islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Фидойи ходима

Тошкент ислом институтида самарали меҳнат қилиб келаётган ўқитувчи ва ходималарни моддий-маънавий қўллаб қувватлаш анъанаси мавжуд. Дилфуза Рўзиева Тошкент ислом институти Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлимида узоқ йиллардан буён фидойи меҳнат қилиб келаётган ходима ҳисобланади. Д.Рўзиеванинг меҳнатини қадрлаш ва эътироф этиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходималари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Д.Рўзиеванинг хўжалик ишларидаги фидойилиги ва қатъий меҳнат интизомига эга намунали ходима сифатида қадрланишини таъкидлади. 50 ёшни қаршилаётган ходимага касбий ва оилавий ютуқ ҳамда барака тилаб, Тошкент ислом институти жамоаси номидан табрикнома ҳамда эсдалик совға топширди. Тавба сураси 108-оятда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”. Имом Муслим Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик иймоннинг ярмидир”, дейдилар. Таълимни ташкил этиш мураккаб жараён бўлиб, бунда иштирок этувчиларнинг меҳнатлари улкандир. Ўқитувчи ва талабаларнинг покиза ва тоза аудиторияларда таълим олишларида, албатта, институтнинг саранжом саришта бўлишига масъул ходималарнинг ўрни беқиёс. Аллоҳ таоло аҳли илм ва талабаларнинг илм таҳсилидан ҳосил бўладиган савобларга ана ўша ходималарни ҳам ниятига кўра шерик қилади ва Ўзи мукофотлайди. “Аслида ҳар қандай табрик замирида инсоннинг фазилати, меҳнати, ўз касби-ю, атрофдагиларга бўлган меҳри, малака­маҳоратига чуқур эҳтиром ётади. Одамлар учун зарурлигингни англаб яшаш, амалга оширган эзгу ишларинг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиш, ҳар қандай инсоннинг эл­юрт, жамият олдидаги бурчини бажаришида ўз самарасини бериши муқаррар. Шундай шодиёна дамларда инсон умрининг тарихга айланган зарварақларига назар ташлар экан, унинг ҳаёт йўли ва мазмуни ёрқин намоён бўлади. Бу борада Сиз азиз инсоннинг босиб ўтган йўлингиз ҳар биримиз учун ибратдир. Зеро, одамлар орасида ҳақиқий одам шу бўладики, ундан бошқа одамлар манфаат кўрадилар. Одамийлик туфайли одам шуҳрат топади, танилади ва билинади. Қилган эзгу ишларингиз-у, меҳнатларингиз роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш Сиз азиз инсонга насиб этсин”, дейилади табрик матнида. Тадбир сўнгида, Д.Рўзиеванинг ҳамда Олий маъҳадда фаолият юритаётган фидойи ходималар ҳаққига дуои хайрлар қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 484

Бухорои шарифга ташриф

Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов Бухоро вилоятидаги “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юртига педагогик амалиёт ўтаётган олийгоҳ талабалари билан учрашиш мақсадида ташриф буюрди...- ТИИ Матбуот хизмати

Давлат ва дин муносабатларига бағишланган анжуман ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “Давлат ва дин муносабатлари: тарихий воқелик ҳамда бугунги кун” мавзусида анжуман ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари иштирок этган онлайн/оффлайн анжуманга маърузачи сифатида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Даврон Мақсудов таклиф этилди.

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “8 декабрь – Конституция куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

Тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Халқаро ҳамкорлик ва протокол” бошқармаси менежери, сиёсатшунос-эскперт Шерзод Зиёев “Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳририда ижтимоий давлат консепсияси: назарий ва амалий аҳамияти” мавзусида маруза қилди...- ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Мурод

Sayfudinov Raxmatula Xabibulayevichning islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiyasi himoyasi to‘g‘risida

Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta oʻqituvchisi Sayfudinov Raxmatula Xabibulayevichning “Sahihul Buxoriy”da ijtimoiy-axloqiy hadislarning yoritilishi” mavzusidagi 24.00.02 – Qur’onshunoslik. Hadisshunoslik ixtisosligidan islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun taqdim etilgan dissertatsiyasi himoyasi 2023-yil 12-dekabr kuni soat 10:00 dagi majlisida bo‘lib o‘tadi. 
1 15 16 17 18 19 124