islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: тиббиёт масканлари

Маҳоратли жарроҳ ортида турган бўлажак навқирон ва илмга ташна шифокорлар тасвири XXI аср учун янгилик ҳисобланмайди. Чунки бундан 800 йил олдин Ислом олами ўзининг тиббиёт билимгоҳларига эга эди. Бу билимгоҳлар талабалар учун бирламчи назарий ва амалий дарсларни ташкил қиларди. “من تطبب و لم يعلم منه طب قبل ذلك فهو ضامن”. (رواه البخاري و مسلم) “Кимки билимга эга бўлмай туриб, табиблик қилса, у киши (етказган зарарига) зоминдир”. (Бухорий ва Муслим ривояти) Ислом тиббиёт масканларида таълим жараёни ҳозирги кундаги каби талабалар билан индивидуал ҳолда олиб бориларди. Маърузалар шифохонанинг катта залида ташкил қилиниб, унда маърузачи минбардан туриб талабаларга дарс ўтган. Маъруза сўнгида бош шифокор ёки жарроҳ талабаларга савол берган ва ўз навбатида уларнинг саволларига ҳам жавоб берган. Мусулмон толиби илмлар замонасининг машҳур табибларидан таълим олишарди. Ислом оламида қоғоз саноати кенг тарқалгач, талабалар маърузаларни варақларга ёзиб борадиган бўлишди ва бу “талабанинг шахсий тиббий йўриқномаси” деб аталиб, ҳозирги кунгача сақланиб қолган. “Тиббиётни китобларсиз ўрганаётган киши денгизда харитасиз сузаётган кишига ўхшайди. Тиббиётни беморларсиз ўрганаётган киши эса, асло суза олмайди”. Уильям Ослер, канадалик шифокор (1849-1919) Таълимга қўшимча равишда талабалар ўзларининг олган билимларини амалий ўрганиш мақсадида шифохонанинг навбатчи шифокори ёки жарроҳига бириктирилар эди. Таълимнинг бундай жараёнига алоҳида эътибор бериларди. Чунки бу услуб илғор талабалар учун муҳим бўлиб, улар шифокор билан бемор ўртасидаги муносабатлари, беморга шифокор қўйган ташхис ва қўллаган муолажаларни ўрганиб боришарди. Ҳозирги кунда буни “pedagogical practice”, яъни “педагогик амалиёт” деб аташади. Дамашқдаги “Ан-Нури” шифохонаси юқорида айтиб ўтилган тиббиёт масканларидан бири эди. Унга XII асрда ҳукмронлик қилган Нуриддин ибн Занкий асос солган бўлиб, машҳур табиб Абул Мажд Боҳилий раҳбарлиги остида эди. Шу сабабли шифохона унинг номи билан аталган ва озиқ-овқатлар, турли дори-дармонлар билан таъминланган. Шифохонада махсус зал бўлиб, унда тиббиётга доир қимматли асарлар сақланган. “Ан-Нури” шифохонаси оламга машҳур бўлиб, унда табобат ҳаёти гуллаб яшнади ва равнақ топди. XIII аср бошларида, шифохонага Муҳаззибуддин Ад-Даҳвар номли табиб келди. Аввалига кам маош эвазига ишлаган табиб кейинчалик машҳур бўлди, довруғи атрофга таралди ва кўп бойлик топди. Натижада Дамашқда ўзининг тиббиёт таълим масканига эга бўлди. “Ан-Нури” таълим даргоҳида кўплаб машҳур табиблар дарс олишди. Улар баъзида султон Нуриддин ҳузурида тўпланишар, тиббиётга оид мавзулар тўғрисида баҳс қилишар, баъзида эса шифохона мудири Абул Мажд маърузаларини тинглашар эди. Бу маскандан етишиб чиққан машҳур мусулмон табиблардан бири Ибн Абу Усайбиадир. У XIII асрда яшаб ўтган ва ўзининг табиблар табақаси тўғрисида “Уйувнул анбаи фи тобақотил атиббаи” (“Табиблар табақаси тўғрисида хабарлар чашмаси”)  номли машҳур асарини таълиф қилган. Бу асар ислом табобати тарихи тўғрисида муҳим манба ҳисобланади. Улардан яна бири Ибн Нафис бўлиб, у табобат оламида кичиқ қон томири кашфиётчисидир. Олимнинг бу кашфиёти кейинчалик инсон физиологияси тушунчасига янги қадам вазифасини ўтади. Манчестер Университети профессори Доктор Салим Ҳассанининг “Muslim heritage in our world” китоби асосида тайёрланди. Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси Манба 491

Хотималар амалларга қараб бўлади

ال ابن كثير الدمشقى – حيث قال رحمهُ الله: «لقد أجرَى اللهُ الكريمُ عادتَه بكرَمِه أنَّ مَن عاش على شيء مات عليه، ومَن مات على شيء بُعِث عليه يوم القيامة»؛ فمَن عاش على الطاعة يأبى كرَمُ اللهِ أن يَمُوت على المعصية، Ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Аллоҳу Карим ўз карами ила одатини шундай жорий қилдиким, албатта, ким қандай яшаса, шундай вафот этади. Ким қандай вафот этса, қиёматда шундай тирилтирилади”. Кимки тоат ибодатда яшаса, Аллоҳнинг карами уни маъсиятда вафот эттиришни хоҳламайди.  عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ وَاقِفٌ مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِعَرَفَةَ، إِذْ وَقَعَ عَنْ رَاحِلَتِهِ فَأَقْعَصَتْهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  اغْسِلُوهُ بِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَكَفِّنُوهُ بِثَوْبَيْهِ، وَلَا تُخَمِّرُوا رَأْسَهُ، وَلَا تُحَنِّطُوهُ، فَإِنَّهُ يُبْعَثُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مُلَبِّيًا  «Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Бир киши Арафотда турган пайт туясидан йиқилиб тушди ва туянинг оёқлари остида нобуд бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Уни сув ва сидр билан ювинглар ва иккита матога кафанланглар, хушбўйламанглар ва бошини ўраманглар, чунки у қиёмат куни талбия айтган ҳолда тирилади», дедилар. Юқоридаги умумқоидалардан келиб чиққан ҳолда ҳаётий мисоллардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Биринчи гўзал хотима: Асли испан бўлган бир америкалик йигит тонг пайти Нью Йоркнинг Бруклин шаҳридаги масжидлардан бирига кириб, биродарларга: «Мен Исломни қабул қилмоқчиман», дебди. Улар унинг кимлигини сўрашибди. У эса: «Мендан ҳеч нарса сўраманглар, фақат мени йўллаб қўйинглар», дебди. Биродарларнинг йўл-йўриқ кўрсатишларидан сўнг йигит ғусл қилиб, шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлибди. Сўнг унга намоз ўқишни ўргатишибди. У ғоят ҳушуъ билан намоз ўқибди. Унинг ҳушуъси, саждаси ва намоздаги йиғисини кўриб, масжид аҳли ўзларини жуда ҳақир санаб қолишибди ва унинг ҳолатидан ажабланишибди. Учинчи куни бир мисрлик биродар у билан ёлғиз қолиб, секин гапга солибди: «Эй биродар! Сенда бир гап бор, менга айтгин», дебди.  Шунда йигит айтибди: «Мен ўзим насроний хонадонида ўсиб-улғайган, қалбим Масиҳ алайҳиссаломга қаттиқ боғланган эди. Лекин одамларнинг аҳволини кузатиб, мутлақ кўпчилик Масиҳнинг ахлоқидан тамомила бегона бўлиб кетганини кўрдим. Шундан сўнг,Ислом ҳақида қизиқиб кўрдим, у ҳақда ёзилган китобларни ўқидим. Аллоҳ дилимни Исломга очди. Мен сизларнинг олдингизга келган куним тунда чуқур ўй-фикрлар оғушида ухлаб қолибман. Тушимда Масиҳ алайҳиссалом келиб, кўрсаткич бармоқлари билан мана бундай ишора қилиб: «Муҳаммадий бўлгин», дедилар. Шундан сўнг чиқиб, масжид қидирдим ва Аллоҳ мени сизларнинг масжидингизга йўллади». Мана шу суҳбатдан кейин муаззиннинг ҳуфтон намозига чорловчи азон овози эшитилибди. Ҳалиги йигит ҳам намозхонлар билан сафга турибди. Имом биринчи ракатда сажда қилиб, ўрнидан туриб, иккинчи ракатни бошлабди. Лекин йигит саждадан бош кўтармабди. Ёнидаги одам уни секин туртган экан, йигит ёнига йиқилибди. Билишса, у аллақачон руҳини Аллоҳ жалла ва аълога топшириб бўлган экан. Аллоҳу акбар!!! Аллоҳ йўлидаги биродарим! Аллоҳ ҳаққи, бу гўзал хотима ҳақида бир ўйланиб кўринг. Иккинчи гўзал хотима: Мисрнинг Сувайс шаҳрилик бир муслима аёл турмуш ўртоғи билан биргаликда шу кемада ҳаж сафаридан қайтаётган экан. Кема чўка бошлаб, ҳамма даҳшат ва саросимага тушиб, тўғри келган томонга қочишга тутинганида муслиманинг эри ҳам: «Бўла қол, тез чиқ!» – дейди шошилиб. Шунда муслима: «Тўхтанг, ҳижобимни кийиб олай», – деб жавоб беради. «Ҳозир ҳижоб кийиб олай дейдиган вақтми?! Ҳалок бўламиз ахир!», – деб бақиради эр. «Аллоҳга қасамки, ҳижобимни тўла киймасдан ҳеч қаёққа чиқмайман! Ўлсам,...

Муаллимларга насиҳат (3 қисм)

Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур бўлади. Мукофатлашнинг қуйидаги турлари бор: 1. Моддий мукофот, масалан, китоб ёки нақд пул. Ота-она фарзандига билдирмасдан муаллимга бирор ҳадя олиб келиб бериб, талабалар олдида фарзандини мукофотлашни илтимос қилиши мумкин. Талабаларга гўё бу ҳадя муаллим тарафидан берилгандек туюлиши керак. 2. Мақтов сўзлар билан тақдирлаш. «Аъло», «тасанно», «баракаллоҳ» каби сўзлар билан мақташ. Бу мақтовлар талабани янада юксакларга чорлайди, бошқаларни ҳам муаллимдан шундай мақтов эшитишга ундайди. 3. Баракот ва муваффақият тилаб дуо қилиш. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви тайёрлаб берганида у зот: «Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин», деб дуо қилганлар». Лоқайд, дангаса талабага фойда бўладиган, ҳаддан ошмасдан, ўч олмасдан жазолаш туркумига қуйидагилар киради: 1. Дўқ-пўписа. Сиртдан қараганда қаттиққўллик, негизида эса панд‑насиҳат бўлган услубда, сўкмасдан дўқ-пўписа қилиш. 2. Талабанинг ёлғиз ўзига танбеҳ бериш, насиҳат қилиш. Кўпчилик  олдида койиш болани шарманда қилишдир. 3. Норози эканини билдириб қўйиш, қовоғини солиб муомала қилиш. 4. Ёмон иш қилган талаба ўша ишидан тавба қилмагунича ундан юз ўгириш.  5. Жазо сифатида уйга қўшимча вазифалар бериш. Масалан, дарсни бир неча марта ёзиб келишни талаб қилиш. Аллоҳим, бизни розилигинга муваффақ айла! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 297

Муаллимларга насиҳат (2-қисм)

1. Талабага ёмон муомалада бўлиш. Бундай муомала талабада муаллимга нисбатан нафрат туйғуларини уйғотади, натижада у муаллимдан манфаат олишдан маҳрум бўлади, илмдан безиб қолади, ўқишни ташлаб, бирор касб билан шуғулланиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай ҳолатдаги бола атроф-муҳитнинг таъсирида ёмон йўлга кириб кетиши ҳам мумкин. 2. Баҳс ва савол эшигини ёпиб қўйиш. Бу хато туфайли талаба зерика бошлайди, дарсда ўтилган тушунчалар зеҳнига ўрнашмайди. Муаллим эса талабалар у берган маълумотлар қанчалик тўғри ёки нотўғри фаҳмлаганини била олмайди. Ваҳоланки агар талабалар дарсни яхши тушунмаган бўлса, уни қайтадан, бошқа услубда шарҳлаши керак эди. Дарсда жонли, икки томонлама мулоқот бўлмаса, талаба бу жараёнда ўзининг ҳам ўрни борлигини ҳис қилмай қўяди, муаллим ҳам ўзи ҳисобга олмаган, аммо талабаларнинг эътиборидан четда қолмаган кўпгина мулоҳазалардан бехабар қолади. 3. Талабанинг ҳолатини билмасликка олиш. Бу хато талабани ноқулай вазиятларга солиб қўяди. Гоҳида талаба ўзининг ҳолатини ўртоқлари олдида очиқлаб беришга ийманади. Талаба топшириқ-вазифаларни бажаришда оқсагани, унутиб қўйгани ёки фикри тарқоқлиги ва ҳоказолар учун кечириш керак бўлган вазиятлар бор. Масалан, талабанинг яқинларидан бири вафот қилган бўлиши ёки оилавий муаммо гирдобида бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатларни ҳисобга олмаслик муаллимнинг жиддий хатосидир. 4. Аълочиларни тақдирламаслик. Бу хато илм чўққилари сари интилаётган талабанинг ҳафсаласини пир қилади, умидларини пучга чиқаради, дангасанинг эса яхши томонга ўзгаришига туртки бўлмайди. 5. Талабанинг қобилиятини ҳисобга олмаслик. Бу хато айрим талабаларни ранжитиши мумкин, чунки уларнинг ақлий ва фаҳмлаш қобилиятлари ҳар хил бўлади. Шунинг учун муаллим маълумотларни ҳамма тушунадиган қилиб тақдим қилиши керак, чунки зеҳни пастроқ ўқувчилар ҳам дарсдан зеҳни ўткирлардек баҳраманд бўлиши лозим. 6. Дарсга атайлаб кечикиш. Дарс пайтида шахсий ишлар билан машғул бўлиш (масалан, муаллиманинг пардозланиши). Қўл телефонидан заруратсиз фойдаланиш. 7. Айрим талабаларни бошқаларидан ўзгача кўриш. Ўқитувчи бу хато туфайли ўқувчилар орасига адоват уруғини экади. 8. Бир кишининг қилмиши учун ҳаммани жазолаш, уларни муваффақиятсизликда айблаб, келажаги йўқлигини айтиш. Аксинча, йўл қўйилган хатони биргалашиб бартараф қилишга ундаш, уларнинг руҳини кўтариб, юксак ютуқларга эришишга истеъдодлари борлигини уқтириш керак. 9. Дарс мавзусидан узоқлашиб, талабалар учун бефойда нарсаларга ўтиб кетиш. 10. Дарсга тайёрланиб келмаслик. Бу хато тутилиб қолишларга, саволларга нотўғри жавоб бериб қўйишга олиб келади.  Аллоҳим, сўз ва амалларимизда тойилишдан Ўзинг асра! Муҳаммад Али МУҲАММАД ЮСУФ таржимаси Манба: Islom.uz 580

Муаллимларга насиҳат

1. Муаллим Аллоҳ уни таълим олиш ва таълим беришдек шарафга муяссар қилганини, умматнинг оёққа туриши учун таянч қилганини унутмаслиги керак. У талабаларга таълими ва кўрсатмалари орқали катта таъсир ўтказади. Бугунги талабалар – бизнинг келажагимиздир, чунки уларнинг ичидан жамият ва уммат ривожига каттаҳисса қўшадиган  зотлар – имом-хатиблар, вазирлар, депутатлар, қозилар, маслаҳатчилар, ҳарбийлар, миршаблар, ҳокимлар, табиблар, муҳандислар, иқтисодчилар, тадбиркорлар, муаллим-устозлар, ихтирочилар ва ҳоказолар етишиб чиқади.  2. Ихлос билан таълим бераверинг, Аллоҳ даражангизни юксалтиради. Вазифангизга лойиқ маош берилмаса ҳам, ихлосингиз, фидокорлигингиз туфайли Аллоҳ сизга ризқ эшикларини очади, сиз маҳрум бўлган  нарсаларнинг ўрнини тўлдириб беради. Айрим юртларда муаллимнинг ҳақини еб, ҳазм қилиб юборишади. Бу эса тараққиётнинг устуни бўлган муаллимларга нисбатан катта жиноятдир. Сизга ўрнак сифатида анбиё алайҳимуссаломларнинг текинга, Аллоҳдан ўзгадан бирор ҳақ талаб қилмай таълим берганларини келтириш мумкин. 3. Мактаб-мадраса дастурларини талабаларга етказишга ижтиҳод қилинг. Шундай қилингки, улар сиз дарс берадиган фанни севиб қолишсин. Уларга бу борадаги қийинчиликларни енгиш йўлларини ўргатинг, иштиёқ билан таълим олишга қизиқтиринг. Уларга умматни жаҳолат уйқусидан уйғотишда тутган ўринларини, ҳимматлари фақат шаҳодатнома олиб, шунинг орқасидан тирикчилик қилиш бўлиб қолмаслиги кераклигини тушунтириб беринг. 4. Нозик сиёсат билан синфни тартибга солишга ҳаракат қилинг. Шахсиятингиздаги заиф нуқталарни уларга кўрсатманг. Тағин баъзи қитмир талабалар буни ўзингизга қарши ишлатиб, таъбингизни хира қилиб, дарс беришдан, ўзгаларга фойда улашишдан тўсиб қўймасин.  5. Сиз талабаларингизга ўрнаксиз. Айниқса улар сизга меҳр қўйиб қолишса, ҳар бир хатти-ҳаракатингиз улар учун намуна бўлиб қолади. Шунинг учун тўғри бўлинг, шунда улар ҳам тўғри бўлишади. Эгри бўлманг, улар ҳам эгри бўлиб қолишмасин. Уларга ҳурмат билан муомала қилинг, асло масхара қилманг. Уларнинг ютуқ ва муваффақиятларга эришганини кўришдан қанчалик севинишингизни айтинг. Уларнинг олдида зинҳор ҳақоратли сўзлар ишлатманг, ножўя ҳаракатлар қилманг. 6. Талабаларингиз олдида ўзингизни мақтаманг, қаҳрамонликларингизни сўзлаб берманг. Сиздаги илм-маърифат, хулқу саховатни ўзлари кашф қилсин. Тўғри, баъзан уларга муваффақиятли тажрибангиз ҳақида сўзлаб бериш керак бўлиб қолади. Шунда ҳам буни камтарлик билан айтиб беринг, бундан мақсад фахрланиш, иззатталаблик бўлиб қолмасин. Аллоҳим, барчамизни Ўзинг ёқтирган ва яхши кўрган амалларга муваффақ айлагин!  Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси Манба: Islom.uz 386
1 198 199 200 201 202 230