islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Иълоус Сунан китоби ҳақида сўз

Умматнинг хакими мавлона Шайҳ Ашроф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ ўзоқ вақтлардан бири баъзи инсонлар Имом Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу ҳақида тилларини чўзиб юрадиганларни кўриб юрардилар. Улар айтардилар: Абу Ҳанифанинг мазҳаби ҳадис билан қўллаб қўвватланмаган. Чунки у фикр ва қиёсни саҳиҳ ҳадисдан устун қўяди, деб хужжати ҳам далили ҳам йўқ бошқа даъволарни келтириб, Имом Таҳанавийнинг ғашига тегарди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг далиллари қадимий китобларнинг кўпида кенг ёритилган бўлса ҳам, лекин турли хил китобларда ва ҳар хил рисолаларда сочилиб ётган эди. Имом Таҳанавий ўша далилларни битта китобга жамлашни хоҳлади. Шу сабабдан “Иҳйаус- сунан” номли китобни ёзишликка киришди. Ўша китобга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳий бобларнинг жамийсида саҳиҳ ҳадислардан бўлган далилларини жамлади. Лекин бу китоб қоралама холатида чоп бўлишидан олдин муаллифдан йўқолди. Аллоҳ таоло хоҳлагани бўлади, у хоҳламаган нарса хеч қачон бўлмас. Сўнг бир муддатдан кейин Шайҳ ўзи мақсад қилган китобни ёзишга олдинги услубини ўзгартирган холатда киришди.  У китобини исмини “Жомиъул – асар” ва унда Имом Абу Ҳанифа мазҳаби олган ҳадисларни жамлади. Ва унда иснодининг ҳолатига ва ундан далил олиш важҳига қисқача изоҳ берган: бу ҳадисдан ўша масала олинаяпди. Бу ҳадиснинг даражаси бунақа ва ҳакоза. Кейин унга “Тобеул – асар”деб изоҳ берди. Унда яна ҳадисларни тавжиҳи зоҳирида бир- бирига зид келган ҳадисларни йўналтиришни ҳам зикр қилди. Яъни: ҳадислар бир –бирига қарши бўлиши мумкин. Ўшаларни тўғри йўналтириш керак. Иккала китоб ҳам қосимий матбаъасида кичик бир жузда Дейбандда 1315 ҳижрий йилда тош босмада чоп қилинган. Лекин икки китоби ҳам мухтасар бўлиб, намоз бобларидан ҳам ўтмаган эди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ олдин ёзган китобга ўхшатиб ёзишни хоҳларди. У киши мақсадлари ҳадисларнинг санади, матни, ривояти ва дирояси ва ҳамма – ҳамма тарафини ўрганишни хоҳлаган. Кейин мана шу буюк мақсадини амалга ошириш учун Мавлона Шайҳ Аҳмад Ҳасан Санбаҳлий раҳимаҳуллоҳга муҳим бир вазифани юклаб, уни унга тайёрлади. Ва Шайҳ Таҳанавий унга бу китобни ёзишлик хизматини топширди. Матнда ҳадисларни, осарларни, уни санадаларибилан қисқача баён қилиш, таълиқларини матн санад жиҳати билан мукаммал ва батафсил шарҳ қилишни айтди. Ўша матнни яна “Иҳёус -сунан”деб, номланди. Кейин унга қўшимча изоҳ берилди уни “Тавзийҳул – хасан”номланди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Мавлона Санбаҳлий ёзган ҳар бир нарсага ҳарфма – ҳарф қараб борарди. Унинг ўринларини хожат тушган вақтида ўзгартириб борарди. Хатто бу ишнинг натижаси китобул – хажга етиб келди. Мавлона Санбаҳлий ёзган нарсасига 3 чи марта қарамоқчи бўлди. Олдин ёзган бобларнинг кўпини ўзгартирди. Таҳанавийдан сўрамасдан туриб, бунақа қилиб ёзинг деб, ишорат берган жойларни ўзгартириб ташлади. хатто устози кўрсатма берган жойдан озгина жойи қолди. Яъни: кўп жойини ўзи билганча ўзгартириб ташлади. китоб ўзининг иски юналишидан ўзгариб кетди. Шайҳ Таҳанавий бундан беҳабар эди. Хатто биринчи мужаллади чоп этилган вақтида у ўзгартирган китоб бошқача бўлиб, Шайҳнинг истагидаги китоб эмасди. У ўзгартирган китобда енгил олишлар бор эди. Шайҳ Таҳанавий жияни Шайҳ Зафар Аҳмад Усмонийга аввалги мужалладга кирмаган нарсаларга қўшимча қилишни топширди. Ва яна Санбаҳлий юмшоқ, эътиборсиз қараган ва бўш олган жойларга танбеҳ беришни ҳам хоҳлади. Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ “Ал – истидрокул- хасан ала Иҳйоус -сунан” номли алоҳида бир китобни ёзди. Мана шундан сўнг Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Санбаҳлийнинг ёзган қолган китобини чоп этмасликни қарор қилди.Кўнгилдагидайёзмадида. Балки Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ жиянига янги бир китоб ёзишга буюрди....

Эълоус сунан муаллифи Шайх Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ таолонинг таржимаи ҳоллари

Эълоус сунан муаллифи Мавлона Шайх Зафар Аҳмад Усмоний бу китобни тоғалари Умматнинг ҳакими Имом Шайх Ашроф Али Таҳанавий (р.а) кўрсатмаларига биноан ёзганлар. Шайх Аллома Муҳаққиқ  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ«Инҳоус сакан ила ман йутолиу Эълоус сунан» (Эълоус сунанни мутолаа қиладиган одамга хотиржамликни мукаммал қилиб бериш.)нинг биринчи жилдида Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний ҳақларида келтирган сўз билан кифояланамиз. Ушбу китобнинг биринчи жилдини Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний “Қоваиду фи улумил ҳадийс”(ҳадис илми усулларидан мухим қоидалар) номи билан хаётлик вақтларида нашр қилдирганди. Биз аввал Шайх  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳнинг Шайҳ Аҳмад Усмоний ҳақида айтган таржимаи холини келтирамиз. Кейин озгина сатрларни ўғиллари тамонидан айтилган сўзлар билан зиёда қиламиз: “Аллома Муҳаққиқ баҳс қилувчи, изланувчи, тадқиқот олиб борувчи, ишончли, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи олим, моҳир, зукко тарихчи, тақводор зоҳид суфий, билимдон Зафар Аҳмад ибн Латийф Усмоний Таханавий у зот 1310 йили Робиъул аввалнинг 13 куни ота ва бобаларининг диёри Дийвандаги илм даргоҳлари яқинида дунёга келди. У илмий даргоҳ Ҳиндистон шаҳрининг илмий марказларидан бири эди. Оналари бу зот 3 ёшга тўлганда вафот этганлар. Мамолари у зоти шарифни имконлари борича ўзларида нима илмлари бўлса, ундан аямай ўз вазифаларини жуда яхши адо этиб тарбия қилган. Бувилари хожи солиҳа аёл бўлган. Солиҳлик ва тақводорликни бувиларидан ўрганган. Шу сабабдан бўлса керак, ундаги илмга бўлган рағбат, ундаги ўчмас иштиёқ ўзининг замонасидаги илм истагидаги кишиларни мудрашдан уйғотди. Бу киши ҳақида чиройли ибратли маълумотларни илм йўлида йурган кишиларга намуна тарзида келтириб ўтамиз. Шу сабабдан балким бизларда ҳам илмга бўлган муносабатимиз, балким у зоти зарифдан бизга ҳам кўчса. У киши 5 ёшга кирганда Дийвандаги катта хофизлар хузурида Қуръони Карим қироатини ўрганишга киришди. “Дорул Улум” мударриси хофиз номдор Ғулом Расул ва бувиларининг  укалари мавлоно Назир Аҳмадга ўхшаган кишилардан таълим олди. У киши 7 ёшга тўлганда Урду ва Форс тиллари китобларини ўқишга, ҳисоб ва алгебра китобини ёзишга киришди. Бу илмларни Шайҳ Жалил Мавлона Муҳаммад Ёсиндан ўрганди. Муҳаммад Ёсин ҳозирда Покистонлик уломаларнинг каттаси Аллома Шайх Муҳаммад Шафеъ Дейбандийнинг отасидир. Ва яна исломий илмлар даргоҳи асосчиси Карачидаги улуғ муфтидан дарс олди. Кейин Дейбандан Таҳанабаҳундаги Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий тоғалари мажлисига кетди. У  одоб, наҳув, сарф ва арабий китоблар мутоаласини ўрганишга киришди. У ўша жойда забардаст олим мавлона Муҳаммад Абдуллоҳ Канкувҳийдан ҳам илм олишга мушарраф бўлди. Умматнинг Ҳакими номи билан машҳур бўлган тоғаларидан тажвид илмларидан ва “Талҳийсат ал- ашр” 10 қироат илмлари хулосасиданва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” дан баъзи бир жузларини тинглади. Ва Мавлона Саъид Аҳмаддан ҳам “Талҳийсат ал- ашр” китобидан дарс олди. Кейин Ҳакиймул умма номи билан машҳур бўлган тоғалари улуғ китоб “Баёнул Қуръон” китобини урду тилида ёзишга киришди. Ва жияни Зафар Аҳмад Усмонийни Камбурдаги “Жомиъул улум” мадрасасига юбориб уни киргизиб қўйди. “Жомиъул улум” мадрасасига Камбурдалик вақтида ўзи унга асос солганди. Жиянининг дарслари ва таълимини икки иршод берган шогирдлари қўлига топширди. У 2 шогирди Мавлоно Исҳоқ Бардаваний ва Мавлоно Муҳаммад Рашид Канбуврийлар эди. Зафар Аҳмад Усмоний улардан дарсликка киритилган ҳадислардан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ”  ва шу билан биргаликда у китобларга куч берадиган уларни қўллаб қувватлайдиган мусталаҳул ҳадийс ва ҳадис илмларини ўргатадиган китобларни ўрганди ва ундан ташқари у иккисидан қўшимча...

ИМОМ БУХОРИЙГА МУНОСИБ ВОРИС БЎЛАЙЛИК!

Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 29 ноябрь куни ҳадис фанидан “Имом Бухорийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида 2-курс талабалари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Талабаларнинг билим савиясини ошириш ва мутахассислик фанларига бўлган иштиёқни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси кўрсатмасига биноан институтда алоҳида фан ойлиги ташкил этилган. Жорий йилнинг  “Ноябрь ойи –  Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанлари ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақа талабалар ўртасида ҳадис фанига бўлган қизиқишни янада мустаҳкамлади. Мусобақа муҳаддислар ва уларнинг асарларига, мусталаҳул ҳадис атамаларига оид саволлар, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарида келган илмга оид ҳадисларни ёддан айтиш каби шартлардан ташкил топган. Мусобақага Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Ж.Нуриддинов ташриф буюришди. Иштирокчилар томонидан берилган жавобларни Ж.Нуриддинов (ҳайъат раиси), У.Ғафуров, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари М.Жангиров, Ф.Маманосиров ва А.Ғиёсовлар баҳолаб боришди. Мусобақа Қуръони карим тиловат билан бошланди. Институт ректори У.Ғафуров кириш сўзини айтиб, мусобақа иштирокчиларига мувоффақият тилади. Тўртта шарт бўйича пухта тайёрланган 2-курс талабалари ҳадис ва мусталаҳал ҳадис фани бўйича эгаллаган бор билим ва маҳоратларини намойиш қилишди. Мусобақа жараёнида томошабинларга ҳадис фанига оид қисқа саволлар берилди. Жавоб беришда фаол бўлганлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақа якунига кўра, 170 балл билан 2-Г гуруҳи биринчи ўринни, 167 балл билан 2-А гуруҳи иккинчи ўринни, 166 балл билан  2-Б гуруҳи учинчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Ноябрь ойи – Абул Муин Насафий ойлиги” деб эълон қилингани муносабати билан талабалар ўртасида реферат ёзиш танлови эълон қилинган эди. Ушбу танлов якунларини ҳам тадбир охирида эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни сиртқи йўналиш 1-г гуруҳ талабаси Уринбаев Равшан, 2-ўринни 3-Б гуруҳ талабаси Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф, 3-ўринни 1-З гуруҳи Нигматова Моҳира ва 2 В гуруҳ талабаси Ниёзалиева Мунаввар эгаллашди. Ноябрь ойи давомида талабалар ўртасида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларига доир савол-жавоблар танлови эълон қилинган эди. Мусобақа якунида ушбу танлов ғолиблари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 1-ўринни Ниёзалиева Мунаввар, 2-ўринни Парпиева Маҳлиё, 3-ўринни Нодиров Ҳумоюн ва Атаджанова Ёқутхонлар эгаллашди. Мусобақа сўнгида ғолибларга институт раҳбарияти томонидан тақдим қилинган қимматбаҳо совғалар ва китоблар мажмуаси топширилди.        ТИИ “Диний фанлар” кафедраси мудири Соатмурод  Примов 711

Ватаним – жон ва таним

Ватан ҳақида сўз кетар экан, бу борада кўп ва хўп гапириш мумкин. Ватан тушунчаси баъзилар ўйлагандек, шунчаки оддий тушунча эмас. Яқин бил, кимни кўпроқ айласанг ёд, Бўлур  дўстунг  сани,  эй  одамизод. Билур  ҳар  одам  ўғли  бўлса  уйғоғ, Ватаннинг аслидур бизларға туфроғ. Ватандошимиз машҳур мутасаввиф олим Сўфи Аллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги байтда бизга қуйидагиларни насиҳат қилмоқдалар. У зот сўзида ўзини ҳазрати инсонга мансуб эканлигини даъво қилувчи ҳар бир ғафлат уйқусидан уйғоқ, сергак одам Ватан деганда яшаб турган тупроқини тушунмоғи кераклиги уқтирмоқдалар. Бошқача қилиб айтганда инсоннинг асли тупроқдан яралган. Ким шу тупроқни қадрлар, Ватаним, деб ҳурматини жойига қўяр экан, билсинки, у инсон аввало бу билан ўзини, аслини ҳурмат қилаётир. Ўзини, аслини ҳурмат қилмайдиганлар эса ўзгаларни ҳеч қачон ҳурмат қилмайди! Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган асримизда бузғунчи ғояларни тарқатиб тинч юртларни вайрон қилаётганларнинг борлиги ҳам айни ҳақиқат. Нима эмишки, ислом динида Ватан тушунчаси йўқ, унга ҳеч қандан таъриф берилмаган. Инсон эга бўлган нарсалар ичида энг қимматбаҳоларидан бири туғилиб ўсган Ватанидир. Бирор инсон йўқки, Ватанини улуғламаса. Қандай улуғламасин?! Чунки, Ватан_ унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик  даврларини сурган, хотиралари муҳрланган, ота – боболарининг юрти, фарзанд – у набиралари улғайган заминдир! Ёлғиз инсон эмас, ҳаттоки ҳайвонлар ҳам ўз Ватани – инини бошқа ҳеч бир нарсага алишмас. Унга рози ҳам бўлмайди. Унинг йўлида ҳар қандай қиммат ва нафис нарсаларини қурбон қилади. Қушлар инида бахтиёр яшайди. Бирор нарсани ҳас – чўпдан бўлган инига алишмайди. Балиқлар денгиз ва океанлар оша минглаб чақиримларни сузиб ўтадилар. Яна барибир ўз Ватанларига қайтадилар. Митти чумолини кўринг, ризқ талабида қанча жойларга боради, тепаликларга қийналиб чиқади. Бу ҳам ўз инига – Ватанига қайтади. Баъзи ҳайвонлар асл Ватанидан бошқа жойга кўчирилса нобут бўлиб қолади. Кўряпсизми, ҳамма ҳазрати инсондан тортиб то майда ҳашоратларгача ўз Ватанини севадилар. Демак, бу мавжудотлардаги Аллоҳнинг одати, қалбига солган туйғу! Уни инсонни фитратига Аллоҳ солиб қўйган. Бўлмаса ҳарорати олтмишга етадиган иссиқ жойларда ёки ҳарорат нолдан паст бўлган шимолий қутбларда ёҳуд ўрмонларда, ҳар кун ҳаёт учун хавфли ерларда яшашга уларни нима мажбур қилади?! Уларни бунга ундаган нарса фақатгина Ватанларига бўлган муҳаббатдир. Шундай экан, Исломда инсонни фитратида жойлашган, ери устида покиза неъматларини еб ҳаёт кечирадиган, осмони остида тинч осуда Роббисига ибодат қиладиган Ватанининг қандай ҳақлари бор? Инсоннинг Ватани олдида бир неча ҳақ ва вазифалари бор. Уларнинг энг муҳимлари учта: Биринчи ҳаққи: мана шу Ватаннга чин муҳаббат қўйишдир. Иккинчи ҳаққи: уни ерини обод этиш. “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”.  (Ҳуд сураси 61 – оят). Учинчи ҳаққи: унда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик. “Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг”. (Аъроф сураси 56 – оят). Ҳамаср олимлардан шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ Ватан ҳақида оз ва соз, зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўядиган, жуда гўзал  таъриф айтган: «Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганда хотиржам, йироқ кетганда талпинадиган, ҳужум қилинганда асрайдиган, камситилганда ғазабланадиган қилиб қўядиган туйғудир». Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларини бироз шарҳлайлик. Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч ким яшамайдиган...
1 698 699 700 701 702 723