islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ният – амаллар пойдеворидир

“Ният” арабча сўз. Ўзбекчада “мақсад”, “ўй”, “мўлжал”, “ўйлаб қўйилган иш” маъноларини англатади. Истилоҳда эса ниятга Муҳаммад Амин ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ “Раддул Мухтор” китобида қуйидагича таъриф берган: “Ният бирор амални бажаришда Аллоҳ таолога яқинликни ҳосил қилиш ва тоатни қасд қилишдир”. Уламонинг аксари ниятнинг ўрни қалб эканига иттифоқ қилган. Лекин ўша ниятни тил билан изҳор қилиб қўйишни маъқул санаганлар. Улар амалларга киришишдан олдин ният қилишнинг бир неча ҳикматларини қуйидагича баён қиладилар: “Ниятнинг ҳикмати шуки, у билан ибодатларни одатда қилинадиган амаллардан ажратиш, ибодатларнинг баъзиларини бошқаларидан фарқлаш, Аллоҳ учун бўладиган амалларни бошқалар учун бўладиганларидан ажратишдир”. Масалан, овқат емаслик парҳез учун бўлиши ҳам мумкин ёки рўза учун бўлиши ҳам мумкин. Ана шу икки амалнинг орасини ният ажратиб беради. Ният қалбнинг иши бўлиб, уни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Ниятнинг яхши-ёмонлигига қараб, мукофот ёки жазо берилади. Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади. عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ  Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Амаллар ниятга қараб баҳоланади”, дедилар”. Ҳар қандай амалнинг зоҳири ва ботини мавжуд. Амалнинг зоҳири Аллоҳ ва Расулининг шариъатига мувофиқ бўлса, ўша амал тўғри бўлади. Агар амалнинг зоҳири шариъатга хилоф бўлса, бу амал бекор бўлади. Амалнинг ботини эса, қасд ва ният ҳисобланади. Аллоҳ таоло берадиган мукофотлар ҳам айнан ўша ботинга асосланган бўлади. عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ  ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” أَلا إِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلُحَتْ صَلُحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ ، وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلَّهُ أَلا وَهِيَ الْقَلْبُ… Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “…Огоҳ бўлинг! Тананинг ичида бир парча гўшт бор. Агар у соғлом бўлса бутун тана соғлом бўлади. Агар у яроқсиз бўлса, тананинг ҳаммаси яроқсиз бўлади. Билингки, у – қалбдир…”, деб ҳар нарсанинг аввалида қалб ва ундаги ният туришига урғу берганлар (Бухорий ривояти). Шунинг учун ҳам ният амалнинг руҳи ҳисобланади. Мусулмонларнинг бир-бирига ниятингни тўғрила, ниятни холис Аллоҳ учун қил, деб эслатишлари ҳам бежиз эмас. Чунки ботин тўғри бўлса, зоҳир ҳам тўғри бўлади. Ботини ҳам, зоҳири ҳам тўғри бўлган амал эса, Аллоҳнинг розилигига сабаб бўлади. Аллоҳнинг розилиги сабабли икки дунё саодатига эришилади. Одамларнинг нияти ҳар хил бўлади. Баъзилар Аллоҳнинг азобидан қўрққанидан ибодат қилади. Яна бир тоифа Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиб амал қилади. Бу иккаласидан ҳам юқори турувчи тоифа эса Аллоҳнинг тоатга, ибодатга лойиқ, улуғ Зот экани учун ибодат қилади. Бу ниятларнинг энг улуғи ва кучлисидир. Дунёга рағбат қўйган кишиларнинг бундай ният қилиши у ёқда турсин, уни тушуниш ҳам осон эмас. Бу мақомга эришган инсон Аллоҳга бўлган муҳаббати сабабли Раббисини зикр қилишдан ва Унинг улуғлиги тўғрисида тафаккур қилишдан ортмайди. Ниятсиз бўлган амал гўё қилинмагани каби  эътиборсиздир. Ихлоссиз ният эса, риёнинг аломатидир. Аллоҳга ибодат қилишни хоҳлаган ҳар бир банда, энг аввало, ният нима эканини билиб олиши керак. Сўнгра нияти билан ихлос ва амални бирлаштириб, нажот томон интилиши зарур. Шундагина унинг амаллари охиратда фойда беради. Инсон учун берилган неъматлар бисёр. Шулардан бири азиз умримиздир. Аммо бир марта бериладиган бу омонат умрни қандай сарфлаётганимиз билан бир-биримиздан фарқланамиз ва Яратган ҳузурида даража топамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимни...

Мусибатга йўлиққан кишилар учун муолажа йўриқномаси

Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ  Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда  мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса… Гоҳида инсонни дунё зийнатларига, дабдабага бўлган ҳирс чулғаб оладики, натижада фақат ўзидан юқоридагиларга қарайди ва янаям зиёда бўлишини хоҳлаб қолади.  Бу борада инсоннинг нафсу ҳаволарининг чегараси йўқ. Шоир айтган каби: تموت مع المرء حاجته و تبقئ له حاجة ما بقئ Ўлур эҳтиёжлар ҳам гар кишики берса жон, Яшар эҳтиёжлари, у тирик экан мудом… Инсонлар доимо дунё неъматларини тўла тўкис қўлга киритишга ҳарис бўладилар. Аммо бунга интилган кишилар адашадилар. Чунки бирор нарсанинг тамомий бўлгани уни  емирилишининг бошланаётганидан далолатдир. Шоир айтганларидек: إذا تم شيء بدا نقصه ترقب زوالا إذا قيل تم Неки бўлса гар комил, бошланади нуқсони, Кузатавер заволин, тўкис бўлса сан ани… Чунки инсон  ўзгарувчандир. Унда саломатлик, беморлик, бойлик, фақирлик, хурсандчилик, маҳзунлик доимий бўлмайди. Балки у ушбу ҳолатлар аро ўзгариб туради. Ўзгарувчанлик эса башариятнинг ўзига хос белгисидир. Ўзгармайдиган Зот покдир. Шундай экан, инсониятниг дунёвий юқори чўққиларга эришганидан  нима наф бор, ваҳоланки у ўзгарувчан ҳолатлар аро бўлса?! Биз айрим инсонларнинг дунёвий мақсадларига ета олмаса ёки бирор нарсасидан айрилиб қолса дод солаётганини ёхуд ғазаб отига миниб  юрганини кўрамиз. Кошкийди улар аслида бу йўқотиш атрофидаги неъматларни мухофаза қилаётганини билсалар! Кошкийди улар бу йўқотиш уни ҳасадчиларнинг чиркин назарларидан ҳимоя қилаётганини ҳис қилсалар! Масалан, бирорта намунали оилани олайлик, барча инсонлар бу оила аъзоларини эҳтиром қиладилар, ҳурматларини  жойига қўядилар. Аммо бу оиланинг бир аъзоси ахлоқи ёмон киши бўлади. Биргина шу шахс оила шаънига доғ тушириб туради. Аслида эса бу  ўша оиладан турли кўзларни ва ҳасадгўйларнинг ҳасадини даф қилиб туради. Мутанаббийнинг Сайфуд Давла[1]ни мадҳ қилиб айтган мисраларидан ҳам шундай маъно таъбир қилинади: شخص الأنام  الي  كمالك  فاستعذ من شر أعينهم  بعيب  واحد Кузатмоқда бор халқинг, сенинг мукаммаллигинг, Бир айб билан бўлса ҳам паноҳ сўра кўзлардан,… Саййидимиз Жаъфару Содиқ худди табиблар ва доришунослар тиб китобларидан шифо турларини  чиқариб бергани каби Аллоҳ таолонинг китобидан руҳий иллатларни даволаш усулларини чиқариб бердилар. Келинг, ўша йўриқномага юзланамиз: Мен Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломига мурожаат қилмай туриб қўрққан кишидан ажабландим: حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ «…Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон, 173) Ваҳоланки  бунинг кетидан Аллоҳ таоло шундай демоқда: فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ «…Улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар». (Оли Имрон,174) Ва яна мен Аллоҳ таолонинг ушбу муборак каломига мурожаат қилмай туриб ғамга ботган  кишидан ажабландим: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «…Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан...

Куфри мужиб сўзлар ва ҳоллар

Энди бир оз куфри мужиб бўлган чиркин сўзларни эслатайин, токи бундан дарc олиб, тилларимизни шундай хунук сўзлардан тияйлик. Зеро бу куфри мужиб сўзлар шу қадар ёмонки, аввало инсонни диндан чиқаради, кейин хотини билан ўрталаридаги никоҳнинг бузилишига сабаб бўлади. Кейин эса ҳаж қилган бўлса, бекор бўлади. Албатта, бу жуда аянчли ва жуда янглиш бир ҳаракатдир. Бинобарин ҳар мўмин муваҳҳид биродаримиз бу чиркин ва аянчли оқибатдан қутулмоғи учун буларни тушунтириб беришни энг улуғ бурч ва вазифамиз деб билишга уринайлик. Буларнинг бир қисми аввалроқ ёзилган “Мўминларга ваъзлар” китобида бир мунча ёритилган, аммо бу ўринда ҳам такрор эслатмоқ мажбуриятини ҳис этмоқдаман. Жаноби Ҳақ ҳаммамизни бу куфри мужиб бўлган, Ҳақдан узоқлашмоғимизга сабаб бўладиган ахлоқсизликлардан, чиркин ва ёмон, катта ва кичик гуноҳлардан Ўзи асрасин. Омин. 1. Ҳар сўз ва ишки, динни истихфоф этишга, яъни камситиб қадрсизлантиришга сабаб бўлса, шу сўзни айтган ёки бу ишни қилган кишининг куфрига ҳукм қилинади. Ва маозаллоҳ, Аллоҳ асрасин, диндан чиқиб муртад бўлишига сабаб бўлади. Хоҳ чиндан, хоҳ азилдан қилган бўлсин. Бу куфри инодийдир. Зеро бу нарса динни камситишга сабабдир. Бу ҳол кўпинча йиғинларда одамларни кулдириш ва завқлантириш учун махсус кишиларда кўп учрайди. 2. Ҳақ таоло ҳазратларини, шони улуҳиятига лойиқ бўлмаган сўзлар билан сифатламоқ, тушунтирмоқ, асмо ва сифатларидан ёки амр ва наҳийларидан (буйруқ ва қайтариқларидан) биронтасига истеҳзо қилиб кулмоқ, ваъда қилган жаннатини ёки ваиди бўлган азоб ва дўзахдан биронтасини инкор қилмоқ, ёки Ҳаққа жаҳл, ажз, айб, жабр ва зулмни нисбат бермоқ, ёки унга макон иснод этмоқ. 3. Ким бўлса-бўлсин, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, мутлақ, кофир бўлади. Аксарият ҳолларда одамларни ишонтириш учун баъзи манфаатпарастлар шундай қилишади. 4. Билиб туриб Қибладан бошқа тарафга қараб ёки нажосатли кийим кийиб, ёхуд ич кийими билан динни истихфоф этмоқ — камситмоқ учун намоз ўқимоқ. 5. Лозим бўлмаган ўринда белига поплар боғлайдиган “зуннор” деган белбоғни боғламоқ. 6. Кофирларнинг байрамларида улар билан байрам қилмоқ, ва ўша куни уларнинг хоҳишига мувофақат айламоқ, шу куннинг ҳурмати учун сотиб олмаган нарсаларини сотиб олмоқ (ҳиндилардан ва шунга ўхшаганлардан). 7. Кофирларнинг урф-одатларини хуш кўриб, ёқтирса. 8. Инсонни қаршилаб олиш учун, унга атаб жонлиқ сўйса. Бу ҳайвон билиттифоқ ўликдир, ейиш жоиз эмас. 9. Ҳаромлардан савоб умид қилмоқ. 10. Аллоҳдан бошқасига сажда қилмоқ. 11. Пайғамбарликлари собит бўлган анбиёдан биронтасининг нубувватини (пайғамбарлигини) инкор қилмоқ. 12. Фаришталардан ва пайғамбарлардан биронтасини истихфоф этмоқ — камситмоқ, аҳамиятсиз кўрмоқ. Хоҳ фақирликларида (камбағалликларида), хоҳ касалликлари туфайли бўлсин. 13. Оиша розиаллоҳу анҳо онамизга лойиқ бўлмаган гапни гапирмоқ. 14. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, розиаллоҳу анҳунинг суҳбатини, имоматини, халифалигини иинкор этмоқ. 15. Ҳазрати Умар-ул-Форуқ розияллоҳу анҳунинг хилофатини инкор қилса. 16. “Баззоззийа” да айтиладики, рофизий ҳазрати Абу Бакр билан Ҳазрати Умарни сабб (ҳақорат) қилса, куфрига ҳукм қилинур. 17. “Жавҳара” дейдики, ҳазрати Абу Бакр, ҳазрати Умар ва бошқа саҳобаи гузин розиаллоҳу анҳумни сабб (ҳақорат) ва таъна қилса, куфр билан бирга қатлни ҳам вожиб қилади. Бундайларнинг тавбаси қабул қилинишида ихтилоф бор. Лекин тавбаларнинг қабул қилинмаслигига фатво берилган. 18. Бир киши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қовоқни яхши кўрардилар деса-ю, бошқа бириси, мен яхши кўрмайман деса ва буни иҳонат (яъни камситиш) тариқида айтса. 19. Аллoҳ таоло менга буни амр этса эди, қилмас эдим, деса. 20. Қибла бу томонда бўлсайди, намоз ҳам ўқимасдим, деса. 21. Аллоҳ менга Жаннатни берса, сенсиз хоҳламайман ёки...

Обид Журайж қиссаси…

Қиссалар насиҳат ва ибрат манбаидир. Қуръони каримнинг маълум бир қисми айнан қиссаларни батафсил баён қилишга бағишланган. Шу боисдан ҳам Қуръони карим билан бир қаторда ҳадиси шарифларда ҳам аввал яшаб ўтган умматлар ҳақидаги гўзал қисса ва хабарларни кўплаб учратишимиз мумкин. Зеро, ўтган пайғамбарлар ҳамда солиҳ зотларнинг ҳаётий қиссаларида кейинги келувчи авлодлар учун гўзал ўрнак ва намуна бордир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:  لَقَدْ كَانَ فِي قَصَصِهِمْ عِبْرَةٌ لِأُولِي الْأَلْبَابِ مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ  “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун (катта) ибрат бордир. (Ушбу Қуръон) тўқиб чиқариладиган гап эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни, самовий китобларни) тасдиқ этувчи, унга имон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (манбаи бўлган бир Китоб)дир” (Юсуф сураси, 111 оят). Мана шундай ажоиб қиссалардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари орқали бизларга хабарини берган “Обид Журайж” қиссасидир. Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Уч кишидан бошқа ҳеч ким бешик (яъни гўдаклик вақти)да гапирмаган. Улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайжнинг шериги (учинчи кишини бошқа ривоятда Юсуф алайҳиссаломнинг покликларига гувоҳлик берган чақалоқни  келтирганлар)”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Журайж ибодатгўй киши бўлиб, бир уйни танлаб, ўша ерда ибодат қилар эди. Бир куни Журайж намоз ўқиётган вақтда унинг онаси келиб қолди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Эй Худойим, онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси кута-кута кетди. Эртаси куни яна келди ва яна: “Эй, Журайж!”, деб чақирди. Журайж: “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси яна қайтиб кетди. Эртаси куни онаси яна келди ва эй Журайж, деб чақирди. Журайж “Ё, Худойим! Онам (ни танлайми) ва (ёки) намозимними?”, деб иккиланди. Сўнг яна намозига берилиб кетди. Онаси: “Ё, Худойим! Бузуқ аёлларнинг юзларига қараб қолмагунича унинг жонини олмагин”, деб дуойибад қилди. Бани Исроил Журайжни (ўзларига ўрнак қилишар) ва унинг ибодати ҳақида бир-бирига сўзлашар эди. Шу ерда ўз ҳусну жамоли билан мағрурланиб юрадиган фоҳиша аёл бор эди. У агар хоҳласангизлар, уни йўлдан ураман, деди. Кейин Журайжнинг олдига бориб ўзини таклиф қилди. Журайж унга қайрилиб ҳам қарамади. Аёл чиқиб Журайжнинг ибодатхонасига яқин жойда яшайдиган чўпон олдига келиб унга ўзидан фойдаланишлик имконини берди. Аёл чўпон билан зино қилиб ундан бола орттирди ва одамлар орасида уни Журайжнинг фарзанди деган иғвони тарқатди. Одамлар Журайжнинг ибодатхонасини бузиб уни қўллари учи билан кўрсатадиган, ҳатто кўчаларда уни ёқасидан судраб юрадиган бўлишди. Бироқ, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини шундай ташлаб қўймади. Журайж ўз Раббисига ишонганлиги туфайли намозларида илтижо қилиб, бу фитнани бартараф этишини ёлборарди. Зотан, намоз банданинг энг олий мақоми, кушойиш мавқеидир. Одамлар эндигина туғилган чақалоқни кўтариб келишганида Журайж ундан отаси ким эканлигини сўради. Чақалоқ Аллоҳнинг қудрати билан тилга кириб “отам фалон чўпон” дея жавоб берди. Шундай қилиб, Аллоҳ таоло ибодатгўй бандасини бундай фитнадан қутқариб, уни яна ибодат халоватига қайтарди. Одамлар эса Журайжни улуғлаб унга мақтовлар ёғдиришди”. Энди ушбу қиссадан қуйидагиларни хулоса қилишимиз мумкин: Ота-онани ранжитиш, уларга оқ бўлиш жуда хатарли иш ва улкан гуноҳ экан; Ота-онанинг фарзандига қилган дуоси тўсиқсиз қабул бўлади. Шу...

Дуо гўзал ибодатдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Убода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Жаннатда юзта даража бор. Икки даражанинг ораси осмон билан ерчаликдир. Фирдавс унинг энг олий даражасижир. Ундан жаннатнинг тўрт анҳори отилиб чиқади. Унинг устида Арш бўлади. Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўранглар». Пайғамбарлар, валийлар Аллоҳдан каттаю кичик нарсаларни сўрашган. Нима учун? Чунки улар Аллоҳнинг ал-Ваҳҳоб сифатини тўлиқ тушунишган. Сулаймон алайҳиссалом нима сўраганларини ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? У зот: «Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч кимга муяссар бўлмайдиган подшоҳликни ҳадя этгин. Албатта, сен Ваҳҳобсан», деганлар, аввалию охири йўқ подшоҳлик сўраганлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик, подшоҳлик ва илму ҳикмат берди, шамолдан тортиб, инсу жинлар, набототу жамодот оламини бўйсундириб қўйди. Демак, дуода зуҳду тавозеъ қилиб ўтирилмайди. Аллоҳдан бу дунёда истаган барча нарсангизни сўранг. Аллоҳдан охиратда истаган барча нарсангизни сўранг. Ҳатто бундай неъматларга ўзингизни нолойиқ деб билсангиз ҳам, ҳеч иккиланмай сўрайверинг, чунки сиз Ваҳҳоб Зотдан сўраяпсиз, барча нарсага Қодир Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган барча нарсаларни берса ҳам, мулки мутлақо камайиб қолмайдиган Зотдан сўраяпсиз, сиз сўраган нарсаларга қўшиб яна бир неча баробари ҳам беришга қодир Ғаний Зотдан сўраяпсиз. Дуо – гўзал ибодатдир, аммо кўпчилик буни унутиб қўйган. Биз бу гўзал ибодатни қанча кўп қилсак, Аллоҳ таоло буни шунча хушлайди. Бу ибодатнинг негизида Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиш ётади. Аллоҳдан барча нарсани иккиланмай сўрайверинг, Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлаверинг. Билингки, Аллоҳ таоло У Зотга қўлини кўтариб, дуо қилган банданинг қўлини қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади. Хайруллоҳ Ҳабибуллоҳ Манба: Islom.uz 274
1 158 159 160 161 162 230