Toshkent islom instituti “Hadis va islom tarixi fanlari” kafedrasi katta oʻqituvchisi Axmedov Sayqal Abdurahmonovichning “Abu Barakot Nasafiyning Movarounnahr hanafiy fiqhi rivojiga qo‘shgan hissasi (al-Vofiy asari asosida)” mavzusidagi 24.00.03 – Fiqh, kalom ilmi. Ilohiyot ixtisosligidan tarix fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) ilmiy darajasini olish uchun taqdim etilgan dissertatsiyasi himoyasi 2024 yil 6 avgust kuni soat 15:30 dagi majlisida bo‘lib o‘tadi.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили учун қабул жараёнларини юқори савияда ташкил этиш ва қабул имтиҳонларини шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида Қабул комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Қабул комиссияси масъул котиби Маъмуржон Эркаев, Кундузги таълим тизими декани Нодирбек Тўрабоев ҳамда ҳайъат аъзолари иштирок этган мажлисни Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев олиб борди...- ТИИ Матбуот хизмати
Ислом уламолари ўзларига берилган илмларни фақатгина маълумотлар манбаи деб эмас, балки Аллоҳ таоло тарафидан уларга берилган фазл ва омонат деб қараб келадилар. Шу сабабли ҳам бу омонатни эгаларига топшириш учун талабаларнинг фақатгина илмий салоҳиятига чекланиб қолмасдан, маънавий камолоти ва хулқий гўзалликларига ҳам катта эътибор қаратишган. Негаки, уларнинг номларидан етказилаётган илмлар аввало ўзларига, сўнгра улар илм олган устозларга, саҳобаи киромларга ва бора-бора охири Расулуллоҳ алайҳиссаломга нисбати берилади...- ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов
Тошкент ислом институти талабалари билан профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокида “Спорт – бу соғлиқ ва бахтли ҳаёт манбаи” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди...- ТИИ Матбуот хизмати