Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, шунингдек Тўмарис, Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро каби қахрамонлар ва асрлар давомида халқ орзу қилган эркинлик учун курашган Қодирий, Беҳбуди, Мунаввар қори, Чўлпон, Авлоний, Фитрат, Усмон Носир каби миллий қахрамонларимизнинг руҳини шод этиб, уларни хотирлаш барчамизнинг вазифамиздир. Агар бизга хотира мураббий бўлса биз тарихга назар ташлаб келажак сари қадам ташлаймиз. Чунки биз ўтган вақтда бўлган ходисалардан ибрат олиб келажакда бундай ҳолатларни такрорланмаслигини, қолаверса тинч-фаровон ҳаётни қадрига етамиз. Қадрлаш ёши улуғларга нисбатан эъзоз ва ҳурмат, инсоний бурчдир. Шу боис, хотира, қадр тушунчалари азал-азалдан халқимиз тафаккури, маънавий ҳаётнинг ажралмас бир қисми бўлиб келган. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг ўзига яраша қадрияти, урф-одатлари, анъаналари борки, асрлар давомида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтиб келади. Қайсики юртда мана шу қадрият, урф-одат ва анъаналар топталадиган, оёқ-ости қилинадиган бўлса, ўша жамиятнинг келажаги бўлмайди. Бунинг аччиқ мевасини собиқ шуро давлати тотиб кўрди. Ҳар бир ақли расо инсоннинг энг қадрли ва қимматли суйган нарсаси бўлади. Мана шу қадр-қимматни инсон ҳимоя қилмас экан, албатта у келажак авлод олдидаги маъсулиятини унутиб қўйганлар қаторида бўлиши ҳеч гап эмас. Ислом динида инсон қадрини юқори кўтарган Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…”. Бу азизлик ва мукаррамлик ўтганларни хотиралаш ва тирикларни қадирлаш билан мукаммал бўлади. Ўтганларни яхши сифатларни эсласак, орамизда ҳар бир дақиқаси ғанимат бўлган ёши улуғларни, пиру-бадавлат ота-оналаримизни дуосини олсак ҳеч қачон ёмонлик кўрмаймиз. Чунки халқимизда олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму деб бежизга айтилмаган. Мустақилликга эришмасимиздан олдин яъни собиқ шуро даврида миллий анъаналаримиз, дину-диёнатимиз, миллий байрамларимиз, тилимиз, қомусимиз, байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимиз хақида гапириш бизга ушалмас орзу ҳавас эди. Азиз авлиёларимиз зиёратгоҳлари вайронага айланган эди. Масжиду-мадрасаларимиз омборхоналарга айлантирилиб, ачинарли аҳволга тушуб қолган эди. Қанчадан-қанча бегуноҳ ота-боболаримиз қатағон қилиниб бевақт оламдан ўтишди. Хуллас калом ўзбек халқининг қадр-қиммати топталган эди. Яратганга беадад шукурки, жаннатмакон Ўзбекистонга мустақиллик неъматини инъом этди. Ўз аждодларини, ўз юртининг ўтмишини, тарихини эсламайдиган, билишни истамайдиган, ўз хотирасида сақламайдиган одам боласини, онгли инсон деб тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабали келажак авлоднинг тарбиясига жиддий эътибор қаратиб, халқимизнинг азалий қадрият, урф-одат ва анъаналарига содиқ қоладиган зурриётларни ортимиздан қолдиришимиз лозим бўлади. Мансуров Шокиржон, Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Саидхон эшон” жоме масжиди бош имом-хатиби 535
Искандар мағрибзамин ерларини фатҳ этади. Ўша мамлакат подшоси жангда ҳалок бўлади. Fолиб шоҳ аҳолига мурожаат қилиб: “Эй оқиллар, орангизда насл-насаби тоза, ақли ўткир, нафси ўлик зот топилса, мен уни сизларга бош қилишга тайёрман”, –дейди. Одамлар ҳамиша хилватда яшириниб юрадиган, гўристонларда ётадиган донишманд гадо тўғрисида унга хабар берадилар. Аёнлар ўша гадони топиб, шоҳ қошига келтирадилар. Гадонинг усти юпун, эти устихонига ёпишганлигига қарамай, кўзлари чақноқ, юз ифодаси жасоратли, лутфида олам ҳикмати намоён эди. Унинг қўлида иккита бош суяги бор эди. – Қўлингдаги суякларни нега кўтариб юрибсан? – дея сўрайди Искандар. Гадо жавоб айтади: – Мозордан ўтаётганимда очиқ гўрларда шу икки суякка кўзим тушди, аммо уларнинг қай бири шоҳники-ю, қай бири гадоники эканлигини ажратолмадим. Модомики, ўлганда бу икки “мато” бир экан, тириклигидаги низоларга не ҳожат, деган иштибоҳ мени қийнайди. Бу каломдан завқланган шоҳ уни ўзи босиб олган юртга ҳукмдор этмоқ ниятини ошкор қилади. Бироқ гадо жаҳон фотиҳи олдига тўрт талаб қўяди ва агар шу шартларимни бажаришга қурбинг етса, айтганингга кўнаман дейди. Искандар кулимсираб, “Шартингни билайлик-чи?” деган маънода ёни-верига қараб қўяди. Гадо дейди: Менга ўлими йўқ ҳаёт бергин; қарилиги йўқ абадий ёшлик инъом этгин; туганмас бойлик сўрайман; ғам-андуҳсиз кечадиган умр ваъда қил! Искандар бу талабларни яратгандан ўзга адо эта олмаслигини уқтирганида, гадо унга: “Қўлингдан шу арзимас юмуш келмас экан- ку, менга подшоҳлик тожини кийдирмоққа қандай ҳаддинг сиғди, асли кимлигингни унутдингми?” – дея уни мулзамлик ўтида қовуриб ташлайди. “Диний фанлар” кабинет мудири Урол Назар Мустанов “Илоҳийнома” асари асосида тайёрлади 505
Фаридиддин Аттор ҳазратлари устози Шайх Рукниддин ҳазратларига бир қизиқ воқеани сўзлаб беради. – Бир сўфий қишлоқ йўлидан ўтаётган эди, ит ташланди. Сўфий ўзини ҳимоя қилиб, қўлидаги таёғи билан итни урди. Итнинг оёғи синди. Бечора оғриқ азобида инграб, нола қила бошлади. Синган оёғини судраб, шайх Абусаид Абулхайр олдига борди. Шайх итга термилиб, раҳми келди. Чунки у бу итни билар, унинг бировга озор бермаслиги, диёнатли одамлар эшигида посбон бўлиб, хиёнат қилмаслигидан хабардор эди. Ит синган оёғини кўрсатиб, одамга ўхшаб тилга кириб, гапира бошлади: – Эй шайх, фалон сўфий менинг оёғимни уриб синдирди. Чақириб жазосини бер, мен сендан сўрайман, – деб илтимос қилди. Шайх сўфийни олдига чақириб деди: – Бу тилсиз жониворга нега озор бердинг, қаттиқ жабр ўтказибсан. Бу адолатдан эмас, сен Худо йўлига кирган одамсан, раҳму шафқат, адолат йўли сенинг йўлинг эмасми? Сўфий Абдулхайрга деди: – Эй устоз, бунда менинг айбим йўқ. У менга ёпишиб, йўлимни тўсди ва тўнимни бенамоз қилди. Шу сабаб таёқ билан урдим. Ерда ётиб нола қилаётган ит эса шайхга термиларди. Шайх итга қараб деди: – Сўфий гуноҳкор, сен ноҳақ жабрлангансан. Ўзинг айтгин, сўфийга нима жазо берайин? Ҳукмини ўзинг айт, токи жазо қиёматга қолмасин. Агар истасанг, мен уни калтаклатай, сенинг хушнуд бўлишинг учун нима чора бўлса қилурман. Шунда ит деди: – Эй шайхи замона, бунинг эгнидаги сўфийлар тўнини кўриб, бу аҳлуллоҳдан экан, унга тегмайман, деб қарор қилгандим. Чунки Худо йўлида юрган одамларга итлар ҳам зиён етказмайдилар. Агар сўфийга озор етказсам, бутун вужудим ўртанар эди. Аммо сездимки, унинг тўни сўфиёна бўлгани билан, ўзи риё аҳлидан экан. Тўни саломатлик- фақирлик нишонаси, лекин ботини вайрон экан. Агар жазо бермоқчи бўлсанг, ҳозир бергил, ҳақиқатан ҳам жазони қиёматга қолдирма: унинг эгнидаги дарвешлар – мардлар тўнини ечиб ол. Шунда унинг касофати ва зараридан одамлар қутилади. Эгнидан саломат аҳли ҳирқасини ечиб олсанг, шу жазо унга қиёматга қадар етади. Мен ҳам шунда рози бўларман. Шайх Абдусаид Абдулхайр итнинг садоқатига қойил қолди ва айтганини бажо этди. – Эй инсон! Туфроқ бўл, бир ҳовуч туфроқдан яралгансан. Нечун мунча лофу дағдаға, мунча ёлғон ва риё, бир қорнинг учун мунча азият ва азоб, фитнали амаллар?! Нега бунча беҳудсан, бехабарсан? Эранлар ўзларини ҳокисор билурлар, олтинни тупроққа тенг ҳисоблаб, шу мардликлари туфайли жон била танни пок сақларлар! Ҳикоят шу қадар таъсирли ўқилдики, ҳатто муаллифнинг кўзидан ҳам шашқатор ёшлар оқди. Шайх Рукниддин эса анчадан буён овозсиз йиғларди. Ниҳоят у ўзини босиб, юрак-юракдан: – Офарин, офарин Фаридиддин, – дея хитоб қилди. Сўнг шогирд қўлидаги қўлёзмаларни авайлаб силар экан: – Бу битиклар сўқир кўзни-да очиб, тош юракни-да эритишга қодир! –деди. Мезбон ҳамон ўзи ўқиган ҳикоят таъсирида эди, шу боис бош эгиб таъзим қилмоқдан ўзга сўз айтишга мажоли етмади. – Ҳа рост фикр шуки, “Илоҳийнома”нинг ҳар бир достони, ҳар бир ривояти ислом қалъасига қўйилган олтин ғишт ҳисобида баҳоланур, – деди муршид қувончи ва завқини яширолмай. Дафъатан орадаги сукут муддати чўзилиб кетгандай туюлди. Устознинг йирик кўзлари чорбоғ адоғида шарқираб оқаётган ариқ тарафга тикилган ва у шу ҳолатда яна ниманидир ўйланиб ўтирарди. Бу жимлик шу қадар сирли, шу қадар ҳузурбахш эдики, гўё боғдаги сайроқи қушлар ҳам сокинлик сабосига қулоқ тутаётгандай чурқ этиб сайрашга ботина олмаётгандай эди. Аллоҳим бизларда ҳам...
Инсоннинг саодатли ҳаёт кечириши, ишлари унумли ва баракали бўлишида эртанги кунга нисбатан умиднинг ўрни беқиёсдир. Инсон дунёга келибдики, орзу-умидлар билан яшайди. Орзулари рўёбга чиққан одам, албатта, шукр қилиши керак. Инсонни касб ва меҳнат қилишга ундайдиган куч ҳам шу. Ғайрат ва иштиёқни уйғотадиган, дангасалик ва ялқовликни кетказадиган омил ҳам умиддир. Умидни янада яхшироқ тушуниш, ҳис этиш учун унинг зидди бўлган умидсизликни билиш керак. Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлиб, умидсизлик ишончни сўндирувчи иллатдир. У бирор ишга қўл уришдан қайтаради. Жасаддаги қувватни сустлаштириб, йўққа чиқаради. Мақолларда келганидек “Умид қилдим – етдим, ноумид бўлдим – йиқилдим”. Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): “Инсонни икки нарса ҳалок қилади: умидсизлик ва манманлик!” деганлар. Масалан, талаба имтиҳондан ўтишига умид қилмаса, ўқиш-ёзишни йиғиштириб қўяди. Синфхона унга торлик қилади. Ўқимаслик учун ҳар нарсадан баҳона излайверади. Энг ёмони, ўша “баҳона” тез топилади. Бемор соғайишдан умидини узса, на табиб сўзи, на муолажа кор қилади. Ҳеч қандай дори фойда бермайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Aллoҳнинг рaҳмaтидaн нoумид бўлмaнглaр. Зeрo, Aллoҳнинг рaҳмaтидaн фaқaт кoфирлaр қaвмигинa нoумид бўлур”[1] Динимиз таълимоти ялқовлик, боқимандалик каби зарарли иллатларни қатъий қоралаб, инсонларни ҳалол ризқ топиш йўлида чин ихлос билан меҳнат қилишга буюради. Ҳар қандай муваффақият осонлик билан қўлга киритилмаслиги маълум. Илм, касб-ҳунар эгаллаш, дунё фаровонлиги ва охират ободлиги ҳамма ҳаммаси инсон ҳаракати сабаб ҳосил бўлади. Бунинг учун инсонда ишонч, умид бўлиши кифоя. Умид қалб амалидир. Ҳар бир инсонни унинг қалби бошқаради. Қалбдаги яхши ният ва олий мақсадлар кишига шижоат ва ғайрат бағишлайди. Қалбида пок нияти бўлмаган киши бирор ишга қўл урмайди, киришмайди, киришса ҳам, ишини тугатмайди. “Бирор билим юртни амаллаб тугатсам…” деган инсон шундан нарига ўтмайди. Нолигани сайин иши орқага кетаверади. Унинг дардига даво меҳнатдир. Хоҳиш ҳеч нарсани ҳал қилмайди, натижага эришиш учун ҳаракат қилиш керак. Ҳаракатдан тўхтамаган бирор натижага эришмай қолмайди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу): “Дунёда эртага вафот этадигандек ибодат қил, абадий турадигандек яша” деб, ғайратли бўлишга ундаган. Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Миллатимиз меҳнатни севади, меҳнаткашни қадрлайди. Юрт ободлиги, халқ фаровонлиги, файзу баракот ҳалол меҳнат биландир. Хулоса қилиб ушбу ибратли зарбулмасални келтирсак. Бир хонада тўртта шам ёниб турар эди. Замон ўтиб, одамлар ўзгариб, хонадаги биринчи “Иймон” деб номланувчи шам ўчибди. – “Иймон” ўчган жойда мен хам узоқ ёна олмайман, деб “Яхшилик” дея номланган иккинчи шам ҳам ўчибди. – Иймон ва яхшилик ўчган хонани мен ҳам ёрита олмайман, деб “Меҳр-муҳаббат” шами ҳам ўчибди.Ушбу хонага кириб бир киши: – Эҳ, нақадар қоронғу бу хонада на Иймон, на Яхшилик, на Меҳр-муҳаббат бор, деб ортга қайтаётса, тўртинчи шам: -Илтимос, тўхтанг, дебди. – Сен қандай шамсан? Нега халиям ёниб турибсан, деб сўрабди халиги киши. – Мен ўчсам бу хона қоп-қоронғу бўлиб қолади, Мен ёниб турган эканман қолган учта шам ҳам ёниши мумкин. Чунки мен “Умид” шамиман, дебди. – Ҳеч қачон қалбингиздан шу тўрт шам ўчмасин. “Иймон, яхшилик, меҳр-муҳаббат ва умид” қалбингизни доим ёритиб турсин! Умидни асло узманг ва Аллоҳнинг рахматидан ноумид бўлманг! Ўктам Қурбаниязов, Қорақолпағистон Республикаси Амударё тумани “Нўғой эшон” эшон жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлими талабаси [1] Юсуф сураси 87-оят. Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолар таржима ва тафсири.Тошкент, 2009. 353
Қалблар қўлида бўлган Зотга Ўзининг буюклигича ва олийлигича ҳамд-у санолар бўлсин. Зикрлар қалбнинг покловчи дориси экани ва шу зикрлар билан Аллоҳнинг розилигини топиб яшашимизга даъват этиб, бизларга гўзал намуна бўлган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар бўлсин. Инсон дунёда яшар экан моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда, ўзини самоларга боғловчи маънавий озиқ-амалларга ҳам эҳтиёж сезади. Мана шу эҳтиёжни билган ва бизларни бу дунёга фақат ва фақат Ўзини танишимиз учун келтирган Аллоҳ руҳий озиқларимиз қилиб зикрлар ва кундалик вазифаларни бизларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали жорий қилган. Ислом шариатида фазилатда олий бўлган зикр ва дуолар борки, уни тинимсиз бажариб юриш орқали инсонда жуда кўп ҳикматлар пайдо бўлади. Чунки банда Аллоҳни зикр қилиш билан Уни жуда ҳам яхши таниб, Ундан хавф ва умиди кучаяди. Ким бир нарсани яхши танимаса ундан қўрқмайди ёки унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилиш учун уни тинимсиз эсламоқ, уни ҳар доим ўйламоқ керак бўлади. Ким Аллоҳни танимаса, Унга муҳаббат ҳам қилмайди. Муҳаббат қилмас экан, Уни эсламайди. Аллоҳни эслаш эса зикр ва дуолар билан амалга ошади. Ана шу зикрларнинг энг фазилатлиси ва малоикалар яхши кўриб, пайғамбарлардан мерос қолган зикр ҳақида айтиб ўтамиз. Бу зикр қуйидагича ривоят қилинган: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата ил лаа биллаҳил алаййил азийм”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло Аршни яратганда ҳомил-кўтарувчи фаришталарга уни кўтаришни буюрди. Арш уларга оғир келди. Аллоҳ таоло: “Субҳаналлоҳ” деб айтинглар, деб буюрди. Фаришталар, “Субҳаналлоҳ” дейишди. Шунда уларга енгил бўлди. Улар Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгунча Субҳаналлоҳ деб туришди. Одам алайҳиссалом акса урганларида Аллоҳ таоло у кишини “Алҳамдуллиллаҳ” дейишга илҳомлантирди. Аллоҳ айтди: “Сенга Раббинг раҳм қилди ва сен мана шунинг учун яратилдинг”. Малоикалар шунда “Иккинчи калима ҳам улуғ экан, бизлар ундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб уни олдингисига қўшишди. Бир неча вақт фаришталар, Субҳаналлоҳи вал ҳамдуллиллаҳи, деб айтишди, бу ҳол Нуҳ алайҳиссалом замонларигача давом этди. Биринчи бўлиб санам-тошдан ясалган бутлар тутган қавм Нуҳ алайҳиссалом қавми эди. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссалом қавмини, “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деб айтишга буюрди. Шунда улардан рози бўлишини билдирди. Фаришталар ўшанда: “Учинчи калима ҳам улуғ ва шарафли экан. Биз бундан ғафлатда қолмаслигимиз керак”, дейишиб, уни олдинги икки калимага қўшишди. Узоқ муддат Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб юришди. Бу ҳол Иброҳим алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунларича давом этди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга қурбонлик қилишни буюрди ва қўчқор берди. Қўчқорни кўрганларида у зот хурсанд бўлиб, “ Аллоҳу Акбар” дедилар. Фаришталар айтишди “Бу калима ҳам улуғ ва шарафли экан” деб уни олдинги учтасига қўшишди ва Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи валаа илаҳа иллалллоҳу валлоҳу акбар, деб айтиб юришди. Вақтики Жаброил алайҳиссалом бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган эди, У зот шодланиб: “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил алайил азийм”, дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом “Бу калимани олдингиларига қўшинг”, дедилар. Бу зикрнинг фазилати шунчалар улуғлигидан у Аршларни кўтаргандир. Ким уни бир кунда Аллоҳни зикр қилиш мақсадида айтар экан гуноҳлари кечирилади. Аллоҳнинг ҳузурида олий мақомлар топиб, мағфиратга эришади. Албатта, фарз ибодатлардан сўнг айтилса, қалби янада равшанлашади. Чунки фарз ибодатларидан сўнг қилинган дуо мустажоб бўлиб бу зикрни айтиб дуо...