islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин. 3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармони 2-бандининг олтинчи хатбошисидаги “24 август – жумага” сўзлари “22 август – чоршанбага” сўзлари билан алмаштирилсин. 5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш.Мирзиёев Манба: Prezident.uz 345

Яхши кайфиятда бўлишнинг сири

Бир одам донишманднинг ҳузурига келиб: – Сиз мудом яхши кайфиятда юрасиз ва ҳеч қачон жаҳлингиз чиқмайди. Менга ҳам ўзингиз каби инсон бўлишимга ёрдам беринг, – дебди. Донишманд бироз ўйланиб унга картошка ва қоп олиб келишини буюрибди. У қопни олиб келгач: – Мабодо бирор кимса сени хафа қилгудек бўлса, ундан ғазаблансанг, ўша одамнинг исмини картошкага ўйиб ёзда, ўша картошкани қопингга солиб қўй”, – дебди. – Бор йўғи шуми? – ажабланибди у. –  Йўқ, бу ҳали ҳаммаси эмас, ўша одамларнинг исми битилган картошкалар солинган қопни ўзинг билан бирга олиб юришинг керак! Маслаҳат сўровчи донишманднинг ҳузуридан кетаркан ўзидаги иллатдан қутилиш учун унинг айтганларини сўзсиз бажаришга жазм қилди. Шундан сўнг орадан бир оз вақт ўтди. Кунлар ўтган сари унинг қопи картошкалар билан тўлиб оғирлашиб қолди. Қопни доим ўзи билан олиб юриш ниҳоятда ноқулайлик туғдириб, ўйиб исмлар ёзилгани сабабли картошкалар ачий бошлади. Ана шундан сўнг бадбўй ҳид анқиётган картошкалардан фориғ бўлишнинг чорасини излаб яна донишманднинг ҳузурига бориб: – Бу картошкалардан қандай қутулишни билолмаяпман. Биринчидан қоп жуда оғир, иккинчидан, картошкалар ачий бошлади. Бошқа бирон нарса таклиф қилинг? – дебди. Бироқ донишманд унинг гапига унамабди, – Кўрдингми, инсонларнинг қалбида ҳам худди шу ҳолат вужудга келади, аммо биз буни илғамаймиз. Ишларимиз кўникишларга, кўникишлар феъл-атворга, феъл-атворимиз эса қабиҳ одатларни ўзлаштирувчи инсон бўлишимизга сабабчи бўлади. Мен сенга шу ҳодисани ўз кўзинг билан кўришинг учун замин ҳозирладим. Аразлаш ёки бировни хафа қилишдан олдин мана шу ҳодисани кўз олдингга келтир, – деб унга сабоқ берибди. Манбалар асосида Бахмал тумани «Бувайша» имом-хатиби Атқияев Ибодулло Манба: Muslim.uz 354

Бўладиган бола

Абдуллоҳ ёшлигидан тиришқоқ, кичик бў­лишига қарамай, кекса отасига ёрдам бериш учун тинмай ҳаракат қиларди. Отаси Мурод ота анча кексайиб қолган, ёши олтмишдан ошган бўлиб, оғир меҳнат қилса, тез толиқиб қолади. Чарча­ганини билдирмасликка ҳар қанча ҳаракат қилмасин, барибир кексалиги ошкора қилиб қўярди. Отасини доимо кузатиб юрган, аҳволини англаб етган кенжа Абдуллоҳ имкон қадар унга ёрдам беришга уринади. У кекса отасининг ҳарсиллаб кетмон чопишини кўриб руҳан эзи­лади. Абдуллоҳнинг кетмон чопишга кучи ет­маса-да, отасига сездирмай токларнинг остини юмшатишга, ер чопишга ҳаракат қилди. Эрта тонгда эшагини миниб, чошгоҳгача молларга икки-уч марта ўт олиб келар, тушдан ке­йин яна шундай қиларди. Ҳамма ўйин билан овора бўлганида, у меҳнат қиларди. Вақт топди дегунича қўлига китоб олиб мутолаа қиларди. Ота-онаси бирон маротаба ўт олиб кел, ер чоп, кито­бинг­ни ўқигин, деб айтмасди, юракдан меҳнат қи­лар ва тиним билмасди. Онаси бўлса, “Кўп китоб ўқийверма”, деб чироқни ўчириб қўярди. Шунга қарамай, илм олишга қизиқувчан бола фона­рини ёритиб кўрпанинг ичида китоб ўқирди. У олдига катта мақсад қўйган: “Ўқиб етук инсон бўла­ман, отамнинг оғирини енгил қиламан, онамга кўмакдош бўламан”, деб тинмай ҳаракат қиларди. Баъзи ёши катта болалар уни масхаралаб камситишганда: “Ҳали шошмай туринг­лар, келажакда олим бўламан. Ўшанда Абдуллоҳ­нинг ким­ли­гини кўрасизлар, ҳаммангиз ялиниб олдимга борасизлар!” дерди. Мурод ота фарзандини доимо дуо қиларди. Мурод ота қўшниси Темир ота билан гаплашиб ўтирганида, эшакка ўт ортиб келиб туширишга қийналаётган Абдул­лоҳга қараб: – Шу ўғлингдан катта одам чиқади. Ҳеч ти­ним билмайди. “Бўладиган бола ўн беш ёшда бош бўлар, бўлмайдигани қирққа кирса, ёш бўлар”, деган мақолни эшитгансан-а, шу мақол сенинг ўғлингга ўхшаган ғайратли болаларга айтилга­нов. Менга қара, Мурод, ўғлингни ишла деб ура­санми? – деди кўзига тикилиб. – Нима деяпсан, бу болани уриб бўларканми? Ўзининг ғайрати ичига сиғмайди. Бошқаларга ўхшаб ўйнагин, дам ол десам, қулоқ солмайди. Абдуллоҳ мактабни тугатиб, олийгоҳда ўқиди. Уни битириб, катта олим бўлди. Отасини эъзоз­лаб, бошларига кўтариб, дуосини олди. Уни яхши таниганлар: “Сен дуо олгансан, сен билан ўйна­шиб бўлмайди!” дердилар. Ҳа, “Бўладиган бола бошидан” деб бежизга айтилмаган. Бу каби бола­ларга ишоранинг ўзи кифоя бўлади. Ҳар гапни маъносига қараб йўл тутади. Баъзилар қирққа кирса-да, панд-насиҳатни қулоғига олмайди. Тўғрини эгри, эгрини тўғри дейди. Дангасаликка ўрганиб, ота-онанинг хизматидан қочиб, ёмонлигини қўймай, улғайишга интилмайди. Эй азиз фарзанд! Интилганга толе ёр! Ота-­онасини хизматини қилган, устозлар дуосини олган, эл-юртнинг олқиш ва раҳматларини ол­ган инсон, албатта, бахтли бўлади. Бундай инсон­лар узоқ умр кўрадилар. Ким мана шундай ин­сонларга ёмонлик қилса, албатта, ёмонлиги ўзи­га қайтади. Шу боис улуғларимиз: “Дуо олган одамдан эҳтиёт бўлинг. У дуолар қўрғонида бў­лади. Унга ёмонлик қилсангиз, ўзингизни балоларга гирифтор қиласиз. Сиз ҳам дуо олган мана шун­дай инсонлар дуосини олинг, сиз ҳам бахтли бўла­сиз”, дейдилар. Юқоридаги улуғ инсонларнинг айт­ганини қилиб, бахтга эришинг, раҳмат ва олқиш­лар олиб, умрингизни баракотли қилинг. Асло қарғиш олманг! Қарғиш умрингизни кесиб, бара­кангизни қочиради. Ақлингизни ёшлигингиздан ишлатсангиз, ҳаётда кўп яхши­ликлар кўрасиз. Қирқ ёшга етса ҳам ақли тўлмаса, Ёмон амалларни ҳаргиз қўймаса, Устига фазлдан либос киймаса, Бўлади, бундайни одам демаса. Манба: Muslim.uz 356

Тасаввуф таълимотида шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат босқичлари талқини (Яссавия таълимоти асосида)

Тасаввуф таълимотига кўра, инсон қарама-қарши икки асос – модда ва руҳдан иборат. Шунинг учун инсонда ана шу икки асоснинг хусусиятлари мавжуд. Агар моддийлик ғалаба қилса, инсонда ҳайвонийлик ва агар руҳ томони устун келса, илоҳийлик ривожланади. Руҳ жисм қулига айланмаслиги керак, аксинча, жисм руҳ учун бир асбоб-улов, восита бўлиб хизмат қилсин. IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий – психологик машқлари, ўз-ўзини тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди, тариқат, маърифат, ҳақиқат деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуаси тузилди — тасаввуф алоҳида илм сифатида қapop топ­ди. Сўфийлар дастлабки пайтларда тасаввуфни нуқул сир-у асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар “иборага келмайдиган ишоратлар” деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. Натижада тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва олам моҳияти алоқа-муомаласи, тавҳид – ваҳдат масалалари мунозарага сабаб бўлди. Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг Қуръони карим ва ҳадиси шариф аҳкомларига мос равишда пайдо бўлган тасаввуф таълимотлари Х-ХI асрларга келиб Ўрта Осиёда ҳам кенг тарқала бошлади. Аҳмад Яссавий ХII асрда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчисидир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг тасаввуф таълимоти тарихида тутган ўрни ғоятда катта, таъсир доираси жуда кенг эди. Яссавий тариқати ўз давридаёқ деярли Марказий Осиёга ёйила бошлаган. Мовароуннаҳрдан буюк Туркистон, Оқ Эдил, Кавказгача, Хуросон, Эрон, Румгача, Бадахшон ва Шарқий Туркистонгача кенгайиб борган эди. Асрлар давомида Яссавий тариқати муайян тарзда яшаб келди. Аввало, Аҳмад Яссавий ислом динининг етук алломаси, шариат аҳкомларининг тарғиботчисидир. Зеро, у ўз ҳикматлари воситасида туркий миллатларни мусулмонликка даъват қилишни кўзда тутган. Иккинчидан, Аҳмад Яссавий яссавийлик номи билан туркий халқлар орасида илк маротаба янги тариқатга асос солган машҳур шайх ҳисобланади. Яна ишонч билан айтиш мумкинки, Аҳмад Яссавий ўзбек тасаввуф шеъриятини бошлаб берган мутасаввуф шоирдир. Яссавий ҳикматлари халқчил, содда, равон ва ёд олиниши қулайлиги билан ажралиб туради. Исломнинг илк даврларида тариқат, маърифат ва ҳақиқат лафзлари истеъмолда бўлмаган, балки уларнинг маънолари бўлган. Булар кейинчалик мутасаввиф уламолари томонидан ижтиҳод қилинган атамалар. Қисқача айтганда, шариат Аллоҳ таоло буюрган амаллар (намоз, рўза, закот, ҳаж ва ҳоказо) ва қонун қоидаларни ўргатса, тариқат уларни амалга ошириш кайфиятини ўргатади. Маълумки, юқоридаги атамаларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳақида тасаввуфий асарларда кўп фикр-у мулоҳазалар билдирилган. Уларда шариат асос ва бирламчи экани, тариқат, маърифат ва ҳақиқатларнинг бир-бирига боғлиқ бўлгани қайд этилган. Шариат йўлида мукаммал бўлмаган кишига тариқат, маърифат ва ҳақиқат мартабалари насиб этмайди…Бежиз эмаски, орифлар: “Шариат бир дарахтдур, тариқат-унинг шохлари, маърифат-япроқлари, ҳақиқат-мевалари. Дарахт бўлмаса навда ҳам, япроқ ҳам, мева ҳам бўлмайди“, дея таълим берганлар”[1]. Орифлар султони Аҳмад Яссавий (р.а.):“Шариат зоҳирда аъзолар билан амал қилиш, тариқат қалб билан амал қилиш, ҳақиқат эса сир (қалбдаги жавҳар, кўнгил) билан амал қилишдир”, деганлар.[2] Тасаввуфга оид илмий китоблар ва дастурларда тариқат атамалари, мақомот манзилларини тушунтиришга кўп эътибор берилади. “Тариқат” арабча сўз бўлиб “йўл” деган маънони билдиради. Яъни, илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли. Тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми деб таърифлайдилар.Чунки пир-муридлик қоидалари, одобига риоя этиш, солик[3] бажариши керак бўлган барча йўл-йўриқлар, иродат ва ишорат усуллари шу тари­қат ичига киради. Тариқат ва унинг мақомотлари маълумотларга қараганда, биринчи марта Зуннун Мисрий томонидан баён этилган экан.[4] “Маърифат” сўзи арабча “арафа” -сўзидан олинган бўлиб, луғатда “билиш”, “таниш” каби маъноларни англатади. Тасаввуф таълимотида эса, “маърифат” тушунчаси, асосан икки қисмга бўлинади. Улар айни пайтда бирлашиб, “маърифат”тушунчасини ҳосил қилади: 1.“Маърифатун-нафс”[5]2.“Маърифатуллоҳ”[6]Қачонки, “Маърифатун-нафс” ҳосил...

Ҳасадчининг ғами узилмайди

Халқимизда “ҳасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшанг” деган ҳикматли гап бор. Бу гапнинг маъносини тўлиқ англаш учун  дастлаб, ҳасад ва ҳавас маъноларини  тўғри тушуниш лозим бўлади. Ҳасад сўзи луғатда “арчиш” ва “шилиш” деган маънони англатади. Чунки ҳасад ҳасадгўйнинг қалбини шилиб ачиштиради. Уламолар ҳасадни “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикиш” дея таърифлаганлар. Ҳавас эса “ўзгадаги неъматнинг завол топишига кўз тикмасдан ўшанга ўхшаш неъмат ўзида ҳам бўлишини орзу қилишдир”. Ҳасаднинг ёмон иллат экани Қуръони каримда ҳам ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган: أَمْ يَحْسُدُونَ النَّاسَ عَلَى مَا آتَاهُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ “Ёки Аллоҳ одамларга ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми?”, (Нисо сураси, 54-оят). وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ “Ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб айт”, (“Фалақ” сураси, 5-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига бу иллатдан сақланишни алоҳида таъкидлаганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: قَالَ « إِيَّاكُمْ وَالْحَسَدَ فَإِنَّ الْحَسَدَ يَأْكُلُ الْحَسَنَاتِ كَمَا تَأْكُلُ النَّارُ الْحَطَبَ ». رَوَاهُ اَبُو دَاوود. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки, ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади”, дедилар”. Абу Довуд ривоят қилган. Ҳасадчидаги бу иллат ҳасад қилинган кишидан кўра унинг ўзига кўпроқ зарарли бўлади. Чунки ҳасад қилинган инсонга унинг ҳасадидан зарар етмай қолиши ҳам мумкин. Аммо ҳасадчининг ўзи албатта қуйидаги ёмонликларга мубтало бўлиши тайин: Ҳасадчининг ғам узилмайди; Ҳасадчидан инсонлар нафратланади; Ҳасадчи Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади; Дунёда ҳам, охиратда ҳам азобда бўлади; Унга тавфиқ эшиклари ёпилади. Шу ўринда табиий равишда савол туғилади: “Инсон ўзига шунчалик зарарли бўлган бу иллатга қандай чалинади?”. Уламолар бу саволга жавоб бериб шундай деганлар: Ҳасад қуйидаги сабабларга кўра юзага келади: Кўра олмаслик; Кибр; Мақсадга эришолмай қолишдан қўрқиш; Мансабпарастлик ва шуҳратпарастлик; Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуқ бўлиш.  “Ҳар дарднинг даъвоси бор, деганларидек, ҳасад аталмиш бу дарднинг ҳам даъвоси борми?”- деган саволга уламолар шундай жавоб берганлар: Ҳасад икки йўл билан даволанади: Илм билан; Амал билан. Яъни, ҳасадчи инсон дастлаб ҳасаднинг нима экани ва унинг зарарларини ўрганади, сўнгра ҳасади буюрган ишни аксини қилади. Ана шунда иншааллоҳ бу иллатдан халос бўлади. Аллоҳ таоло барчаларимизни турли маънавий ва жисмоний иллатлардан саломат сақласин. 3-курс талабаси Комилжонова Фотимахон 363
1 197 198 199 200 201 230