islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қонга беланган масжид

Ўтган ҳафта 24 ноябр жума кунида Мисрнинг Синай ярим оролида мудҳиш теракт амалга оширилди. Жума намози ўқилаётган пайтда, бир нечта машинада келган қотиллар масжид ичида бомба портлатди ва ташқарига қочиб чиқаётган кишиларни ўққа тутди. Натижада, 305 киши ҳалок бўлди, шулардан 27 таси болалар ва 130 га яқин кишилар жабр кўрди (жароҳатланди). Бу даҳшатли жиноятни ИШИД аъзолари амалга оширгани гумон қилинмоқда… Бу хабарни ўқиган ҳар бир соғлом табиатли кишида авваламбор, бегуноҳ жабр кўрган мусулмонларга нисбатан ачиниш, шафқат, ҳамдардлик ва бу жирканч ишни амалга оширишган қотилларга нисбатан чексиз нафрат, ғазаб пайдо бўлади. Одам ҳам шунчалик ақлсиз, жоҳил ва қалби қаттиқ бўладими. Ахир ҳужум қилинган жой қадим қадимлардан бери дахлсиз ҳисобланган жой; ибодатхона бўлса, ундаги инсонлар; ибодатгўй одамлар бўлса, шундай жойга ҳам босқин қилинадими!? Шубҳасиз, бу босқинчилар учун ҳеч қандай диний, инсоний қадриятларнинг аҳамияти йўқ.  Қуръони каримда тасвирланганидек: “Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр урди. Уларнинг кўзларида парда бор ва улар учун улуғ азоб бордир”[1]. Яъни уларнинг қалби яхшилик нима эканлигини тушунмайди, қулоғига тўғри гап кирмайди ва кўзи ҳақиқатни кўрмайди. Қўлида қурол бор, ўзини қудратли деб, ҳисоблайди. Одамларнинг улардан қўрқиши уларга завқ бағишлайди. Одамларга озор бериш, ўлдириш уларга одатий ҳол бўлиб қолган, балки табиатга айланган. Ўта гуноҳкорлигидан охиратни ўйламайди, инкор қилади, қалби тош қотган. Бунинг тасдиқи Қуръони каримда ҳам зикр қилинган: “Сўнгра (Аллоҳнинг оят мўжизаларини кўргандан кейин ҳам) қалбларинг қотди. У тошдек ё унданда қаттиқроқдир…”[2].  Яъни, қалбни юмшатувчи сон саноқсиз оят мўжизалар бўлса ҳам, бааъзи одамлар ибрат олишмайди. Қалблари қотади; панд насиҳатни қабул қилмайди, қалбига яхшилик, иймон кирмайди. Аслида инсон нима учун яратилган эди?  Аллоҳ таоло фаришталарга: “Мен ерда (ўзимга) ўринбосар яратаман”[3], демаганмиди!? Аллоҳнинг ердаги ўринбосари ер юзини гуллатиб яшнатиши, адолат ўрнатиши, одамлар ўртасида эзгулик уруғини сочиши керак эмасмиди!? Аллоҳ таоло: “Жин ва инсонни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим”[4], деб марҳамат қилади. Яъни,  Аллоҳ таолони бир деб билиш, унинг динини маҳкам тутиш, буйруғу қайтариқларига қулоқ солиш учун яратилганмиз, ахир. Энди ўйлаб кўрайлик, бу вахшийлик, қонхўрликни ерни обод қилиш деб бўладими, ёки масжидда ибодат қилиб турган одамни портлатиш, ўққа тутишни ибодат деб бўладими? Демак бу ишни устида турганлар ҳам, бажараётганлар ҳам инсонийлик табиатидан чиқиб кетган одамлар, улар шу ҳолатларида ҳайвонлик даражасига тушганлар. Кўрмайсизми, йиртқич ҳайвонлар олдидан келганни тишлайди, ортидан келганни тепади. Нафси нимани хоҳласа, шуни қилади. Ҳадиси шарифларда “Ҳар бир дилозор дўзахдадир”[5], дейилади. Дилга озор бериш бир оғиз сўз билан ҳам, ишора билан ҳам бўлиши мумкин. Энди, қисқа муддатда юзлаб одамларни қириб ташлаганларни ким деб, атаймиз? Яна, “Афзал амаллардан бири мўмин (қалби)га хурсандчилик киритиш…”[6], деб марҳамат қилинган бошқа ҳадиси шарифда. Мана бизнинг қоидамиз, мезонимиз, ҳаёт йўлимиз. Энди мана бу ҳадисга эътибор қаратинг: “Модомики банда биродарининг ёрдамида бўлар экан, Аллоҳ таоло бандасининг ёрдамида бўлади”[7]. Мана динимиз тарғиб қиладиган умуминсоний қадриятлар. Бир муҳтожга қилинган кўмакнинг мукофотини қаранг. Аллоҳ таолонинг ўзи ёрдамчи бўлади дейилмоқда. Агар бунинг тескариси бўлса, нима бўлади. Бир бегуноҳни қонини тўкиш мақсадида юрса, нима бўлади. Албатта, бир куни хору зор бўладику!   Бу мавзудаги ҳадисларни санаб адоғига етиш қийин аслида. Лекин шу билан кифояландик. Хўш энди терактни амалга оширганлардан нима қолди. Авваламбор уларни жумъа кунида  юзлаб одамларнинг қарғиши урди. Дуо ижобатига яқин соатларда оҳу...

Ҳадис илмларини ўрганиш йўллари

Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, оила-аъзолари, асҳоблари ҳамда қиёматгача уларга яхшилик ила эргашган зотларга  саловат ва саломлар бўлсин. Амма баъд: Албатта, улуғ набавий ҳадис ақида, шариат ва ахлоқ жиҳатидан Исломнинг иккинчи масдари ҳисобланади. Лекин мақбул ҳадисни мақбул бўлмаган ҳадисдан ажратиб олиш ниҳоятда муҳим. Айнан ман шу мақсад учун ҳам ҳадис илмларининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Ҳадис илмларини ўрганишга киришишдан олдин қуйидаги жиҳатларни билиб олиш алоҳида аҳамият касб этади. Набавий ҳадиснинг аҳамияти Таърифлар Ҳадис илмининг тарихи Биринчидан: Набавий ҳадиснинг аҳамияти Қуръони каримда фарз намозларнинг саноғи ва ҳар бир намознинг неча ракат эканини топа оласизми? Албатта, буларни сиз Қуръони каримда топа олмайсиз. Балки буларни батафсил тарзда ҳадиси шарифда топасиз. Ҳадис ҳаётнинг барча жабҳасида Исломнинг иккинчи масдаридир. Ҳадиси шарифнинг аҳамиятига қуйидагилар далолат қилади: 1) Ҳадис Аллоҳ таолонинг ваҳийсидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى (3) إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى (4)[1] Яъни, “(Яна у Қуръонни) хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан) нозил қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир”. деган сўзидир. Ояти каримадаги “هُوَ – у” калимаси “يَنْطِقُ – сўзлаётган” феълига қайтади. Шунда оятнинг маъноси: Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзи Аллоҳ томонидан бўлган ваҳийдан бошқа нарса эмас. Ушбу жумла араб тилига хос тарзда чеклаш услубида тузилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлаётган барча сўз, у Қуръон ёки Ҳадис бўлсин, Аллоҳ таоло томонидандир. Лекин Қуръони каримнинг лафз ва маъноси биргаликда ваҳий қилинади. Ҳадиснинг эса фақат маъноси ваҳий қилинади. 2) Ҳадиснинг Қуръони карим билан боғлиқлиги. Ушбу боғлиқликни бир неча жиҳатдан кўришимиз мумкин: А) Набавий ҳадис такидловчидир. Қуръони карим кўплаб оятларида намозга ундаб келган. Ушбу ундовларни ҳадислар ҳам такидлаб келганини кўрамиз. Б) Набавий ҳадис тафсир қилувчидир. Яъни Қуръонда келган маъноларни шарҳлайди. Қуръонда намозга буюрилган, лекин кўриниши баён қилинмаган. Ҳадис намозларнинг кўринишини баён қилган. Т) Набавий ҳадис хословчидир. Яъни, оятлар кўпинча умумий қоидалар асосида келган. Ҳадислар ушбу қоидаларни хослаб, яъни истисно қилиб келган. Аллоҳ таоло “Ўлимтик, қон сизларга ҳаром қилинди[2]” деган. Ушбу ҳукмдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Бизга иккита ўлимтик балиқ ва чигиртка ҳалол қилинди[3]” деган сўзлари билан баъзи ўлимтиклар истисно қилинган. С) Набавий ҳадис Қуръонни қайдловчидир. Яъни, ҳадис шаръий ҳукмлар учун Қуръон зикр қилмаган шартларни зикр қилган. Аллоҳ таоло Қуръонда: وَالسَّارِقُ وَالسَّارِقَةُ فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا جَزَاءً بِمَا كَسَبَا نَكَالًا مِنَ اللَّهِ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ[4] “Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг – қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан (берилган) азоб сифатида – қўлларини кесингиз! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир” деган. Лекин оят қўл кесилиши учун тўлиқ топилиши вожиб бўлган шартларни зикр қилмаган. Ушбу шартлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги: لاَ تُقْطَعُ الْيَدُ إِلاَّ فِي دِينَارٍ أَوْ عَشَرَةِ دَرَاهِم[5] “Қўл бир дийнор ёки ўн дирҳамда кесилади” каби ҳадисларида зикр қилинган. Ж) Гоҳо набавий ҳадисда Қуръони каримда мутлақо келмаган янги ҳукм келган. Бунга уйланган зинокорларга жазо сифатида тошбўрон қилиш ҳукми келганини мисол қилиш мумкин. Шу ўринда бир савол туғилади, Қуръон сабабли ҳадисдан беҳожат бўлиш мумкинми? Баъзилар Қуръони каримнинг ўзи кифоя қилмайдими? Қуръонда барча нарса баён қилинмаганми? Аллоҳ таоло: مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْء[6] “Китобда (Лавҳул-Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” деб марҳамат қилганку, дейишади. Ушбу саволларга жавобимиз қуйидагича: А) Агар оятда...

Масжидларда мавлиди шариф ўқилди

Рабиъул аввал ойи – мусулмонлар учун хурсандчилик ойи бўлиб, бу ойда бутун оламларга раҳмат пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойни мўмин-мусулмонлар ўзгача тайёргарлик билан кутиб олишади ва Расули Акрам алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг кичик бир кўриниши сифатида мавлиди шариф тадбирлари ўтказилади. Бугун, 24 ноябрь куни республикамизнинг кўплаб масжидларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилинди. Шунингдек, жоме масжидларда Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссалом туғилишлари, ҳаёт йўллари, ахлоқлари тўғрисида битилган “Мавлиди шариф” китоби ўқилди ва бунга намозхонлар чин ихлос ила сомеъ бўлишди. Ана шундай мавлид маросимларидан бири пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашдилар. Дастлаб, муфтий ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллудлари, ёшлик, йигитлик ва пайғамбарлик даврлари ҳақида атрофлича маъруза қилдилар. Сўнгра мавлиди шариф ўқилди, Расули акрамга саловотлар айтиб, қалби муҳаббатга тўлган намозхонлар Муфтий ҳазрат бошчилигида жума намозини адо этишди. Масжидлардаги мавлиди шарифлар якунида юртимиз тинчлиги ва олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ривожини сўраб, дуои хайрлар қилинди. Шундай экан, сиз-у биз ҳам У зотга ушбу кириб келган рабиъул аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатларимизни янада зиёда қилишимиз, ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишга жидду жаҳд қилишимиз лозим.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 763

Диққат танлов: Ассалому алайка, ё Ҳабибуллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Робиул аввал ойида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб ёзилган ва UZ доменида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) ижодий ишларнинг энг яхшисига мукофот берадилар. Танлов шарти: Ишончли маълумотлар асосида ёзилган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг суннат ва кўрсатмаларига амал қилишга шижоатлантирадиган, ҳабибимизнинг ҳаётини синчиклаб ўрганишга чақирадиган, энг асосийси, Расулуллоҳга ҳақиқий уммат бўлишга етаклайдиган шеър, мақола, у зотга аталган мактуб, мавзуга оид илмий мақола ёки илмий асар ва таржималар каби йўналишлардаги UZ домени ичида эълон қилинган (қайси сайтда бўлишидан қатъи назар) энг зўр ижодий ишлар танлаб олинади. Робиул аввал ойининг сўнгида ғолиблар аниқланиб, уларни Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари тақдирлайдилар. ЎМИ матбуот хизмати 657
1 699 700 701 702 703 723