islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида “Конституция – фаровонлигимиз омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Истиқлолимиз  қўлга киритилгач ҳаётимизниг барча соҳаларида кўплаб ютуқларга, улкан неъматларга эришдик. Аста-секин ҳаётимиз фаровонлашиб, ота-боболаримиз орзу қилган тинчлик-хотиржамликдек неъматни тотиб кўриш бахти насиб этди.  Мана шу муваффақият ва ривожланишлар  замирида қанча-қанча машаққатли меҳнатлар, канчадан қанча омиллар мавжуд. Тинчлигимиз барқарор бўлишига энг катта омиллардан бири “Конституция – бош Қомусимиз” деб айтсак адашмаган бўламиз. Маълумки, халқимиз “8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун”ни  дам олиш куни, байрам сифатида нишонлаб келади. Ҳар йили мамлакатимиз миқёсида кўплаб олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар ва бошқа бир қанча  идораларда “Конституциямиз қабул қилинган кун” муносабати билан турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Шу муносабат билан Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида  кафедра мудири Жалолиддин домла  Ҳамроқулов кафедра талабалари билан “Конституция – фаровонлигимиз омили” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Тадбирда Жалолиддин домла  Ҳамроқулов дастлаб собиқ шўро тузуми даврида ота-боболаримизнинг бошдан кечирган қийинчиликлари, машаққатли ва фидокорона меҳнатлари, уларнинг эвазига эса раҳмат ва мукофот ўрнига олган “совға”лари ҳақида гапириб ўтдилар. Кейин    Ўзбекистонимизнинг мустақилликка эришиш жараёни, бу йўлда бошдан кечирилган турли хил синовлар айтиб ўтилди. Ундан сўнг Конституциямизнинг қабул қилиниш жараёнлари, Қонунлар киритиш борасидаги таклифлар, Қонунлар қабул қилишда  инсон манфаатлари устуворлиги танлаб олингани ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар. Сўнгра Конституциямиз туфайли бизларга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар, ҳаётимиз дахлсизлиги ва кафолатлари ҳамда Қомусимизнинг бошқа давлатлар Конституцияларидан устунлик жиҳатлари ва фарқларини ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтдилар. Яна Конституциямиз бизнинг менталитетимизга, миллий қадриятларимизга мос тарзда тузилагани ва шу туфайли халқимизга ҳамда динимизга кўплаб манфаатлар олиб келганига алоҳида эътибор қаратдилар. Тадбир сўнгида Жалолиддин домла барча кафедра устозлари ва талабаларини “Қомусимизнинг 25 йиллиги” билан муборакбод этиб, юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик ва турмушимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва муваффақиятлар  учун доимо шукроналик ила ҳаёт кечириб боришликка чақирдилар. Ахматқулов Элёржон  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири 727

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМГА МУҲАББАТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш ҳақида сўз кетар экан, аввало бу муҳаббат, иймон тақозоси экани таъкидланади. Чунки у зотни яхши кўрмагунча, яхши кўрганда ҳам барча инсонлардан кўра яхши кўрмагунча киши иймон таъмини тота олмайди. Бу ҳақида у зотнинг ўзлари бундай хабар берганлар: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз токи мен унга боласидан, отасидан ва барча инсонлардан севикли бўлмагунимча мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Муслим ривоят қилган. Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, у зотни таниган инсонлар доимо у зотни мақтаб мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган. Уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни икки даражага ажратганлар: Фарз даражадаги муҳаббат; Фазилат даражадаги муҳаббат. Фарз даражадаги муҳаббат деганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий билан билдирилган барча ҳукмларни рози бўлиб, улуғлаб ва тўлиқ таслим бўлиб, қабул қилиш тушунилади. Яъни, у зот келтирган барча шаръий ҳукмларини муҳаббат билан қабул қилиш, ҳар бир мўмин кишига фарз ҳисобланади. Фазилат даражадаги муҳаббатда эса, барча ишларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб яшашни яхши кўриш тушунилади. Яъни, ейиш-ичиш, кийиниш, муомала ва ҳоказо ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида у зотнинг кўрсатмаларини ўрнак қилиб яшашга муҳаббатли бўлиш, ҳар бир мўмин киши учун улуғ фазилат бўлади. Маълумки киши “Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадун Расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир) дейиш билан мусулмонга айланади. Муҳаммад алайҳиссаломни Аллоҳнинг элчиси деб эътироф этишнинг ўзи у зотнинг буйруқларига бўйсунишни, берган хабарларини тасдиқлашни, Аллоҳга у зотнинг кўрсатмаларига кўра ибодат қилишни тақозо қилади. Шу маънода у зотни яхши кўриб улуғлаш, ибодат ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқий таниш орқали у зотга нисбатан қалбда муҳаббат юзага келади. Шу муҳаббат туфайли киши у зотни ҳамма инсонлардан яхши кўрадиган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни энг яқиндан таниган зотлар, яъни саҳобалар у зотни улуғлаб яхши кўришда ҳам бошқаларга намуна бўлганлар. “Шарҳу шифо” асарида қуйидаги ривоят келтирилган: Али розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳга бўлган муҳаббатларингиз қандоқ эди, деб сўрашганларида у зот: “Аллоҳга қасамки, у зот бизга молларимиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, оталаримиздан ҳам, оналаримиздан ҳам, чанқоқ кишига салқин сувдан ҳам маҳбуброқ эдилар”, дея жавоб берганлар. Ибн Касир роҳматуллоҳи алайҳнинг “ал-Бидая ван-Ниҳая” асарларида қуйидаги ривоят келтирилган: “Мушриклар асирга тушган Зайд ибн Дасина розияллоҳу анҳуни ўлдириш учун ҳарамдан ташқарига олиб чиқдилар. Шунда Суфён ибн Ҳарб у зотдан: эй Зайд сендан Аллоҳ номи билан сўрайман ҳозир сенинг ўрнинга Муҳаммад бўлиб биз уни ўлдиришимизни , сен эса уйингда бўлиб қолишни хоҳлайсанми, деди. У зотнинг жавоблари бундай бўлди: “Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад алайҳиссалом ҳозир ўз ўринларида бўлиб у зотга азият берадиган бир тикан қадалиши эвазига ҳам уйимда ўтирган бўлишимни истамайман”.  Бу гапни эшитган Абу Суфён: “Муҳаммаднинг саҳобалари уни яхши кўрганларидек, бирор инсоннинг бировни яхши кўрганини учратмаганман”,...

Ўз жонига қасд қилганга жаннат ҳаром

Бизларга умр неъматини берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Ҳидоят йўлларини ўргатган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин! Инсон ўзига берилган барча илоҳий неъматларга доимо шукр қилиши, ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай синов, қийинчилик ва мусибатларга сабр қилиши ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб яшаши лозим. Минг бор афсуслар бўлсинки шундай тинч, осуда кундан-кунга ривожланиб бораётган, жаннатманонд юртимизда айрим шахслар сабрсизлик қилиб, берилган ҳаёт неъматига шукр қилиш ўрнига, ўз жонига қасд қилаётганлари барчамизга сир эмас. Улар бу қилаётган ишлари қанчалик гуноҳ эканлигини билганларида, албатта бундай қилмаган бўлардилар. Зеро бу борада муҳаддислар султони юртдошимиз Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ Бухорий” китобида қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Кимки тоғдан ташлаб ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида ўзини у ёқдан бу ёққа ташлаб, абадул-абад куяди. Кимки заҳар ичиб ўзини ўлдирса, жаҳаннамда ҳам ўша заҳар қўлида бўлиб, ундан ича-ича абадул-абад ўтда куяди. Кимки ўзини бирор тиғ билан ўлдирса, жаҳаннамда ўша тиғ билан унга азоб берилиб, абадул-абад ўтда ёнади”, дедилар”. Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўзини ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва кимки ўзини жароҳатлаб ўлдирса дўзах аловида ҳам ҳудди шундай аловга қолади”, дедилар. (Имом Бухорий ривоят қилган). Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда:  “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди. Шунинг учун жаннатни абадий ҳаром қилдим”, деб марҳамат қилган. (Имом Бухорий ривоят қилган). Парвардигорни бандаларига ҳисобсиз берган неъматларининг ичида энг бебаҳоларидан бири умр-ҳаёт неъматидир. Ҳар бир инсон умрини ғанимат билиб, эл-юртга, жамиятга манфаати етадиган амаллар билан безаши, ота-оналарини хизматларини қилиб, уларни дуоларини олиши, фарзанду набираларига таълим-тарбия бериб, келажакда комил инсон қилиб етказиши лозим. Ҳаётида юз берган баъзи машаққатларни енгиб ўтишда сабр қаноатли бўлиши керак. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 153 оятида: « Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.»[1], деб марҳамат қилган. Қуръони каримда сабрга даъват кўп такрорланади. Чунки Аллоҳнинг амрига итоат қилишда ҳам, гуноҳдан сақланиш, йўлдаги тўсиқларни енгиш учун ҳам, заифлик келиб қолганда ҳам, ҳавои нафсни жиловлаш учун ҳам сабр керак. Ўтган уламоларимиздан бирлари сабрни умумий тарзда учга бўлганлар: Биринчиси: Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гуноҳлардан сақланишга сабр. Иккинчиси: тоат ва қурбат ҳосил қилиш учун сабр. Учинчиси: етадиган мусибат ва қийинчиликларга сабр. Демак, мўмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта микдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга куч, қувватга қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир. Шу боис Аллоҳ таоло қийинчилик ва машаққатлар остонасида турган Ислом умматини сабрга ва намозга чақирмоқда. Ва ортидан: “Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир”, деб таъкидламоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандлик етса, шукр қилади, яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади, яхши бўлади”, деганлар. Бўлар бўлмас ишларга диққат бўлавериш, ўтган кундаги битмаган юмишларию хатоларига, эриша олмаган мақсадларига афсус чекавериш инсон ҳаётини оғирлаштиради, кунини зулмат, тунини ғурбатга айлантиради. Бошимизга келган мусибатни...

Ислам против экстремизма и терроризма

Терроризм сегодня превратился в первостепенную угрозу для всего человечества. Он представляет собой разветвленную, хорошо отлаженную мировую систему, обладающую огромными материальными, финансовыми и людскими ресурсами. Никакая страна не может считать себя защищённой от угроз этой силы.[1] Терроризм многолик, маскируется и прикрывается различными идеологическими и политическими доктринами, в том числе религией ислам. Ряд экстремистских организаций и групп,  к примеру, ИГИЛ, действуют под исламскими лозунгами. Влияние руководителей и вдохновителей экстремистов во многом определяется тем, что они выдают себя за последователей истинного ислама и борцов за воплощение его идеалов в жизнь. В этих условиях в мире формируется искаженное представление об исламе как о религии агрессивной, оправдывающей экстремизм и насилие. В условиях активизации международного терроризма, по мнению многих, религия сама должна стать главной силой, противодействующей экстремистским идеологиям. Духовные авторитеты, ученые-теологи активнейшим образом включаются в антитеррористическую пропаганду, разъясняют и показывают миру, что идеологическая и политическая платформы террористов не совместимы с истинной миссией религии, что экстремизм и терроризм – это извращение основ человечности, он в корне не совместим с моральными установками религии. Что же говорят по поводу терроризма мусульманские богословы? Они утверждают: террор и ислам не совместимы. Как говорится в «Послании улемов мира»: «Ислам- религия мира и спокойствия.Так как «Ас-Салам» – один из имён Аллаха означает мир и спокойствие. А ночь, в которой был ниспослан Священный Коран называется «Лайлатус Салам», что означает «ночь мира и спокойствия. Об этом говорится в суре Кадр: «И мир воцаряется во всём мире до зари».[2] Свое отношение к экстремизму и терроризму лидеры исламского мира, ведущие мусульманские богословы выразили однозначно и не раз. Тем не менее, актуальность исламской контртеррористической пропаганды, разъяснительной работы, разоблачающей исходные идейные посылки радикалов, не только не уменьшается, но и возрастает с каждым днем. Осознав возрастающую опасность терроризма для исламского мира и человечества в целом, мусульманские богословы в последние годы активнее стали консолидировать усилия в противодействии экстремизму и терроризму. Тот, кто верит в Бога, как бы Он ни назывался, не может быть экстремистом и террористом. «Ислам – это ежедневная борьба против экстремизма, радикализма и фанатизма, которые не дают уму возможности правильно оценивать негативные последствия действий и поощряют нерегулируемые порывы вне религиозных, идейных и моральных рамок. Подобные явления не имеют ничего общего с характерными чертами всегда толерантного и открытого душой мусульманина. Ислам отвергает их, как это делают и другие монотеистические религии, считая их ненормальными и видя в них разновидность распутства. Они не присущи лишь одному исламскому миру, с ними в той или иной мере столкнулись все нации, расы и религии, ибо причины у данных явлений всегда одинаковы. Ислам осуждает современное понимание террора – порочную практику, независимо от источника и формы, выражающуюся в грубом и идущем вразрез с Божьей волей посягательством на человеческую жизнь, терроризировании невинных, нападении на мирных гражданских жителей, добивании раненных и убийстве пленных, использовании безнравственных методов, в том числе разрушение зданий, мародерство и насилие … ». [3] Коран предупреждает мусульман, что верующие обязаны всеми силами избегать ненужного применения силы и не поддаваться на провокации: «И сражайтесь на пути Аллаха с теми, кто сражается с вами, но не преступайте [пределов], – поистине, Аллах не любит преступающих!» (смысл:Сура «Бакара», 2:190) Мусульманам...

Оламларга раҳмат пайғамбар

Маълумки, Рабийъул-аввал ойи бутун мусулмон оламида ўзгача шукуҳ билан қарши олинадиган ойлардан биридир. Мазкур ой муқаддас динимиз миллий қадриятига айланиб улгурган халқимиз томонидан ҳам соғиниб кутиладиган ойлардан биридир, десак хато қилмаган бўламиз.  Халқимиз томонидан бу ойга нисбатан “мавлид ойи” деб ном қўйиб олингани ҳам сўзиимизга далил бўлади. Ота-боболаримиз  қадимдан бу ойда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишлаб Қуръон хатмлари, саловотлар, нашидалар ўқиганлар.  Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўз уматларига қилган меҳрибонликлари, кўрсатган мўжизалари ва саҳобаи киромлар, солиҳ авлиёлар ҳаётларида содир бўлган Ул Зот (с.а.в.)га муҳаббат уйғотувчи қисса ва ривоятлар ўқиб эшиттирилган. Мана шу анъанага биноан Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг таваллуд кунлари муносабати билан “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли тадбир ўтказилди. Тадбир муносабати билан кафедра ҳудудлари тозаланди, чор атрофга турли безаклар, шарлар билан безак берилди. Тадбирни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов табрик сўзи ила очиб берди. Кейин Қуръон қироати ила тадбирга кириш қилинди. Сўнгра ўқув ишлари бўйича проректор Ибодуллоҳ домла Аҳроровга табрик учун сўз берилди. Домла байрам билан барчани қутлаб, тадбирни ташкиллаштирган “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси жамоасига институт номидан миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Навбат тадбирнинг бадиий қисмига етиб келиб, унда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалари томонидан тайёрланган турли хил шеърлар, саловотлар, нашидалар ва саҳна кўриниши намойиш этилди. Тадбир жуда ҳам гўзал ва кўтаринки тарзда давом этар эди. Сўнгра талабалар томонидан етказилган Қуръон хатмлари ва саловотлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га бағишланди. Тадбир сўнгида “Таҳфизул-Қуръон”  кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонидан барча тадбир қатнашчиларига совғалар улашилди. Кейин тадбирнинг барча қатнашчилари ифторлик дастурхонига таклиф қилинди. Ифторликдан сўнг барча қатнашчилар мамнун ҳолда тарқалдилар.     Элёржон Ахматқулов Таҳфизул-Қуръон кафедраси кабинет мудири 929
1 697 698 699 700 701 723