Кунларнинг бирида бир подшоҳ халқ унинг бошқарувига қандай муносабатда эканлигини билиш мақсадида вазири билан шаҳар айлангани чиқди. Одамлар уни таниб қолмаслиги учун ташқи кўриниши ва кийимларини ўзгартириб олди. Бу вақтда қишнинг совуқ кунлари эди. Улар масжид ёнидан ўтиб кетаётганларида совуқда қалтираб ўтирган икки бечораҳол кишига йўлиқишди. Уларнинг бошпанаси йўқ эди. Подшоҳ бу икки фақирнинг ўзаро суҳбатларини эшитиш учун уларга яқинроқ борди. Улардан бири совуқдан шикоят қилиб шундай ҳазил қилар эди: “Эртага жаннатга тушсам у ерга подшоҳимизни киритмайман! Агар мабодо жаннатни эшикларига яқинлашаётганини кўрсам, мана шу оёқ кийимимни ечиб бошига отаман”. Иккинчиси ҳам қизиқиб: “Нега сен уни жаннатга киритмайсан?”, -деди. Шунда ҳалиги шериги :” Албатта киритмайманда, биз бу ерда совуқдан эгилиб кетябмизку, у бўлса бизни ҳатто борлигимизни ҳам билмайди. Яна бирдан жаннатдаги қўшнимиз бўлиб қолса-я. Биласанми дўстим, мен бундай бепарво киши жаннатда қўшним бўлишини хоҳламайман!”- дея жавоб берди. Улар иккиси бирдан кулиб юборишди. Бу гапларни эшитган подшох вазирига қараб: “Бу иккисини эслаб қол!”- деди. Саройга қайтиб келганларидан кейин эса ўша икки камбағални келтириш учун масжидга одам юборди. Бу икки бечора қўрқув исканжасида саройда ўзларини нималар кутаётганидан хавотирда эдилар. Аммо уларни шароитлари жуда қулай бўлган бир уйга олиб келдилар ва: “Сизлар бу ерда истаганингизча еб-ичишингиз, яшашингиз мумкин ҳамда подшоҳимизнинг ҳаққига дуо қиласизлар, аммо у кишининг жаннатга киришига қаршилик қилмайсизлар”-дейилди. Подшоҳнинг тутган йўли нақадар гўзал! Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шундай бечораҳол инсонларга ёрдам берганлар ҳақида бундай деганлар: (من نفس عن مؤمن كربة من كرب الدنيا نفس الله عنه كربة من كرب الآخرة) “Кимки бир мўминни бу дунёдаги қийинчиликдан қутқарса, Аллоҳ таоло уни охиратдаги қийинчиликдан қутқаради”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси. 719
Кўпчилигимизнинг бирор чет тилини ўрганишга бўлган рағбати йўқ эмас, албатта. Рус, ингилиз корейс ёки хитой тили ва ҳакозо! Бугунги кунга келиб араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Ҳар қандай тилни самарaли ва пухта ўрганиш учун метин ирода, маҳоратли устоз ва тўғри танланган метод-ўқув услуби бўлиши лозим. Метин иродани ўзингизга топишарaмиз, устоз масаласига келсак, “Истаган топади” деганларидек бу ҳам сизнинг зиммангизга қолади. Аммо тил ўрганиш методига келадиган бўлсак, уни бизга қўйиб беринг. Араб тилини пухта ўрганиш учун, одатдагидек: Маълум муддат. Тартибли-мунтазам машғулот керак. Шунингдек, китобларнинг мантиқий кетма-кетлиги, осон ва мураккаблигини эътиборга олиш жуда муҳим. Қуйида сизга ўзбек тилида битилган бир неча қўлланма китоблар кетма кетлигини ҳавола қиламиз: Мабдаус сарф. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатўв). Мабдаун наҳв. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Тайсирус сарф – осон сарф. (Убайдуллоҳ Аҳроров). Мукаммал сарф. (ДўстМуҳаммад Бодарий). Сарф қоидлари. (Рустамжон Маҳмудов). Бу китоб ҳажми кичик бўлишига қарамай юқоридаги 3 та китобнинг мағзини ичига олган бўлиб, қоидалар 20 та байт шаклида берилган. Байтларни қолдирмай тушуниб ёдлаб олсангиз сарфдан сизнинг олдингизга етадигани бўлмайди. Араб тили дарслиги – таркиб қоидалари. (Шерали Ҳамралиев). Аудио диск шакли билан эшитиб, машқларини ёзма шаклда ишлаб ўрганиш сиз кутмаган самараларни беради. Мабдаул қироат 3-қисм. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Юқорида зикр қилинган “Таркиб қоидалари” китоби таркибида Мабдаъул қироат китобининг биринчи ва иккинчи қисмлари бор. Луғатларини ёзиб ёдлаб юришни унутманг! Шифоҳийя. (Аҳмад Лутфий Қозончи). Бир, икки қисмини луғатларини ёдлаб матнларни тўлиқ таржима қилиб чиқиб машқ қилиш сиз учун иккинчи босқич ҳисобланади ва бу даврни қадрига етинг! Ҳозирча шулар. Юқоридаги китобларни қунт билан ўқинг ва бу сиз учун араб тилига кириш бўлиб қолади. Киришни мустаҳкам қилинг яшаш осон бўлди! (Давоми бор…) 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 1 204
Бизга малумки, ҳар бир нарса лавҳул махфузга ёзилгандир. Бунга учта асосий сабаб бор. Мана шу учта сабабни қуйида баён қилиб берамиз: Биринчиси: Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло бизни кўриб турувчи зотдир. Аллоҳ толодан дуо қилиб сўраймиз, унга тазарру билан ибодат қиламиз. Унинг буюрган буйруқларига бўйсунамиз, у қайтарганларидан қайтамиз. Унга руку ва сажда қиламиз, унга рўза тутамиз ва шунга ўхшаган ибодатларни қиламиз. Шунингдек, Аллоҳ таолодан ҳожатларимизни ундан сўраб дуо қилишимизни ҳам талаб қилгандир. Аллоҳ толо ўзининг нозил қилган китоби Қуръонда шундай дейди: (واسالوا الله من فضله) “Унинг фазлидан сўранг” (Нисо, 32). (واسالوا الله من فضله ادعوا ربكم تضرعا وحفية إنه لايحب المعتدين) “Роббингизга тазарриъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан у хаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55). Иккинчиси: Албатта ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг ҳузурида тақдир қилингандир. Лавҳул махфузга осмонлар ва ернинг яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилгандир. Лекин, инсонда савол туғилади бизга берадиган нарсасини ёзиб қўйганми ёки бермайдиган нарсасини ёзганми? Унга шундай жавоб берилади: Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсасини сенга беради. Ўша тақдир қилган нарсасининг сабабларига ҳам сени етқазиб қўяди. Шундай маънодаки, агар Аллоҳ таоло сенга турмуш қуришни тақдир қилган бўлса масалан, унинг ҳузурида мана шу тақдир қилинган нарсага етказувчи сабабларни ҳам сенга йўлиқтириб қўяди. Агар бирор киши сенга айтсаки, агар менга таом ва ичимлик менга етиб келади, бунга шубҳа йўқ. Бунда харакат қиламанми ёки харакат қилмайманми бу тенгдир!! Нимага ҳаракат қиламан унда?! Бу инсонга шундай жавоб берилади: “У сенга тезда етиб келади деб ўйлайсан, айтсанки: “Агар сен таомни есанг ва бирор ичимлик ичсанг, бу сенга тақдир қилинган ва ёзиб қўйилган. Ва лекин унинг етиб келиш сабаби ҳам ёзиб қўйилган. У сенга, масалан, бирор кишининг сенга бериши ёки сен ўзинг меҳнатинг билан ишлаб топишинг орқали сенга етиб келган бўлиши мумкин, бу сенга етиб келиш сабабларидир. Буларинг барчасини Аллоҳ таоло сенга тақдир қилиб ёзиб қўйгандир. Ёзиб қўйишлик нафақат натижалар учун эмас, балки сабаблар учун ҳамдир. Агар сабаб бўлмаса ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунингдек, дуо ҳам Аллоҳ таоло бизга буюриб қўйган сабаблардан бир сабабдир. Балки бизни унга тарғиб қилинган, қизиқтирилган нарсадир. Унга васила қилинган сабаблардан бир сабабдир. Дунёвий ва дийний ишларни талаб қилишдаги энг манфаатли сабабдир. Учинчиси: ҳар бир нарса қадарда ёзиб қўйилганига қарамасдан биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Унинг фазли билан зиёда қилиб беришлик учун. Бу Абу Саид Худрий розияллоҳ анҳу ривоят қилган ҳадисда собит бўлади. Албатта Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам айтадилар: “Мусулмон Аллоҳ таолога гуноҳ бўлмаган ва силаи раҳмни узмаган ҳолида дуо қоладиган бўлса унга учта нарсадан бирини беради. Дуосида сўраган нарсасини беради ёки уни охиратга заҳира қилиб қўяди ёки ўшанга ўхаган нарсани ёмонлигини ундан кетказиб қўяди”, дедилар. Шунда саҳобалар ундай бўлса биз дуони кўпайтирамиз”, дейишди. Росулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам Аллоҳ ҳам кўпайтириб беради”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти) Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки дуо мақсадга олиб боручи сабаблардан бир сабабдир. Ейиш ва ичиш тўйишлик сабабларидан бир сабабдир. Мусулмон сабабларини қилишлик билан Аллоҳ таолога таваккал қилади. Мусулмон киши Аллоҳ таолодан ажр-савобни умид қилган ҳолда Аллоҳ таолога дуо қилади. 3-курс талабаси Н.Эркинжонова 328
Ибн Шиҳоб раҳимаҳуллоҳ Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: “…Сўнг жаннатга киргизилдим, қарасам унда маржондан бўлган қуббалар бор экан. Ва тупроғи миск экан…”, – деб айтилади.[1] Муттафақун алайҳ бўлган ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда жаннатга кирганларида нималарни кўрдилар? Ҳар куни нарса экадиган ва ўрганидан кейин яна (ўрган нарсаси ўришдан олдин) бўлган ҳолига қайтиб қоладиган қавмни кўрдилар. Жибрил алайҳи салом: “Улар Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидлардир. Уларнинг яхши амаллари етти юз баробарига кўпайтирилади. Ва “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизни ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”[2] Сўнг намозни тарк қилувчиларнинг азобларини кўрдилар. Уларнинг бошлари тош билан босилар ва ҳар сафар янчилганида олдин қандай бўлса, ўша ҳолига қайтиб қолар эди. Сўнг зония ва болаларини ўлдирган аёлларни кўкракларидан осилган ҳолда кўрдилар. Сўнг умматларидан гап ташийдиган ва чақимчиларини кўрдилар. Уларнинг тарафларидан гўштлари кесилар ва уни ейишарди. Ва улардан бирига: “Ҳудди биродарингни гўштини еганингдек егин”, – деб айтилар эди. Ва ғийбатчиларни ҳам кўрдилар. Уларнинг тирноқлари мисдан бўлиб, улар билан юз ва кўксларини тимталашар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Улар инсонларнинг гўштларини ейишар ва уларнинг шаънига тегинишар эди”, – дедилар. Сўнг зонийларнинг иқобини кўрдилар. Улар бир қавм бўлиб, уларнинг олдида қозонда тоза гўшт ва бир қозонда кир гўшт бор эди. Улар эса покизаси қолиб, кирини ейишар эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким улар эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “Умматингиздан бўлган бу киши унинг олдида ҳуш, ҳалол аёл бўлиб, нопок аёлга бориб, унинг олдида то тонг отгунча тунайди. Ва аёл ҳалол, ҳуш эрининг олдидан туриб, нопок эркакнинг олдига бориб, то тонг отгунча унинг олдида тунайди”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи кўтаролмайдиган катта боғ ўтинни кўтаришга уринаётган кишини кўрдилар ва: “Ким у эй Жибрил?”, – дедилар. Жибрил: “У умматингиздан бўлган ўзи адо қилолмайдиган даражада кишиларнинг омонатини олади ва уни кўтаришга уринадиган бир киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитна тарқатадиганларни кўрдилар. Улар тиллари ва лаблари темирдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишилар эди. Ҳар сафар қирқилиб бўлганида, олдин қандай бўлса, шундай ҳолга қайтиб қолар эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик бир тошни кўрдилар. Ундан катта ҳўкиз чиқар эди. Кейин ҳўкиз чиққан жойидан қайтиб киришга уринар, бироқ киролмас эди. “Бу нима эй Жибрил?”, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Жибрил: “У катта гапирадиган, сўнг гапига надомат қилиб, лекин уни қайтариб оломайдиган киши”, – дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларнинг молларини зулм ила ейдиганларни кўрдилар. Уларнинг ҳудди туянинг лаблари каби лаблари бор эди. Оғизларига оловдан бир бўлак солишса, орқаларидан (тешиб) чиқар эди. Болаларидан (яъни маҳрамларидан) бўлмаган эркакларнинг олдига (бемалол) кирадиган аёлларни кўкракларидан боғлаб қўйилган ҳолда кўрдилар. Сўнгра хамр ва маст қилувчи ичимликларни ичадиганларнинг азобини кўрдилар. Улар Хобал(дўзахдаги йирингдан бўлган анҳор)нинг лойидан ичишар эди. У эса зинокорлардан чиқадиган йиринг эди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дўзахнинг фариштасини кўрдилар. У юзини буриштирган ва кулмайдиган эди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “У дўзах яратилганидан бери кулмаган”, – дейилди. Шунингдек, Мошита бинти Фиръавн қабрини кўрдилар. Ва унда ҳушбўй ҳид топдилар. “Бу ҳид нима?”, – деб сўрадилар. Жибрил: “У Мошита бинти Фиръавннинг қабри”[3], – дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир...
Суннат ҳақида кенг маълумотга асосланган фиҳқий асосларни ишлаб чиққан олимлардан бири Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбал Шайбоний ҳисобланади (780-855). Имом Аҳмад Бағдодда туғилган, оиласи Хоросондан у ерга имом туғилганидан кўп ўтмай кўчиб келган. Аҳмад уч ёшга кирганда отаси вафот этди. У болаликданоқ машҳур Бағдод уламоларидан илм ўрганди ва Ҳижоз, Яман, Куфа, Басра ва Шом каби мамлакатларда бўлиб ҳадисларни тўплаш билан машғул бўлди. Унинг устозлари Абу Юсуф Куфий, Яҳё ибн Майн, Исҳоқ ибн Раҳав, Муҳаммад Шофеъий ҳисобланади. Аҳмад ибн Ҳанбал чуқур илм билан бирга юксак ахлоқий фазилатларга эга инсон эди. Имом Шофеъийнинг у ҳақда: “Ироқдан чиқиб кетганимдан кейин Аҳмад ибн Ҳанбалдан кўра билимдон ва тақводор одамни кўрмадим”, деган гапи машҳурдир. Имом Аҳмад фаолиятининг кўп қисми мўътазилийларга қарши раддиялар бериш бўлди. Бунинг натижасида буюк имом қамоққа ташланди ва шафқатсиз қийноқларга солинди. Фақат Халифа Мутаваккил (847-861) ҳокимиятига келгандан кейин таъқиблар тўхтатилди ва имом Аҳмадга алоҳида эҳтиром кўрсатила бошланди. Кейин эса, адолатсизлик қилиб қўйишдан қўрқиб, таклиф этилган давлат хизматидан, қозиликдан воз кечди. Баъзи маълумотларга кўра, Имом Аҳмад бир миллиондан ортиқ ҳадисни билган. Кейинчалик имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳанифанинг машҳур шогирди Имом Юсуфдан, шунингдек Имом Шофеъийдан фиқҳ ва ҳадис илмларини ўрганди. Имом Аҳмад ҳадисни йиғиш ва шарҳлашга катта эътибор берди. “Муснадул кабир” деб номланган тўпламида 30 мингдан зиёд ҳадис ва уларнинг шарҳлари ўрин олган. Агар муайян бир муаммони ҳал қилиш учун муносиб ҳадис ёки саҳобаларнинг фикрини топа олмаса, у ўз раъйини айтар ва буни ёзиб қўйишдан шогирдларини манъ этарди. Натижада, унинг мазҳаби ўз шогирдлари эмас, балки унинг шогирдларининг шогирдлари томонидан ёйилди. Ўша вақтда ҳам унинг издошлари бошқа мазҳабларга қараганда камчиликни ташкил этган. Ҳозир эса асосан ҳанбалий мазҳабидаги мусулмонлар Саудия Арабистони ва Кўрфаз давлатларида яшайдилар. Ҳанбалийлар, барча салафларидек, Қуръонни мазҳабнинг асосий манбаи деб ҳисоблашди. Иккинчи муҳим манба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати ҳисобланади. Бу масала бўйича бошқа имомлардан фарқли ўлароқ, имом Аҳмад марфуъ, яъни Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келган (изофа қилинган) маълумотлар қабул қилинди. Имом Аҳмад, барча имомлар сингари, саҳобанинг ижмоъсини мазҳаб манбалари сифатида қабул қилди. Саҳобаларнинг айрим масалалар бўйича келишмовчилиги бўлганда, Имом Аҳмад ҳар бир саҳобанинг шахсий ижтиҳодини ҳисобга олди. Ҳанбалий мазҳаби ичида муайян бир фиқҳий муаммони ҳал қилиш бўйича кўплаб ҳукмларни баён қилади. Шариъатнинг асосий манбаларида ечим топишнинг имкони бўлмаган фатволарни чиқаришда заиф ҳадисларни ишлатишни ҳам лозим кўради. Имом Аҳмаднинг асосий шогирдлари – унинг икки ўғли Солиҳ (873 йилда вафот этган) ва Абдуллоҳ (903 йилда вафот этган). Ушбу мазҳабнинг энг кўп издошлари Фаластин ва Саудия Арабистонида яшайдилар. Ибратуллоҳ Навфал, мазҳаб асосчиларини таърифлаб, “Буюк устозлар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад, булар мусулмон ҳуқуқий амалиётининг шубҳасиз асосчилари, шубҳасиз, чуқур ақл ва қобилият соҳибларидир…”, деган эди. Албатта, юқорида айтилган мазҳабларнинг фаолияти ислом қонунчилигини янада ривожлантириш, ижтимоий ҳаётнинг янги ҳодисаларини оқилона тушуниш ва бир қатор қоидаларни ишлаб чиқишга ёрдам берди. Ҳозирги кунда айрим “фақиҳ”лар мазҳаблардан воз кечиш зарурлигини гапиришмоқда. Бу бутунлай нотўғри фикр, чунки мазҳабларни инкор этиш шариъат ва ислом қонунчилигига хавф туғдиради. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев Манба: http://islam.ru/content/person/42006 582