Муовия розияллоҳу анҳу Масжидул Ҳаромни янада кенгайтиришга эътибор берди. Унга қандиллар ва байтулмолдан чироқ ёғи ажратди, бу билан тавоф қилаётганлар ишини осонлаштирди. Яна Масжид ул-Ақсони ҳам таъминлади. Муовия розияллоҳу анҳу томонидан Мисрга амир этиб таъйинланган Маслама ибн Махлад ҳижрий 53 йили Фустотдаги жомеъ масжидига янги бинолар қўшди ва деворларига гипс билан безак берди. Тўртта баланд миноралар қурди. Остига бўйра тўшади. Шаҳар аҳлига ҳам бу миноралар фойда берди. Мисрликлар узоқ вақт буни гапириб юрди. Шу билан бирга муаззинларга ибодат учун кечки ва кундузги азонни бир вақтда айтишга буюрди[1]. Муғира ибн Шуъба ҳам Куфадаги масжидни кенгайтирди. Кейинчалик Зиёд ибн Абиҳ қайтадан пухта архитектура асосида мустаҳкам қилиб қурди ва саҳнига бўйра тўшади. У доим: “Куфа масжидларининг ҳар бир устунига (бир юз йигирма саккиз) 128 дирҳам харажат қилганман”-деб айтарди. Масжид ёнига қаср ҳам қурди. Кейинчалик бу қасрни Холид ибн Абдуллоҳ Қасрий Ироқда волийлиги пайтида янгилади. Шунингдек, Убайдуллоҳ ибн Зиёд ҳам масжид биносига яна бино қўшди ва бўйра тўшади[2]. Зиёд ибн Абиҳ яна Басрадаги масжидни катталаштириб, уни пишган ғиштдан қурди ва гипс билан безади. Ҳамда қурилишда устунлардан фойдаланди ва шифтига саж дарахтидан қўйди, минорасини тошдан ясади. Дарҳақиқат, Зиёд Басрада кўпгина масжидларни қурган. Кейинчалик ўғли Убайдуллоҳ ҳам марказдаги “Масжиди Жомеъ”ни катталаштирди[3]. Муовия розияллоҳу анҳу давлатдаги умумий халқ фойдаланган нарсаларни ташкил қилишга алоҳида эътибор берди ва ўзи ҳам шахсан бошчилик қилди. Мадина шаҳрини тўлиқ сув билан таъмилашга эришди. Маккадаги Ҳарам аҳлига булоқдан сув чиқартирди[4]. Давлатнинг ҳар бир йўли ёнига қудуқлар қаздирди. Натижада мамлакатнинг барча томонига бемалол сафар қилинадиган бўлинди[5]. [1]Исмоил Аҳмад Ёғий. Диросату фит тарихил хулафоил уммавийин. – Байрут: Дор ас-Салом, 1985. – Б 347. [2]–ўша асар б 347.б ва аҳмад ибн яҳё ибн жобир болозарий “футуҳул булдан қоҳира:дор ал-улум ват тирос,1958. –Б 340. 399. [3]– Ўша асар. –Б 426.427б. Исмоил Аҳмад Ёғий. Диросату фит тарихил хулафоил уммавийин. – Байрут: Дор ас-Салом, 1985. –Б 348. [4]Абул Валид Азрақий. Ахбару макка. – Ар- Риёд:Дор ан-нажд, 2010. Ж 2. – Б 227. Абдуроҳман Абдулвоҳид аш-шужо. “Диросату фи аҳдин-нубувва вал-хилафар-рошида” – Санъо: Дор ал-фикр муосир, 1999. – Б 341. [5]Муҳаммад Саййид ал-Вакк. Алуммавиюн байнаш-шарқ вал ғарб. – Байрут: Дор ал-Қолам,1995. – Б 25. “Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 310
Халқимиз орасида “Бу бола жуда фаросатли-да!”, “Фаросатингга балли” ёхуд “шунга ҳам фаросатинг етмадими?” деган гаплар тез-тез қулоққа чалиниб туради. Фаросат деганда инсонлар нимани назарда тутадилар? Аслида ҳам фаросат нима? Пайғамбаримиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг, зеро у, Аллоҳнинг назари билан қарайди”, дея марҳамат қилганлар. (Термизий ривояти). Бу ҳадиси шарифда у зот фаросатнинг нақадар муҳим эканлигини билдирмоқдалар. Аввало у Аллоҳ таоло томонидан берилган бир неъматдир. Фаросат соҳиблари эса саодатманд инсонлардир. Чунки улар кўп инсонлар англаб етмайдиган воқеаларнинг ҳикматларини, сўзнинг нозик ва дақиқ нуқталарини англаб етадилар. Фаросат бу қалбдаги нур, кучли заковат, зиёда донолик, комил ақл ва энг муҳими имон тақозо этган фазилатдир. Шунинг учун фазилат соҳиблари ҳамиша ўзгалардан ажралиб турадилар. Фаросат уч турга бўлинади: Иймоний фаросат Касбий фаросат Хилқий фаросат Иймоний фаросат. Бундай фаросат фақат мўмин бандаларда бўлади. Мўминларнинг ичидан ҳам Аллоҳнинг нурига мушарраф бўлганларгина сазовордирлар. Имон қанча кучли бўлса, фаросат ҳам шу даражада ўткир бўлади. Қалб ўзида ҳамма нарсанинг тўлиқ ва ҳақиқий аксини кўрсатадиган кўзгуга айланади. Улар Аллоҳнинг нури ила ҳақ ва ботилни, ҳалол ва ҳаромни, тоат билан маъсиятни фарқлайдилар. Аллоҳ ман этган чегараларни асло бузмайдилар. Улардаги фаросат мудом Роббилари рози бўладиган ишга ундайди, ғазаби бор амаллардан муҳофаза этиб туради. Пайғамбарлар, авлиёлар ва солиҳ бандалар иймоний фаросат соҳибидирлар. Одамлар Аллоҳ нури билан қарайдиган мўминларга озор беришдан сақланмоқлари керак. Касбий фаросат. “Муктасаб” яъни касб қилиб эришиладиган фаросат нафақат мўминлар балки, бошқаларда ҳам бўлади. У имонни тақозо этмайди. Кўп ўқиб-ўрганиш, машқ қилиш ва риёзат билан юзага чиқади. Буни кўпроқ кашфиётчилар, даҳолар, машҳур сиёсатдонлар ҳаётини ва улар амалга оширган ишларда кузатса бўлади. Нъютон, Эйнштейн шулар жумласидандир. Хилқий фаросат. Инсон мияси катта ёки кичик бўлиши, бурмаларининг қай даражада кўп бўлиши унинг ақлли ва салоҳиятли эканлигини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Инсон миясининг оғирлиги тахминан 1400 грамм ва ундаги нейрон ҳужайралар 16 миллиярдга яқиндир. Одамзот бошқа жонзотлардан миясининг ҳажми ва оғирлиги борасидан фарқ қилади, ажралиб туради. Одамзот ҳамиша ўзи сингари инсонларнинг табиати, ўй-фикрлари, қизиқишлари қўйингки ички оламини билишга ҳаракат қилиб келади. Ана шундай инсоннинг зоҳирига қараб ботини ўрганадиган илм “Фаросат илми” деб аталади. Яъни тана тузилиши, ранги, шакли, юз чегаралари ва бошқа ташқи жиҳатлардан одам табиати, хулқи, ички хусусиятлари ҳақида баҳс юритилади. Инсоннинг ташқи қиёфаси ботинидан хабар бериб туриши ҳақида Қуръони каримда ҳам далил бор: “Албатта бу (ҳодиса)да фаросатли кишилар учун аломатлар бордир.” (Ҳижр сураси, 75) “Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан (ташқи кўринишдаги белгиларидан) билиб оласиз… ” (Бақара сураси, 273) Бу илм ҳақида илк китобни Арасту ёзган, ўз қарашларини берган. Гарчи илк қарашларни берган бўлса ҳам, мусулмонлар бу илмда жуда пешқадам бўлганлар Абу Бакр ар-Розий, Ибн Сино ҳамда Ибн Жавзийлар бу соҳанинг пешқадамлари бўлганлар. Кейинчалик мусулмонлардан европаликлар бу илмни ўзлаштира бошлаганлар. Тошкент Ислом институти битирувчиси Саидакбарова Нилуфар 1 518
Ҳозирги вақтда фиқҳ илмида алоҳида ўрганилаётган муҳим йўналишлардан бири у “Фиқҳул- авлавийят“дур. У ўзбек тилида “Фиқҳдаги афзаллик илми” деб юритилади. Бу фаннинг асосий мақсади замон ва маконга қараб ҳар бир шахс учун афзал бўлган амални очиб беришдир. Фазилат сўзи зиёдалик маъносидаги фазл сўзидан олинган. Агар икки нарсада бир хил сифат мавжуд бўлса, бирининг сифати бошқасидан кўпроқ афзалроқ, зиёдароқ дейилади. Бунда мазкур нарсанинг мукаммалига далолат қилувчи зиёдалик миқдори аҳамиятли эмас. Масалан оддий кундалик ҳаётимизда учратадиган ҳайвонлардан от эшакдан афзал дейилса, от билан эшак юк ташишда тенг аммо от чопиш, тез югуриш ҳамда чиройли суратда бўлиши билан эшакдан афзалроқ экани тушунилади. Илмнинг афзаллиги бошқа сифатлар билан қиёсланганда тушунилади. Масалан, тез югуришда от эшакдан нисбатан афзал саналсада, у мутлоқ фазилатли эмас. Илм эса айнан фазилатлидур. Бошқа нарсага қиёс қилинмаганда ҳам мутлоқ афзал бўлиб қолаверади. Зеро, илм Аллоҳ таолонинг комил сифати, фаришта пайғамбарларнинг шарафидур. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Илм пешво имомдир амал унга эргашувчидир”. Илм эса ўз соҳибига амал билан келганда фойда беради. Илмни кўпчилик олимлар бошқа амаллардан устун қўядилар ва бунга кўплаб далилларни келтирадилар, қуйида баъзиларининг зикри билан кифояланамиз. “Бас, (эй Муҳаммад), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!“ (Муҳаммад сураси 19 оят). Бу ояти каримада Аллоҳ таоло ўз расулига аввало тавҳидни (Аллоҳнинг ягоналигини) билишга кейин эса истиғфор билан мақтамоқликка буюрмоқда, бу эса амалдур. Бу ҳитоб Расулуллоҳ учун бўлса ҳам бутун уммат учун умумийдир. Қурони каримда биринчи нозил бўлган оят “ўқи” калимаси билан бошлангандур, бу калима эса илмнинг калитидур. Кейин эса амал нозил бўлган яъни Муддасир сурасининг 1-4 оятлари: “Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! Либосларингизни пок тутинг!“ Юқоридаги ояти карима ҳам илмнинг амалдан устун эканига далолат қилади. Яна улуғ Аллоҳ марҳамат қилиб айтадики: “Айтинг: “Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!”(Зумар сураси 9-оят). Аллоҳ яна хабар беради: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур“ (Мужодала сураси 11 оят). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимларнинг даражалари мўминларнинг даражаларидан етти юз даража юқори туради ва икки даража орасидаги фарқ беш юз йиллик масофада бўлади. Яна Аллоҳ хабар бериб айтади: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур“ (Фотир сураси 28 оят). Имом Бухорий ва Муслимларнинг саҳиҳларида қуйидаги ҳадисни Муовия ибн Суфён розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. У ҳадиси шаърифда Муовия розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ кимга яҳшиликни ирода этса уни дин ишида олим этади” деганларини эшитдим. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бири обид ва бири олим бўлган икки киши зикр қилинди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли, яъни ортиқлиги ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан менинг ортиқлигим кабидир”,-деб айтганлар.Сўнг яна у зот алайҳиссалом: “Дарҳақиқат Аллоҳ унинг фаришталари осмон ва ер аҳллари ҳатто уйчасидаги чумоли ва ниҳоят денгиздаги кит ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи пайғамбарларнинг меросхўри бўлган олимларни дуо қилишади“ дедилар. Бу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Ким илм ахтариб бир йўлга чиқса, Аллоҳ унга шу илм билан жаннат йўлини осон қилади”. Яна пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: “Ким исломни ривожлантириш йўлида илм талабида бўлсаю, нагоҳ унга ўлим келиб вафот этса жаннатда пайғамбарлар билан унинг орасида унинг орасини бир даража ажратиб туради холос. Имом Дорумий ривоят қилган. Саҳоба Муоз Ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм ўрганинглар зеро, уни Аллоҳ йўлида ўрганиш–билимдир, уни талаб этиш ибодатдир, илм ўқиш тасбеҳдир. Билмаган одамга илм ўргатиш садақадир, илмни илм аҳлига етказиш қурбат, яъни ...