islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Қарияларга қандай муомала қилиш керак

Аллоҳ таолонинг бу дунёда ўрнатиб қўйган қоидасига кўра бирор бир инсон шакл ва кўринишда бир ҳил ҳолатда қолмайди. Вақт ўтиши билан болакай йигитга, йигит ўрта ёшли кишига, у эса қария айланади. Бу Аллоҳ яратган ҳаёт қонуни. Ҳеч бир одам бундан қочиб қутила олмайди. Ушбу ҳаёт босқичларининг ҳар бири ўзига хос хусусият ва жиҳатларга эга бўлиб, ўша босқичдаги одамлар билан муомала қилишда ҳам ўша хусусиятларни ҳисобга олиш ва шунга кўра йўл тутиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, ёш бола билан ўрта ёшли одамнинг, ўспирин йигит билан қариянинг ўзини тутиши, табиати ва ҳатто туйғуларида ҳам ўзига хослик мавжуд бўлиб, улар билан мулоқотга киришишда ўша томонларини эътиборга олиш зарур. Айниқса, ёши катта одамлар билан муомала қилишда жуда эҳтиёт ва сергак бўлиш керак. Чунки уларнинг жасадлари бироз ёки анчайин заифлашган, хотиралари сусайган, диққатни бир жойга жамлаш қийинлашган ҳамда кўз ва қулоқ фаолиятлари ёмонлашган бўлади. Бу эса уларнинг фаолияти ва одамлар билан муомаласида ўзига хос муомалани талаб қилади. Шунинг учун улар билан муомала қилиш ёшлардан бошқалар билан муомала қилишдан кўра алоҳида эътибор талаб қилади. Уларнинг баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз: Ҳурмат кўрсатиш. Аслида динмиз ҳар бир одамни бошқаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга чақиради. Лекин, катта ёшлилар билан муомала қилиш жараёнида унданда кўра кўпроқ ҳурмат кўрсатиш ва уларни алоҳида эҳтиром қилиш керак бўлади. Уларнинг ёши ва қарилик даври хусусиятларини эътиборга олиш лозим бўлади. Кўмаклашиш. Уларга кўмаклашишда ёрдам сўрашларини кутиб туриш керак эмас. Чунки киши ёши ўтган сари қуввати кетиб, атрофдагиларнинг ёрдамига кўпроқ эҳтиёж сезади. Бу дармонсизлик вақтинчалик эмас, балки доимийдир. Ҳар биримиз бирор касалликка чалиниб, ҳаракатланишга қийналиб қолган вақтимизни эсласак, уларнинг ҳолатларини янада яхши тушунамиз. Шу сабабли уларга кўмак сўрамасада ёрдам беришга шошилишимиз лозим. Кўнгилларига йўл топиш. Киши ёши улғайган сари таъсирчан бўлиб қолади. Бошқаларга оддий саналган баъзи гаплар уларга оғир ботиши мумкин. Шунинг учун улар билан муомала қилишда туйғу ва ҳиссиётларга эҳтиёт бўлиш керак. Уларга қариб қолганларини эслатавермаслик, аксинча руҳиятларини кўтарадиган яхши гаплар билан кўнгилларини олиш керак. Чунки қарилик туфайли баъзи ишларни қила олмай қолгани уларни тушкунликка тушириб қўймаслиги керак. Шунда қарилик даврини роҳат билан ўтказишлари учун яхши муҳит яратган ва ҳаётларини мазмунли бўлишга кўмаклашган бўламиз. Қулоқ тутиш. Барча ёшдаги одамларнинг ҳикоя ва қиссалари кимгадир ёқиб, кимгадир ёқмагани каби ёши катта одамларнинг гаплари ҳам баъзилар учун ёқимли бўлса, бошқаларга зерикарли туюлиши мумкин. Лекин, катта ёшли одамлар гапирганда гарчи такрорий ва зерикарли гап бўлсада озгина вақтимиздан кечиб, уларга астойдил қулоқ тутишимиз, бундай ёшда хотира сусайиб, баъзи нарсаларни эсдан чиқариб қўйиш табиий ҳолат эканини тушунишимиз ҳамда ўзимиз ҳам ўша ҳолатга тушишимиз мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Уларни озгина вақт эшита олишимиз билан уларга қанча хурсандчилик тортиқ қилишимиз мумкинлигини тасаввур қилиб кўришимиз даркор. Камтарлик кўрсатиш. Катта ёшлилардан ўзимизни устун тутиб гаплашишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Чунки гарчи сиз қайсидир мавзуда улардан билимлироқ бўлсангизда, ўртадаги ёш фарқи ва ҳаёт тажрибаси уларнинг сиздан устун эканлигини ҳис қилдириб тураверади. Шу сабабли сўзлашув жараёнида камтарлик билан гаплашиш, агар ниманидир маслаҳат беришга тўғри келса, қаттиқ тегмайдиган камтарона услуб билан тушунтириш зарур. Ёлғизлатиб қўймаслик. Катта ёшли одамлар жисмоний ҳолатлари тақазосига кўра ёлғизланиб қоладилар. Шунинг учун доимо уларни зиёрат қилиб туриш, ҳолидан хабар олиш ва кўпроқ суҳбатлашиш лозим. Бу бир томондан уларнинг кўнгилларини кўтаради ва дардлари ёки хасталикларини озгина бўлсада эсдан чиқаришга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда уларнинг...

Бағрикенглик тушунчаси

Бағрикенглик— бизнинг дунёмиздаги турли бой маданиятларни, ўзини ифодалашнинг ва инсоннинг алоҳидалигини намоён қилишнинг хилма-хил усулларини ҳурмат қилиш, қабул қилиш ва тўғри тушунишни англатади. Уни билим, самимият, очиқ мулоқот ҳамда хур фикр, виждон ва эътиқод вужудга келтиради. Бағрикенглик турли-туманликдаги бирликдир. Бу фақат маънавий бурчгина эмас, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж ҳамдир. Бағрикенглик тинчликка эришишни мушарраф қилгувчи ва уруш маданиятсизлигидан тинчлик маданиятига элтувчидир. Бағрикенглик ён бериш, андиша ёки хушомад эмас. Бағрикенглик энг аввало инсоннинг универсал ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини тан олиш асосида шаклланган фаол муносабатдир. Ҳар қандай вазиятда ҳам бағрикенглик ана шу асосий қадриятларга тажовузларнинг баҳонаси бўлиб хизмат қилмайди. Бағрикенгликни алоҳида шахслар, гуруҳлар ва давлатлар намоён қилиши лозим. Бағрикенглик инсон ҳуқуқларини қарор топтириш, плюрализм (шу жумладан, маданий плюрализм), демократия, ва ҳуқуқнинг тантанаси учун кўмаклашиш мажбуриятидир. Бағрикенглик ақидабозликдан, ҳақиқатни мутлақлаштиришдан воз кечишни англатувчи ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда ўрнатилган қоидаларни тасдиқловчи тушунчадир. Бағрикенгликни намоён қилиш инсон ҳуқуқларига эҳтиром билан ҳамоҳанг. У ижтимоий адолатсизликка нисбатан сабр-тоқатли муносабатда бўлишни, ўз иймон-эътиқодидан воз кечиш ёхуд бошқаларнинг эътиқодига ён беришни англатмайди. У шуни англатадики, ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркиндир ва ҳар ким бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканлигини тан олмоғи лозим. У яна шуни англатадики, одамлар ўз табиатига кўра ташқи кўриниши, қиёфаси, ўзини тутиши, нутқи, хулқи ва қадриятлари жиҳатидан фарқланиши эътирофга лойиқлиги баробарида, улар дунёда яшашга ва ўзларининг ана шу индивидуаллигини сақлаб қолишга ҳақлидирлар. У яна шуни англатадики, бир кишининг қарашлари бошқаларга мажбуран сингдирилиши мумкин эмас. Тошкент ислом институти битирувчиси Муратбаев Нурислам 3 397

Имом Абу Ҳафс Насафийнинг “Тилбатут талаба” асарида Рамазон таърифи

Муфти ас-сақолайн[1] (инсу жин муфтийси) Имом Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий  ҳазратлари ислом оламида беназир зотлардан биридир. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул ул-фиқҳ, луғат, адаб ва бошқа илмларда моҳир бўлиб, ушбу фанларга доир ўзидан қимматли асарлар қолдирган. “Тилбатут талаба” асари шулардан бири бўлиб, ислом оламида илк фиқҳга оид энциклопедик китобдир. Китобнинг рўза бобида, Имом Насафий рамазон ва унинг луғавий ва истилоҳий маъноларини таърифлаб, ундаги маъноларнинг ҳикматини қуйидагича келтиради: “رمضان” – ирмоз (إرماض) сўзининг ўзагидан ясалган бўлиб, унинг бир неча маънолари бор. Шулардан бири: – “куйдириш” маъноси. Яъни, Рамазон рўзаси банданинг гуноҳларини куйдиради, уни ўчиради. – “ўткирлаш”, “чархлаш” маъноси. Яъни, Рамазон қалбларни бу ойда ибодат ва яхшиликларни кўпайтиришга чархлайди, уни ўткирлайди. – “кутиш”, “интизор бўлиш” маъноси. Яъни, бу ойда мўминлар Аллоҳ таолонинг савоб ва мукофотини интизор бўлиб кутади. – “чарчатиш”, “ҳолдан тойдириш” маъноси. Арабларда “رمضت الظبي” ибораси мавжуд бўлиб, бу сўз кийикни овлаган овчига нисбатан ишлатилади. Унинг кўриниши қуйидагича: – одатда кийик чаққон жонивор бўлиб, овчининг тўрига тушиши қийин. Уни овлаш учун, овчи унинг изидан тушади ва қизиб турган тошлоқ ерга уни ҳайдаб боради (араб диёрларида иссиқ қаттиқ бўлганидан, қум ва тошлоқ устида овқат тайёрлаш мумкин). Унинг устида кийикнинг туёқлари нозик бўлгани учун куяди, қавариб кетади ва тўхтаб қолади. Натижада, овчи уни осонгина қўлга киритади. Рамазони шарифнинг бундай номланишидаги ҳикмат шуки, мўмин киши Аллоҳ таоло томонидан бу ойда рўза тутиш ва кечаларини қоим қилишга буюрилади. Кундузи рўзадор бўлиб, оч қолади, чанқайди, чарчайди. Кечаларини бедор ўтказиб ҳолдан тойади, кучи кетади. Натижада, шаҳват-у лаззатларига берилишидан тўхтайди ва ўзини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога батамом топширади. Яъни, Рамазон ойи бамисоли қизиб турган тошлоқ бўлиб, унинг устида мўмин киши ўзининг Аллоҳ таолонинг бандаси ва қули эканлиги тан олади ва У зотга ўзини топширади”. Бундан кўриниб турибдики, Рамазони шариф савобу мукофотларга тўла ва ғанимат билишга ҳақли ойдир. Зеро, бу ойда Қуръони карим нозил бўлган, унда минг ойдан афзал Қадр кечаси бор. Энг асосийси, ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бу ойни Ўзининг ойи эканлиги ва унда қилинган ибодатнинг савобини Ўзи беришини таъкидлаган. Мана, бу йилнинг Рамазон ойи ҳам ниҳоялаб бормоқда. Аллоҳ таолодан бу ойнинг шарофатидан тўла манфаат олган ҳолда, Ўзининг ва Расули (саллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг розилигини топиб, онадан туғилган кундагидай гуноҳлардан покланиб чиқишимизни сўраймиз.Омин! [1]Имом Мулла Али Қорий айтади: “Инсоният ва жинларга таълим бергани учун шундай ном олганлар”. Тошкент ислом институти  4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф 317

Қалбдаги кечинмалар

Қалбга келган васвасалар ва уларнинг ҳукми ҳақида  Алий  Қорий  роҳматуллоҳи  алайҳнинг “Мишкатул масобиҳ” китобига ёзган “Мирқотул мафотиҳ” асаридан баъзи ҳадислар ва уларнинг шарҳларини айтиб ўтамиз. Қалбга келадиган фикрлар агар ёмон, разил нарсаларга ундаса у васваса бўлади. Агар яхшиликка ундаса у илҳом бўлади. Юқоридаги китобни биринчи фаслида келган ҳадис: عن ابى هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلمان الله تجاوز عن امتي ما وسوست صدورها ما لم تعمل به او تتكلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васаллам албатта Аллоҳ таоло умматимдан қалблари васваса қиладиган нарсаларни авф этди модомики уни қилмаса ёки гапирмаса. Ҳадисдаги модомики уни қилмаса ёки гапирмаса дегани қалбидаги васваса қилинадиган нарса бўлсаю уни амалга оширмаса масалан, ноҳақ одам ўлдириш, зино, ўғирлик ва шунга ўхшашларни қалбга олиб келса лекин уни қилмаса. Модомики гапирмаса дегани у васваса тил орқали амалга ошириладиган ишлар, ҳақорат, куфрга олиб борувчи сўзлар бўлсаю уни айтмаса деган маънодадир. Бухорийнинг саҳиҳ китобларини шарҳи “Равза” китобининг муаллифи айтадиларки, жумҳур ихтиёр қилган тўғри йўл қалбдаги бўладиган нарсалар ҳақида. Агар у қалбда ўрнашса, бу сабабидан ҳисоб китоб қилинади. Юқоридаги ҳадис эса, ўша васваса қарор топмаса, шак- шубҳасиз авф қилинади деган маънога йўямиз. Чунки ўрнашмаган турли хил фикрлардан қутилиш бандани тоқатидаги нарса эмасдир. Яна бир ҳадисда қалбдаги васвасалар ўта хатарли бўлсачи деган саволга жавоб беради: عن ابى هريرة رضي الله عنه قال: جاء ناس من اصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلمالى النبي صلى الله عليه و سلم فسالوه:انا نجد في انفسنا ما يتعاظم احدنا ان يتكلم به قال: او قد وجدتموه قالوا نعم قال: ذاك صريح الايمان.  رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечалари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб сўрадилар, биз қалбимизда шундай нарсаларни топдикки уни гапиришни катта нарса деб ҳисоблаймиз. У зот шундай нарса топаяпсиларми деди. Улар ҳа дейишди. Шунда у зот ана ўша очиқ ойдин иймондир деб марҳамат қилдилар. Қалбимизга турли нарсалар келиб қолади деганини Алий Қори роҳимаҳуллоҳ хунук нарсалар, масалан: Аллоҳни ким яратди, қанақа нарса у ва шунга ўхшаш бирор нарсасини эътиқод қилиб бўлмайдиган ёмон сўзлар деб шарҳлайди.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирида ана шу очиқ ойдин иймондир деганларини, буни хулосаси қалбингизни хунук санаётгани бу ана ўша инсоннинг қалби Аллоҳни бирор нарсага ўхшатишдан ва баъзи куфрга олиб бориб қўядиган даражада инкор қилишдан холи эканини билдиради. Чунки кофир инсон Аллоҳни яратган махлуқотларига доимий ўхшатиб юради ва чиройли санайди. Энди ким уни ёмон деб, Аллоҳга лойиқ эмаслигини билиб, хунук санаса ана ўша ҳақиқий мўминдир. Бирор шубҳа қанчалик кучли бўлса ҳам уни тебрата олмайди. Баъзи уламолар наздида бунинг маъноси васваса бу иймоннинг белгисидир чунки ўғри ҳеч қачон бўм бўш уйга кирмайди деганлар. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, васвасаси йўқ намоз яҳудий ва насронийни намозидир. Кейинги ҳадисда шунга ўхшаш васвасани кўринишларини Пайғамбаримиз  соллаллоҳу  алайҳи васаллам айтиб, ундан халос бўлиш йўлларини ҳам баён қилиб берганлар. عن ابى هريرة رضي الله عنه قال:قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يأتي الشيطان احدكم فيقول: من خلق كذا من خلق كذا حتى يقول من خلق ربك فأذا بلغه فليستعذ بالله و لينته Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,  Росулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи васаллам Шайтон бирингизга келади ва буни ким яратди, буни ким яратди дейди охири Роббингни ким яратди дейди. Кимга шу нарса етса шайтондан паноҳ сўрасин ва тўхтасин. Шарҳ: Иблис ёки унинг инсон ва жинлардан бўлган ёрдамчилари чалкаштириш учун васваса қилади. Осмонни ким яратди,...

Вақф хайрия жамоат фонди биз кутган ташкилотми?

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Фонд 10 май куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Келинг, бугун ушбу фонд юзасидан фикр алмашсак. Фонднинг вазифаси нима, қандай қилиб молиялаштирилади, халқ учун қандай манфаатли томонлари бор каби саволларга соҳа вакили сифатида жавоб беришга ҳаракат қиламан. Вақф ўзи нима? «Вақф» сўзи луғатларда «тутиб туриш», «тўхтатиш» маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. «Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир». Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди. Фонднинг асосий мулки вақфдан келган маблағларми? Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади. Яъни 1. Хайрия бўлими; 2. Вақф бўлими; 3; Закот, ушр, фитр ва фидя бўлими. Билишимиз керак-ки, ҳозирги кунда 3 та бўлимнинг ҳам алоҳида-алоҳида ҳисоб рақами мавжуд. Дейлик, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ўтказилган маблағ закот бўлимига тушади. Шу билан биргаликда шариатда айтилган ўринларга сарф қилиниши айтилмоқда. Умумий қилиб айтганда фонд фақатгина вақф мулкидан иборат эмас. Фонднинг асосий вазифалари нималардан иборат? Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади. Фондга маблағлар қай тартибда йиғилади? Биламизки, юқорида зикр қилинган хайрия турларининг ҳеч бири мажбурий солиқ тўловларига кирмайди. Балки ҳар бир мусулмон киши зиммасига фарз бўлган ёки саҳоват қилиш ўринларида ушбу маблағларни фондга ўтказиб беришлари мумкин. Ҳозирги вақтда фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланмоқда. Шулардан бири Payme тўлов тизимидир. Аввалроқ фонднинг Payme тизимига улангани хабар берилди. Бу дегани сиз пластик карта орқали истасангиз закот, вақф ёки хайрия маблағларини фондга ўтказишингиз мумкин. Нима қилсак, фонд ривожланади? Биз қиладиган фақатгина бир иш қолди, у ҳам бўлса фондга ишониш ва молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга ошириш. Фонд нотижорат ташкилот. Бу дегани фондга келиб тушган ҳар қандай маблағ фақатгина хайрия қилинади. Шуни унутмаслик керак-ки, Президент Фармонида фондни ўта шаффоф бўлишлиги таъкидланган. Демак сизнинг маблағингиз шариатда кўрсатилган ўз ўрнига етказилиши фонд томонидан кафолатланади. Хулоса қилиб айтганда фондни ривожланиши учун ҳисса қўшайлик. Бир вақтлар хаёл қилиш қийин бўлган ишлар бугун қўлимизда турибди. Ҳисса қўшишимиз бу молиявий ибодатларимизни фонд орқали амалга оширишимиздир. Темурбек АДҲАМОВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Манба: Azon.uz 404
1 201 202 203 204 205 230