islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 8, 2018

Day

Тошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва  тараннуми,  фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди: биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари; иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди. Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: 1-ўринни Мавланов Абдулаҳад, 2-ўринни Марданов Муҳаммад, 3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари Тошкент Ислом институти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек,  Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигига кўра 1-ўрин соҳибига 1 000 000 сўм, 2-ўрин соҳибига 500 000 сўм, 3-ўрин соҳибига 300 000 сўм ҳамда қолган 11 нафар иштирокчиларга 100 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб бериладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 397

Вақф хайрия жамоат фонди бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uz 393

LIVE: Тошкент Ислом институтида азон мусобақаси бошланди

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида азон мусобақаси бошланди. Мусобақа шартларига кўра талабалар азон айтишади ва азонга оид фиқҳий саволларга жавоб беришади. Марҳамат, томоша қилинг! https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2051566005081315/ 475

Барака кексалар биландир

Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг ҳузурида, қолаверса, жамият олдида олийдир. Зеро, ёши улуғ зотлар дейилганида кўз олдимизга аввало сизу-бизнинг дунёга келишимизга сабаб бўлган мушфиқ ота-оналаримиз келади. Чунки, уларнинг сочлари бизнинг ғамимизда оқарган, нурли юзларига биз сабаб ажин тушган, нурафшон кўзларининг нури бизнинг йўлимизда сарф бўлган Зотлардир. Муборак ҳадиси шарифда келтирилишича: عن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قال: الخيرُ مع أكابركم وفي رواية: البركة مع أكابركم أخرجه إبن حبان Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Яхшилик (бошқа ривоятида: барака) катталарингиз билан биргадир”. Ибн Ҳиббон ривояти. Шунинг учун ҳам кекса бор хонадон баракали, нурли бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: وروى أبو هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: الا أنبئكم بخيركم قالوا نعم يا رسول الله قال خياركم أطولكم أعماراً وأحسنكم أعمالاً (رواه )الحاكم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга яхшиларингиз ким эканини билдирайми?”,-деганларида, “Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули!”,-дедилар. “Сизларнинг яхшиларингиз – ёши улуғларингиз ва амаллари гўзалроғингиздир”, – дедилар. Ҳоким ривояти. Мусулмонлар ўзларининг гўзал сифатлари билан ажралиб туришади. Ёши улуғларни ҳурмат қилиш шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ёш жиҳатидан катталарни ҳурматлаш ва улуғлашга кўп бора чорлаганлар. Доно халқимиз бежизга катталарга ҳурматда, ёшларга иззатда бўлишга чақирмаган. Сиз ва бизнинг дуогўйларимиз бўлмиш кекса ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш ҳар биримизнинг бурчимиз ва динимиз одобларидандир. Чунки, қариялар биз босиб ўтмаган давонлар борасида тажрибага эга бўлишади ҳамда ақллари ва одоб – ахлоқлари камолотга етиб, ёшлик-бебошликнинг бефойда қизиқишлари, тезлик ва шошқалоқликлари тўхтаган бўлади. Ёши улуғлар билан кўпроқ суҳбатда бўлганларда виқор ва босиқлик ҳамда ҳамма нарсага ақл билан ёндошиш каби хислатлар шаклланади. Ёшларнинг ёши улуғларга салом бериши ёки автобусда жой беришидан тортиб, сиёсий эътибордан уларга давлат тарафидан ойлик нафақалар ажратилиши уларни ҳурмат қилиш ва эъзозлашдир. عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله قال: من لم يرحم صغيرنا و يعرف حق كبيرنا  فليس منا(رواه البخاري في الأدب المفرد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳақларини билмаганлар биздан эмас”. Бухорий “Адабул-муфрад” китобида ривоят қилган. Ҳадисдаги “…биздан эмас”, – деб айтилган жумлани уламолар “катта гуноҳ” маъносида, дейишади. Демак, ёши улуғларнинг ҳақларини пой-мол қилганлар улкан гуноҳ қилган бўлишади. Бошқа ҳадисда эса бу ҳақида шундай дейилади: وعن ابن عباس رضي الله عنهما عن الرسولأنه قالما أكرم شاب شيخًا إلا قضى الله له عند سنه من يكرمه رواه الترمذي Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Қайси ёш киши кексани икром қилса, у ёш кишига Аллоҳ таоло кексанинг ёшига етганида уни икром қиладиган кишини тақдир қилади”. Термизий ривояти. Уламоларимиз ушбу ҳадиснинг шарҳида кексаларни ҳурмат қилган кишининг ҳам  умри узайиб, у ҳам кексалик ёшига етиш шарафига муяссар бўлади, дейишади. Зайнул Обидин ёши улуғларнинг ҳақлари ҳақида шундай дейди: “Дарҳақиқат, кексаларни ёши сабабли улуғлаш, Исломни биздан олдин билган ва таниганлари учун ҳурмат қилиш, тортишмаслик, тик қарамаслик, олдинда юрмаслик, жоҳил, яъни, илмсиз деб ҳисобламаслик, баъзи ҳолларда жоҳиллик қилсалар уни кўтариш ва Ислом ҳаққи-ҳурмати уларни икром қилиш уларнинг ҳақларидандир”.      عن أنس رضي الله عنه أنه قالجَاءَ أَبُو بَكْرٍ بِأَبِيهِ أَبِي قُحَافَةَ إِلَى...
1 2