Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Тинчлик йўли: Мулоқот биргаликда уйғун яшашиннг асоси сифатида” XX Халқаро мусулмонлар форумида иштирок этди. Халқаро форумда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, жамоат ва дин арбоблари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари қатнашди...
13 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди...- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими Абдуносир БОБАМИРЗАЕВ
Тошкент ислом институтига Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти делегацияси ташриф буюрди. ТИИ ва Кудус давлат ислом институти ўртасида 2024 йил январда англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унда таълим муассасалари ўртасида талабалар алмашинуви, тадқиқот ва таълим қўшма дастурларини амалга ошириш, илмий конференциялар ўтказиш, профессор-ўқитувчилар учун стажировка ташкил қилиш сингари вазифалар белгиланган эди. Келишувдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Замонавий ҳадисшунослик ва Қуръоншунослик фанларини ўқитиш Ўзбекистон ва Индонезия тажрибаси мисолида” мавзусида илмий давра суҳбати ўтказилди.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Олий аттестация комиссияси томонидан Етакчи ташкилотлар рўйхатига киритилди. Етакчи ташкилот сифатидаги институтимизда биринчи бўлиб Абдураҳмонов Ихтиёр Бахтиёровичнинг “Алоуддин Самарқандий “Шарҳ ат-Таъвилот” асарининг тафсир илмидаги аҳамияти” мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати