай, ҳожатхонага киришда шайтоннинг ёмонлигидан, зараридан паноҳ сўрайди, чиқишда эса шукр қилади ва ҳоказо… Шайтон инсонни Роббисидан тўсишни аввало, уни дуо қилишдан тўсиш ва ношукрликка чорлаш билан бошлаб, бу мақсадига эришгач эса инсонни осонгина йўлдан оздиришини бир неча мисоллар билан тушунтириб бердилар ҳамда инсон ҳар бир ишида Аллоҳга дуо қилиб, ортидан шукр қилиши билан шайтоннинг макридан халос бўлишини уқтирдилар. Дуо ва шукр қилиш мусулмон умматининг энг асосий ва доимий вазифаси эканини уқтирдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 285
Сабр – нафсни жазавага тушиб кетишдан, тилни шикоят қилишдан сақлаш, мусибат келганда ёноқларига уриб, ёқаларини йиртиб йиғлашдан ва шунга ўхшаш жоҳилият аҳлига хос бўлган ишлардан четланишдир. Унинг асл ҳақийқати нима? Сабр шундай бир фазилатли хулқки, кишини яхши ва ўзига муносиб бўлмаган ишлардан тўсиб туради. Сабр нафснинг шундай бир қувватидирки, у билан кишини шани ислоҳ бўлади ва ишлари тўғри бўлади. Зуннун ал-Мисрий роҳимаҳуллоҳдан сабр ҳақида сўрадилар. У киши: “Сабр – ўзаро хусуматлашишдан узоқ бўлиш, бўғзига тўлган аламларни ичига юта олиш, фароғатли ҳаётдан кейин тўсатдан фақирлик етганида ўзини бехожат кўрсата олишдир”, – дедилар. Яна дейдиларки: “У синовлар қаршисида гўзал одоб билан тура олишдир”.[1] Сабрнинг мевалари: Сабрнинг мевалари ҳақида Ҳақ таоло каломида шундай марҳамат қилади: وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз*. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир (Бақара сураси, 155, 157 оятлар). Ушбу ояти кариманинг маъносини Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб шундай дейдилар: “Биламизки, аслида киши бошига синовларнинг келиши ёмон эмас, балки уни синовлардан ўта олмаслиги ёмондир. Зеро, ҳар бир синов тажриба ва имтиҳон ҳисобланади. Ҳеч ким имтиҳонларни ёмон демаган. Балки у муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатларни кўтара олмаган кишининг наздида ёмондир. Аммо, бор-куч ғайратини ишга солиб, пешқадамлардан бўлган киши наздида имтиҳонлар яхшидир. Шаъровий ҳазратлари ояти каримадаги синовлар кетма-кетлигида дастлабки ўринда келаётган хавф (қўрқув)ни қуйидагича таъвил қилдилар: Қўрқув бу-кишининг ваҳимага тушишидир. У бирор зарарга йўлиқиб қолишдан қўрқиб ички хотиржамлигини йўқотади. Нафс ҳамма нарсага кўникувчан. Аммо ваҳимакаш киши ҳаётнинг бир текис эмаслигидан ўзини бахтсиз ҳис қилиб яшайди. Қўрқув ва безовталикзаруратсиз руҳий тушкинлик бўлиб, сиз агар нафсингизни қўрқувдан сақламоқчи бўлсангиз, ўша сизни қўрқитаётган ишни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни тўхтатишга қаттиқ ҳаракат қилишингиз лозим. Бироқ хавотирларга таслим бўлсангиз, ҳар қанча тажрибангиз бўлса ҳам сизни қўрқитаётган ишлар қаршисида туриб бера олмайсиз.Чунки сиз тез орада мажбуран ваҳима қилавериб чарчаган жисмингиз билан мусибатга юзма-юз келасиз.Аслидаўша хатар етиб келгунга қадар нафсингиз унга аллақачон кўникиб, қабул қилишга тайёр бўлиб турган бўлиши лозим. Шундай қила олсангиз сиз бу вазиятдан соғ-омон чиқиб кета оласиз. Аммо ҳадеб хавотир олаверсангиз ва ҳадиксирашни кўпайтириб юборсангиз хавф-хатарни қўллаб-қувватлаган бўласиз. Бундай ҳолатда сиз ҳар қанча кучли ва фикрли бўлманг барибир сизни қўрқитган ишга қарши самарали кураша олмайсиз. Қўрқув ва ваҳималар ичра яшайдиган кишиларга айтар сўзимиз шуки, сиз қўрқув билан келиши мумкин бўлган хатарни янада кучайтирмоқдасиз. Сизнинг бу хавотир ва ваҳимангиз хавф-хатарни тўхтатиб қўймайди. Шундай экан, сиз яхшиси ўзингизни қўрқитаётган ишни олдини олишга ҳаракат қилинг. Уни содир бўлишига йўл қўйманг! Ҳали бошингизга келмаган мусибатдан қўрқиб яшашни бас қилинг! Инсонларнинг офати шуки, улар ҳали бошларига тушмаган мусибатдан қўрқиб яшайдилар. Бу билан эса ўзларига мусибатли кунларни янада узайтириб оладилар. Дейлик ўша мусибат бир ойдан кейин келар. Нима учун ҳали келмаган мусибатнинг умрини хавсираш ва ваҳима билан узайтирмоқдасиз? Агар сиз уни...
Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат қизиб, гап илмли қиз-йигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у “Ихлосли, Қуръонни, илмни қадрлайдиган инсон, такаббур, илмли бўла туриб, ҳеч кимни писанд этмайдиган олимлардан афзал, уларга турмушга чиқиш яхшироқ эмасмикин”, деб қолди. Очиғи, бу гапдан ғашландим, бироз жаҳлим чиқди. Кўп гапириб ўтирмадим, фақат “Аллоҳ “Қолаллоҳ”, “Қола Расулуллоҳ” сўзини айттириб қўйганининг ўзиёқ фазилат кимда эканини билдириб турибди-ку?” дедим. Шу баҳона бўлди-ю, эски хотиралар эшиги очилиб кетди. Талабалик йилларимизда йигитлар ичида илмлидан кўра ўқимаган қизга уйланиш яхшироқ, деган фикр борлиги ҳақида кўп эшитардим. Аммо, қизларнинг ҳам қори, олимлардан кўра, ўзлари айтмоқчи, ихлосли авом турмуш ўртоқни афзал кўриш ҳолатига ҳеч дуч келмаган эканман. Тавба, қаердан чиққан ўзи бу бемаза баҳс, кимлар чиқарган? Йигитлари ўқимаган аёлни истайди, қизлари саводсиз куёвни мақтайди! Ахир бу масала қилиб, гапириб юришга ҳам арзимайдиган гап-ку! Салгина ҳушёр бўлиб кузатилса, мана шу гапларни айтадиганлар аслида илмсиз қиз ва йигит билан турмуш қуриб, олим ва олималар армон бўлиб қолган кишилар эканини кўриш мумкин. Куёвлар нима десалар, шу тўғри экан-да, деб оғзига термилиб ўтираверадиган, мустақил фикри, қарашлари бўлмайдиган, бутунай ўзига тобе бўлиб қолган аёлни исташади. Ўзлари каби илм таҳсил қилган қизлар савияси ҳам деярли ўзи билан тенг бўлгани, ҳақ-ноҳаққа ақли етгани учун улардан қочишади. Қизларда ҳам худди шу аҳвол! Ўрни келганда, анчадан бери ўйлаб юрган гапларимни айтиб олсам… Кўп ҳолларда олий маълумотли, бирор соҳада мутахассис бўлган қизлар турмушга чиққач, уй ишларига қийналиб, оқсаши бор гап. Ана шу вазиятда оила аъзоларининг уни қўллаб, ёрдам қилиш ўрнига, ўқигунча рўзғор тутишни ўргансанг бўлмайдими, қабилида гапириши ҳаммага маълум. Аммо, унинг айнан ўқимишли қиз экани учун ҳам бошқалардан афзал билиб келин қилишгани хаёлларидан чиқиб кетган бўлади. Бошқа бир куни эр-хотин орасида гап қочса, эр жаноблари дарров, илмли, зиёли аёл ҳам шунақа бўладими, деб қиз қолиб, унинг илмига маломат тоши отадилар. Уй ишларига нўноқлик қилса, ош-нони ўхшамаса ҳам, келиннинг ўқимишли экани нишонга олиниб, зарба шу томондан берилади. Бу бориб турган майдакашликнинг ўзи аслида. Ким нима деса десин, илми бор инсон, феъли-хўйи қандай бўлишидан қатъий назар, авомдан минг марта афзал. Аёлнинг илмлилиги, кенг дунёқараши қайсидир бир асосий бурилиш нуқтасида ўз таъсирини кўрсатади. Ёки аксинча. Аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам барча ишларни аъло даражада бажариши, албатта яхши. Аммо, ҳамма ҳам баробар эмас. Эпчил қизлар рўзғор сирларини ўрганиб юрган бир пайтда, илм йўлини тутган қизлар бор иқтидори, вақти, қувватини сарфлаб илм таҳсил қилган, унга ёшлигини бағишлаган. Миллатга, динга манфаати тегадиган кадр бўлиш иштиёқида юриб, пазандаликни ўрганишга вақт топа олмаган. Ўқиган аёл-ку, бир коса таом тайёрлаб, уй-жойини саранжом-саришта тутишни ҳар қачон уддалайди, бу аёллик фитратида бор иқтидор. Аммо, у эгаллаган соҳани, қироат қилган оятларини, шарҳлай оладиган ҳадисларини илмсиз, аммо абжир келинлар тиши ўтиб ўқий олиши ҳам даргумон. Илмли аёллардан ҳамма ишни аъло даражада бажариш талаб қилингани ҳолда, ишчан келинлардан таҳорат ва намознинг вожибларини сўраб қўйиш ҳеч кимнинг эсига келмагани қизиқ. Улар қандай авлодни тарбия қилишининг аҳамияти йўқми? Ўйлаб кўринг-чи, сизга эътиқоди бутун, маънавияти юксак фарзандларни тарбиялайдиган оналар керак эмасми? Ёш, ўйинқароқ чоғларини Қуръон ёдлаш, илм эгаллаш учун сарфлаб, ер чопиш, экин экиш ёки бошқа хўжаик ишларини дўндира олмагани учун қори, олим куёвларни маломат...
Аллоҳ таоло инсон зотини барча мавжудотлар ичида азизу мукаррам қилиб яратган. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Дарҳақиқат, (Биз) одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70-оят). Бу ояти каримада Аллоҳ азза ва жалла инсоннинг нақадар улуғ мавжудот эканига гувоҳлик беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши Аллоҳ наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”, деганлар (Байҳақий ривояти). Мана шундай азиз инсонлар ичида Аллоҳ таолога янада мукаррам бўлган бандалар бор. Улар тақводорлардир. Бу тўғрисида Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ва бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азиз) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор Зотдир” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Араб билан ажамнинг ўртасида фақат тақвосидагина фарқ бўлади”, деганлар (Термизий ривояти). Яратган Роббимиз инсонни олиймақомларга Ўзи кўтарган. Ана шундай улуғ мақом соҳиби бўлган инсонлар бир-бирлари билан ака-укадирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар…” (Ҳужурот сураси, 10-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминлар бир-бирлари билан оға-инидирлар”, дея лутф қилганлар. Демак, мўминлар бир-бирлари билан бамисоли оға-инидек дўст бўлишлари ва ўзаро гўзал муносабатда бўлишлари тақозо этилади. Бу алоқа фақат Аллоҳ йўлида яхши кўриш билан ўз ифодасини топади. Зеро, инсонлар ўзаро бир-бирларини Аллоҳ учун севсалар бу дунё ва охират яхшиликларига эга бўладилар. Шундагина бу дўстлик уларга дунёда ҳам, охиратда ҳам наф келтиради. Қуръони каримда шундай дейилади: “У кунда тақводорлардан ўзга дўстлар бир-бирларига душмандирлар” (Зуҳруф сураси, 67-оят). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа кишини Ўзининг сояси остида соялантиради. Улар: Адолатли бошлиқ, Роббисининг ибодатида ўсган йигит, қалби масжид билан боғланган киши, Аллоҳнинг розилигида бир-бирларини яхши кўриб жамланган ва ажрашган икки киши, чиройли ва мансабдор аёл зинога чақирганда, мен Аллоҳдан қўрқаман деган киши, ўнг қўли қилган эҳсонини чап қўли билмайдиган киши, ёлғиз ҳолида Аллоҳни эслаб кўз ёш тўкадиган киши” Зотан Аллоҳ йўлида муҳаббатлашган инсонларни Аллоҳ қиёмат куни бир жойга жамлайди ва уларни бирга қилиб қўяди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар икки инсон Аллоҳ учун дўст тутинса, улардан бири мағрибда, иккинчиси машриқда бўлса, Аллоҳ уларни қиёмат кунида бирга қилиб: “Мен учун дўст тутингандилар” дейди”, дея марҳамат қилганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Албатта, киши жаннатга кирганда “фалончи дўстим нима қилди экан”, деб сўрайди. Ваҳоланки унинг у дўсти жаҳаннамда бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини “жаннатга чақиринглар”, дейди. Жаҳаннамда қолганлар эса: “Энди бизлар учун на оқловчилар бор, на бирор қадрдон дўст” (Шуаро сураси, 100-101) оятини айтадилар”. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи: “Дўстларни кўпайтиринглар. Мўмин дўстлар қиёмат кунида бир-бирларини шафоат қиладилар”, деб айтганлар. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Қиёмат қоим бўлганида унинг даҳшатидан инсонлар яқинларидан қочади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Ўша куни киши ўз биродаридан қочади. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотин ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур” (Абаса сураси, 34-37 оятлар). Бир банданинг амал дафтари тарозига тортилганда зарра миқдоридаги савоб камлик қилади ва жаннатга киришига етмай қолади. Шунда юқоридаги ояти каримада таъкидланганидек яқинларидан ёрдам...
Дунё осмонини тасаввур қилиш учун ҳозирги кундаги астрономия илмига мурожаат қилсак мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳаммамизга маълумки, космос тушунчаси ернинг атмосфера қобиғидан чиқиб кетганидан кейин бошланади. Аслида фазога кўтарилгандан сўнг юқори деган тушунчани тасаввур қилиш бироз мушкул бўлади. Чунки фазо ер эмаски, бир нарсага нисбатан бошқа бир нисбатни тасаввур қилсангиз. Фазода ер йўқки биз унга нисбатан юқорини тасаввур қилсак. Фазода ерга энг яқин масофада учиб юрадиган фазовий кемалардан бири МКС – Халқаро космик станциясидир. МКС эса ердан 420 км атрофидаги баландликда учиб юради. Юқорида айтганимиздек, юқорига қарашнинг имкони бўлмаганидан кейин, кенглигини ўрганиб кўрсак. Яқинда космосдаги “Voyager 1” номли фазовий ускуна қуёш магнит майдонидан чиқиб кета олди. Қуёш тизимининг майдониниг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 30 а.е га тенг келади. У эса 4.470.000.000 кмга тенг келади. Бу тасаввуримизга сиғмайдиган улкан ҳажм ҳали галактика ҳам эмас, биргина юлдуз тизими эди. Энди тасаввур қилайлик, бу юлдуз – қуёш тизими Сомон йўли номли галактикамиздаги юзлаб, балки минглаб юлдуз тизимларидан бири. Сомон йўли номли галактикамизнинг ҳажми эса таҳминий ҳисобларга кўра 100.000 ёруғлик йилига тенг. 1 ёруғлик йили эса 9.460.800.000.000 кмга тенг. Галактикамиз эса ўз ўрнида фазодаги минглаб, балки миллионлаб галактикалардан бири холос. Бу эса ҳали биринчи осмон эди… Аллоҳ янада билувчироқ. Қолган хулосаси эса ўзингиздан… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 373