Муқаддас динимиз таълимотига кўра илмларига амал қилувчи уламолар Аллоҳ таоло ҳузурида энг шаънлари улуғ, қадрлари юксак зотлар ҳисобланади. Кўплаб ҳадис ва асарларда уларнинг қадамлари остига фаришталар қанот ёзишлари, еру осмондаги барча мавжудотлар ҳатто сув остидаги балиқлар ҳам истиғфор айтишлари айтиб ўтилган. Шундай экан уламоларни қадрлаш ва эҳтиром қилиш шаръан вожиб амаллардандир. Зеро уламолар анбиёларнинг меросхўрларидир. анбиёлар молу дунёни эмас, балки илмни мерос қолдиргандирлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг“Мужодала” сурасида марҳамат қилиб “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур”деган бўлса, “Зумар” сурасида: “Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” деган (9 оят). Яъни олимлар билан жоҳил-илмсизлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, жазо ва мукофотда ҳам тенг бўлмайдилар. Шундай экан илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилмаслик, уларга азият бермаслик лозим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ таоло “Ким менга яқин бўлган бир бандамга нисбатан душманлик қилса унга қарши уруш эълон қилурман” деди” деганлар (Имом Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисни изоҳлаб имом Абу Ҳанифа ва имом Шофеъий (р.а.) “агар уламолар Аллоҳга яқин бўлишмаса ким ҳам у зотга яқин бўларди?!” дейишган. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида шундай марҳамат қилган: “Эй, мўминлар! Кўпгумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз…!” ушбу ояти каримага яхшироқ эътибор қилсак, Аллоҳ таоло бизларни турли асоссиз гумонлардан, инсонларни айбларини қидириб юришдан ва шу билан бир қаторда одамларни ортларидан ғийбат қилишдан қайтармоқда. Оятда ғийбат қилган кишини ўз биродарини ўлганидан кейин гўштини ейиш билан баробар манфур амал экани таъкидланмоқда. Бир мусулмон киши бошқа бир мусулмонни ортидан ғийбат қилиши шу даражада разил бўлса олимларни ғийбат қилишни қандай баҳолаш мумкин?! Машҳур муҳаддис олим Абул Қосим ибн Асокир илм аҳлларига одобсизлик қилган кишига насиҳат қилиб, шундай деган “билгинки, уламоларнинг гўштлари заҳарлидир. Ким бирор олимни ҳақорат қилса Аллоҳ таоло унинг ўлимидан аввал қалбини ўлими билан балога гирифтор қилади”. Яъни илм аҳлларига нисбатан одобсизлик қилиб, улар йўқликларида ортиларидан гапирган киши гўё заҳарли гўшт егандек бўлади. Унинг бу қилган иши сабабли Аллоҳ таоло унинг ўзидан аввал қалб кўр қилиб қўяди. Аллома ибн Нажжорнинг “тарих”ида Қози имом Абу Тоййибдан қилинган саҳиҳ ривоятда шундай воқеъни келтирилади “Биз Бағдоддаги жомеъ масжидда ўтирган эдик. Бир хуросонлик ёш йигит келиб, олимлардан бир масала ҳақида сўраб далилини талаб қилди. Шунда унга сўраган масаласини жавобини айтиб Абу Ҳурайа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис ушбу масаланинг далили эканини айтилди. Йигит: “Абу Ҳурайра ҳадиси ҳужжат бўладиган одам эмас” деди. У гапини тугатиб бўлмасдан “жомеъ” шифтидан катта бир қора илон тушди. Бу ҳолатни кўрган одамлар қўрқиб кетиб, ҳар томонга қоча бошлашди. Илон айни ўша йигитни таъқиб қиларди. Шунда йигитга қарата “ҳозир айтган гапингдан тавба қил” дейилди. У шошганича “тавба қилдим” деган эди илон ҳеч қандай из қолдирмай ортига қайтиб кетди”. Ушбу ҳикояни келтирган машҳур муҳаддис олим ибн Салоҳ “ушбу ривоят ишончли санад билан собит бўлган бўлиб, ривоят қилганларни барчаси ишончли кишилардир” деган. Юқоридаги келтирилган ва ундан бошқа кўплаб шаръий далиллардан хулоса қиладиган бўлсак инсонларни, айниқса, илм аҳлларини ҳақорат қилиш, ортларидан ғийбат қилиш, одамлар ўртасида обрўсизлантиришга уруниш шаръан ҳаром амалдир. Аксинча...
“Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”.[1] Масжид муқаддас даргоҳдир. Зеро,Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифи Қурьонда шундай марҳамат қилади: “…У (масжид)ларда эртаю кеч Унга (Аллоҳга) тасбеҳ айтадиган кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан қўрқурлар”[2]. Дарҳақиқат, масжид динимизнинг энг катта рамзларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга катта аҳамият берганлар. Жумладан, У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида биринчи қилган ишлари масжид бино қилишга киришганларидир. Чунки, масжид мусулмонларни бирлаштириш орқали бирдамлик, ҳамфикрлик ва иттифоққа чорлайди. Ниятнинг холислиги: Мусулмон киши уйидан масжидга йўл олаётган вақтида ибодатга сабаб бўладиган ҳар бир қадамига савоб битилишини ҳис қилиши, таҳоратни мукаммал қилиб, кийимларини энг яхшисини кийиши, намозда эса гўё Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиши фазилатли амаллардандир. Зеро, намозхон намозда оламлар Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўлади. Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай дейди: “Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни (ширкдан) холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни баркамол адо этишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри (ҳаққоний) диндир”[3]. Ёки Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”ларида ҳаммамизга машҳур бўлган 1-рақам остида ёзилган ва амалий жиҳатдан энг эьтиборли бўлган ҳадиси шарифда шундай дейилади: Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: “Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир кишига ният қилгани бўлур”. (Бухорий ривояти). Тозаликка риоя қилиш:Ҳақиқатдан ҳам, динимиз мукаммал одоблар сари етаклайди. Динимизнинг кўпчилик покликка эътибор қилмайдиган 14 аср аввал поклик ва беқиёс одобга тарғиб қилишлиги бунинг яққол мисолидир. Масжидга кирганимизда, хусусан намоз ўқиш мобайнида ёнимизда сал нохуш ҳидни ҳис қилсак таъбимиз бузилади. Натижада, намозда шарт бўлган хушуь ва хузуъга путур етади. Масжид одобларидан яна бири мисвоқ ишлатиш ва нохуш ҳидлардан холи ҳолатда киришдир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар умматим учун машаққат деб билмаганимда эди, уларга ҳар намоздан олдин мисвак ишлатишни буюрган бўлардим”.[4] Жобир розияллоҳу анҳудан: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва кўк пиёз еган бўлса, масжидимизга яқинлашмасин. Чунки, бани одам азият чекадиган нарсадан фаришталар ҳам азият чекурлар”[5]. Бундан ташқари, ҳозирда баъзи футболкалар ёки кўйлаклар тор ва калта кўринишда, ёки у либосларнинг устиларида дин-диёнатимизга ва миллийлигимизга тўғри келмайдиган ёзув ва суратлар туширилган. Хусусан, саждага борилганда белимиз очилиб қолиш ҳоллари кузатилмоқда. Ёки, ёз кунларида йигитлар масжидга калта шортикларда келишади. Ваҳоланки, намозда тоза ва авратни ёпадиган либос кийиш фарз, энг яхши ва гўзалини кийиш эса суннатдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Эй, Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар (зийнат кийимлари)ни туширдик. (Аммо) тақво либоси – бу, яхшироқдир. Бу(лар) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир. Шояд (буни) эслаб кўрсалар!”.[6] Бошқа ояти каримада эса:“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!…”[7]. Пиёда бориш ёки кечки намознинг фазилати: Шу сабабли мусаффо динимизда масжид шаьни, иззати ва ҳурматидан келиб чиқиб, унга тегишли бир қанча фазилатли ва савобли амалларга тарғиб қилган. Масжидга пиёда бориш шулар жумласидандир. Абу Мусо Ашьарий розияллоҳу анҳудан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Инсонларнинг намоз борасида энг буюк ажрлилари унга узоқроқдан юриб келадиганлари ва янада узоқроқларидир…”[8]. Бу ҳадиси муборакда масжидга намозни адо этиш мақсадида узоқдан юриб келишнинг фазилати зикр қилинмоқда. Бошқа ҳадисда худди шу маьнони қувватлаб, масжидга уловда боришдан кўра пиёда боришнинг фазилати устун қўйилган ва мақталган. Бурайда Асламийдан ривоят қилинади: “Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулматда масжидга борувчиларга қиёматдаги мукаммал нур хушхабарини беринг!”,...
Аллоҳ таоло Духон сурасининг 1-6- оятларида шундай марҳамат қилади: Аниқ Китоб (Қуръон) билан қасамёд этурманки, албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз огоҳлантирувчидирмиз. У (муборак кеча)да барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур. (У ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган ишлардир. Дарҳақиқат, Биз (пайғамбар) юборувчидирмиз. Бу Роббингиз (томони)дан раҳматдир. Албатта, Унинг ўзи Эшитувчи ва Билувчидир.[1] Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар: “Жумҳур уламоларнинг сўзларига кўра, ояти каримадаги муборак кечадан мурод Аллоҳ таолонинг: “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик.”[2] Ва: “Рамазон ойи Қуръон нозил қилинган ойдир.”[3]Сўзларига биноан Қадр кечасидир.” Сўнгра айтадилар: Қуръони карим бир жумлада лавҳул маҳфуздан дунё осмонига Қадр кечасида нозил қилган. Сўнгра унга эҳтиёж тушганида Жаброил алайҳиссалом уни Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлинган ҳолатида олиб тушган. Баъзилар, Қуръони каримни бўлинган ҳолда нозил қилиниши бошланиши Қадр кечасида бўлган дейдилар. Муборак, унда тушадиган яхшилик ва барака ва дуонинг қабул бўлишидан иборат яхшилиги кўп маъносида. Агар бу кечанинг унда Қуръон бўлганидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, баракотли эканлигига шунинг ўзи ҳам кифоя қиларди.[4] [1]Духон сураси 1-6-оятлар. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [2]Қадр сураси 1-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [3]Бақара сураси 851-оят. Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. 2009-йил Тошкент. ТИУ нашриёти. [4]Имом Насафий. Тафсирун насафий 1109 б. Тошкент Ислом институти ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 289
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни эътикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар[1]. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз саҳиҳларида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар,тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”[2] Ҳадиси шарифдаги Оиша онамизнинг: “Белларини маҳкам боғлар эдилар”, дегани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатга одатдагидан кўпроқ жидду-жаҳд қилиб ҳаракат қилганларидан киноя. Баъзилар бу аёлларидан четлашганлари, яқинлик қилмаганларидан киноя дейдилар. “Тунларини тирилтирар эди”деганлари эса, намоз ва бошқа ибодатлар билан туннинг барчасини бедор ўтказар эдилар деган маънода. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман”[3] деганлар. “Аҳлларини уйғотар эди”деганлари эса, аёлларини намозга уйғотар эди деган маънода. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатларидан маълумки, У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби.[4] Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди. [1]Имом Муслим Оиша розиёллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган(1175) [2]Имом Бухорий ривояти(1913) [3]Имом Насаий ривояти(1641) [4]Имом Бухорий ривояти(952) ТИИ ўқитувчиси, Шайхонтоҳур тумани “Ислом нури” жоме масжиди имом хатиби А. Собиров 635
Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз олдимизга аввало сизу-бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зотлардир. Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قال: الخيرُ مع أكابركم وفي رواية: البركة مع أكابركم أخرجه إبن حبان Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир”. Ибн Ҳиббон ривояти. Шунинг учун ҳам кекса бор хонадон баракали, нурли бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: وروى أبو هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: الا أنبئكم بخيركم قالوا نعم يا رسول الله قال خياركم أطولكم أعماراً وأحسنكم أعمالاً (رواه )الحاكم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини билдирайми?”,-деганларида, “Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули!”,-дедилар. “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар. Ҳоким ривояти. Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган. Сиз ва бизнинг дуогўйларимиз бўлмиш кекса ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки, қариялар биз босиб ўтмаган давонлар борасида тажрибага эга бўлишади ҳамда ақллари ва одоб – ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади. Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб, сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا فليس منا(رواه البخاري في الأدب المفرد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади. Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: وعن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قالما أكرم شاب شيخًا إلا قضى الله له عند سنه من يكرمه رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қайси ёш киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади”. Термизий ривояти. Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади. Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат, кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”. عن أنس رضي الله عنه أنه قالجَاءَ أَبُو بَكْرٍ بِأَبِيهِ أَبِي قُحَافَةَ إِلَى...