Маълумки, имомлик шарафли вазифа бўлиб, бундай улуғ ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, хулафои рошидинлар ва табаррук зотлар адо этишган. Бу вазифани чиройли амалга оширган ва бу йўлда қунт билан ҳаракат қилган кишилар катта ажрларга эга бўлади. Баъзи саҳобаи киромлар имомликдаги фазилатни билганлари учун Муҳаммад алайҳиссаломга: “Мени қавмимнинг имоми қилиб тайинланг”,деб айтганлар (Имом Абу Довуд). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида ҳам имомлик шарафли вазифа экани ҳақида айтилади. Жумладан, Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч киши қиёмат куни қўрқувга тушмайдилар, ҳисоб-китоб қилинмайдилар, Аллоҳ бандаларни ҳисоб қилиб бўлгунча улар мушкли тепаликда бўладилар: Аллоҳнинг розилигини истаб Қуръон ўқиган ва у билан бир қавмга имом бўлган ҳамда улар ундан рози бўлган киши; Аллоҳ розилиги учун беш вақт намозга чақирган киши; ўзи ва Рабби ўртасидаги муносабатни жойига қўйган, ўзи ва хожалари муносабатини яхши қилган қул”, деб айтдилар”. Айни пайтда унутмаслик керакки, имом-хатиблик ниҳоятда масъулиятли ишдир. Бинобарин, бу вазифадаги киши аввало Аллоҳ таоло, кейин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг номидан сўзлашини доимо ҳис этиши керак. Имом-хатиб инсонларга панду насиҳат қилиб, уларни ҳидоятга бошлайди ва уларга тўғри йўлдан оғишмай, собитқадам юришларида кўмакчи бўлади. Динга хизмат қилиш фазилати ҳақида Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ “Эй имон келтирганлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар(динининг ривожи учун ҳаракат қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит (барқарор) қилур” (Муҳаммад, 7). Имом-хатиблик вазифасида турганлар одамларни яхши амалларга буюриб, ёмон ишлардан қайтарадилар. Бунда, аввало, ўзлари бошқаларга ўрнак бўлишлари лозим. Сўз билан амални жам қилган имом, солиҳ бандалардан ҳисобланади. Имом-хатиблар нафақат ибодатда, балки бошқа хайрли ишларда ҳам кишилар эргашадиган ва ўрнак оладиган шахс бўлиши лозим. Зеро, бошқаларга раҳбарлик қиладиган, уларни яхшиликка буюрадиган ва одоб-ахлоққа чорлайдиган шахс, аввало, ўзи ана шу юксак хулқлар билан зийнатланган бўлиши керак. Ҳар бир имом-хатиб минбарга чиқиб, Қуръони каримдан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларидан ва уламоларнинг ҳикматли сўзларидан насиҳат қилар экан, биринчи галда ўзи ҳар бир айтаётган сўзига эътибор бериши, амал қилиши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганига ўзи амал қилмайдиганларни ояти каримасида бундай итоб қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لِمَ تَقُولُونَ مَا لَا تَفْعَلُونَ كَبُرَ مَقْتاً عِندَ اللَّهِ أَن تَقُولُوا مَا لَا تَفْعَلُونَ “Эй имон келтирганлар! Сизлар нега ўзларингиз қилмайдиган нарсани (қилдик ёки қиламиз деб) айтурсиз?! Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишни (қиламиз, деб) айтишингиз Аллоҳ наздида катта нафрат (боиси)дир” (Саф, 2-3). Имом-хатиблар масалаларни китобларда қандай келтирилган бўлса, одамларга шундай етказиши керак. Чунки, инсонлар уч тоифага бўлинади: оми, олим ва толиб. Имом-хатиб мана шу уч тоифа одамнинг ҳар бирига мос равишда мавъиза қила билиши лозим. Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизда исломий-диний ташкилотларнинг ягона бошқарув органи бўлиб, мўмин-мусулмонларнинг эътиқодий бирлигини таъминлашга хизмат қилади. Мана шу нарсани доимо ёдда сақлаш лозим. Имом-хатиблар мўмин-мусулмонлар иттифоқлиги, эътиқодий бирдамлигига раҳна соладиган ёки фитна келтириб чиқарадиган нарсалардан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарур. Жамиятда юзага келадиган ихтилофли масалаларда диний идора билан маслаҳатлашган ҳолда жавоб бериш мақсадга мувофиқдир. Бугун шиддат билан ўзгараётган ҳаёт талаблари борган сари ортиб, қатъийлашиб бормоқда. Мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжи олдимизга янги-янги, кутилмаган масалаларни қўймоқда. Бу шиддат эса имом-домлаларни сергакликка, ўз устида тинимсиз ишлашга ундайди. Шунингдек, халқимиз билан мулоқотга киришиш ва уларнинг дарду ташвишларини енгиллатиш, муаммоларига ечим топишда астойдил ғайрат қилиш мажбурияти ҳам давримизнинг талабидир....
Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини гапирувчи инсонлар ёки ташқаридаги тайини бўлмаган кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи аҳли илмлар, имом-хатибларни ўзларича муҳокама қилиб, ортларидан бемалол ғийбат қиляптилар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади», деган. Аллоҳ таолонинг жорий бўлган одатларидан бири шуки, илм аҳли ва уламоларни таҳқирлаган ва масхара қилган одамни мана шу дунёнинг ўзида хор қилади. Суҳайл Андалусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бир қўшнимиз бор эди. Аллоҳ бойлик ва обрўни бериб қўйган, жуда сердавлат эди. Унинг энг ёмон одати дин олимларини калака қилиш ва уларга азият бериш эди. Бир куни Аллоҳ розилигини истаб насиҳат қилдим. У мени камситиб уйидан ҳайдади. Аллоҳга қасамки, орадан 20 йил ўтиб фалаж бўлиб қолди. Мол дунёсидан айрилди. Муҳтожликдан шаҳар бозорида тиланчилик қила бошлади. Бир куни бозорда кўринмай қолди. Орадан уч кун ўтиб, бозор орқасидаги ташландиқ жойдан жасади топилди. Бутун шаҳар уламолари азият кўрган бу инсоннинг ниҳояси мана шундай якун топди”. Уламоларни ғийбат қилишнинг хатари бошқаларни ғийбат қилиш хатаридан кўра хавфлироқдир. Ғийбатнинг ёқимсизлиги ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Ибн Асокир роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, уларнинг обрўсини туширадиганларга Аллоҳнинг муомаласи маълумдир”. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, ким уни ҳидласа касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна айтади: “Ким олимга тил теккизса, унинг ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади”. Авзоий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмларни, хусусан уларнинг улуғларини ортидан гапириш гуноҳи кабиралардандир”. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Устозим Ҳаммоднинг уйи томонга оёғимни узатмадим… У вафот топгач ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб унга ҳам истиғфор айтардим”. Абу Ромла Синдий айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман». Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: “Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”. Шундай экан, инсон олим ва фозиллар ҳақида гапиришдан, уларни таҳқирлашдан олдин...
Ҳадис китобларида “Жаброил ҳадиси” деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан ташқари, Пайғамбаримизнинг ҳадислари ҳам илоҳий илҳом бўлгани аниқ. Лекин бирорта оятни ёки мазкур ҳадисдан бошқа бирор ҳадисни “Жаброил ояти ёки Жаброил ҳадиси” дейилмайди. Бу ҳадисда Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом буюк бир исломий одоб ва маданиятни ўзлари амалий намуна бўлиб кўрсатиб берганлар. Унда устозни қандай ҳурмат қилиш кераклиги амалий баён қилинган: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Кутилмаганда, олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора соқолли, уст бошида сафарнинг ҳеч бир аломати йўқ, бирортамиз ҳам танимайдиган бир киши кириб келиб, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди-да, икки тиззасини У зотнинг тиззаларига суяди (теккизиб ўтирди), икки кафтини эса У зотнинг икки сонларига қўйди ва: “ Эй Муҳаммад, менга “Ислом” ҳақида хабар беринг! (Нима ўзи у?)”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб гувоҳлик бериб, намозни тўла-тўкис адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ҳамда йўлга (борди-келдига моддий ва жисмонан) қодир бўлсанг Байт (Каъба)ни зиёрат қилмоғингдир”, дедилар. Ҳалиги одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. (Умар ибн Хаттоб) Бу кишининг ўзи сўраб, яна ўзи тасдиқлашидан таажжубландик (ҳайрон қолдик). У: “Энди менга “Иймон” ҳақида хабар беринг! (Нима у?)”, деди. У зот: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, (пайғамбарларига туширган) китобларига ва пайғамбарларига ишонишинг ҳамда қадар (тақдир)га, унинг яхшилик ва ёмонлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди-да: “Энди менга “Эҳсон” ҳақида хабар беринг! (Нима дегани у?)”, деди. У зот: “Эҳсон – Аллоҳга Уни кўриб турганингдек, гарчи сен (ожизлигингдан) кўролмаётган бўлсангда, У сени аниқ кўриб турганини ҳис қилиб (ҳаёт кечириб, бандалик) ибодат қилишингдир”, дедилар. У: “Менга “Қиёмат” ҳақида хабар беринг! (У қачон бўлади?)”, деди. У зот: “Бу масалада сўралувчи (яъни мен) сўровчидан (сендан)да билимдон эмас (яъни сен билмаганингдек, бу масалани мен ҳам билмайман”, дедилар. У: “(Ундай бўлса), Қиёматнинг белгилари ҳақида хабар беринг”, деди. У зот: (Биринчиси) “Она ўзининг қиз (бир ривоятда ўғил) хўжайинини туғмоғи яъни хали қиёматга яқин ота-оналарни фарзандлар бошқарадиган бўлиб қолганини кўрасан. (Иккинчиси эса) Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг”, дедилар. Ҳазрат Умар: “Саволлари тугагач, ҳалиги киши кетди-ю, мен эса анча вақт (ҳайрон бўлиб) жойимда туриб қолдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Умар, ана у савол сўровчи кимлигини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва расули билур”, дедим. У зот: “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди”, дедилар. (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди…”. Юқоридаги ҳадиси шарифни теран мулоҳаза қилсак, Жаброил алайҳиссаломнинг бу сафар ҳар доимгидан бошқача тарзда, одам суратида келишларидан мақсад – бизга динимиз аҳкомлари, одоб-ахлоқларини, Ислом маданиятини ўргатиш экан! Унинг кўрсатмасига кўра, Ислом, имон ва эҳсон(тасаввуф) деган муқаддас амал, эътиқод ва шахсий ахлоқлар дин деб аталар экан. Булар У зотнинг мазкур уч саволларида оғзаки ҳолда ўз аксини топган. Яна бир мантиқий томони шундаки, Жаброил алайҳиссалом бизга динимизни ўргатгани келганларида ўзларини қандай тутмоқдалар? Устоз билан шогирд орасидаги муносабат қандай бўлишини оғзаки эмас, балки ўзлари намуна бўлиб, амалий тарзда кўрсатиб бермоқдалар! У зот саҳобаларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Муҳаммад! Саҳоба-шогирдларингизни масжидга...
Илм нури ила бутун борлиқларни яратган Аллоҳга ҳамд-у сано. Илмни ёшликнинг чироғи ва умрнинг маёғи, охиратда эса саодатли ҳисоб ва Аллоҳ севган мақомни насиб эттиришини Ўз суннатларида баён этиб, илм олишга ёшликдан интилмоқни тавсия этган, уммати ғамида ўтган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Илмга ташналик набавий кўрсатмадир. Юртимиз қадимдан буюк алломалар юртидир. Бугунга келиб яна шу буюкликка интилган ҳолда ёш авлоднинг илм-у маърифатига эътибор кучайди. Буни шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзлари назорат қилиб, таълим масканлари ва у ердаги тарбиянинг нечоғлик сифат ва мукаммаллигига эътибор берилишидан ҳам билса бўлади. Илм ёшликнинг зийнатидир. Ёш ўсиб келаётган авлоднинг илм-у маърифатга аҳамият бериши эса миллат келажагининг буюк эканлиги белгисидир. Илм маърифатни эгаллаш учун ёшликдан интилмоқ зарур. Бу билан бирга эса яна бир неча омиллар борки боланинг илми мукаммал бўлишини таъминлайди. 1. Аввало илми олувчининг илмга ва китобга муҳаббати. Бу жуда муҳим омил ва айни пайтда эса асосий омил ҳамдир. Бу муҳаббатни бола ўз уйидан ота-онасидан ва сўнгра мактабдаги устозларига ҳавас қилиб қалбида пайдо қилади. Энг асосийси Аллоҳ боланинг қалбига илмга муҳаббатни солиб қўйган бўлади-ю, баъзан ота-оналар сабаб бу қалбдаги орзулигича қолаверади. Ёшликда олинган илмнинг фойдаси ҳақида эса бир неча пир маъно ҳикматлар борки, уларнинг ичида “Ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшдир” деб айтилгани ҳаммасини қамраб олади. 2. Ота-онанинг ҳиммати, уларнинг болага берадиган рағбати ва эътибори. Олимларнинг оталари доим ҳам олим бўлавермайди. Уларнинг ота-онасидаги ихлос ва илмга муҳаббат, онасининг меҳри ва отасининг ҳиммати уларни олим қилади. Чунки оналарнинг ибодат ва мустаҳкам иймон ила фарзандини парвариш қилиши, отанинг ҳалол касб қилиб оиласини таъминлаши оқибатида фарзандлар олим ва илм аҳли бўлади. Ота-она фарзанди илмий бирор поғонани босиб ўтиб натижага эришганида албатта рағбатлантириб турмоғи зарур. Бу рағбат моддий бўлишидан кўра, маънавий бўлмоғи ёшгина толиби илмга жуда муҳим ҳисобланади. 3. Илм олувчининг одоби, илмга ва уламоларга ҳурмати. Бу ҳам илмнинг юқиши ва ўқувчининг қалбига илмнинг ўрнашиб, амалларига кўчишига сабаб бўлувчи асосий омиллардандир. Чунки илмга ҳурмат толиби илмнинг илм дунёсидаги насибасини давомли ва икки дунёда ажрли қилади. Олимларимиздан келган ҳикматли сўзлардан бирида айтилишича: “Ким олимлар ва илмга хурматсизлик қилса, унинг зурриётларидан илм аҳли чиқиши қийин” дейишган. Шунинг учун ҳам инсон олим бўлиши, ёки илм олувчи бўлиши, ёки илм аҳлига хизмат қилиб ихлос билан уларни севувчи бўлмоғи лозим. Аммо асло илм ва илм аҳлини ёмон кўрувчи бўлмаслиги керак. 4. Илм олиш учун толиби илм кечаларни бир қисмида бедор бўлиб илмини такрор қилмоғи керак. Ёшликдан илмга муҳаббат қўйган қалб эгаси илм олиш вақтларига эътибор қаратади. Нафсини тергаб, бўш вақтини зое қилмайди. Агар ёш толиби илм ҳар вақтини тартибли олиб борса, тунлардаги сакинатни ўтказиб юбормайди. 5. Илм олишда кибр-у ҳавони йўқотишга уриниш. Илм олишни бошлаганда баъзан кибр ва нафснинг мени кучайиб, толиби илм ўзини инсонларнинг энг афзали менман ёки мен биламан деган фикрлар билан қалбини кирлаб қўяди. Шунинг учун ҳам устоз ва ота-онанинг илм олувчини доимо амаллари ва фикрларини кузатиб бориб, ундаги кибрга етакловчи иллатларни тузатиб турмоқлари жуда муҳимдир. Буюк султон бўлган Фотиҳ Султон Меҳметхон болалик чоғларида устозига қулоқ солмай дарсларда кўп беэътиборлик қилар эди. Устози уни жим ўтиришга чақирса, бўлажак султон “Мен подшохнинг ўғлиман ҳеч нарса қилолмайсан” деб устозини жаҳлини чиқарар экан. Аммо бир куни устоз бу воқеани султоннинг отасига айтганда, ҳайратланарли иш бўлган. Султоннинг отаси дарс жараёнига бостириб кирганида, устоз дарсга беруҳсат кирдинг, дея, Подшохга тарсаки туширган. Буни кузатиб турган бўлажак султон шундан сўнг устозига ҳурматсизлик қилмаган. Бу аслида устоз ва подшох ўтасида уюштирилиб, султонни кибрини синдириш учун қилинган иш эди. Демак, толиби илмнинг кибри ва нафсини синдириб, яхши тарбия топиши учун устоз ва ота ҳамкорлиги жуда ҳам муҳимдир. Шундай экан, толиб илм ҳардам ўзини устози назоратида тутиб, ҳар қандай иллат ва...
Ёшлигимда “Сабр таги сариқ олтин” деган мақолни эшитсам, ҳақиқий олтинлар кўз ўнгимига келар, инсон бойиб кетади деб ўйлардим. Кейинчалик, бир воқеъани эшитганимдан сўнг ҳақиқатда ҳам сабр ила одамзот бойиб кетишига ишонч ҳосил қилдим. Қадимда жуда тақводор ва ибодатли олим киши яшаган экан. У умрини илм олиш, китоб ёзиш билан ўтказар, илмдан вақти қолса таом ер, бўлмаса шуни ҳам ортга сурар экан. Бир дақиқасини ҳам зое қилишдан қўрқар экан. Нафсига баъзан мунтазам ёзиш оғир келар, шунда бесабрлик билан ўрнимдан туриб кетмай дея кийимининг этакларини ўтирган жойига мих билан маҳкамлаб қўяр экан. Кечалари ҳамманинг чироғи ўчса ҳам, шу олим зотнинг уйидан шам ёғдулари ўчмас, қаламнинг “тиқир-тиқири” тунги сукунатни бузиб турар экан. Мана шундай бедор тунларнинг бирида олимнинг қаттиқ қорни очибди. Ей деса бирор егулик йўқ, ташқарига чиқай деса, тун пардалари атофга ёйилан, ҳамма ширин уйқуда. У бир неча кундан бери туз тотмаган бўлса ҳам шу ҳолига шукр қилибди ва Аллоҳнинг илм билан неъматлантиргани учун ҳамд айтибди: “Роббим, Ўзинг Буюк ва карами кенг Зотсан. Ҳар ишни тадбирини қилгувчи Сенсан. Бутун тирик жон борки, унинг ризқи сенинг зиммангда бўлмаса. Раззоқ ва Буюк фазл Эгасисан. Менинг ишим чиройли сабр қилиш халос. Кейин яна қўлларига қаламини олибди. Орадан бироз вақт ўтар ўтмас, хонасининг бир бурчагидан сичқон чиқиб, емиш ғамида юқ-буёққа югурибди. Очлик устун келибми, сичқонча олимга анча яқин келиб қолибди. Олимнинг бироз қизиққонлиги келиб, ёнида сувдан бўшаган косани унинг устига тўнкариб, ўз ишига машғул бўлибди. Ҳеч қанча ўтмасдан бошқа бир сичқон падо бўлибди, тўнкарилган косанинг олдидан кетмас, гир-гир айланаверармиш.Кичик сичқоннинг жасоратидан ҳайратланган олим нима бўлар экан дея, косани кўтармабди. Шу пайт у кўздан ғойиб бўлибди-да, бўйидан бироз кичик бўлган тилло тангани тортиб келиб унинг олдига ташлабди. Худди, тиллони олгин-у, косани кўтар деётгандай бўлар экан. Коса кўтарилмагач, сичқонча инига яна кириб, ўзи билан бирга танга олиб чиқаверибди. Мана пуллар тугади, бошқа тилло йўқ дегандай, охири бўшаган ҳамённи тортиб, коса ёнига қўйибди. Энди олим чидолмабди, косани дархол олибди. Тутқунликдан қутилган маҳбусдай сичқон тезда шеригининг ёнига отилибди-да, югурганч кўздан ғойиб бўлибди. Бу ҳолатдан кўнгил тўлиб, кўзлар намланибди. Олим соқолларинида хўл қилган намли кўзларини артар экан, чуқур ҳаёллар гирдобида қолибди. Бу не ишки, унда Аллоҳ мўжизаси намоён бўлди. Наҳотки биргина митти жонзот ўз жуфтига шу даражада вафодор бўлса? Хавфдан қўрқмаса? Кўзларни намлантиргани фақат бугина эмас, сабр ва Аллоҳга таваккулнинг, илмга бўлган ҳарисликнинг мукофоти-тилло тангаларни кўринг! Аллоҳ ҳузуридан келган неъматни кўринг! Ҳақиқатда ҳам сабр таги сариқ олтиндир… Оламлар Роббиси Аллоҳ таоло бандаларни сабр чақириб шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (Бақара, 153) “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон, мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад!)” (Бақара, 155) Сабр энг гўзал фазилат бўлиб, у Аллоҳнинг пайғамбарлари, авлиёлари ахлоқларидан биридир. Шу боис, ҳар бир мўмин-мусулмон киши сабр қилишга одатланиши керак. Ҳикматларда “Авлиёлик сабрдир, сабр нафсга жабрдир”, дейилади. Яна айтиладики, “Модомики, ер остида қабр азоби ҳақ экан, ер устида ўша азобнинг муқобили сифатида сабр азоби ҳам мавжуд. бандага ё униси, ё бунисидир.” Аллоҳнинг суюкли ва чин мўмин бандаларидан бири бўлишимиз учун ҳар қандай ҳолатда...