islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 1, 2017

Day

Оламларга раҳмат пайғамбар

Маълумки, Рабийъул-аввал ойи бутун мусулмон оламида ўзгача шукуҳ билан қарши олинадиган ойлардан биридир. Мазкур ой муқаддас динимиз миллий қадриятига айланиб улгурган халқимиз томонидан ҳам соғиниб кутиладиган ойлардан биридир, десак хато қилмаган бўламиз.  Халқимиз томонидан бу ойга нисбатан “мавлид ойи” деб ном қўйиб олингани ҳам сўзиимизга далил бўлади. Ота-боболаримиз  қадимдан бу ойда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишлаб Қуръон хатмлари, саловотлар, нашидалар ўқиганлар.  Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўз уматларига қилган меҳрибонликлари, кўрсатган мўжизалари ва саҳобаи киромлар, солиҳ авлиёлар ҳаётларида содир бўлган Ул Зот (с.а.в.)га муҳаббат уйғотувчи қисса ва ривоятлар ўқиб эшиттирилган. Мана шу анъанага биноан Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг таваллуд кунлари муносабати билан “Оламларга раҳмат пайғамбар” номли тадбир ўтказилди. Тадбир муносабати билан кафедра ҳудудлари тозаланди, чор атрофга турли безаклар, шарлар билан безак берилди. Тадбирни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов табрик сўзи ила очиб берди. Кейин Қуръон қироати ила тадбирга кириш қилинди. Сўнгра ўқув ишлари бўйича проректор Ибодуллоҳ домла Аҳроровга табрик учун сўз берилди. Домла байрам билан барчани қутлаб, тадбирни ташкиллаштирган “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси жамоасига институт номидан миннатдорчилик билдириб ўтдилар. Навбат тадбирнинг бадиий қисмига етиб келиб, унда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси талабалари томонидан тайёрланган турли хил шеърлар, саловотлар, нашидалар ва саҳна кўриниши намойиш этилди. Тадбир жуда ҳам гўзал ва кўтаринки тарзда давом этар эди. Сўнгра талабалар томонидан етказилган Қуръон хатмлари ва саловотлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га бағишланди. Тадбир сўнгида “Таҳфизул-Қуръон”  кафедраси мудири Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонидан барча тадбир қатнашчиларига совғалар улашилди. Кейин тадбирнинг барча қатнашчилари ифторлик дастурхонига таклиф қилинди. Ифторликдан сўнг барча қатнашчилар мамнун ҳолда тарқалдилар.     Элёржон Ахматқулов Таҳфизул-Қуръон кафедраси кабинет мудири 523

Абул Муин Насафий – мотуридия мазҳабининг етук намоёндаси

Абул Муин Насафий номи билан машҳур бўлган бобомизнинг тўлиқ исми шарифлари Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳуммад ибн Макҳул Насафий бўлиб, ҳижрий 438 йилда туғилган. Манбаларда бу зотнинг айнан Насафда туғилганлари аниқ учрамаса-да, уламолар бу зотнинг ушбу шаҳарда туғилганлари мўътабар ҳисобланишини айтганлар. Абул Муин куняси билан машҳур бўлган. Бу зотнинг боболари Муҳаммад ибн Макҳул ҳам Абул Муин куняси билан аталган, шунинг учун тарихчи уламолар баъзи манбаларда бу зотнинг айрим асарларини боболарига нисбат бериш ҳам учрайди, деганлар.   Абул Муин Насафий яшаган асрюртимизда ҳам, бошқа ўлкаларда ҳам турли илм соҳалари бўйича жуда кўплаб мўътабар ва машҳур уламолар етишиб чиққан асрдир. Масалан мотуридия мазҳабининг машҳур уламоларидан Умар Насафий (ҳижрий 538 йилда вафот этган), Убулюср Паздавий (ҳижрий 493 йилда вафот этган), Нуриддин Собуний Бухорий (ҳижрий 580 йилда вафот этган) каби уламолар мазкур асрда яшаб ўтганлар. Бухорий, Самарқандий ва Насафий нисбалари билан танилган уламоларнинг кўп экани мазкур уламолар атрофида илм даражалари ушбу уламолар сингари ёки уларнинг даражаларига яқин бўлган уламолар жуда кўп бўлганига далолат қилади. Ҳатто тарихчи олимлар Насафий нисбали уламолар жуда кўп бўлганидан исми ё куняси айтилмасдан мутлақ зикр қилинса, Умар Насафийни тушуниш лозим деган истилоҳни ишлатишга мажбур бўлганлар.  Абул Муин Насафий мотуридия мазҳабининг тараққий этишига энг кўп ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. Бунга уламоларнинг у зотни мадҳ этиб: “Абул Муин Насафийнинг мотуридия мазҳабидаги мартабаси худди ашъария мазҳабидаги Боқиллонийнинг мартабасидек юқоридир”, деганлари яққол мисолдир. Унвонлари: Абул Муин Насафийга у зотни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан мартабаларини намоён қилувчи кўплаб номлар берилган: Фақиҳул ҳанафий, сайфул ҳақ (Ҳанафий фақиҳи, ҳақнинг қиличи); Қомеул мулҳидийн (даҳрийларнинг шубҳаларини бостирувчи); Издуд дин (Ислом ҳимоячиси); Жомеул усул (Аслларни жамловчи); Роису аҳис сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи). Албатта, Абул Муин Насафийдан бошқа уламолар ҳам ушбу унвонлар билан сифатланган. Устозлари: Уламолар Абул Муин Насафий таълим олган устозларининг исми шарифлари ҳақида аниқ маълумот келмаганини айтадилар. Айрим уламолар эса у зот машҳур аҳли илмлар сулоласидан бўлганларига кўра асосий илмларини оталари Муҳаммад ибн Муҳаммаддан олганлар, деганлар. Шогирдлари: Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ жуда кўплаб машҳур шогирдлар чиқарганлар. Уларнинг айримлари билан танишсак, бу зотнинг қўлларида нақадар мўътабар уламолар тарбия топганларига гувоҳ бўламиз: Умар Насафий. Ҳижрий 461 йилда Насаф шаҳрида таваллуд топган. “Ақоидун Насафий”нинг соҳиби. Бу зот тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, тарих, наҳв каби кўплаб илмлар бўйича етук олим бўлиб етишган. “Имомус сақолайн” (инсонлар ва жинлар имоми) номи билан машҳур бўлган; Алоуддин Самарқандий.  Ҳижрий 450 йилда туғилган. “Туҳфатул фуқаҳо” асари билан танилган бу зот Абул Юср Паздавийнинг ҳам шогирди ҳисобланадилар. Аҳмад ибн Муҳаммад Абул Юср Насафий Паздавий.  Абулюср Паздавий ҳижрий 481 йилда туғилган. Самарқандда қози бўлган. Мартабаси юқори бўлганидан Қози Содр номи билан аталган. Булардан бошқа яна кўплаб машҳур уламолар Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ҳисобланадилар. Асарлари: Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб қимматли асарлар таълиф этганлар. Уларнинг айримлари қуйидагилардир: – “Табсиротул адиллату фи усулид дин” (“Усулуд дин”даги далилларни тушунтириш). Ушбу асар Абул Муин Насафийнинг энг салмоқли асари ҳисобланади. Зеро бу асар муаллифнинг ақида илмига оид асарлари орасида энг аҳамиятлиси, энг  ҳажми каттаси ва уламолар ўртасида энг машҳури ҳисобланади. Кўплаб уламоларнинг Абул Муин Насафийни “Табсиратул адилла соҳиби” деб атаганлари бунинг...

Иълоус Сунан китоби ҳақида сўз

Умматнинг хакими мавлона Шайҳ Ашроф Али Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ ўзоқ вақтлардан бири баъзи инсонлар Имом Абу Ҳанифа розиаллоҳу анҳу ҳақида тилларини чўзиб юрадиганларни кўриб юрардилар. Улар айтардилар: Абу Ҳанифанинг мазҳаби ҳадис билан қўллаб қўвватланмаган. Чунки у фикр ва қиёсни саҳиҳ ҳадисдан устун қўяди, деб хужжати ҳам далили ҳам йўқ бошқа даъволарни келтириб, Имом Таҳанавийнинг ғашига тегарди. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг далиллари қадимий китобларнинг кўпида кенг ёритилган бўлса ҳам, лекин турли хил китобларда ва ҳар хил рисолаларда сочилиб ётган эди. Имом Таҳанавий ўша далилларни битта китобга жамлашни хоҳлади. Шу сабабдан “Иҳйаус- сунан” номли китобни ёзишликка киришди. Ўша китобга Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг фиқҳий бобларнинг жамийсида саҳиҳ ҳадислардан бўлган далилларини жамлади. Лекин бу китоб қоралама холатида чоп бўлишидан олдин муаллифдан йўқолди. Аллоҳ таоло хоҳлагани бўлади, у хоҳламаган нарса хеч қачон бўлмас. Сўнг бир муддатдан кейин Шайҳ ўзи мақсад қилган китобни ёзишга олдинги услубини ўзгартирган холатда киришди.  У китобини исмини “Жомиъул – асар” ва унда Имом Абу Ҳанифа мазҳаби олган ҳадисларни жамлади. Ва унда иснодининг ҳолатига ва ундан далил олиш важҳига қисқача изоҳ берган: бу ҳадисдан ўша масала олинаяпди. Бу ҳадиснинг даражаси бунақа ва ҳакоза. Кейин унга “Тобеул – асар”деб изоҳ берди. Унда яна ҳадисларни тавжиҳи зоҳирида бир- бирига зид келган ҳадисларни йўналтиришни ҳам зикр қилди. Яъни: ҳадислар бир –бирига қарши бўлиши мумкин. Ўшаларни тўғри йўналтириш керак. Иккала китоб ҳам қосимий матбаъасида кичик бир жузда Дейбандда 1315 ҳижрий йилда тош босмада чоп қилинган. Лекин икки китоби ҳам мухтасар бўлиб, намоз бобларидан ҳам ўтмаган эди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ олдин ёзган китобга ўхшатиб ёзишни хоҳларди. У киши мақсадлари ҳадисларнинг санади, матни, ривояти ва дирояси ва ҳамма – ҳамма тарафини ўрганишни хоҳлаган. Кейин мана шу буюк мақсадини амалга ошириш учун Мавлона Шайҳ Аҳмад Ҳасан Санбаҳлий раҳимаҳуллоҳга муҳим бир вазифани юклаб, уни унга тайёрлади. Ва Шайҳ Таҳанавий унга бу китобни ёзишлик хизматини топширди. Матнда ҳадисларни, осарларни, уни санадаларибилан қисқача баён қилиш, таълиқларини матн санад жиҳати билан мукаммал ва батафсил шарҳ қилишни айтди. Ўша матнни яна “Иҳёус -сунан”деб, номланди. Кейин унга қўшимча изоҳ берилди уни “Тавзийҳул – хасан”номланди. Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Мавлона Санбаҳлий ёзган ҳар бир нарсага ҳарфма – ҳарф қараб борарди. Унинг ўринларини хожат тушган вақтида ўзгартириб борарди. Хатто бу ишнинг натижаси китобул – хажга етиб келди. Мавлона Санбаҳлий ёзган нарсасига 3 чи марта қарамоқчи бўлди. Олдин ёзган бобларнинг кўпини ўзгартирди. Таҳанавийдан сўрамасдан туриб, бунақа қилиб ёзинг деб, ишорат берган жойларни ўзгартириб ташлади. хатто устози кўрсатма берган жойдан озгина жойи қолди. Яъни: кўп жойини ўзи билганча ўзгартириб ташлади. китоб ўзининг иски юналишидан ўзгариб кетди. Шайҳ Таҳанавий бундан беҳабар эди. Хатто биринчи мужаллади чоп этилган вақтида у ўзгартирган китоб бошқача бўлиб, Шайҳнинг истагидаги китоб эмасди. У ўзгартирган китобда енгил олишлар бор эди. Шайҳ Таҳанавий жияни Шайҳ Зафар Аҳмад Усмонийга аввалги мужалладга кирмаган нарсаларга қўшимча қилишни топширди. Ва яна Санбаҳлий юмшоқ, эътиборсиз қараган ва бўш олган жойларга танбеҳ беришни ҳам хоҳлади. Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ “Ал – истидрокул- хасан ала Иҳйоус -сунан” номли алоҳида бир китобни ёзди. Мана шундан сўнг Имом Таҳанавий раҳимаҳуллоҳ Санбаҳлийнинг ёзган қолган китобини чоп этмасликни қарор қилди.Кўнгилдагидайёзмадида. Балки Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ жиянига янги бир китоб ёзишга буюрди....

Эълоус сунан муаллифи Шайх Зафар Аҳмад Усмоний раҳимаҳуллоҳ таолонинг таржимаи ҳоллари

Эълоус сунан муаллифи Мавлона Шайх Зафар Аҳмад Усмоний бу китобни тоғалари Умматнинг ҳакими Имом Шайх Ашроф Али Таҳанавий (р.а) кўрсатмаларига биноан ёзганлар. Шайх Аллома Муҳаққиқ  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳ«Инҳоус сакан ила ман йутолиу Эълоус сунан» (Эълоус сунанни мутолаа қиладиган одамга хотиржамликни мукаммал қилиб бериш.)нинг биринчи жилдида Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний ҳақларида келтирган сўз билан кифояланамиз. Ушбу китобнинг биринчи жилдини Шайҳ Зафар Аҳмад Усмоний “Қоваиду фи улумил ҳадийс”(ҳадис илми усулларидан мухим қоидалар) номи билан хаётлик вақтларида нашр қилдирганди. Биз аввал Шайх  Абдул- Фаттоҳ Абу Ғуддоҳнинг Шайҳ Аҳмад Усмоний ҳақида айтган таржимаи холини келтирамиз. Кейин озгина сатрларни ўғиллари тамонидан айтилган сўзлар билан зиёда қиламиз: “Аллома Муҳаққиқ баҳс қилувчи, изланувчи, тадқиқот олиб борувчи, ишончли, муфассир, муҳаддис, фақиҳ, усулчи олим, моҳир, зукко тарихчи, тақводор зоҳид суфий, билимдон Зафар Аҳмад ибн Латийф Усмоний Таханавий у зот 1310 йили Робиъул аввалнинг 13 куни ота ва бобаларининг диёри Дийвандаги илм даргоҳлари яқинида дунёга келди. У илмий даргоҳ Ҳиндистон шаҳрининг илмий марказларидан бири эди. Оналари бу зот 3 ёшга тўлганда вафот этганлар. Мамолари у зоти шарифни имконлари борича ўзларида нима илмлари бўлса, ундан аямай ўз вазифаларини жуда яхши адо этиб тарбия қилган. Бувилари хожи солиҳа аёл бўлган. Солиҳлик ва тақводорликни бувиларидан ўрганган. Шу сабабдан бўлса керак, ундаги илмга бўлган рағбат, ундаги ўчмас иштиёқ ўзининг замонасидаги илм истагидаги кишиларни мудрашдан уйғотди. Бу киши ҳақида чиройли ибратли маълумотларни илм йўлида йурган кишиларга намуна тарзида келтириб ўтамиз. Шу сабабдан балким бизларда ҳам илмга бўлган муносабатимиз, балким у зоти зарифдан бизга ҳам кўчса. У киши 5 ёшга кирганда Дийвандаги катта хофизлар хузурида Қуръони Карим қироатини ўрганишга киришди. “Дорул Улум” мударриси хофиз номдор Ғулом Расул ва бувиларининг  укалари мавлоно Назир Аҳмадга ўхшаган кишилардан таълим олди. У киши 7 ёшга тўлганда Урду ва Форс тиллари китобларини ўқишга, ҳисоб ва алгебра китобини ёзишга киришди. Бу илмларни Шайҳ Жалил Мавлона Муҳаммад Ёсиндан ўрганди. Муҳаммад Ёсин ҳозирда Покистонлик уломаларнинг каттаси Аллома Шайх Муҳаммад Шафеъ Дейбандийнинг отасидир. Ва яна исломий илмлар даргоҳи асосчиси Карачидаги улуғ муфтидан дарс олди. Кейин Дейбандан Таҳанабаҳундаги Мавлоно Муҳаммад Ашроф Али Таҳонавий тоғалари мажлисига кетди. У  одоб, наҳув, сарф ва арабий китоблар мутоаласини ўрганишга киришди. У ўша жойда забардаст олим мавлона Муҳаммад Абдуллоҳ Канкувҳийдан ҳам илм олишга мушарраф бўлди. Умматнинг Ҳакими номи билан машҳур бўлган тоғаларидан тажвид илмларидан ва “Талҳийсат ал- ашр” 10 қироат илмлари хулосасиданва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” дан баъзи бир жузларини тинглади. Ва Мавлона Саъид Аҳмаддан ҳам “Талҳийсат ал- ашр” китобидан дарс олди. Кейин Ҳакиймул умма номи билан машҳур бўлган тоғалари улуғ китоб “Баёнул Қуръон” китобини урду тилида ёзишга киришди. Ва жияни Зафар Аҳмад Усмонийни Камбурдаги “Жомиъул улум” мадрасасига юбориб уни киргизиб қўйди. “Жомиъул улум” мадрасасига Камбурдалик вақтида ўзи унга асос солганди. Жиянининг дарслари ва таълимини икки иршод берган шогирдлари қўлига топширди. У 2 шогирди Мавлоно Исҳоқ Бардаваний ва Мавлоно Муҳаммад Рашид Канбуврийлар эди. Зафар Аҳмад Усмоний улардан дарсликка киритилган ҳадислардан: “Саҳиҳи Бухорий”, “Саҳиҳи Муслим”, “Сунани Абу Довуд”, “Сунани Нисоий”, “Сунани Термизий”, “Сунани ибни Можжа”, “Мишкотул Масобийҳ”  ва шу билан биргаликда у китобларга куч берадиган уларни қўллаб қувватлайдиган мусталаҳул ҳадийс ва ҳадис илмларини ўргатадиган китобларни ўрганди ва ундан ташқари у иккисидан қўшимча...