islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мол-дунёга нуқсон етиши ва мусибатларга сабр қилиш ҳақида

Ояти карима (Бақара сураси, 155)да келган  учинчи синов молга нуқсон етишидир.Молга нуқсон етишидан мурод, исломнинг аввалида мусулмонлар динни ёйиш мақсадида жиҳод қилар эдилар. Ҳаётларининг асосий қисми душман билан курашиш билан ўтганлиги боис улар мол-дунё тўплашга вақт ажрата олмас эдилар. Бу ҳолатни бугунги кунда ўзларини илм-маърифатга  бахшида этган кишиларнинг ҳаёти билан қиёслаш мумкин. Чунки бу тоифадаги мўминлар холис Аллоҳ учун илм олиш ва уни тарқатиш йўлида мол-дунё тўплашдан воз кечадилар. Илм зиёсини таратиш мақсадида харис бўладиларки, дунё зийнатларини  жамлашга эътибор бермайдилар. Натижада уларнинг даромадлари мўл-кўл бўлмайди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло  биз учун юқорида ўтган ояти каримада шу каби синов турларини санаб ўтди. Агар биз улардан  муваффақиятли ўта олсак, хушхабар бор. Зеро энг муҳими мўмин кишининг ушбу синовлардан муваффақиятли ўта олишидир. Шояд у синовларда тобланиб  кучли бўлса, метиндек иродали бўлса! Билсинки, бу ҳаёт мақсадга етиш учун бир восита холос. Ушбу ўткинчи восита сабабли мақсаддан чалғиб қолмасин. Аллоҳ таоло оятнинг давомида: الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. дея марҳамат қилади. Мусибат – шундай нарсаки унинг сабабидан инсонга машаққат ва аламлар етади. Аммо ҳақийқий мўмин киши бошига мусибат келса, чеккан машаққатлари миқдорича савоблар уни кутиб турганига ишонади.Шунинг учун ҳам айрим урушларда мусулмонларга мусибат етганида кофирлар уларни мазаҳ қилар эди. Сўнгра Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди: قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди». Яъни, эй мўминлар, у нодон кофирларга қарата Аллоҳ нимани истаган бўлса фақат шу бўлади, деб айтинглар дейилмоқда. Аллоҳ таоалонинг (كتب الله لنا) “Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйгани” деган сўзидан мурод, бўлиб ўтган ишлар бизнинг фойдамизга, бу ишларнинг эвазига Аллоҳ таолодан савоб оламиз деганидир. Эътиборлиси оятда: (كتب الله علينا) “Аллоҳнинг бизнинг устимизга ёзиб қўйгани”  кўринишида келмаябди. Агар шундай кўринишда бўлганида эди, Аллоҳ томонидан келадиган нарсадан мурод  Унинг жазоси ва азоби бўлиб қолар эди. Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга  ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига  нисбатан адолат бўлмоқдами  ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир. Мўмин киши ҳар бир мусибатни унда яхшилик бор деган гумон билан қарши олиши лозим.  Шу жумладан унга мусибатлар етганда: “Мени Аллоҳда бирор ҳаққим борми? Ўзим Аллоҳнинг мулки  бўлсам. Аллоҳ таолода менизаррача ҳам ҳаққим йўқ. Аллоҳ таоло ўз мулкини  қандай идора қилишни хоҳласа менда ҳам ўшанарса жорий бўлади” дея эътиқод қилиши лозим бўлади. Агар шундай қила олмаса,  мусибатларга қарата: “менга яқинлашманглар!” деб айтиб кўрсинчи?! Лекин шундай қилса ҳам барибир у ҳаргиз мусибатлардан ҳимоялана олмайди. Модомики, биз мусибатларни тўхтатиб қола олмас эканмиз, уни ҳақиқий мусулмонга муносиб тарзда қабул қилишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таолобарча ишда унга суянишимизни ва шу сабабли бизни азиз, қадримизни баланд қилишни   хоҳлайди.  У Зот бизни (إنا لله و إنا إليه راجعون) “Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун” (Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчидирмиз) дея дуо...

Шаъбон ойи фазилатлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ Таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳимли зот. Мана бу ойда бандаларининг қилган солиҳ амаллари учун ажр ва савобини кўпайтириб бериши ҳам Аллоҳ таолонинг биз мўмин-мусулмонларга бўлган фазлу-карамидир. Аллоҳ таборак ва таоло бандаларига солиҳ амалларни кўпроқ бажариб ўзларига кўп яхшиликларни заҳира қилиб олишлари учун маълум ойларни белгилаб берди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади: وتزودوا فإن خير الزاد التقوى واتقون يا أولى الألباب “Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!” Ҳа, азизлар биз гуёки дунёда мусофир инсонмиз, биз кўпроқ солиҳ амалларни бажариб, ўзимиз учун заҳира қилишимиз лозим бўлади. Мана ўша яхши амалларни заҳира қилиш учун имкон бўладиган улуғ ойлардан бири “Шаъбон” ойида турибмиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадиси шарифлар етиб келган. عن أسامة بن زيد رضى الله عنهما قال قلت يا رسول الله لم أرك تصوم شهر من الشهور ما تصوم من شعبان قال ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب ورمضان وهو شهر ترفع فيه الأعمال إلى رب العالمين فأحب أن يرفع عملى وأنا صائم رواه النسائي  Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Ё Росулуллоҳ шаъбон ойида рўза тутганингиздек бошқа ойлардан бирортасида рўза тутганингизни кўрмадим, дедим. Мана бу ой Ражаб ва Рамазон ойи ўртасидаги ойдир, кўп инсолар ундан ғофил қоладилар, у ойда амаллар оламлар роббисининг ҳузурига кўтарилади, менинг ҳам амаллари рўза тутга ҳолимда кўтарилишуни яхши кўраман, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ойнинг фазилатли эканлигига ва бу ойда яхши амалларни кўпайтиришга ундамоқдалар. Шундай экан, азизлар бу фазилатли ойни қўлдан бой бермасдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилайлик. Яна бир ҳадисда: عن أبى سعيد الخدرى رضي الله عنه قال سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول من صام يوما في سبيل الله بعد الله وجهه عن النار سبعين خريفا رواه البخاري Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан узоқлаштиради. Биз айни шу фазилатли, барокотли кунларда турибмиз бу кунлардан ғофил қолмасликка кўп тарғбот бўлган. Шундай экан ҳар йили шаъбон ойи келганда дуолар ижобат бўлади, осмон эшиклари очилади ва солиҳ амаллар оламлар роббиси ҳузурига кўтарилади. У Аллоҳ таоло икром қилган улуғ ойдир. يا أيها الذين آمنوا صلوا عليه وسلموا تسليما  إن الله وملائكته يصلون على النبي     “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловат айтур, Эй иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.” Муфассир уламолар бу ояти каримани Шаъбон ойида нозил бўлган деб, бу ойда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп саловат айтишга тарғиб қилинади. Умматига меҳрибон ва раҳимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлган! 4-курс талабаси Беҳзод Нурматов 271

УЧТАСИ ЯХШИ УЧТАСИ ЁМОН ОЛТИ АМАЛ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир айтган сўзлари уммат учун мисоли дурдек қимматбаҳо насиҳатлар бўлиб, уни олган киши икки дунёда ҳам кам бўлмайди. Жанобимизнинг минглаб ҳадисларидан атиги бир донаси ҳам катта бир жамиятни ислоҳ қилишга кифоя қилгудек даражада мукаммал сабоқ бўла олади. Мисол тариқасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисни оламиз:   قال عليه الصلاة والسلامإن الله يرضى لكم ثلاثًا، ويكره لكم ثلاثًا: فيرضى لكم أن تعبدوه ولا تشركوا به شيئًا، وأن تعتصموا بحبل الله جميعًا ولا تفرقوا، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم، ويكره لكم: قيل وقال، وكثرة السؤال، وإضاعة المال Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло сизлардан учта амалга рози бўлади: Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ёлғиз Ўзига ибодат қилишларинг; Фирқаларга бўлиниб кетмасдан, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашларинг; Аллоҳ бошлиқ қилиб қўйган ишбошиларга носиҳ бўлишларинг. Ва Аллоҳ сизлардаги учта нарсани хуш кўрмайди: “деди-деди”лар; Кўп савол беришлик; Молни исроф қилмоқ. (Ал-адаб ал-муфрад / 442). Мана шу ҳадисда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти амални қатор санадиларда улардан учтасига Аллоҳ рози, яна учтасига эса Аллоҳнинг ғазаби борлигини билдирдилар. Аллоҳнинг розилигини топишга сабаб бўлган биринчи амал бу тавҳид ақидасидир. Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад алайҳиссаломгача келган набий ва расулларнинг ҳаммаси умматга фақат битта – тавҳид ақидасини англатиш учун келганлар. Қалбида тавҳид эътиқоди бўлмаган банданинг ҳолига охиратда вой бўлади. Инсон ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши лозим. Ибодатда Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилиб бўлмайди. Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин, аммо ширкни асло кечирмайди. Аллоҳни рози қилувчи иккинчи амал эса Аллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръон атрофида жипслашмоқдир. Мўминлар Қуръон ва унинг аҳкомлари атрофида бирлашишлари керак. Хилма-хил гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни Аллоҳ асло хуш кўрмайди. Қуръон атрофида бирлашмоқ учун энг аввало Қуръон ҳақидаги эътиқодни тузатиш керак. Қуръон Аллоҳнинг илоҳий, азалий каломидир. Унда инсониятнинг икки дунё саодатини таъминлаб берувчи ҳукмлар бор. Қуръонни севиш, ёдлаш, сақлаш, кейинги умматга соғлом қолдириш, маъноларини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этиш билан инсоният Қуръон атрофида бирлашади. Қуръон жаннатдан ерга туширилган мисоли арқондир. Уни ушлаган жаннат сари адашмасдан боради. Четда қолганлар эса йўлни йўқотади. Раббимизни шод қилишига хизмат қилувчи учинчи амал бу бошлиқларга хайрхоҳ бўлишдир. Жамиятнинг ҳар бир бир аъзоси бошлиққа хайрхоҳ бўлса, унга тўғри йўлни топишида кўмакчи ва камарбаста бўлса, оғир кунда ҳам яхши кунда ҳам уни қўллаб ёнида турса, у жамият гуллаб яшнайди, тараққий қилади. Раҳбарини чалинишини, йўлдан адашишини истаган жамиятда эса барака бўлмайди. Йирик ҳанафий олими, ақидавий матн соҳиби имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ жамиятнинг раҳбари ҳақидаги муносабатини баён этишда шундай деган: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”. (Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий. Ақидатут-Таҳовий). Ҳадисда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи деб зикр этилган уч амалнинг аввалгиси “деди-деди” яъни, чақимчилик ва гап ташувчиликдир. Чақимчилар ҳар қандай иноқ жамоани ҳам парчалаб бир-бирига душман қилиб ташлаши мумкин. Чақимчиларнинг “деди-деди”сига қулоқ солинган ерда бирдамлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам мўмин аниқ-тиниқ далилсиз ҳеч кимнинг нохуш гапи ва шумхабарига ишониши керакмас. Иккинчси эса кўп савол беришликдир. Араб донишмандлари айтади: “чиройли савол ярим илмдир”. Савол...

Муносабат: “жаноб расул” ва “насафий”

Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди. Бир одам “жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан. Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар. Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 312

Олимларни таниш ‒ энг катта ибрат манбаидир

Илм ‑ ёдлаш биландир Уламоларни таниш, илмий ҳаракатлар ҳақида билиш ҳар қандай соғлом қалбли инсонга завқ ва илҳом беради. Бундан, айниқса, илм толиблари қувват олади, олимлар учун бу маълумотлар бир кўзгу ўлароқ хизмат қилади: унда улар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини кўрадилар. Бугунги кундаги исломий илмлар йўлида сафарбар этилаётган иқтидор ва урунишларни ўрганганда мўминлар бу умматда яхшилик бардавом эканини ҳис этиб, ўтмишдаги буюк алламоларнинг даражалари бир нав тасаввурига яқинлаштирса, бу ҳолат, ўз навбатида, Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлганларни ноумид қилади ҳамда фақвулотда хотирали улуғ уламоларимизнинг илмий салоҳиятлари ҳақида шубҳада бўлган билимсиз кимсаларга қақшатқич танбеҳ бўлади. Шунингдек, ҳақиқий илмий фаолиятлар билан танишиш бир‑иккита китобни у ёқ‑буғидан ўқиб олиб, ўзини аллома санаб, одамларнинг бошини қотираётганларга ҳам энг яхши насиҳат бўлади. Хуллас, қуйида келадиган сатрлардан ҳар ким ўзига яраша хулоса ва ибрат олади деб умид қиламан. Мавританиялик аҳли илмлар ёддошликлари билан танилганлар. Уларда кўп асарлар ёд олинади. Ана шундай ёддошлар ичида замонамизда энг пешқадам ҳисобланган олим Муҳаммад Ҳасан Валад Диду ҳафизаҳуллоҳ бўлиб, бутун дунё олимлари у кишиниинг фазлини эътироф этади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу олим ҳақида жуда кўп яхши фикрлар айтганлар. Муҳаммад Ҳасан Валад Диду Мавританияда «Олимларни етиштириш маркази» номли билим даргоҳига асос солган бўлиб, у ерга ўқишга киришнинг шартлари ўзи анчайла мулла бўлишни талаб қилади. Тўлиқ ўқиш йили 17 сана бўлиб, битирувчилар 50 га яқин фанда мутахассис бўлиб етишади. Муассиснинг айтишича, Марказда ҳар бир фанда бир‑иккита китоб ёдлатилади ва бошқа китоблар ўқитилади. Жумладан, «Саҳиҳайн» ‒ Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»и тўлиқ ёд олинади. Фиқҳда моликий мазҳабда, ақидада эса ашъарийликда ўқитилади. Ушбу илмий даргоҳнинг кўзи ожиз бир талабаси ҳақида ажойиб маълумот ўқиб қолдим ва уни кўпчиликка илинди. Маълумот аллома Муҳаммад Ҳасаннинг фейсбукдаги саҳифасидан олинган бўлиб, Абу Сирин Акрам Бутбийбанинг қаламига мансубдир. Таржимада айрим жумлалар ўзбек ўқувчиларига тушунарли бўлиши учун эркин ўгирилди. «Аллома Муҳаммад Ҳасан Диду бошини ўпиб қўяётган бу йигитни танийсизми? У Мағриблик Муҳаммад Таййиб, кўзи ожиз, 1997 йилда туғилган. Яъни ёши 22 да. Мавританиядаги «Олимларни етиштириш маркази»да таҳсил олади. Қанчадан‑қанча кўрлар бор, қалб кўзи очиқ. Қанчадан‑қанча қалблар бор, қалб кўзи сўқир. (Исломий илмлардаги хусусиятлардан бири ‒ ҳар бир илмда ўша илмнинг асосий қоидаларини ёдда сақлаш учун уларни ихчам сатрларда қайдлаш йўлга қўйилган. Бундай асарлар мантлар дейилади. Матнлар ёдлаш учун мўлжалланган бўлгани боис, кўпинча назм шаклида ёзилади. Уларни ёдлаган киши ўша соҳадаги энг муҳим, бирламчи маълумотларни ҳамиша хотирда сақлаб юриш имкониятига эга бўлади.) Муҳаммад Таййиб жуда кўп матнларни ёд олган ва уларни шарҳлаб ҳам беради. Жумаладан: 1. Қуръони Каримни ёд олган ва ўн мутавотир қироатни ҳам ўзлаштирган. Унинг тажвид ва Қироатга оид ёд олган матнлари: 2. Жамзурийнинг «Туҳфатул‑атфол» асари; 3. Ибн Жазарийнинг «Муқаддиматул‑жазария» асари; 4. Ибн Буррийнинг Имом Нофеъ қироатига оид «Ад‑дурарул‑Лавамиъ» асари; 5. Имом Шотибийнинг 1100 байтдан зиёд, етти қироатга бағишланган, «Шотибийя» дея танилган «Ҳирзул‑амоний ва важҳуттаҳоний» асари; 6. Ибн Жазарийнинг уч мутавотир қироатга бағишланган «Ад‑дурратул‑музийа» асари. Тафсир фанига оид ёд олган матнлари: 7. «Мароқил Авоҳ» манзума, 8000 байтдан зиёд, тафсирга оид, Қуръони Карим маъноларини ўрганишда жуда ҳам қимматли манба. Муҳаммад Таййиб тафсир илмида «Тафсири Жалолайн» ва «Тафсири Ибн Жиззий»ни ҳам яхши ўрганиб, ўзлаштирган Ҳадис илмига оид...
1 155 156 157 158 159 230