islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қасамидан қайтмаган «Ҳизбут таҳрир»чи билан суҳбат

 Фото: «Uza.uz» Минбарда комиссия аъзолари, ўртадаги стулда «Ҳизбут таҳрир» диний экстремистик оқимига аралашиб, жиноят кодексининг 159-моддаси билан 18.5 йил панжара ортида умрини ҳазон қилган эркак. У 44 ёшда. Бугун оиласи даврасига қайтган. Озодликдан маҳрум этилганда 4 ёш бўлган фарзанди бугун 21 ёшли йигит, уйланиш арафасида. Салкам 19 йил ичида унинг аёли икки ўғлини ёлғиз катта қилди. Бу ҳақда «ЎзА» мухбири Анора Содиқова ҳикоя қилади. Стулда ҳудди маҳбуслардек бошини эгиб ўтирган кишига қараб, ўйлайман… фарзандлари «Отам қани», деб онасини неча бор қийнади экан. Ҳовлилари нураб кетгандир, турмушнинг оғир кунларини ёлғиз боши билан қарши олган аёлиям заифлашиб, кексайиб қолгандир… Бугун оиланинг каттаси уйга қайтган-у, бироқ бегонадек. Комиссия уни суҳбатга тортади: — Қилган қилмишингиздан афсусдамисиз? — Йўқ, фикрларимни хато деб билмайман. — Шунча, умрингизни зое ўтказдингиз «Ҳизбут-таҳрир»дан қайтмадингизми? — Қайтмадим. Мен ўз ғояларимни тўғри деб биламан. — Қасам ичганмисиз? — Ҳа, дорисман. Комиссия аъзолари орасида дин бўйича мутахассис унга юзланади: — Биринчи нозил бўлган сурани биласизми? — Йўқ, ўқимаганман… — Биринчи нозил бўлган буйруқни, каломни биласизми? — Ҳа, “Иқро” — Ҳа, “Иқро” “Ўқи” дегани сиз шу биринчи нозил бўлган буйруққа амал қилдингизми? — Йўқ… —Ота-онангиз ҳам сизни диний қарашларингизни қўллаб-қувватлайдими? — Йўқ. — Демак, ота-онангиз сиздан норози, шу тўғрими? —Улар мени диний қарашларимни тушунишмайди. — Қандай диний китобни ўқигансиз? —…. — Бизнинг қайси уламоларимиз «Ҳизбут таҳрир» оқимида бўлган? Ал-Бухорий рисолаларида «Ҳизбут таҳрир» ҳақида биронта фикр учрамайди. Сизни ҳозирда эркинликда юриб, Аллоҳнинг 5 фарзини бажаришингизга нима, ким тўсқинлик қиляпти? — Ҳеч ким ҳалақит қилаётгани йўқ. — Ўзингиз ўйланг, салкам 19 йил умрингизни қамоқда ўтказдингиз. Шу вақт ичида озодликда юриб кўпроқ яхшилик қилишингиз мумкин эди. Ота-онангиз тирик экан уларнинг хизматларини қилиб савоб олишдек имкониятга эгасиз. Бугун, «Ҳизбут таҳрир» фикрлардан қайтмаган бўлсангиз, бизни гуноҳкор адашган бандалар, деб билсангиз ҳам биз сизга ёрдам қўлини чўзамиз. Келинг шу ғояларингиздан воз кечинг. Масжидга келиб истасангиз, ислом дини мутахассисларимиздан илм олинг. Ҳақиқий исломни англанг. — Йўқ, қасамимдан воз кеча олмайман. Суҳбат давомида дин мутахассислари Нодирга (исми ўзгартирилган) адашиб, нотўғри ичилган қасамдан қайтиш ва унинг кафорати ҳақида тушунтирдилар. Бироқ, Нодирнинг ўзи шу хонада-ю, унинг ҳаёллари ҳамон ўша оқимнинг ғоялари билан банддек эди, назаримда. Комиссия аъзолари орасида бўлган Тошкент шаҳар отинойиси ҳам эркакнинг оиласи ва фарзандлари билан қизиқади. Саволларга бепарво жавоб қайтарган Нодирнинг эртаси кунига ҳам катта умид ва яхши режалар билан қарамаётганини сезиш мумкин эди. Комиссия аъзолари яна анча панд насиҳат қилди. Уни ишга жойлашда, даволанишда давлат кўмаклашишга тайёрлигини айтди. Ҳаётда нимадан норозлиги сўралди. Қанчалар уринилмасин бу инсон ўз фикридан, онгига аллақачонлар ўрнашиб бўлган ғоядан қайтмади. Минбарда ўтирган комиссия аъзолари ва четдаги адашган фуқаро ўртасида қалин кўринмас девор борлиги сезилиб турарди, у суҳбат сўнгигача сақланиб қолди. Комиссия аъзолари орасида ўтирган суҳбатни кузатган психологларнинг фикрича улар йўлдан адашган, умрини энг навқирон қисмини панжара ортида ўтказган, атрофидагилардан, жамиятдан норози тоифадир. Шунинг учун, муаммога бошқача ёндошув кераклигини, адашган фуқарони алоҳида ажратиб эмас, у билан тенгма-тенг ўтириб унга яқинлашиб, унинг кўнглига йўл топган маъқулигини айтишди. Бу одамларнинг кўнгилига янада яқинроқ кириш уларни жамиятимизга қайтаришда назаримизда ҳаракатни тўхтатмаслик керак. Улар адашган бўлса-да, шу юртнинг фуқароси, юртдошимиз ва орамиздаги одамлардан бири. Қачонлардир биз уларга бефарқлик қилиб, ножўя ташкилотларга...

Мураккаб услубларсиз моҳир китобхон бўлиш сири

Ҳафтасига 20 тадан китоб ўқиш учун тез ўқиш техникасини ўзлаштириш, курсларга қатнаш ва онлайн-тренингларда иштирок этиш шарт эмас. Мураккаб бўлмаган услубдан фойдаланиб, бошқаларга қараганда 15 марта тезроқ билим олишингиз мумкин. Бошлаш учун нима қилиш керак Дастлаб китоблар рўйхатини тузинг, кейин эса уларни мавзусига қараб сараланг. Бир ўтиришда бир мавзуга оид  китобларни ўқиш тавсия этилади. Бир-бирига ўхшаш мавзули бир-икки китобни қўшиш мумкин, қарама-қарши йўналишдагиларини ўқиш ярамайди. Бу амалиётнинг бошланғич босқичида қўл келмайди. Китобларни қандай танлаш керак Ушбу техника нон-фикшн адабиётларни ўқиш учун мос келади. Булар бизнес, шахсий ривожланиш, психология, бошқа илмий-оммабоп ва ахборот нашрларидир. Агар нима ўқишни билмасангиз, интернет тармоғида тақдим этилган ғоялардан фойдаланинг. Сизни қизиқтирган йўналишдаги форумларга киринг. Одатда у ерда адабиётлар мавзуси рўйхатлари бўлади. Энг осон усул: китоб дўкони каталогини ёки иловасини очиб,  у ердаги машҳур китобларни кўздан кечиринг. Нашриётларнинг янги, энг кўп ўқилган, энг кўп сотилган китоблар каби рўйхатлари ҳам асқатади. Китобни қаердан олсам бўлади? Агар уйдаги кутубхонангизда китоб бўлмаса, икки хил усулдан фойдалансангиз бўлади. 1. Китоб дўконига бориш ва керакли мавзу мавжуд жавонни топиш Тез ўқиш бўйича моҳир одамлар китобларни дўконнинг ўзида, тик турган ҳолда ўқишни маслаҳат беришади. Чунки айнан шу алфозда кўпроқ маълумот ўзлаштирилар экан. Агар ушбу фикрни синовдан ўтказиш истаги бўлмаса, ўтириб олишингиз мумкин. Китоб дўконларининг кўпчилигида бунинг учун ўриндиқлар мавжуд. 2. Электрон китобларда машқ қилиш Одатда тез ўқиш усулини амалиётда қўллайдиганлар экрандан ўқишни маслаҳат беришмайди. Қоғоз шаклидаги нашрларни тез ўқиш осон ҳисобланади. Баъзилар эса фикрга қўшилмайдилар ва электрон китобларни “ямламай ютишади”. Китоб мутолаа қилиш имконини берадиган иловаларни юклаб олишни маслаҳат берамиз. Одатда бундай иловаларда бепул давр мавжуд бўлиб, кейнчалик тўлов миқдори бир-икки китоб нархидан ошмайди. Бир ойда 50-60 та китоб ўқисангиз, обуна нархини бемалол “оқлайсиз”. Биринчи кун: китоблар билан танишиб чиқиш Китоб дўконига боринг, уйдаги жавонда турган китобни олинг ёки иловадаги файлларни очинг. Биринчи кун ҳар бир китоб учун 15 дақиқа ажратинг. Баъзи китобларга 20-25 дақиқа вақт кетади, бошқалари учун эса 8-10 дақиқа кифоя. Китобни очиб, унинг тузилишини “ўзингизга сингдиришга” ҳаракат қилинг. Мундарижа билан танишиб чиқинг, муқовасини кўздан кечиринг. Сарлавҳаларни диққат билан ўқинг. Агар аниқ маълумот ёки масаланинг ечими керак бўлса, эътиборингизни жавобни топишга қаратинг. Қўлингизга қалам олинг ёки иловадаги ажратиб кўрсатиш мосламаси ёрдамида сизни қизиқтирган мавзуларни белгилаб қўйинг. Агар китоб дўкони ёки кутубхонада ўқиётган бўлсангиз, белгиларни ён дафтарингиз ёки иловадаги қайдлар бўлимига киритинг. Сиз учун айнан ҳозир қизиқ бўлган, олдингизга қўйилган вазифаларни ечишда ёрдам берадиган мавзуларни танланг. Ўзингизга кўпроқ маълумотни “сиғдиришга” интилманг. Кейин 15 дақиқа мобайнида китобни бошидан охиргигача варақлаб чиқиш, сарлавҳаларни ўқиш, ҳар бир бўлимнинг асосий мазмунини англашга ҳаракат қилинг. Қалин шрифт билан белгиланган жойларни албатта ўқинг, жадвал ва рўйхатлар билан танишиб чиқинг. Биринчи босқичдаги асосий вазифа – китобда ёзилган маълумотлар ва улар қаерда жойлашганини тушуниш. Китобдаги фойдали ва янги нарсалар ҳамда ҳеч қандай янгиликка эга бўлмаган маълумотларни ўзингиз учун билиб олинг. Нон-фикшн жанрини кузатиб борсангиз, деярли ҳар қандай китобнинг учдан бир қисми муаллифнинг шахсий ҳаётидан олинган ҳикоялар, кўплаб мисоллар, биографик маълумотлар ҳамда иккинчи даражали деталлардан иборат бўлади. Агар қисқа вақт ичида кўпроқ китобни қамраб олиш истагида бўлсангиз, бу маълумотларни фильтрлаш керак бўлади. Диққатингизни асосий фикр, маслаҳатларга қаратиб, моҳиятни англашга ҳаракат қилинг....

Фитнадан сақланайлик, Рамазондан баҳра олайлик!

Бутун мусулмон дунёсида раҳмату мағфират, ибодату саховат ойи бўлган рамазони шарифнинг биринчи ўн кунлиги ярмидан ошди. Муборак ойнинг ташрифи иймон аҳлларига катта қувонч бағишлади. Ана шундай фараҳбахш паллада, ижтимоий тармоқларда инсон дилини хира қиладиган турли хабарлар тарқатилмоқда. Айниқса, муттақий уламолар, қори домлаларни обрўсизлантиришга уриниш ёки исломий муҳитга салбий таъсир этадиган ахборотларни интернетда тарқатиш авжига чиқди. Айрим қадрдонларимиз билиб-билмай одамларнинг қутлуғ ойда ҳузур олиши ўрнига, ҳаловатини йўқолишига сабабчи бўлмоқдалар. Рамазоннинг биринчи кечасиданоқ тарқатилган ёқимсиз хабарлар ҳалигача ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда, айрим дин хизматчиларининг тинчини бузмоқда. Бундан кимга фойда. Аслида ҳақиқий дин ғамини ейдиган, қалбида дин дарди бор инсон бу кунларни ғанимат билиб, вақтини ибодатга сарфлайди, бошқаларни ҳам шунга чақиради. Ғанимат ойнинг ҳадемай раҳмат даҳаси ҳам якунига етади, бу кунларни кейин бутун умр излаб ҳам топиб бўлмайди. Ана шу ҳақиқатни теран англаган киши вақтнинг қадрига етади. Шов-шувга ўч баъзи дўстларимиз эса қимматли онларини саробга совуриб турли-туман “деди-деди”ларнинг ортидан қувлашаётганини кўриб, афсус чекмоқдамиз. Гап “айрим масжидларда таровеҳга ёш болалар киритилмаяпти” деган масала ортидан уламою қори домлаларимизни обрўсизлантиришга уринаётган кишилар ҳақида бормоқда. Бундай ишларга ружу қўйиб, олимларнинг ҳурматини тўкиш ёки қори домлаларга маломат тошлари отиш билан нимага эришилади… Интернет сайтларида қалбни туғёнга келтирадиган изоҳлар билан видеолавҳаларни эълон қилиш кимга нима беради? Мана шундай гап-сўзларнинг кенг тарқалиши ёки сайт-блоггерларининг шуҳрат топиши бир уламо ёки ҳофизи Қуръоннинг иззат-ҳурмати, хизмати олдида, қанчалик аҳамиятга эга? Ҳақ каломини тўлалигича ҳифз қилиш ёки минглаб инсонларнинг ҳурматини қозонган уламо бўлиш қанчалик сабр-матонат, машаққат талаб этишини бир кўз олдимизга келтирайлик… Аслида, олимни қўятурайлик, оддий мўмин одамнинг обрўсини ғийбат йўли билан тўкиш нақадар улкан гуноҳ эканини биламиз. Ҳумаза сурасининг 1-оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин”, дейилади. Ғийбат қилавериб, одамларнинг обрўсини тўкишга одатланган одам араб тилида «ҳумаза» дейилади. Одамларнинг айбини, камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчилар «лумаза» дейилади. Ушбу оятдан юқоридаги икки сифатга эга бўлганларнинг ҳам ҳолига вой бўлишини англаш мумкин. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса, обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳдир. Атрофга теран кўз билан боқайлик, дин душманларининг энг биринчи иши, мақсади мусулмон жамиятида олимларга бўҳтон қилиш орқали уларни йўқ қилишдан иборат эмасми?! Бир муддат аввал таниқли уламоларнинг соати, машинаси, уй-жойи элга достон қилингани бир неча эътиборли уламоларга қаттиқ зарба бўлди, айримлари саломатлигини йўқотди. Бугун юртимизда ғаразгўйларнинг маломатига, туҳматчиларнинг бўҳтонига нишон бўлмаган бирон бир аҳли илм қолдими? Баъзилар даво қилгани каби “холислик”нинг ўлчови шов-шувчи шахслар ёки айрим “блоггерлар” бўлиб қолдими? Мана шундай гиж-гижлашлар билан мусулмон жамоаси ютдими ёки ютқазди?.. Албатта, ютқазди, Рамазоннинг раҳмат даҳасида мана шундай гап-сўзлар билан овора бўлиш жуда ҳам афсуслидир. Аслида битта олимнинг йўқ бўлиши ёки обрўсизлантирилиши жамият учун жуда ҳам катта мусибат. Набий алайҳиссалом айтганларидек, олимнинг ўлими оламнинг ўлимидир. Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Олимга душманлик қилган кимса, Аллоҳга уруш қилган кабидир. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ айтади: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти). Олимнинг фазлини Аллоҳ ва Унинг Расули шундай улуғлаб турган экан, унга ҳурматсизлик қилиш Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳурматсизлик қилишнинг айни ўзи бўлиб қолмасмикан. Уламоларни ҳурмат қилиш имоннинг саломатлиги, камситиш эса нифоқ аломатидир. Танқид, айниқса танқид қилувчи учун ёқимли нарса… Илм аҳли ва уламоларимизнинг буюк хизматлари ва олий...

Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий-маънавий ва диний-маърифий меросининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни

“…шу ишларимиз, ислоҳотларимизнинг барча-барчаси улуғ ва ягона бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини асраш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялашдан иборат”[1]. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда ҳар жиҳатдан етук ва баркамол шахсни тарбиялаш долзарб вазифа бўлиб келган. Шу маънода, бугун амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар руҳида тарбиялашга ва менталитетимизга ёт бўлган зарарли ижтимоий иллатларга қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида камолга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов “Биз мутафаккирларимизнинг қутлуғ меросидан бутун халқимиз, жумладан, ёшларимизнинг ҳам бахраманд бўлишига, уларнинг маънавий муҳитда камол топишига, ислом динининг инсонпарварлик фалсафаси, буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам жой олишига шароит яратмоқдамиз. Бошқача айтганда, биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган Ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий Ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз”, – деб таъкидлаган эди. Мазкур эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида қисқа муддат ичида мамлакатимизда улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг маънавий меросини қадрлаш, маърифий ислом динини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги Имом Термизий, Қашқадарё вилоятидаги Абу Муин Насафий мақбаралари, Навоий вилоятидаги Нурота зиёратгоҳи ва бошқа қадамжолар қайтадан тўлиқ таъмирланди. Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Сурхондарёда Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида фиқҳ мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактаби ташкил этилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ташаббус ислом маърифатини ёшлар онгига сингдириш, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали илмий-маънавий, диний-маърифий меросини ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилиши таъкидланган эди. Бугун мазкур таклиф ижроси ўлароқ, Ҳалқаро ислом академияси тизимида Таълим, фан ва маданият масалалари  бўйича ислом ташкилоти –  ISESCOнинг  Махсус кафедраси фаолият юритмоқда. Биз қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз: – ёшларимизни маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи нохолис ахборотлар таҳдидидан ҳимоя қилиш; – Марказий Осиё мутафаккирларнинг асарларидаги толерантлик (бағрикенглик) муҳитини афкор оммага янада кенгроқ ёритиш; – муқаддас ислом динини пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтиришда заминимиздан етишиб чиққан алломаларимизнинг тарбиявий ўгитларидан кенг фойдаланиш; – экстремистик оқимлар томонидан тарғиб қилинаётган ақидавий даъволарига улуғ алломаларимизнинг дин соҳасидаги асарларидан фойдаланиб, асосланган илмий раддиялар бериш; – мутафаккирлар асарларининг жамият ҳаётига фойдаси, унинг замиридаги улкан бунёдкорлик, баркамол авлод тарбияси каби улуғ мақсадларини ёритиш, уларнинг асарларини тарғиб қилишга қаратилган ишланмаларни кенг аҳоли оммасига етказиш; – алломаларининг ислом динининг эзгулик, тинчлик ғояларини тарғиб қилувчи асарлари мазмунини оммабоп нашрларда мунтазам равишда чоп этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш. Шунингдек, ёшларда дин хақида ҳолис дунёқарашни шакллантиришда Марказий Осиё мутафаккирларининг меросидан унумли фойдаланиш ҳам самарали натижа беради. Бинобарин, уларнинг беқиёс маънавий меросини ёшларимизга таълим бериш орқали илм соҳаларига бўлган қизиқишларининг янада орттиришга сабаб бўлади. Зеро, Шарқ мутафаккирларининг қарашларида инсоннинг маънавияти, ...

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҒАЛАБАСИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ РОЛИ

Фашистлар 1939 йилда Иккинчи жаҳон урушини бошлаб юбордилар. 1941 йил 22 июнда эса собиқ Совет Иттифоқига ҳужум қилдилар. Ушбу уруш бир халқ ва бир мамлакатнинг бошига тушган офат бўлмай, умумжаҳон ҳаёти ва келажагини барбод этувчи даҳшатли ҳодиса эди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг бу урушдаги иштироки қандай бўлган, деган савол туғилиши табиийдир. Ўзбекистон мудофаанинг моддий эҳтиёжини таъминлашда олдинги сафларда туриб, нимаики зарур бўлса, барчасини аямай сарфлади. Чунончи, уруш йилларида аҳоли томонидан мудофаа жамғармасига 649,9 милён сўм нақд пул, 4 миллиард 226 милён сўм заём пули, 52,9 кило олтин ва кумуш топширилди. Армияга 7 518 800 гимнастёрка, 2 636 700 пахталик, 2 221 200 этик ва қўнжли ботинка юборилди. Енгил саноат вазирлиги корхоналари томонидан фронтга 246 918 700 сўмлик маҳсулот жўнатилган. Қийинчилик ва хомашё етишмаслигига қарамасдан, Тошкент тўқимачилик комбинати фронт учун 410 милён метр газлама ишлаб чиқарди. Шунингдек, кўп миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди. Чунончи, 1 282 000 тонна ғалла, 482 000 тонна картошка ва сабзавот, 1000 тонна полиз маҳсулоти, қуруқ ва ҳўл мевалар шулар жумласидандир. Фақат 1941 йилнинг иккинчи ярмида 59 минг бош от фронтга олиб кетилди. Республиканинг ҳар бир вилояти, шаҳар ва тумани ҳамда айрим шахслар жангчиларга ёрдам қўлларини чўздилар. Масалан, 1942 йилнинг бошларида Бухоро вилоятидан 4059 жуфт иссиқ кийим, 9380 жуфт жун пайпоқ ва қўлқоп, 5660 қалпоқ, 2750 шим, 3000 пўстин, 18,5 минг литр вино, қуруқ мевалар олинди. 1943 йилнинг бошларида Ленинградга Андижон вилоятидан 7884 кило ун ва буғдой, 5496 кило ёрма буғдой, 1160 кило гуруч, 418 бош қўй, 8510 кило қуруқ мева, Қорақалпоғистондан 224916 сўм нақд пул, 21614 кило буғдой, 5819 кило гўшт, 3700 кило гуруч жўнатилди. Қорақалпоғистондаги Мўйноқ балиқ комбинатидан 20 милён банка гўшт ва балиқ консерваси олинган эди. Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳам жангчилардан ҳеч нимани аямадилар. 1942 йилнинг кузида Сурхондарёдан 5998 бош қорамол, 18 тонна асал, 28 тонна ёғ, 31 тонна қуруқ мева, 3000 литр вино олинди. Тошкентдан 52 вагонда озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди. 1943 йили Сурхондарё вилояти фронт эҳтиёжлари учун 14 милён сўм нақд пул, 330 тонна гўшт ва ёғ, 530 тонна буғдой, 180 тонна қуруқ мева, 33168 дона тери топширди. Кийим-бош ва озиқ-овқат маҳсулотларини Самарқанд, Наманган, Хоразм ва бошқа вилоятлар ҳам фронтга жўнатиб турганлар. Шунингдек, ҳукумат вакиллари томонидан вагонларда катта миқдорда совғалар олиб кетилганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Масалан, 1942 йили республиканинг бир гуруҳ вакиллари Ленинградга 600 вагон ун ва гўшт, 100 вагон гуруч, 60 вагон қуруқ мева олиб борганлар. Урушнинг тўрт йили давомида Ўзбекистон давлатга 4 806 000 тонна пахта, 54067 тонна пилла, 1 066 000 тонна ғалла, 195 000 тонна шоли, 108 000 тонна картошка, 374 000 тонна сабзавот ва ҳўл мева, 35289 тонна қуруқ мева, 57444 тонна узум, 1 593 000 тонна гўшт, 5 286 000 дона тери топширгани маълум. Улар ҳам мудофаа эҳтиёжларига сарфланган, албатта. Бундан ташқари, уруш йилларида Ўзбекистон аҳолиси мудофаа жамғармасига жами 649 900 000 сўм нақд пул ўтказиб берган. Ўзбек халқи ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига ҳам катта ёрдам берган. Чунончи, 1943 йили уларга 13 858 500 сўм пул, 1 308 400 кило озиқ-овқат, 20 750 кийим-бош, 40 000 кубометр ёқилғи, 73 500 пуд ғалла, 10 000 бош қўй, 2000 бош...
1 204 205 206 207 208 230