islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Одоб ҳақида

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят). Диннинг мукаммал қилингани, неъматнинг батамом этиб берилгани ва Исломни дин деб рози бўлингани тўғрисидаги хабар фақат ўша замон мусулмонлари ёки умуман, мусулмон уммати учунгина эмас, балки бутун инсоният учун катта шараф ва башорат эди. Бу улкан хурсандчилик хабари инсониятнинг узоқ тарихи давомида саодат излаб қилган ҳаракат ва уринишларига тож кийдириб, гўзал натижалар берган эди. Инсонларни яратган холиқи Аллоҳ таоло уни аста-секин тарбия ҳам қилиб борди. Барча авлодларга Исломни дин қилиб берган бўлса ҳам, ҳар замон ва маконга ўзига хос шариат берди. Илк пайғамбар Одам Атога берилган шариат ўша даврдаги содда ҳаётга мос ва ўша замон воқеълигини ҳисобга олган содда шариат эди. Кейинги даврларда ҳам Аллоҳ таоло худди шу қоида асосида ҳар замоннинг, маконнинг ва жамиятнинг ўзига хос ҳолатларини эътиборга олган ҳолда шариатлар юбориб турди. Табиийки, кейин келган шариат олдингисидан мукаммалроқ бўлар эди. Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юбориларди. Уларнинг пайғамбарликлари, шариатлари маълум муддатга, маълум маконга ва маълум жамият ёки қавмга хос эди. Шу тариқа кўплаб пайғамбарлар, шариатлар юборилди. Ниҳоят, инсоният айни камолга етган пайтида Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга самовий китобларининг сўнггиси Қуръони каримни нозил қилди ва у орқали жамики инсоният учун ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли Ислом шариатини жорий этди. Бу эса инсоният учун улуғ шараф эди. Ана шу охирги шариатнинг мукаммал таълими ва татбиқи йигирма уч йил давом этди. Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бошланган бу оламшумул таълим Мадинаи мунаввара ва унинг атрофларида давом этди, видолашув ҳажи чоғида – ушбу биз ўрганаётган оятнинг нозил қилиниши билан мукаммал бўлди. Ва ниҳоят, оламларнинг Робби Ўзининг мўмин-мусулмон бандаларига «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим», деб хитоб қилди. Ушбу хитоб Ислом дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи шомил низом эканини кўрсатади. Дин эътиқод масалаларини ҳам, шу билан бирга, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади. Мазкур ишларда шариат ҳукмига амал қилганлар Аллоҳнинг амрига итоат этган бўлишади. Ким Ислом шариатини ўз ҳаётига дастур қилиб олса, илоҳий дастурни, баркамол дастурни қўллаётган бўлади. Унинг ақийдаси комил, маънавий ҳаёти баркамол бўлади. Таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, ижтимоий ҳаёти, турли алоқалари камолига етган бўлади. Икки дунёдаги бахт-саодати тўкис бўлади. Борлиқни яратган Қодиру Зулжалол шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни ҳам яратган. У Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Азалий ва чегарасиз илми ила бандалари учун риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган. Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Асосий мавзуга киришдан олдин одоб, унинг таърифи ва Исломнинг унга бўлган муносабати борасида қисқача сўз юритиб олиш фойдадан холи бўлмас, деган умиддамиз.  Одобнинг таърифи Тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. «Фалон киши одобли экан» дейилгани ўша одамнинг яхшилиги кўп...

Ёлғон энг ёмон хулқдир

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди», дедилар».  Бухорий ривоят қилган. Кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолар экан. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан. «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди». Албатта, арпа дони жуда ҳам кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мажбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу – дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак экан. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг сал бўлса ҳам ёлғончи эканини билиб қолсалар, ўша одам тавба қилмагунича қалбларидан чиқмас эди». Аҳмад ва Баззор ривоят қилишган. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғончига бўлган муносабатлари ҳақида сўз кетмоқда. У зот алайҳиссаломнинг наздларида ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ экан. У зот алайҳиссалом арзимаган ёлғон сўз айтган одамдан ҳам ўша одам тавба қилмагунича рози бўлмай юрар эканлар. Демак, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, У зотнинг шафоатларидан умидворман, деган мўмин банда арзимаган нарсада ҳам ёлғон гапирмаслиги, билиб-билмай ёлғончилик қилиб қўйган киши дарҳол тавбага шошилиши керак. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёлғончиларга нисбатан муросасиз кураш олиб боришда ўз хиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим. “Ёлғон” китобидан Манба 247

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълим бериш услублари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини яхшилаб ўрганиш асносида у зотни нафақат ибодатда, балки, жамийки ўринларда: хулқ-атвор, муомила ва таълим беришда намуна эканликларини билиб оламиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши муаллим бўлганлар. Бугунги кунимизда барча муаллимлар у зотдан ўрнак олишлари лозим. У зотнинг таълим услублари шу қадар мукаммал ва манфаатли бўлганки, у зот берган таълимни ўзлаштирган толиби илмлар бутун жаҳонга машҳур бўлишган. Шу қаторда юртимиздан чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Ибн Сино каби уламоларимиз бунга катта далил бўлишади. Муовия ибн Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ота-онам у зотга фидо бўсин! У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у зотдан яхшироқ муаллимни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у зот мени жеркимадилар, урмадилар ва сўкмадилар!” (Имом Муслим ривояти). Қуйида бугунги кунда муаллимлар муҳтож бўладиган у зотнинг одоб-ахлоқ, чиройли таълим бериш ва гўзал услублари билан танишамиз: 1 – Таълим олувчига савол бериш услублари: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Аллоҳнинг бандаларига ва бандаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақларини биласанми?” дедилар. У киши эса “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ” жавоб бердилар. Бу ҳолат уч маротаба такрорланди. У зот: “Аллоҳнинг бандалари устидаги ҳаққи, улар Аллоҳгагина ибодат қилишликлари ва Унга бирор нарсани шерик келтирмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳ таолодаги ҳақлари эса Аллоҳ Унга шерик келтирмаган кишини азобламаслигидир” деб айтдилар. Бу услубда иккита фоида бор: Таълим олувчида жавобга шавқ уйғонади ва уни эшитгандан сўнг унда чуқур илм ҳосил бўлади. Таълим олувчи ўзидаги тушинчани айтади. Агар тушинчаси тўғри бўлса муаллим уни рағбатлантиради. Агар тушинчаси нотўғри бўлса, муаллим уни тўғирлаб қўяди. 2 – Саволни такрорлашни сўраш ва сўровчини мақташ услублари: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Менга мени Жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган амални хабарини беринг” деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига қараб: “Дарҳақиқат, тўғри йўл топди” дедилар. Сўнг: “Нима дединг?” дедилар. У киши саволини қайтарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғридан-тўғри ҳалиги кишига жавоб бермадилар. Биринчи саҳобаларига қараб, уларни эътиборини тортиб, сўнг саволни қайтаришни буюрдилар. Чунки, кўпинча талабалар чалғиб қолиши мумкин. Шу сабабдан уларни эътиборини тортиб, сўнг жавоб бериш керак. 3 – Янги маълумот етказишликка таълим олувчини қизиқтириб қўйиш услублари: Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Абу Саид ибн Муалло розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Масжиддан чиқишингдан олдин сенга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман” дедилар. Кейинроқ қўлимдан ушлаб масжиддан чиқа бошлаган эдик мен у зотга: “Менга Қуръони каримдаги улуғ суралардан бирини ўргатаман деб айтмаганмидингиз?” дедим. Сўнг у зот: “Алҳамдулиллаҳи Роббил ааламийн (Фотиҳа сураси). Икки марта нозил бўлган ети оят” дедилар. Талабаларни бир янгилик айтаман деб қизиқтириб қўйиш, дарс мобайнида сергак ўтиришларини таъминлайди. 4 – Таълим олувчида таъсурот қолдириш услублари: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким беш хислатни ўрганиб унга амал қилишни ёки амал қиладиган кишига ўргатишни ҳоҳлайди” дедилар. Шунда “Мен” дедим. У зот менинг қўлимдан тутиб, бармоқларимда санай бошладилар: “Ҳаромлардан сақлан инсонларнинг обидроқи бўласан, Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл инсонларнинг беҳожати бўласан, қўшнингга яхшилик қил (комил) мўмин бўласан, ўзингга яхши кўрган нарсангни инсонларга ҳам яхши кўр (комил) мусулмон бўласан ва кўп кулмагин чунки у қалбни ўлдиради” (Имом Аҳмад ривояти). Бу услубда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутиб, бармоқлари орақали беш хислатни санаб, кўрсатиб бердилар. Шу боис, талабаларни зеҳнида илм яхши ўрнашади....

Мўминнинг уч ахлоқи

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). Афвни (қабул қилиб) олинг Афв этиш бирор кишининг айб, ёмон ишларини кечириш, айбдорга нисбатан жазо беришга лойиқ бўлса ҳам лутф кўрсатиб жазолашни тарк этишдир. Кечиримли ва сабр-тоқатли бўлиш динимизнинг асосий тамойилларидан биридир. Айниқса, ўч олишга қодир бўла туриб кечириб юбориш гўзал фазилат, олий хулқ намунасидир. Оятдаги “афв” сўзининг тафсири манбаларда турлича келган. Баъзи муфассирлар у – бағрикенглик билан ўзгаларнинг узрини қабул қилиш, оғирликни ўзига олиб, бошқаларга енгиллик бахш этиш десалар, бошқалари закот вожиб қилинмасдан олдин бойлардан олинадиган садақалар деб изоҳлаганлар. Имом Табарий (раҳматуллоҳи алайҳ) бундай дейди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жаброил (алайҳиссалом)дан ушбу оятни шарҳлаб беришни сўраганларида У зот: “Аллоҳ таоло Сизга буюриб айтмоқда-ки, Сизга зулм қилган кишини Сиз афв этинг, Сизга бермаган кишига Сиз беринг, Сиздан узилиб кетган кишига Сиз яқинлашинг!” деб шарҳлаганлар”. Саҳобалар Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан: “Гўзал хулқ нима?” деб сўрадилар. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” оятини тиловат қилдилар. Афв гўзал ва мақталган ахлоқларнинг асосидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки унинг учун жаннатда бинолар қурилишини ва даражалари кўтарилишини хоҳласа, зулм қилганни авф этсин, бермаганга берсин ва орани узганга силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти). Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)да бу фазилатларнинг барчаси мужассам, сўзлари ва феълларида ҳам бу хулқ ила зийнатланган эди, бошқаларни ҳам кечиримли бўлишга ундардилар. Убода ибн Собит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Набий (алайҳиссалом) кечиримли, шафқатли ва раҳмдил бўлишда пешқадам эдилар. Макка аҳли у зот (алайҳиссалом)нинг йўлларига тиконлар сочишар, сажда қилиб турганларида туянинг ичакларини ташлаб кетишар ва доимо мазаҳ қилишар эди. Бу ҳол бир ёки икки йил давом этгани йўқ, балки ўн уч йил муттасил давом этди. Лекин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уларни авф этдилар, ҳақига дуо қилдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари билан тарбияланган саҳобалар (розияллоҳу анҳум) ҳам ўзларига зулм қилганларни кечиришда барчага намуна бўлдилар. Бу ҳақда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Уяйна ибн Ҳиср деган киши Ҳазрат Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурига кириб: “Эй, Хаттобнинг ўғли! Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтаманки, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм чиқармаяпсан”, деди. Бундан Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ғазаби чиқди, ҳатто энди бир кор-хол бўлади, деб атрофдагилар қайғуга тушиб қолишди. Шунда саҳобалардан бири: Эй, амирал мўминин! Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га: “Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” деб буюрмаганмиди, у одам жоҳиллардан”, деди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) Қуръон тиловатини эшитиши биланоқ, ғазабини ютди ҳамда Аллоҳнинг хитобига мувофиқ иш тутди (Имом Бухорий ривояти). Расулллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хатокорнинг айбини кечиб юборувчиларни Аллоҳ таоло кечириши ҳақида бундай деганлар: “Авф бандага иззатдан бошқани зиёда қилмас. Бас, афв қилинг! Аллоҳ сизни азиз қилади. Садақа молга кўпайишдан бошқани зиёда қилмас. Бас, садақа қилинг! Аллоҳ азза ва жалла сизга раҳм қилади” (Имом Ибн Абу Дунё ривояти). Бошқа ривоятда эса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўч олишга ҳақли...

Исломда байроқдорлик

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол ҳисобланади. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этади. Маълумки, 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кундир. Шундай экан, мақолада бу муҳим кун муносабати билан байроқ ва байроқдорлик тарихи тўғрисида сўз юритишни маъқул топдик. Тарихга назар ташласак, байроқдорлик масаласи Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг эътибор қаратган  ишларидан бири бўлган. Хусусан, Ислом дини учун олиб борган ғазотларида (курашларида) албатта байроқ билан чиқардилар ёки байроқдор тайинлаб қўшин жўнатардилар. Ушбу шарафли ишни бажаришни барча саҳобалар орзу қилишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи боғлаган байроқлари мелодий 623 йилнинг март ойига тўғри келувчи ҳижрийнинг 1-йили Рамазон ойида бўлган. Ул Зот Ҳамза ибн Абдулмутталиб бошчилигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл ибн Ҳишом бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар. Ҳамза розияллоҳу анҳу учун тикилган бу байроқнинг ранги оқ бўлиб, уни Абу Марсад Канноз ибн Ҳусойн ал-Ғанавий кўтариб олган эди. Бу тарихда “Сайфул-баҳр сарияси” деб аталган. Энг дастлабки катта ғазотлардан ҳисобланган Бадр жангида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Қураший ал-Абдарийга бердилар, байроқ оқ рангда эди. Муҳожирлар байроғини Алий ибн Абу Толибга бердилар, бу байроқни “Уқоб” дейиларди. Ансорлар байроғини Саъд ибн Муозга бердилар. Ҳар икки байроқ қора рангда эди. Уҳуд ғазотида муҳожирлар байроғини Мусъаб ибн Умайр ал-Абдарийга бердилар, ансорларнинг Авс гуруҳи байроғини Усайд ибн Ҳузайрга бердилар ва ансорларнинг Хазраж гуруҳи байроғини Ҳубоб ибн ал-Мунзирга бердилар. Байроқнинг вазифаси қўшинни жипслаштириб, олдинга ундаш бўлган ва аксинча байроқ йиқилса қўшин тарқалиб кетган. Масалан, Уҳуд жангида мушриклар байроғи йиқилганида барчалари тумтарақай ортга қочишган. Мусулмон камончилари ўз жойларини тарк этгани сабабли душман отлиқлари орқадан ҳужум қилишди ва шундан сўнг мушриклардан Амра бинт Алқама ал-Ҳорисия исмли бир аёл шошиб келиб, ерда ётган байроқларини баланд кўтарди, шундан сўнг мушриклар байроқ атрофида жипслашиб, бир-бирларини чорлай бошладилар. Ва натижада мусулмонлар катта талофатга учрадилар. Румликларга қарши бўлган Мўъта ғазотида байроқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари тарбиялаган Зайд ибн Ҳорисага бердилар. Сон жиҳатдан тенгсиз бўлган бу жангда байроқни навбат билан тутган Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳалар шаҳид бўлдилар. Чунки, душман қўшини икки юз минг, мусулмонлар эса уч мингтагина эдилар. Аллоҳнинг қиличи лақабли Холид ибн Валид байроқни олгач, ҳарбий ҳийла ишлатиб қўшинни қутқариб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайбар куни Муҳаммад ибн Масламага: “Эртага байроқни шундай бир одамга тутқазаманки, у Аллоҳ ва Расулини жон-дилдан севади. Бундай одамни Аллоҳ ва Расули  ҳам яхши кўради”, дедилар. Муҳожирлар билан ансорлар ўша суюкли киши ўзлари бўлиб чиқишини орзу қила-қила уйқуга кетдилар. “Ўша кечаси байроқдорлик лавозимига эришишни орзу қилдим”, дея эслайди Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу. Тонг отганда Расулуллоҳ Али ибн Абу Толибни йўқладилар. Одамлар унинг кўзи оғриб ётганини айтишганда, барибир олиб келишни буюрдилар ва Али розияллоҳу анҳунинг кўзига дам уриб, туфлаб қўйдилар, беморнинг кўзи шу заҳоти дарддан фориғ бўлиб, чарақлаб очилиб кетди. Пайғамбар алайҳиссалом Али розияллоҳу анҳуга байроқни тутқазиб, қўшинни жангга бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам байроқдорликка энг ишончли ва шижоатли саҳобаларни қўярдилар ва улар ҳам У зотни ишончларини оқлардилар. Байроқдорлик энг шарафли вазифа...
1 184 185 186 187 188 230