islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Бидъат-хурофотнинг ижтимоий зарарлари

Бидъат-хурофотнинг исломга ва мусулмон жамиятига етказадиган катта хатарлари, оғир оқибатлари ва хавфли зарарлари мавжуд. Шу вақтгача пайдо бўлган турли диний фирқа ва гуруҳларнинг келиб чиқишига бидъат сабаб бўлганлигининг ўзи унинг нақадар хавфли иллат эканлигини билдиради. Бидъат-хурофотнинг жамият учун келтирадиган иқтисодий-ижтимоий зарарларидан саноқлиларини келтириш билан кифояланамиз: Бидъатчи тушунчасининг бузуқлиги. У яхшиликни ёмон деб, ёмонликни яхши деб билади. Суннатни бидъат деб, бидъатни суннат деб билади. Ҳузайфа ибн ал-Яман розияллоҳу анҳу айтади: “Бидъат шунчалар тарқаб кетадики, агар мабодо бир бидъат тарк қилинса: “Суннат тарк қилинди” дейишади. Бидъатчининг гувоҳлиги ва ривояти қабул қилинмаслиги. Муҳаддис, фақиҳлар ва усул уламолари бидъати билан куфр келтирган бидъатчининг ривояти қабул қилинмаслигига ижмоъ қилишган. Бидъати билан куфр келтирмаган бидъатчининг ривоятини қабул қилиш борасида турли фикр билдирганлар. Имом Нававий: “Агар бидъатчининг ривояти бидъатга чорламаса, унинг ривояти қабул қилинади. Агар чорласа қабул қилинмайди”. Бидъатчи ўз гуноҳи ва унга эргашганларнинг гуноҳини гарданига олади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бу ҳақида шундай дейди: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ҳидоятга чақирса унга эргашганларнинг ажри каби ажр унга берилади. Унга эргашганларнинг ажридан ҳеч нарса озаймайди. Ким залолатга чақирса, эргашганларнинг гуноҳичалик гуноҳ унга берилади. Унга эргашганларнинг гуноҳидан ҳеч нарса озайтирилмайди”. Муслим ривояти. Бидъатчи бидъат ишларини тўхтатмагунича унинг тавбаси қабул қилинмайди. Бидъатнинг тарқалиши суннат амалларининг йўқолиб кетишига олиб боради натижада мусулмонларни диннинг тўғри йўлини англашида ноаниқликлар юзага келади. Бидъат ширкка олиб боради ва исломдан чиқаради. Агар мусулмонлар қабристонда ширк амалини бажараётган бўлса, бу ўзлари маъқуллаган ва ашаддий суфийларидан кўриб олган бидъатлари амаллардир. Бидъат инсонлар ҳаётига жоҳилият асрини қайтариб олиб киради. Халқ ичида парокандалик ва низоларни уйғотади. Шунда ҳар бир фирқа ўзиникини бошқа фирқаникидан тўғри ва яхши деб ҳисоблайди. Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди: “Ҳар фирқа ўз ҳузуридаги нарса ила ҳурсанддирлар”. Мўминун сурасининг 53-оятида “Бошқа йўлларга эргашманг! Бас сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар”. Айни шу нарса катта-катта уруш-жанжал, қон тўкилишлар, хўрлашлар, жабру-зулмларни келтириб чиқаради. Суннат эса инсонларни бирлаштиради, қалбларини бир-бирига боғлайди. Натижада Аллоҳ Таолонинг “Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг” деган сўзига ўхшаб бир йўлдаги ва бир диндаги аҳил оға-инига айланишади. Бидъат шаҳвоний амаллардан хам хатарлироқдир. Чунки шахватпараст кимса маъсият эканлигини билса гуноҳлари учун тавба қилиб қайтади. Бидъатчи эса ўзини ибодатдаман, яхшилик қиляпман, тўғри йўлдаман деб ўйлайди. Аллоҳ Таоло уларни қуйидаги сўзларида шундай таърифлайди: “Сен: “Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ сайъ-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир”-дегин”. Бидъат инсонларни Аллоҳнинг динидан тўсади. Кофирларни исломга киришига монеълик қилади. Агар мусулмон бўлмаган ва исломни ҳақиқатини билмаган инсон кўп мусулмонларнинг бажараётган жоҳилона, бидъат-хурофот амалларини, бемаъни расм-русумларни кўрса, бу ислом экан, дин шунақа бидъат ва залолат амалларга буюрар экан деб ўйлайди. Айни шу нарса уни ислом динини қабул қилишдан қайтаради. Кофирликдан воз кечиб ислом динини қабул қилган янги мусулмонлар ҳали динни ўрганиб улгурмай, диний амал деган ўйда бидъатчини бидъат амалларини ихлос билан қила бошлайди. Шунда исломни қабул қилган янги мусулмон куфрга олиб борадиган бидъатларни содир этиб қўяди. Бир куфрдан воз кечиб иккинчи куфрга кириб қолади. 4-курс талабаси Сайфуддинова Маҳфуза 441

Ёшлар тарбиясида руҳий озуқа

Кишилик жамиятида инсон психологияси, унинг руҳий камолоти ҳақида қадимдан турли қарашлар мавжуд. Бу мавзу бугунги кунда ҳам катта аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас. Муқаддас динимиз Исломда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилган ва энг тўғри қарашлар кўрсатилган. Бу борада айниқса нақшбандия тариқатининг тутган ўрни беқиёс. Уларни ўрганиб, халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ўсиб келаётган авлодни шу таълимотлар асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир. Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, кучли ҳуқуқий-демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу мақсад замирида инсон ва унинг манфаатлари мужассам бўлиб, унинг самарадорлиги халқимиз маънавий-руҳий қарашларидаги янгила­ниш, жамиятимиз онгу тафаккуридаги юксалиш билан узвий боғлиқ. Истиқлол миллий ва диний қадриятларимиз тикланишига кенг имкониятлар яратди. Дин миллий маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қилувчи мезонлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу диний ва дунёвий илмлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунти­риб бериш, динлар ҳақидаги мантиқий асосланган билимларни шакллантириш ва дунёвийлик тушунчасини чуқурлаштириб боришни тақозо этади. Тасаввуф илмини назарий ва амалий жиҳатдан бойитган буюк мутафаккирларнинг фикрлари, уларнинг жамият ҳаётида фаол қатнашган етук тарихий шахслар сифатидаги диний, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий қарашларининг асл моҳияти ва аҳамиятини ёритиб бериш, албатта, ҳозирги давр учун ҳам ниҳоятда муҳимдир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “… дунёвий ва диний қадриятлар бир-бирини тўлдирмас экан, бугунги куннинг оғир ва мураккаб саволларига тўлақонли жавоб бериш осон бўлмайди”. Тарихдан маълумки, эзгуликка хизмат қилувчи аксарият таълимотларда комил инсон масаласи, айниқса ёшлар тарбияси муҳим ҳисобланиб келинган. Жамият, юрт келажагини таъминловчи ушбу омилга ҳар бир соҳада, жабҳада зарурат ҳисси сезилиб келинган. Шунинг учун ҳам турли қарашларда тарбия ва маънавий камолотнинг турлича мазмун ва усуллари турли омилларга кўра ҳар хил ишлаб чиқилган. Шундай бўлса-да, комил инсон, комил шахс ғояси ҳар бир таълимот ёки тафаккур тарзининг асосий муаммолари қаторидан четда қолиб кетмаган. Қадимги динлар, ижтимоий-фалсафий таълимотлар, мутафаккирлар, жумладан Ҳаким ат-Термизий ҳам бу хусусида ўзига хос, маънавий-ахлоқий, руҳий ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратиб фикрларни ўртага ташлаганлар. У киши Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида комил инсон тарбиясининг ўзига хос методларини ишлаб чиқдилар. Ҳар бир мадраса ёки бошқа таълим давралари бўлсин, уларда таълим жараёни билан бирга мусулмон одоби ва хулқи, руҳий тарбия фарзандларга ўргатиб келинган. Ҳар бир мусулмон жамиятида, махсус тасаввуф ҳалқаларида шогирдлар, фарзандлар тарбиясига қаттиқ эътибор берилиб, буни муршид, ота-она ўз олдидаги вазифаси деб ҳисоблаган ва бу анъанага айланиб қолган. Ислом ахлоқи, тасаввуф тарбияси бутун мусулмон уламолари қаторида юртимизда этишиб чиққан Ҳамадоний, Ғиждувоний, Яссавий, Боҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким ат-Термизий, Навоий ва шу каби юзлаб уламолар асарларида ҳам кўрсатиб, шарҳлаб берди. Уларнинг тарбиявий йўли шарқона мусулмон тарбиясининг ўзагини ташкил қилиб, халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзининг маънавий асоси бўлиб хизмат қилди. Уламолар илм хусусида айтган ислом ёмғири гарчи илк бор Арабистон тупроғида ёққан бўлсада шаррос ва қисқа бўлди, аммо бизнинг тупроғимизга майдалаб ва узоқ вақт ёғди деган ташбеҳларини руҳий тарбия, ахлоқий амалиёт хусусида ҳам қўллаш айни ҳақиқат бўлади. Негаки, ҳақиқий исломий тарбия, ҳатто оддийгина элементар одоблар ҳам биз туронликлар ҳаётида сақланиб қолди. Оддийгина ўрнидан туриб ўзидан каттага жой бермаган ўспирин бизнинг наздимизда қандай ҳам сурбетлик билан тарбиясизликнинг хунук кўринишини намоён қилади. Агар сиз ўша ўспиринни койиб дашном берсангиз, бу ҳолат тарбиянинг нуқсонлигидан эканлигини айтсангиз, сизга атрофдагилар раҳмат айтишади. Узоқ минг йиллар мобайнида тасаввуф тарбияси, одоблари шунчалик қон-қонимизга сингиб...

Рўза руҳий покловчи ибодат

Руҳий озуқага олиб борувчи омиллардан бири рўзадир. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланади. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Рўза тақвонинг асосий омилларида ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Эй, иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз”, деган. Бу оятдан келиб чиқадики, рўза ҳам тақво йўлларидан бири эканлиги. Рўза тутган шахснинг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутса-ю, қалбида тақво руҳи уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Кимки иймон ва эътиқод билан рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша бандани “тақво” деб номланувчи, икки дунё саодатига эриштирувчи бахтга муяссар қилади.  “Тақво” руҳий озуқаланишнинг муҳим омилларидандир. Рўзада бошқа ибодатларда бўлмаган хусусият бор. Бу рўзанинг Аллоҳ таолонинг ўзига боғлашлигидир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бунинг баёнини қилгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ таоло деди: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти. Рўзанинг бу сифатга эга бўлишининг икки маъноси бордир: Рўза ички амал ҳисобланади Рўза тутмоқ шайтонга қаҳр қилишдир. Шаҳват емоқ ичмоқ ила қувватланади. Шаҳвати кучли бўлган инсонга шайтон ўз амрини ўтказиши осон бўлади. Рўза тутган одамга эса, шайтон яқинлаша олмайди. Уламолар наздида рўзанинг даражаси учтадир: Биринчи даража – омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборат. Иккинчи даража – хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда кўз, қулоқ, тилни, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийишдан иборат. Учинчи даража – хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда қалбни ёмон нарсалардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳдан бошқа нарсалардан тийишдан иборат. Тошкент Ислом институти талабаси Мамадазизов Жалолиддин 386

Рамазон – ойлар султони

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, ниҳоят ойларнинг султони, Қуръон ойи бўлмиш муборак Рамазони шариф ўзининг таровати, саховати ва баракоти билан ташриф буюрди, қувончдан бошимиз кўкларга етди. Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан афзал қилди. Уни кўплаб фазилат ва имтиёзлар билан хослади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир”, – дедилар» (Имом Табароний ривояти). Бу ойда олам шодликка тўлади, фаришталар ер юзига тушади, хайр-барака, фазилат ва баракалар ёғилади. Мўминларнинг қалбида сурур, кўзида қувонч балқийди. Ҳамма бир-бири билан ширинсўз бўлиб, меҳр-муҳаббат ошади, савоб тўплаш илинжи ортади, ибодатга бўлган иштиёқ кучаяди. Қуръони каримнинг тиловати ва хатмига бўлган муҳаббат жилоси ҳар бир қалбда намоён бўлади. Масжидларда таровеҳ намозида ҳамма бир сафда туриб ибодат қилади. Элу юртнинг равнақи, осойишталиги, барқарорлигини сўраб дуога қўл очилади. Рўзадор борки, эзгуликка интилади, ўзини ислоҳ этади, хатоларини тузатади. Гинаю кудурат, зулм, адоват, ғийбат каби разил иллатларга барҳам берилади. Фазилатда тенги йўқ бу муборак ойда жаннат эшиклари, раҳмат эшиклари очилади. Дўзах эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига хушхабар бериб: “Сизга муборак Рамазон ойи кириб келди. Аллоҳ сизга унинг рўзасини тутишни фарз қилди. Бу ойда жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам эшиклари ёпилади, итоатсиз жин-шайтонлар занжирбанд қилинади. Бу ойда бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, кўп яхшиликдан маҳрум бўлибди”, – дердилар» (Аҳмад ривояти). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон бўлганда раҳмат эшиклари очилади», – дейилган. Ўтган улуғларимиз Рамазонга шундай интиқ бўлишганидан, ҳатто ойлар давомида «Эй Аллоҳ, бизларни Рамазонга эсон-омон етказ!» дея Яратганга илтижо қилишган. Унинг ҳар лаҳзасини ғанимат билиб, савоблар тўплашга қизиқишган. Тиловат, зикр, истиғфор ва ибодатда бардавом бўлишган. Бу яхшиликни оила аъзоларига ҳам илинган. «Саҳиҳ Муслим»да қуйидаги ҳадис келтириб ўтилган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказардилар. Қачон ойнинг охирги ўн куни келса, оила аъзоларини ва намозга кучи етадиган катта-ю кичикни уйғотардилар». Бу ойда бандаларнинг гуноҳи кечирилади. Аллоҳ таоло чин ихлос ила рўза тутганларнинг тоғдек хатоларини ҳам афв этиб юборади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади”, –дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр кечасими?”– деб сўрашди. У зот: “Йўқ, лекин ишчи ишини адо этганидан сўнг ажри тўла қилиб берилади”, – дедилар» (Аҳмад ривояти). Парвардигори олам бу йилги Рамазонда кўплаб хайр-баракаларни ёғдирсин. Бу муборак ойнинг шарофатидан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга фаровонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик ато айласин. Бандаларнинг гуноҳини кечириб, яхшиликда пешқадамлар сафида қилсин. Эркин ҚУДРАТОВ, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти Ҳадиси шариф фани мударриси 479

Фаришталарнинг сифатлари қандай?

الملائكة калимаси ملك нинг кўплиги бўлиб, аслида  مَلْأَكٌ калимасидан олинган. У хабарни, рисолатни етказгани учун малак деб номланган[1]. Улар Аллоҳ таолога исён қилмайдиган, инсонлар нафас олишдан чармаганлари сингари улар тоат-ибодатдан чарчамайдиган “банда”лардир. Улар эркаклик билан ҳам аёллик билан ҳам васф қилинмайдилар. Уларнинг жисмлари нурдан яралган бўлиб турли шаклларга кириш салоҳиятига эгадирлар. Улар мазкур имтиёзлардан ташқари кўплаб фазилатлар берилган зотлардир[2]. Шайх Жамолуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид роҳматуллоҳи алайҳ “Усулуддин-дин” асарларида айтадилар: Фаришта алайҳиссаломларнинг баъзилари баъзиларидан афзалдирлар. Уларнинг энг афзаллари тўрттадир: Жаброил Микоил Исрофил Азроил Мана тўртта фариштанинг бошқа фаришталардан афзалликлари Қуръон ва Суннат билан собит бўлган.  Улар гуноҳ қилишдан маъсум бўлган (сақланган) бандалардир. Инсонлар ва жинлар маъсум эмаслар. Фақатгина набий алайҳиссаломлар маъсият қилишдан сақлангандирлар. Уларнинг ишлари тоат, масканлари самодир[3]. Уларнинг васфлари тўғрисида Абу-л-фазл Азудиддин Абдурраҳмон ибн Аҳмад ибн Абдулғаффор ал-Ийжий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-ақоид ал-азудийя” асарларида шундай дейдилар: و لله تعالى ملائكة لا يذكر و لا يؤنث ذو أجنحة مثنى و ثلث و رباع، منهم جبرئيل و ميكائيل و اسرافيل و عزرائيل عليهم السلام، لكلّ منهم مقام معلوم، لا يعصون الله ما امرهم و يفعلون ما يؤمرون Аллоҳ таолонинг фаришталари бор: улар эркак ҳам бўлмайди, аёл ҳам бўлмайди; улар иккитадан, учтадан ва тўрттадан қанотлар соҳибидирлар. Жаброил, Микоил, Исрофил ва Азроил алайҳимуссалом улардандир. Улардан ҳар бири учун маълум мақом бор, Аллоҳга амр қилган нарсасида осий бўлмайдилар, буюрилган нарсаларни қиладилар[4]. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ан-Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун Насафий”  асарида ҳам шундай дейилган: والملائكة عباد الله تعالى و العاملون بامره و لا يوصفون بذكورة و لا أنوثة Фаришталар Аллоҳ таолонинг бандаларидир, Унинг амрига амал қилгувчидирлар. Эркаклик ва аёллик ила васф қилинмайдилар[5]. Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад ибн Макҳул Насафий раҳматуллоҳи алайҳ фаришталарнинг сифатлаб айтадилар: Фаришталар нурдан яралган. Агар биз уларни кўрсак, руҳимиз ва кўзимиз уларга қараб учиб кетади[6]. Ҳозирги замон илмий тажрибаларидан сўнг аён бўлдики, инсоннинг кўзи нур тезлигидан секинроқ ҳаракат қиладиган нарсаларнигина кўрар экан. Нур тезлигида (186 минг мил) ҳаракат қиладиган барча нарсаларни инсон кўриши асло мумкин эмас экан. удан яратилган фаришталарни ҳам инсонлар кўришга қодир эмаслар[7]. Фаришталардан қайси бири кофир бўлса, аҳли дўзахдан бўлади ва Иблис каби азобланади. Кофир бўлмай гуноҳкор бўлса, азоб берилади. Бунинг далили Ҳорут ва Морут қиссасидир. Ибодатли, имонлиси эса жаннат аҳлидан бўлади, лекин савоби йўқ[8]. Фаришталар инсонлардан фарқ қилади. Уларнинг ўз ихтиёрлари йўқ, улар доимо Аллоҳга итоат қиладилар, исён қилишга имконлари йўқ[9]. Фаришталарни тасдиқлаш ҳам фарз ҳисобланади. Имоннинг еттита шарти мавжуд. Фаришталарнинг борлигига иймон келтириш иймон рукнларидан биридир[10]. Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифда ҳам фаришталарга иймон келтириш ҳақида жуда кўплаб хабарлар келган: آَمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آَمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон келтирди. «Эшитдик ва итоат этдик. Эй, Раббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир», – дедилар[11]. عن أبي هريرة قال كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا بَارِزًا لِلنَّاسِ ، فَأَتَاهُ رَجُلٌ ، فَقَالَ...
1 203 204 205 206 207 230