Дарҳақиқат, Исро ва Меърож ҳодисаси нафақат Ислом оламидаги, балки дунё тарихидаги энг ғайритабиий ҳодисалардан бири. Чунки Исро ҳодисаси вақт ҳисобимизга хилоф бўлса, Меърож ҳодисаси эса умуман бизнинг оламимизда эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузури олийида бўлган. Шунинг учун ҳам Исро ҳодисаси ҳақида кўплаб бахс ва мунозаралар бўлди. Уни мушриклаб инкор қилишди, иймони заиф баъзи мусулмонлар эътиқоддан қайтишган ҳам. Аммо, меърож борасида бундай ҳолат кузатилмади, чунки у бизнинг оламимизда бўлмаган, уни бирор кўрмадан, у ҳақида бирор кишининг тасаввури ҳам йўқ эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасида Буроқ номли ҳайвонда Масжидул Маромдан Масжидул Ақсога бир зумда етиб бордилар. Юқорида айтиб ўтганимиздан маълумки, Исро ҳодисаси кўплаб бахс ва инкорларга сабаб бўлган эди. Сабаби эса инсонлар ўта қисқа муддатда бунчалик узоқ масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб ўйлар эдилар. Бу нарса табиий, чунки у замонда ҳозирги кундаги тез юрар машиналар, тез учар самолётлар, турли ҳил тез ҳаракатланувчи техникалар мавжуд эмас эди. Осмонга учиш ракеталари эса умуман ҳаёлга келтириб бўлмас нарсалар эди. Аммо ушбу ҳодиса ҳозирги кунда сордир бўлганида эди, балки унданда кўпроқ бахс ва мунозаларга сабаб бўлар эди. Чунки кўриб турибмизки, илм қанча ривожланар экан, ғайбни инкор қилиш шунчали кўпайиб кетмоқда ҳамда бахслар ва инкор қилишлар ҳеч камаяётгани йўқ. Энди биз Исро ва Меърож ҳодисасини ҳозирги кундаги илм-фан ютуқлари билан тасаввур қилишга уриниб кўрсак. Шундай қилиб, биринчи савол: Буроқнинг кўриниши нега айнан отдан паст, эшакдан баланд, ва узунроқ бўлган? Ҳозирги кундаги тадқиқотларга кўра тез юрар машиналар, тез учар самолёт ва ракеталарнинг шаклига эътибор берадиган бўлсак, айнан Буроқнинг шаклига мувофиқ келади. Ундай бўлишининг сабаби эса тезроқ ҳаракатланиш учун ҳаво оқими камроқ қаршиликка учраш керак. Шунда тезроқ ҳаракатланиш имкони пайдо бўлади. Ҳаракатланувчи восита қанчалик катта ва қўпол бўлса, ҳаво оқимига шунча кўп қаршиликка учрайди. Шунинг учун ҳам Буроқнинг бўйи пастроқ эди. Миниш имкони бўлиши учун жуда ҳам паст бўлмаган. Иккинчи савол: Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозирги кундаги тез юрар машиналар ва тез учар самолётларда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога йўлга чиққанларида қанчада етиб борар эдилар? Аввало, биз Масжидул Ҳаром билан Масжиул Ақсо ўртасидаги масофани аниқлаб олишимиз керак. Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсо ўртасидаги масофа йўлдан бориш эмас, харитадан тикка чизадиган бўлсак, Google maps нинг кўрсатишига кўра таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Агар машинада юриб борадиган йўлни кўрсак, 1496 кмни ташкил қилади. Иордания орқали эса 1989 кмни ташкил қилади. Энди агар пиёда бориш масофасини ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳам таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Энди бу масофани турли воситаларда босиб ўтишга сарфланадиган вақтни ҳисоблайлик. Автоулов. Суперкар. 2019 йилдаги энг тез юрар автоулов Гиннес Рекордининг мутахассислари томонидан аниқланишига кўра Hennesey Venom F5. Ушбу суперкар 484км/соатига тезликни амалга ошира олади. 100 км тезликка эса 2 сониядагина чиқа олади. Агар ушбу автоуловда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб йўлга чиққанларида, 2 соат ва 55 дақиқада етиб борар эдилар. Эътибор берайлик, бу ҳисоб бор тезликда ҳеч ҳам секинламасдан юргандаги ҳисобни чиқардик. Самолёт. Samoleting.ru сайтининг аниқлаштиришича дунёдаги энг тез учар самолёт North American X-15 ҳисобланади. Ушбу тез учар самолётнинг максимал тезлиги 8200 км/соати, бироқ чиқа олган энг юқори тезлиги 11848 км/соатини ташкил қилади. Энди, агар ушбу самолётда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб...
Фарзанд тарбиясида ота-онадан катта маҳорат, улкан масъулият, теран ақл ва чуқур мулоҳаза талаб қилинади. Боланинг феъл-атворини синчковлик билан ўрганиб, унга меҳр ва тадбир билан ёндашилса, иншааллоҳ, кўзланган мақсадга эришилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада бизга энг гўзал намунадирлар. У зот (алайҳиссалом): “Фарзандларингизни хурмат қилинг ва уларга чиройли одоб ўргатинг” (Ибн Можа ривояти), деб биз умматларга шу каби кўплаб фазилатли тавсияларини берганлар. Насиҳатларига амал қилган киши ҳатто тунда ҳам йўлидан адашмай, қоқилмай манзилига етади. У зот (алайҳиссалом) болаларга салом бериш ва унга муносиб алик олишни ўргатишдан бошлаганлар. Кўчадан ўтиб кетаётиб ҳам уларга биринчи салом берганлар. Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Мен болалар билан ўйнаётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимга келиб, бизга салом бердилар”. У кишидан (розияллоҳу анҳу) яна бир ривоятда: “Эй ўғлим, аҳли оиланг ҳузурига кирадиган бўлсанг, салом бер. Чунки саломинг сенга ва оиланга барака келтиради”, деб марҳамат қилганлар. Болага ёлғон гапирманг ва уни алдаманг, чунки сиз унга намунасиз. Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу бундай ҳикояни қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг уйда ўтирган эдилар. Онам мени чақирдилар: “Қани, бу ерга кел-чи, сенга бир нима бераман”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга нима бермоқчисан?” деб сўрадилар. Онам: “Бир дона хурмо бераман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агарда унга бирор бир нарса бермасанг, сенга ёлғон ёзилади”, дедилар”. Фарзандларни жазолашда ўта қаттиққўллик ярамайди. Жазо унга яраша бўлиши учун юзга уриш ёки тупуриш ва бошқа нарсалар билан болани таҳқирланмайди. Чунки юз мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин”, деб марҳамат қилганлар (Табароний ривояти). Ўғрилик барча даврларда инсонларнинг нафратига сазовор бўлган жирканч одатдир. У ижтимоий муҳитни издан чиқаради ва жамиятни таназзулга олиб боради. Айрим ота-оналар фарзандларининг ёшликда қилган ўғирлигига бепарво бўлиб, қилмишини гўдакликка йўядилар. Бу мутҳиш хатодир. Бундай бепарволик болада ўзгалар молига хиёнат қилишдан қўрқмаслик ҳиссини уйғотади. Қуйидаги ҳикоя сўзимизнинг далилидир: Маҳкамалардан бирида ўғрилик билан қўлга тушган ўғрини жазолашга ҳукм чиқарилади. Ҳукм ижро этиладиган кун келганда ўғри овозининг борича бундай деб бақиради: “Мени эмас онамни жазоланг! Биринчи бор қўшнимизникидан тухум ўғирлаганимда у мени койимади ва эгасига қайтариб беришимни талаб қилмади. Аксинча, қилган ишимдан қувониб: “Ҳудога шукр! Менинг ўғлим ҳақиқий эркак бўлибди”, деган эди. Агар онамнинг тили бўлмаганида эди, мен ўғри бўлмасдим”. Сўкиш ва ҳақорат сўзларни айтиш ёшлар орасида энг кўп тарқалган ёмон иллатлардандир. Бунда катталарнинг “хизмати” катта. Чунки энди тили чиқаётган болага: “Битта сўкиб қўй”, деб ёмон одатни сингдириб боришади. Айрим ота-оналар жаҳл отига миниб, ўзаро тортишиб уятсиз сўзларни айтишлари фарзандларида маънавий аҳлоқсизликни шаклланишига, шунингдек, уларни кўча-кўйда қаровсиз қўйиб, хулқи бузуқ болалар билан ўртоқлашиб қолишига сабаб бўлишади. Бунинг учун бола тарбияси узлуксиз равишда диққат марказида туриш керак. Бугунги кунда кўпчилик ёшлар ахлоқий меъёрлар буткул таназзулга юз тутган оломонча маданиятга кўр-кўрона тақлид қилаётганлари боис ахлоқий бузуқликка юз тутмоқдалар. Тарбияга масъул шахслар ёшларни маънавий ва моддий ҳужумлардан ҳимоялашлари, уларни доимо эзгулик сари чорлаб, панд-насиҳатлар қилишлари лозим. Юртимизда ота-оналарга бу борада ёрдамчи бўла оладиган диний-марифий, касб-ҳунар ва спорт ташкилотлари бисёр. Улардан унумли фойдаланиш барчамизнинг қўлимизда. “Ўзлари имон келтириб, зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир” (Тур сураси, 21...
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ Басранинг амири Адий бин Арто(т)га қуйидагича нома юбордилар: “қўл остингдаги ёши катта бўлиб қолган, қуввати кетиб заифлашиб қолган ёхуд тирикчилигидан айрилиб қолган зимма аҳлини аниқла. Сўнгра уларга халқнинг молидан (давлат бюджети назарда тутилмоқда) аҳволларини ўнглайдиган миқдорда нафақа жорий қилиб қўй. Агар-ки, мусулмонлардан бирор кишининг қули бўлса-ю у кексайиб, мадордан қолса ва пул топишга яроқсиз бўлиб қолган қолса, албатта унинг (хожасининг) зиммасида то мазкур қулини озод этгунча ёхуд ўзи билан қулининг орасини ўлим ажратгунча боқиш ҳақ (яъни фарз) бўларди (Бу билан шунга ишора қилинмоқдаки, мусулмон киши дину диёнатидан қатъий назар қули кексайиб, хизматдан ожиз бўлиб қолса, уни ўз чўнтагидан боқиши ва бошпана бериши лозим эди. Аҳли зимма эса бу ҳолатга тушганда мусулмонлар томонидан ҳимояланишга лойиқроқдирлар. Зеро, улар қул эмаслар.–Тарж.). Менга етиб келишича, бир куни мўминлар амири Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу зимма аҳлидан бўлган бир қариянинг одамлар эшигига келиб тиланаётганини кўриб қоладилар ва: “ёшлигингда сендан жизя олиб, кейсайганингда эса ташлаб қўйиб, сенга инсоф қилмабмиз-ку!”, дедилар ва унга байту-л-молдан (бюджетдан) кунига ярайдиган миқдорда нафақа жорий қилдилар” (Абу Убайд ал-Қосим бин Саломнинг “ал-амвол” китобидан: 50-бет;). Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Ироқдаги Ҳийра аҳли билан зиммийлар иши бўйича шартномалашаётганда уларнинг эътиборига қуйидаги шартномани ҳавола қилган эди: “улардан қайси бир кимса кексайиб ишлашга қийналиб қолса, ёхуд соғлигига путур етса ёки аввал бой бўлиб, сўнг қашшоқлашиб қолганлиги туфайли ўз диндошлари унга садақа берадиган даражага тушиб қолса албатта, мазкур кишиларнинг жизяси бекор қилинур ва то ислом диёрида истиқомат қилар экан, бундай кишиларнинг ўзлари ҳам, оила аҳли ҳам мусулмонларнинг молия уйларидан (бюджетдан) таъминланурлар” (Имом Абу Юсуфнинг “ал-Харож” китоби: 144-бет;). Зикр этилганлардан пенсия ва қарилик нафақаси каби ижтимоий ҳимоя воситалари ҳам аслида илк бора мусулмонлар томонидан йўлга қўйилганмикан, деган фикр ҳам келади кишининг онгига. Ва бу бежиз ҳам эмас. Зеро, биз нарсаларга нисбатан ёндашувимизда кўпинча уларнинг сўнги, пишиб-етилган ҳолати ва расман муайян ном билан муомалага кириш даврини асос қиламиз. Бу эса у ёки бу феноменнинг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳақида аниқ ва дақиқ маълумот бўлолмайди. Негаки, муайян ном ва таърифи бўлмаган ҳолда амалда бўлган ҳолатлар кўп учрайди ҳаётда. Мисол учун “истеъмолчи ҳуқуқи” деган тушунча шу ном билан яқин орада пайдо бўлди. Аммо, амалда эса истеъмолчи ҳуқуқининг ҳимоясига оид қонун-қоидалар ислом фиқҳида эскидан мавжуд эди. Фақат, фиқҳий манбаларда юқоридаги атама билан ёритилмаган холос. Худди шунга ўхшаб, бугунги маданий дунё ҳаётида муомалада бўлган кўплаб эзгу ишлар, анъаналар ва ижтимоий ҳақ-ҳуқуқларнинг дунё юзини кўриши ҳам аслида узоқ ўтмишларга бориб тақалади. Шу маънода пенсия, ҳомиладорлар нафақаси ва касалхоналар илк бора мусулмон оламида пайдо бўлган деган асосли қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, илк касалхона Умавийлар даврида Дамашқда юзага келганлиги тарихий манбалардан маълум. Ўшанда илк бора моҳов касалига чалинган кишилар учун сиҳатгоҳлар ташкил этилган. Кейинроқ ҳарқандай касал одам ўзини ўнглаб олгунча даволанадиган махсус касалхоналар вужудга келган ва уларга “бемористон” деб ном берилган. Бизнинг тилимиздаги бемор деган сўз ҳам шундан аслида. Бу вақтларда Европа ўзининг қора кунларини бошдан кечираётган, Ислом эса ўзининг олтин даврида эди. Шунингдек, юқорида келтирилган ҳужжатлар Ислом бағрикенглигининг ёрқин ва гўзал намунасидир. Ушбу бағрикенглик ва олийжаноблик туфайли мусулмонлар юртида яшаган кўплаб ўзга дин...
Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот –технологиялари соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришалар амалга оширилди. Интернет хизматлари арзонлашиб, тезликнинг ошиши ҳар томонлама қулайликларни юзага келишининг асосий омилларидан бири сифатида кўзга ташланди. Қувонарлиси, ушбу янгиликлардан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланаётганларидир. Интернет хизмат турларининг аёл-қизлар энг кўп мурожаат қиладигани тури бу- ижтимоий тармоқлардаги аёл-қизлар саҳифалари, кийим-кечак сотуви ва пазандачиликка оид интернет каналларидир. Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл” интернет журнали, “Саодат” газеталари аёл-қизларимизнинг ижтимоий–сиёсий савияси, дунёқарашини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда. Соғликни, хусусан оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик сирлари”, “Оналар ва болалар” , “Соғлом авлод” каби тармоқ каналларини санаб ўтишимиз мумкин. Шу ўринда, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, уларга соф ислом ақидасини етказиш, диний билимсизлик, фирқачилик вабемазҳаблик каби иллатларга барҳам бериш мақсдида ташкил этилган, Ўзбекистон Ресбубликаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган ўнлаб расмий диний–маърифий каналлар Фаcебук, Телеграм, Инстаграм каби фаол тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари қуйидагилар: “muslim.uz” portali: “fitrat.uz”, “alberuniy.uz”, “imon.uz”, “fargonaziyo.uz” , “sammuslim.uz”, “tavba.uz”, “zamaxshariy.uz” , “naqshband.uz” “Surxonmuslim.uz”, “paziylet.uz”, “bukhari.uz”, “islaminstitut.uz”, “tasbeh.uz”, “kukaldosh .uz”, “hazratnavoiy.uz” , “ nasafziyo.uz”, “ravza.uz”, “nasihat.uz”, “tuhfa.uz”, “hidoya.uz”, “muhaddis.uz”, “islomota.uz”, “at-tavfiq.uz”, “@masjid.uz”, “@masjid.uz”, “@isloh.uz”, “vasatiya.uz”, “@maxdumuz”, “@voizuz”, “@mirarabuz”, “@shafoat.uz”, “@sakinat.uz”, “xadicha.uz”, “irfon.uz”, “xojabuxoriy.uz”, “@shoshuz”, “muxlis.uz”, “@kosoniy.uz”, “islomoboduz”, “@baraka_uuz”, “muslimun.uz”, “@fazilat.uz”, “aqida.uz”, “muhsin.uz”, “hanafiy.uz” , “tartil.uz”, “@termiziy.uz”, “@Termiziy_uz”, “@hidoyatUz”, “Vakillik.uz”, “@vaqfuz”, “@oilam_uz”, “@Sirlii_uz”, “@xutbauz”, “@diniysavollar” Islom.uz портал таркибидаги каналлар: “@Islomuz_kanal”, “FiqhUz_kanal”, “HilolNashr”, “@Quranuz_kanali”, “wwwIslamUz”, “@Arabicuz”, “@BintuSodiq” , “@Siyrat_uz”, “SaboqlarUz”, “Muslimaatuz”, “@Hadisislomuz”. Ушбу канал аъзолари ишончли ва сифатли маълумотлар, турли диний саволларга жавобларни олиш, саволлар йўллаш ва интернет танловларида иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг сифатли диний маълумотга эга бўлишлари, ўз диний саводхонликларини кундалик ошириб боришлари учун имконият мавжуд. Фараз қилайлик, сиз диний–маърифий каналларнинг бештасига аъзо бўлсангиз ва бу каналлардан ҳар куни сизга камида бештадан хабар: диний масалалар, фатволар, маълумотлар, оят ва ҳадислар, ибратли ҳикоялар, ривоятлар ва ҳоказо кабилар келиб турса, сиз кунига 25 та диний хабарларга эга бўласиз. Бу кўрсаткич 10 кунда 250 та, 1 ойда 750 та, 1 йилда 9000 тани ташкил этади. Агар 10 та каналга аъзо бўлсангиз, бу кўрсаткич икки баравар кўп бўлади. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг маълумотлар базасини кундалк тўлдириб бориб, уни ўз ҳаётига татбиқ этадиган бўлса, қисқа муддат ичида анча мунча нарсани ўрганиш мумкин. Лекин таассуфки, ҳалича ижтимоий тармоқлар орқали илм олиб , “алломаи замон” бўлиб кетганларни учратганимизча йўқ. Қуйида бунга сабаб бўлувчи омилларни кўриб чиқамиз: Биринчидан, келаётган маълумотларнинг ҳаммасини ҳам ўқимаймиз. Бунга, асосан, вақтнинг етишмаслиги ёхуд эринчоқлик сабаб бўлиши мумкин. Иккинчидан, меёридан ортиқ, ўзимиз танишиб чиқиш имкониятига эга бўлаган даражада кўп каналларга аъзо бўлиб олганмиз. Гўёки қанча кўп каналга аъзо бўлсак, шунча илм бизга юқиб қоладигандек. Учинчидан, ижтимоий тармоқларга илм олиш мақсадида кирмаймиз ва хабарларни диққат билан ўқимаймиз ҳам. Одатда ижтимоий тармоқларга бўш ёхуд зериккан пайтимизда кирамиз: транспортда кетаётганимизда, кимнидир кутиб қолганимизда, ёлғиз ўзимиз қолиб, нима қилишни билмай турганимизда, (бу кулгили ҳолат , албатта) ва ҳоказо. Бундай ҳолатда бирор маълумотни ўқиб ҳазм қилиш, таҳлиллаш салоҳияти бизда жуда паст бўлади. Биз бу хабарларни шунчаки вақт ўтказиш учун мутолаа қиламиз. Бу эса, маълумотни етарли даражада англашимизга йўл бермайди. Тўртинчидан,...
Бугунги тараққиёт жадаллик билан ривожланиб бораётган кунда беҳисоб бино ва уйлар қурилмоқда. Ҳар бир инсон ўз ватанининг бош бўғини бўлган ўз уйига катта эътибор қаратади. Инсон бахти ва саодати учун уйнинг қандай аҳамияти борлиги ва уй қуриш одоблари ҳақида сўз юритамиз. Нофеъ ибн Абдулҳорисдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб мусулмон кишининг бахтидандир”, дея марҳамат қилганлар. Киши уй қуришда одамларга кимлигини билдириш учун эмас, балки унда Аллоҳга ибодат қилиш, иссиқ-совуқдан сақланишни ният қилиши шарт. Қурилишга ортиқча маблағ сарфламаслик керак. Зарурат бўлмаса, бинони етти-саккиз зироъдан (бир зироъ 46,2 см) баланд кўтармаслик керак. Чунки жин ва шайтонлар ердан етти-саккиз зироъ баландликни макон қилишади. Бундай ҳолатда қурилган уй аҳлларига зарар етиши эҳтимоли бор. Бино ва ундаги хоналарни эҳтиёж миқдорида қуриш мақсадга мувофиқ. Мўмин киши турар жойини яхшилаши ва яшаш учун қулай қилиши керак. Зеро, киши турар жойининг қулайлиги унинг бахт-саодатидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин ҳар бир қилган нафақасига ажр олади. Лекин бино ва тупроқ учун сарфлаганига ажр олмайди”, деганлар. Бино босқичма-босқич қурилгани яхши. Иброҳим ва Исмоил (алайҳимуссалом) ҳам Каъбани қуришда шундай йўл тутишган. Шунингдек, замонавий меъморлик тажрибаси ҳам шу услубни маъқулламоқда. Уй сотиб олган ёки қурган киши қўчқор сўйиб, уни муҳтожларга бериши гўзал амаллардандир. Қўшнилар билан яхши алоқада бўлиши, озорларига сабр қилиши керак. Имкон бўлса, намоз ва Қуръон тиловати учун зебу зийнатлардан ҳоли бир хона ажратиш мақсадга мувофиқдир. Уй деворларига жонли махлуқлар суратини чизиш ёки осиш яхши эмас. Зеро, манбаларда, шундай уйларга фаришталар кирмаслиги айтилган. Шунингдек, уйда ортиқча кўрпа-ёстиқ сақламаслик керак. Уйга кириш-чиқишда “Бисмиллаҳ” айтиб, гарчи ҳеч ким бўлмаса-да, салом берилади. Зеро, “Бисмиллаҳ” айтилган уйдан шайтон қочади. Салом берилганида эса унга барака ёғилади. Салавот айтиб, сўнг “Ихлос” сурасини ўқиб кирилса, янада яхши. Уйни доимо покиза тутиш, ундаги ўргимчак инларини тозалаб туриш лозим. Чунки ўргимчак ини шайтоннинг ҳам уйидир. Ухлашдан олдин Аллоҳ зикри билан эшиклар беркитилиб, пардалар туширилади. Чироқ ва олов ўчирилади. Уйда ёлғиз ухламаслик яхши. Ҳовлида фақатгина чорва ва экинзорни қўриқлаш мақсадида ит сақланади. Чунки ит бор жойга фаришта кирмайди. Уйлардан бирини меҳмон учун алоҳида ажратиш, мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳовлининг закоти меҳмонхонасидир. Юқорида келтирилган одобларнинг зоҳирий ва ботиний фойдалари, ҳикматлари кўп. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилиш ибодат эканини унутмаслик зарур. 1-курс сиртқи бўлим талабаси Акром Абдуллаев 564