Ислом динида архитектура ва унинг меъморчилигига тўхталадиган бўлсак, тарихга назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Ислом дин сифатида кўплаб ўлкаларга тарқагандан сўнг, унинг ривожи юксалиб борди. Муқаддас динимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг жуда катта ўлкаларга тарқалди. Шу билан бирга динимиз етиб борган ўлкаларда ўлка ва унинг аҳолиси маданияти билан аралаша бошлади. Милодий ҳисоб билан X-ХI асрларда Ислом етиб борган жойлар жуда катта ҳудудни ўз ичига олиб турли хил миллат ва элатларнинг маданияти билан аралашда Ислом дини етиб борган Европа, болқон давлатлари Кавказ, Ўрта Осиё ҳудудида худди шу даврда Ислом дини билан бир қаторда тез суратларда юксалиб борди. Айни шу даврда Халифалик, амирликлар ва бошқа исломий ўлкаларда масжидларга бўлган эътибор ҳам кучайди.Ушбу давр ислом меъморчилигига тўхталадиган бўлсак Миср Қурдоба Ишбилия (ҳозирги Испания)да қурилган масжидлар, Мовароуннаҳр Ўрта Осиёда бунёд этилган мақбаралар ҳақида гапиришга тўғри келади. Мавороуннаҳр ҳудудида шу даврда Қорахонийлар ва Самонийлар томонидан катта исломий обидалар қуриб битказилди. Сомонийлар томонидан қурилган обидаларнинг бир қанчаси Қорахонийлар қурдирган миноралар ҳозиргача ислом меъморчилигининг кўрки намунаси бўлиб турибди. Ушбу давр обидаларга архитектурик ёндашув билан қаралса унинг ўзига хослигини гувоҳи бўламиз. Меъморий обидалардаги услубларни гўзаллиги бир бирини такрорламаслиги ҳозирги замон машҳур архитектураларини ҳам ҳайратга солади. Обидалардан Қуш синч Чор ва шу каби гиррих услублари обидалари кўркига кўрк қўшиб турибди. Мовароуннаҳр ҳудудида кўплаб обидалар Ўзбекистон ва дунё ҳамжамияти томонидан муҳофазага олинган. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Саитов Мусо 457
Маждуддин Ферузабодий “Қомус”да айтадиларки – жавроб кишининг лифофасидир (оёққа ўраладиган мато). Абулфайз Муртазо Тожул Арусда айтадиларки – жавроб кишининг лифофасидир, форсчада “кўрб” дейилади. Аслида “кўрпа” бўлиб, “кишининг қабри” маъносидадир. Тибий айтадилар –жавроб тери ўрами, у “соқ”қа ўхшаш билинган маҳсидир. “Мажмаул биҳор”да ҳам шундай келган. Шавконий “Нил”да айтадиларки: “Ҳуф иккита оёқни ўраб турадиган теридан бўлган оёқ кийимдир, журмуқ ундан каттароқ бўлади. Жавроб эса журмуқдан ҳам катта бўлади”. Шайх Абдулҳақ Деҳлавий “Ламъот”да айтадиларки – жавроб совуқ юртларда маҳсини устидан кийиладиган маҳси бўлиб, тўпиққача бўлади. Маҳсини тагини кир ва ифлосликдан ҳимоя қилиш учун бўлади. Қози Абу Бакр Аробий “Орузатул Аҳвазий” китобида айтадиларки: “Жавроб иссиқ бўлиши учун жундан оёқни ўрташ учун ишлатиладиган нарсадир”. Ҳофизи ибн Таймийя фатвосида айтадиларки: “Жавроб билан наълнинг фарқи – жавроб жундан бўлади, наъл теридан бўлади”. Бадриддин Айний айтадиларки: “Жавроб Шомнинг совуқ қаттиқ бўладиган жойларидаги аҳоли кийиб юрадиган нарсадир. У йигирилган жундан тикилган нарса бўлиб, қадамдан тўпиқ тепасигача кийилади”. Муборакфурий айтадиларки: “Шаърдан[1] ҳам олинади. Юқорида Абу Маъсудни шаърдан бўлган маҳсига масх тортишлик ҳақида ривоят келган эди. Ферузободийнинг таърифи оёқни ўраб турадиган барча нарсани қамраб олади. У нарса тери, шаър, жун кабилардан бошқа нарса ҳам бўлиши мумкин. Тикилганими ёки йўқ, буларни ҳам ўз ичига қамраб олади. “Ғунятул Мустоний Шарҳул Мусоллий”да айтиладики, Маждиддиннинг таърифидан сўнг айтиладики, уни тафсири луғат жиҳатдандир, аммо урфда лифофа тикилмаганга нисбатан, жавроб тикиладиган ёки шунга ўхшаш маҳси каби кийиладиганга нисбатан ишлатилади. Тибий, Шавконий, Шайх Абдулҳақнинг таърифлари жавроб теридан қилинишлиги, у маҳсини бир тури бўлиб, ундан каттароқ эканлигига далолат қилади. Ибн Арабий, Ибн Таймия Айнийларнинг таърифи, у жундан олинишлигига далолат қилади. Шасул Аимматул Ҳалвоний (у зот ҳанафийларнинг имомларидан) айтадиларки: Жавроб беш хил бўлади: Миразий (юмшоқ жундан қилинган эчкининг жуни остидаги кичик жунлардан тайёрланган) Ғазл (пахтадан тўқилган); Шаър (жундан тўқилган); Юпқа тери; Кирбос (пахтадан қалин қилиб тўқилган). Буни Нажмиддин Зоҳидий “Баҳрур Ройиқ”нинг ҳошиясида ёзган ва айтганки, “Миразий” эчкини жунини остидаги зағб(пат ва сочни кичик ва юмшоғи). Ғазл жундан йигирилган нарса. Кирбос пахтани йигирилганидан тўқилган нарса. Ҳалабий айтадики, кирбосга тикилиш натижасида келиб чиқадиган каттон, ибрисим (ҳарир)лар киради. Жавробни таърифидаги ихтилофлар икки жиҳатга кўрадир: Олинишлиги жиҳатдан. Миқдори жиҳатидан. Аллома Абу Тоййиб Шамсул Ҳақ “Ғоятул Мақсуд”да ушбу ихтилофларни, навларни баён қилгандан кейин қуйидаги сўзларни айтганлар: “Бу ихтилофлар ёки тафсир қилишликдаги луғат уламоларини ихтилофидан келиб чиққан ёки жавробни ўзи ҳар хил шаҳарларда кўриниши ва ясалиши турличалигидан келиб чиққан. Баъзи маконларда у теридан қилинади, баъзисида жундан, баъзисида икковидан ҳам тайёрланади. Ҳар бир таъриф берган одам ўзини шаҳридан келиб чиқиб таъриф берган”. Муборакфурий айтадиларки: “ Ушбу турли таърифларни Қомус соҳиби – жавроб у оёғи лифофасидир – деган сўзи билан таърифласак, барча ихтилофларни қамраб олган бўлади”. Аммо тери, жун, шаър ва бошқа нарсалар билан қайдлашликлари юртларидаги ясаш шаклидан келиб чиққан. Валлоҳу Аълам. Иккинчи баҳс: Мазҳаблар ичида жавробга масҳ тортиш ҳукмларини ўрганиб чиқиш. Таҳовий “Шарҳул Осор”да айтадиларки: “жавробга масҳ тортиш агар улар зич, қалин бўладиган бўлса ҳечқиси йўқ. буни Абу Юсуф ва Муҳаммад айтишган. Аммо Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу нарсани улар қалин ва тери билан қопланганлик шартларини ўзида жамламагунча ва натижада худди ҳуффдек бўлмагунча жоиз санамайдилар” [2]. “Шарҳул Виқоя”да келадики “…ёки қалин жавробларга масҳ тортади, яъни боғлашсиз болдирда ўрнашадиган ёки тери билан қопланган бўлса. Агар қалин бўлсаю остига ёки икки тарафига тери қопланмаган бўлса, Имомайнга ҳилоф ўлароқ Абу Ҳанифа Роҳматууллоҳи алайҳ наздларида жоизмасдир. У зотнинг сўзларидан қайтганликлари ҳам ривоят қилинган ва шунга фатво берилган”. Мунаъал дегани танаъулдан олинган бўлиб таги тери билан қопланган нарсага айтилади. Мужаллад тажриддан олинган бўлиб, ости ва устига тери қопланган бўлади. Ҳанафийларни мазҳабини хулосаси шуки, жавроблар агар мунаъал, мужаллат бўладиган бўлса барчаларининг наздида масҳ жоиздир. Агар мунаъал, мужаллат бўлмаса ихтилоф қилишган. Имом Абу Ҳанифа Роматуллоҳи алайҳ “Унда бардавом юришликнинг имконияти фақат мунаъал ёки мужаллат бўлганда бўлади. Бўлмаса ҳуфф маъносида бўлмай қолади”. Икки соҳиблари – агар қалин бўлса, у билан бардавом юришлик мумкин бўлади ва натижада ҳуфга ўхшаб қолади. Агар қалин бўлмайдиган бўлса уларнинг наздида ҳам жавробга масҳ тортиш жоиз эмас. “Уммдатур Риоя” Аммо Имом Молик мазҳаблари Абу Ҳанифанинг қадим мазҳаблари кабидир. Шофеий ва Имом Аҳмаднинг мазҳаблари термизий зикр қилганидек, агар улар қалин бўлса наъл қилинмаган бўлса...
Аллоҳ таолонинг бу дунёда ўрнатиб қўйган қоидасига кўра бирор бир инсон шакл ва кўринишда бир ҳил ҳолатда қолмайди. Вақт ўтиши билан болакай йигитга, йигит ўрта ёшли кишига, у эса қария айланади. Бу Аллоҳ яратган ҳаёт қонуни. Ҳеч бир одам бундан қочиб қутила олмайди. Ушбу ҳаёт босқичларининг ҳар бири ўзига хос хусусият ва жиҳатларга эга бўлиб, ўша босқичдаги одамлар билан муомала қилишда ҳам ўша хусусиятларни ҳисобга олиш ва шунга кўра йўл тутиш мақсадга мувофиқ. Мисол учун, ёш бола билан ўрта ёшли одамнинг, ўспирин йигит билан қариянинг ўзини тутиши, табиати ва ҳатто туйғуларида ҳам ўзига хослик мавжуд бўлиб, улар билан мулоқотга киришишда ўша томонларини эътиборга олиш зарур. Айниқса, ёши катта одамлар билан муомала қилишда жуда эҳтиёт ва сергак бўлиш керак. Чунки уларнинг жасадлари бироз ёки анчайин заифлашган, хотиралари сусайган, диққатни бир жойга жамлаш қийинлашган ҳамда кўз ва қулоқ фаолиятлари ёмонлашган бўлади. Бу эса уларнинг фаолияти ва одамлар билан муомаласида ўзига хос муомалани талаб қилади. Шунинг учун улар билан муомала қилиш ёшлардан бошқалар билан муомала қилишдан кўра алоҳида эътибор талаб қилади. Уларнинг баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз: Ҳурмат кўрсатиш. Аслида динмиз ҳар бир одамни бошқаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга чақиради. Лекин, катта ёшлилар билан муомала қилиш жараёнида унданда кўра кўпроқ ҳурмат кўрсатиш ва уларни алоҳида эҳтиром қилиш керак бўлади. Уларнинг ёши ва қарилик даври хусусиятларини эътиборга олиш лозим бўлади. Кўмаклашиш. Уларга кўмаклашишда ёрдам сўрашларини кутиб туриш керак эмас. Чунки киши ёши ўтган сари қуввати кетиб, атрофдагиларнинг ёрдамига кўпроқ эҳтиёж сезади. Бу дармонсизлик вақтинчалик эмас, балки доимийдир. Ҳар биримиз бирор касалликка чалиниб, ҳаракатланишга қийналиб қолган вақтимизни эсласак, уларнинг ҳолатларини янада яхши тушунамиз. Шу сабабли уларга кўмак сўрамасада ёрдам беришга шошилишимиз лозим. Кўнгилларига йўл топиш. Киши ёши улғайган сари таъсирчан бўлиб қолади. Бошқаларга оддий саналган баъзи гаплар уларга оғир ботиши мумкин. Шунинг учун улар билан муомала қилишда туйғу ва ҳиссиётларга эҳтиёт бўлиш керак. Уларга қариб қолганларини эслатавермаслик, аксинча руҳиятларини кўтарадиган яхши гаплар билан кўнгилларини олиш керак. Чунки қарилик туфайли баъзи ишларни қила олмай қолгани уларни тушкунликка тушириб қўймаслиги керак. Шунда қарилик даврини роҳат билан ўтказишлари учун яхши муҳит яратган ва ҳаётларини мазмунли бўлишга кўмаклашган бўламиз. Қулоқ тутиш. Барча ёшдаги одамларнинг ҳикоя ва қиссалари кимгадир ёқиб, кимгадир ёқмагани каби ёши катта одамларнинг гаплари ҳам баъзилар учун ёқимли бўлса, бошқаларга зерикарли туюлиши мумкин. Лекин, катта ёшли одамлар гапирганда гарчи такрорий ва зерикарли гап бўлсада озгина вақтимиздан кечиб, уларга астойдил қулоқ тутишимиз, бундай ёшда хотира сусайиб, баъзи нарсаларни эсдан чиқариб қўйиш табиий ҳолат эканини тушунишимиз ҳамда ўзимиз ҳам ўша ҳолатга тушишимиз мумкинлигини эсдан чиқармаслигимиз керак. Уларни озгина вақт эшита олишимиз билан уларга қанча хурсандчилик тортиқ қилишимиз мумкинлигини тасаввур қилиб кўришимиз даркор. Камтарлик кўрсатиш. Катта ёшлилардан ўзимизни устун тутиб гаплашишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Чунки гарчи сиз қайсидир мавзуда улардан билимлироқ бўлсангизда, ўртадаги ёш фарқи ва ҳаёт тажрибаси уларнинг сиздан устун эканлигини ҳис қилдириб тураверади. Шу сабабли сўзлашув жараёнида камтарлик билан гаплашиш, агар ниманидир маслаҳат беришга тўғри келса, қаттиқ тегмайдиган камтарона услуб билан тушунтириш зарур. Ёлғизлатиб қўймаслик. Катта ёшли одамлар жисмоний ҳолатлари тақазосига кўра ёлғизланиб қоладилар. Шунинг учун доимо уларни зиёрат қилиб туриш, ҳолидан хабар олиш ва кўпроқ суҳбатлашиш лозим. Бу бир томондан уларнинг кўнгилларини кўтаради ва дардлари ёки хасталикларини озгина бўлсада эсдан чиқаришга ёрдам беради. Шу билан бир қаторда уларнинг...