islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Абул Муин Насафий – мотуридия мазҳабининг етук намоёндаси

Абул Муин Насафий номи билан машҳур бўлган бобомизнинг тўлиқ исми шарифлари Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳуммад ибн Макҳул Насафий бўлиб, ҳижрий 438 йилда туғилган. Манбаларда бу зотнинг айнан Насафда туғилганлари аниқ учрамаса-да, уламолар бу зотнинг ушбу шаҳарда туғилганлари мўътабар ҳисобланишини айтганлар. Абул Муин куняси билан машҳур бўлган. Бу зотнинг боболари Муҳаммад ибн Макҳул ҳам Абул Муин куняси билан аталган, шунинг учун тарихчи уламолар баъзи манбаларда бу зотнинг айрим асарларини боболарига нисбат бериш ҳам учрайди, деганлар.   Абул Муин Насафий яшаган асрюртимизда ҳам, бошқа ўлкаларда ҳам турли илм соҳалари бўйича жуда кўплаб мўътабар ва машҳур уламолар етишиб чиққан асрдир. Масалан мотуридия мазҳабининг машҳур уламоларидан Умар Насафий (ҳижрий 538 йилда вафот этган), Убулюср Паздавий (ҳижрий 493 йилда вафот этган), Нуриддин Собуний Бухорий (ҳижрий 580 йилда вафот этган) каби уламолар мазкур асрда яшаб ўтганлар. Бухорий, Самарқандий ва Насафий нисбалари билан танилган уламоларнинг кўп экани мазкур уламолар атрофида илм даражалари ушбу уламолар сингари ёки уларнинг даражаларига яқин бўлган уламолар жуда кўп бўлганига далолат қилади. Ҳатто тарихчи олимлар Насафий нисбали уламолар жуда кўп бўлганидан исми ё куняси айтилмасдан мутлақ зикр қилинса, Умар Насафийни тушуниш лозим деган истилоҳни ишлатишга мажбур бўлганлар.  Абул Муин Насафий мотуридия мазҳабининг тараққий этишига энг кўп ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. Бунга уламоларнинг у зотни мадҳ этиб: “Абул Муин Насафийнинг мотуридия мазҳабидаги мартабаси худди ашъария мазҳабидаги Боқиллонийнинг мартабасидек юқоридир”, деганлари яққол мисолдир. Унвонлари: Абул Муин Насафийга у зотни яқиндан таниган уламолар ва шогирдлари томонидан мартабаларини намоён қилувчи кўплаб номлар берилган: Фақиҳул ҳанафий, сайфул ҳақ (Ҳанафий фақиҳи, ҳақнинг қиличи); Қомеул мулҳидийн (даҳрийларнинг шубҳаларини бостирувчи); Издуд дин (Ислом ҳимоячиси); Жомеул усул (Аслларни жамловчи); Роису аҳис сунна вал жамоа (Аҳли сунна вал жамоа бошлиғи). Албатта, Абул Муин Насафийдан бошқа уламолар ҳам ушбу унвонлар билан сифатланган. Устозлари: Уламолар Абул Муин Насафий таълим олган устозларининг исми шарифлари ҳақида аниқ маълумот келмаганини айтадилар. Айрим уламолар эса у зот машҳур аҳли илмлар сулоласидан бўлганларига кўра асосий илмларини оталари Муҳаммад ибн Муҳаммаддан олганлар, деганлар. Шогирдлари: Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ жуда кўплаб машҳур шогирдлар чиқарганлар. Уларнинг айримлари билан танишсак, бу зотнинг қўлларида нақадар мўътабар уламолар тарбия топганларига гувоҳ бўламиз: Умар Насафий. Ҳижрий 461 йилда Насаф шаҳрида таваллуд топган. “Ақоидун Насафий”нинг соҳиби. Бу зот тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул, тарих, наҳв каби кўплаб илмлар бўйича етук олим бўлиб етишган. “Имомус сақолайн” (инсонлар ва жинлар имоми) номи билан машҳур бўлган; Алоуддин Самарқандий.  Ҳижрий 450 йилда туғилган. “Туҳфатул фуқаҳо” асари билан танилган бу зот Абул Юср Паздавийнинг ҳам шогирди ҳисобланадилар. Аҳмад ибн Муҳаммад Абул Юср Насафий Паздавий.  Абулюср Паздавий ҳижрий 481 йилда туғилган. Самарқандда қози бўлган. Мартабаси юқори бўлганидан Қози Содр номи билан аталган. Булардан бошқа яна кўплаб машҳур уламолар Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари ҳисобланадилар. Асарлари: Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб қимматли асарлар таълиф этганлар. Уларнинг айримлари қуйидагилардир: – “Табсиротул адиллату фи усулид дин” (“Усулуд дин”даги далилларни тушунтириш). Ушбу асар Абул Муин Насафийнинг энг салмоқли асари ҳисобланади. Зеро бу асар муаллифнинг ақида илмига оид асарлари орасида энг аҳамиятлиси, энг  ҳажми каттаси ва уламолар ўртасида энг машҳури ҳисобланади. Кўплаб уламоларнинг Абул Муин Насафийни “Табсиратул адилла соҳиби” деб атаганлари бунинг...

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида «Бу илмни кейинги келган одамлардан одиллари (тақводорлари) кўтариб юрадилар. Улар илмни ғулуга кетувчиларнинг ўзгартиришидан, ботилга чиқарувчиларнинг динни ўзиники қилиб олишидан ва жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қиладилар», деганлар. (Имом Байҳақий ривояти). Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ҳам мусулмонлар эътиқодига турли хил ёт ғояларни кириб келишини олдини олган ва илмни жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қилган раббоний олимлардан эди. Уламолар томонидан Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳни «Имамул ҳудо», «Мусаҳҳиҳу ақоиди аҳли сунна» деб аталган ва эътироф қилинган. Барча уламолар у зот ҳақида илиқ фикрларни билдиришган. Жумладан, Имом Кафавий раҳимаҳуллоҳ «Аъламул ахёр» китобида Имом Мотуридий ҳақида шундай ёзади: «Мотуридий раҳимаҳуллоҳ мутакаллимларнинг имоми, мусулмонларнинг ақидасини тўғриловчисидир. Аллоҳ у кишига сиротул мустақим, яъни тўғри йўлни насиб қилиш ила нусрат берди ва у киши дин нусрати йўлида юрди. Буюк китобларни тасниф этди ва ботил эътиқод соҳибларига раддия берди»[1]. Шайх Абдуллоҳ Мустафо Муроғий раҳимаҳуллоҳ «Ал-Фатҳул мубин» асарида Имом Мотуридий ҳақида қуйидагиларни ёзади: «Абу Мансур Мотуридий ҳужжат ва далили кучли, хусуматчини мот қиладиган, мусулмонлар эътиқодини ҳимоя қилиб адашган ва мулҳидларнинг шубҳаларига раддия берган олимлардан эди»[2]. Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ «Завожир ан иқтирофил кабоир» китобида Имом Мотуридий ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: «Аҳли Сунна эътиқоди деганда Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллоҳларнинг эътиқодлари назарда тутилади»[3]. «Ар-Ровзатул баҳия» китобининг муаллифи Шайх Ҳасан ибн Абу Азуба раҳимаҳуллоҳ инсон қайси олимга эргашса Аҳли Сунна тоифасига киришини баён қилиб шундай деган: «Шуни билки, Аҳли Сунна вал Жамоа эътиқодининг мажмуаси икки қутбнинг сўзидир. Бу икки қутб: Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Бу икки имомнинг қай бирига эргашсанг, ҳидоятга эришиб бузуқ эътиқод ва тойилишдан саломат қоласан»[4]. Аллома Тошкупризода раҳимаҳуллоҳ ақоид илмининг икки имоми ҳақида «Мифтаҳус саодат» китобида шундай деган: «Аҳли Сунна вал Жамоанинг калом илмидаги раиси икки кишидир: бири ҳанафий мазҳабига мансуб Абу Мансур Мотуридий. Иккинчиси эса шофеъий мазҳабига мансуб Абул Ҳасан Ашъарийдир»[[5]. Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ «Мирқотул мафатиҳ» китобида Имом Мотуридий ҳақида шундай ёзади: «Ҳавойи нафсини ўзига илоҳ қилиб олган кимсани кўрдингми» оятидаги ҳавойи нафсга Китобу суннатга хилоф бўлган эътиқодий фосид ҳавойи нафсларнинг барчаси киради. Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ мункар ёмон ҳавойи нафсни баён қилиб шундай деган: «Мункар ҳавойи нафс бу Аҳли Сунна вал Жамоанинг икки имоми: Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридийнинг эътиқодларига  мухолиф бўлган фосид эътиқодлардир»[6]. Имом Кавсарий раҳимаҳуллоҳ Имом Мотуридий ҳақида «Муқаддиматул Кавсарий» китобида шундай деган: «Ашъарий ва Мотуридий булар ернинг машриқу мағрибида Аҳли Сунна вал Жамоанинг икки имомидир. Улар санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўп китоб таълиф қилишган. Бу икки имом ўртасидаги хилофларнинг аксари лафзийдир. Бу борада кўплаб китоблар ёзилди. Байзовийнинг «Ишаротул маром фи иборотил имом» китоби бу борадаги энг яхши китобдир. Зубайдий «Иҳё»нинг шарҳида Байзовийнинг ўша китобидан нақл қилган»[7]. Абул Ҳасан Надавий раҳимаҳуллоҳ ўзининг «Рижалул фикр вад даъва» китобида бу зот ҳақида шундай деган: «Имом Мотуридий кенг фикрли, заковат ва фаҳм эгаси, турли фанларни ўзлаштирган буюк олим бўлган»[[8]. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг  4- босқич талабаси Нурмуҳаммедова Васила [1] Абул Бақо Ҳусайн Кафавий. Аъламул ахёр мин фуқаҳои мазҳабин Нўъмон мухтор. – Теҳрон: Кутубхона Мажлис шўро, 2011. – Б. 138 [2] Абдуллоҳ Мустафо Муроғий. Ал-фатҳул мубийн фи табақатил усулиййин. – Байрут: Дорул ирфон,...

“Ақида билмаган шайтона элдур”

«Ақийда» сўзи арабча «ақада» феълидан олинган бўлиб, бир нарсани иккинчисига маҳкам боғлаш маъносини англатади. Бу сўзнинг кўплик шакли «ақоид» бўлади. Ислом ақидаси ҳар доим инсонни маълум бир нарсалар билан маҳкам боғлаб турадиган эътиқодлар мажмуидан иборатдир. Киши одатда бирор нарсага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда ақида борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, ақида илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради. Бинобарин, динда ҳар доим ҳам ихлоснинг ўзи кифоя қилмайди. Илмсиз нажот топаман деган кишилар адашади. Илм нажот ва бахт-саодат калитидир. Буюк тобеъин Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Илмсиз амал қилувчи – йўлни билмасдан йўлга чиққан йўловчи кабидир. Илмсиз амал қилган кишининг ислоҳидан кўра фасоди кўпроқ бўлади. Шундай экан ибодатга зарар бермайдиган илмни ва илмга зарар бермайдиган ибодатни талаб қилинглар. Бир қавм ибодат талабида бўлди ва илмни тарк қилди. Натижада улар уммати Муҳаммадга қилич кўтариб чиқди. Агар уларда илм бўлганида, бу ишни қилмаган бўлар эди”. Ақида софлиги ҳар бир мусулмон учун ўта муҳимдир. Чунки ақидасиз амалларнинг заррача фойдаси йўқ. Буюк бобокалонларимиздан бири Сўфи Оллоҳёр раҳматуллоҳи алайҳ ақоид илмининг зарурлигини баён қилиб шундай деганлар: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса елдур. Дарҳақиқат, ақиданинг зарурий масалаларини билмаган киши ҳар қанча ибодат ва риёзат қилса ҳам, қилган ибодатлари унга ҳеч қандай наф бермайди. Шунингдек, ақида нотўғри танланса, бунинг оқибати янада ёмон бўлади. Динда ғулувга кетиш ҳам шулар жумласидандир. Диндаги ғулувнинг энг ёмони – етарли шаръий илми бўлмаган ҳолда Қуръони карим ва ҳадисдан ўзича ҳукм олиш, суннатга ўзича амал қилиш, аҳли суннатда мавжуд тўрт мазҳабдан бирортасини ҳам эътироф этмасликдир. Буларнинг бари кишининг залолатига сабаб бўлади. Ғулувдан сақланиш борасида Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳаддан ташқари чуқур кетувчилар ҳалок бўлдилар”, деб уч марта айтганлар. Шунингдек, у зот умматини огоҳлантириб бундай деганлар: “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Чунки сиздан олдингилар динда ғулувга кетиши сабабли ҳалокатга учради” (Ибн Можа ривояти). Бундан билинадики, мусулмон киши шариатда буюрилмаган турли ибодатларни ўзича кўпайтириб олиб, белгиланган меъёрга риоя қилмасдан ҳаддан ошириб юбормасин. Ғулув диннинг кушандаси экани аниқ манбаларда қайд этилган. Ақидани нотўғри танлашнинг салбий оқибатларидан яна бири динни жуда ҳам енгил олиб, шаръий аҳкомларни бажаришни ортга суришдир. Бунинг ҳар иккиси ҳам нотўғридир. Ҳакимлардан бири бундай деган экан: “Бандалар Аллоҳ таоло буюрган ишларни адо қилишларида шайтоннинг икки ҳамласига учрашлари бордир: биринчиси, банданинг амалда ғулувга кетиши бўлса, иккинчиси, амалда нуқсонга йўл қўйишдир. Шайтон буларнинг қайси бири ғолиб бўлишига асло парво қилмайди”. Банда иблис алайҳил лаънадан устун келиши учун амалини шариат мезонига солиб кўрсин. Агар унда нуқсон бўлмаса ва ҳаддан ҳам ошмаса, зафар уники. Аксинча бўлса, оқибати ҳам, шубҳасиз, аксинча бўлади. Буни билиш учун албатта илм керак. Инсон аввало тўғри йўл қайсилигини билиб олмоғи лозим. Шунинг учун шариатимиз илмга буюрган. Биз ватанимиз тинчлиги, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини ўйласак, кўпроқ ўқишимиз, виждонни поклаб, комилликка интилишимиз зарур. Шунингдек, аҳил ва иноқ бўлишимиз, бир-биримизга манфаат етказишимиз, бир ёқадан бош чиқариб, мустақил юртимизни турли ёт ғоя ва бузғунчи кучлардан кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашимиз даркор. Бугунги кунда келажагимиз...

Имом Абул Муъийн ан-Насафий

Имом Абул Муъийн ан-Насафийнинг тўлиқ исмлари Абул Муъийн Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муътамид ибн Муҳаммад   Макҳул ан-Насафийдир. Бундан бир оз фарқли шакллари ҳам учрайди. Унинг куняси барча манбаларда Абул Муъийн деб зикир қилинади. Аммо ан-Насафийнинг лақабларига келсак, ёзма манбаларда кўрсатилишича,у бир қанча лақаблар билан аталган, жумладан, имом фозил сайф ул-ҳақ, (ҳақиқат қиличи) жомиъ ал-усул, ал-имом аз-зоҳид ,ал-фақиҳ ал-ҳанафий, ал-олим ал-бориъ (юксак билимдон олим) каби лақабларни олган. Абул Муъийн ан-Насафий илму ирфонда етук, зиёли бир оилада улғайган, айниқса, унинг аждодларидан кўплари фиқиҳ илми соҳасида улкан салоҳиятлари билан эл-юрт орасида танилган эдилар. Ҳатто унинг катта бобоси ўз даврининг таниқли вакили Макҳул Абул Фазл ан-Насафийдан (ан-насафийлар сулоласининг сардори) бошлаб, унинг оиладагилар фиқиҳ илмида ҳанафийя мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа таълимотларига таянганлар. Шунингдек у фиқиҳ илмини имом Абу Ҳанифанинг шогирди имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбонийнинг сафдоши Абу Сулаймон ал-Жузжонийдан ривоят қиларди. Унинг ан-Насафий нисбаси билан аталиш хусусида барча тарихнавислар якдиллик билан бир хил ёзганлар. Шу билан бирга  баъзи манбаларда ан-Насафийни бир қанча муддат Самарқанда яшаганлиги, сўнгра узоқ йиллар Бухорода истиқомат қилганлиги ҳақида ҳам хабарлар келтирганлар. Абул Муъийн ан-Насафий таваллуд этган сана ҳақида ёзган тарихнавислрдан бири араб олими Хайриддин аз-Зириклий ўзининг «Ал-аълом» ва Умар Ризо Каҳҳола «Муъжам ал-Муаллифийн» номли асарларида унинг ҳижрий 418 (милодий 1027) йилда Насаф (ҳозирги Қарши) шаҳрида туғилганликлари ҳақида ёзганлар. Унинг вафоти ҳақида аксар манбаларда ҳижрий 508 (милодий 1114) сана зикр қилинади. Бинобарин, аллома Абул Муъийн ан-Насафий узоқ умр    кўриб 87 ёшда вафот этган. Унинг қабри Қарши шаҳри яқинидаги Қовчин қишлоғида жойлашган. Ан-Насафийнинг илм-фаннинг турли соҳаларига оид асарларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Ал-Уъмда фи усул ал-фиқҳ; Баҳр ал-калом фи иълм ал-калом; Табсират ал-адилла фи иълм ал-калом; Ат-Тавҳид ли қоваиъд ат-тавҳид фи иълм ал-калом; Ал-Оълим вал-мутааъллим; Ийзоҳ ал-маҳажатий ли-ковн ал-ақл ҳужжатан; Шарҳ ал-Жомиъ ал-Кабр лиш-Шайбоний фи фуруъ; Маноҳиж ал-аиммати фил фуруъ; Ал-Муътақидод. (Токентдаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик иниститутида бу асарларидан бир нусха сақланади (инв.№ 40008/2). Араб тилида ёзилган ушбу асар 52 варақдан иборат). Абул Муъийн ан-Насафийнинг устозлари ўзларининг ота-боболари ҳисобланади. Ш О Г И Р Д Л А Р И: Нажмиддин Умар ан-Насафий. Алоуддин ас-Самарқандий; Абу Бакр ал-Косоний; Абул Музаффар ат-Талақоний; Аҳмад ал-Паздавий; Абул Ҳасан ал-Балхий; Абул Фатҳ ал-Ҳилмий; Абдурашид ал-Валволижий; Маҳмуд ас-Соғаржий; Али ибн ал-Ҳусайн ас-Сакалкандий манбаа: muslim.uz 485

Ўзини ўлдирган кишига тегишли ҳукмлар

Ҳаёт-Аллоҳ таолонинг ҳадясидир. Шунинг учун У Ўзи хохлаган пайтда бу ҳадядан маҳрум  қилиши ёки агар хохласа бу ҳадя ато этилган инсонга синовлару-машаққатлар юклаши мумкин. Маълумки бу дунё қийинчилик ҳамда синовлар диёридир. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига тоқати етадиган мусибат беради. Банда эса бу мусибатга гўзал сабр қила олиши керак. Аммо афсуски унга берилган ҳаёт неъматини қадрламай ўз жонига қасд қилаётганлар ҳам талайгина. Энг ачинарлиси бундайларнинг сони кундан-кунга ўсиб боряпти. Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг хабар беришича: дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади ва 15-29 ёшли йигит-қизларнинг ўлими сабаблари ичида ўз -ўзини ўлдириш иккинчи ўринда туради.  Бизни бунданда кўпроқ ташвишга солаётган нарса бу мудҳиш ҳодисалар мусулмонлар оммаси ичида ҳам содир бўлаётганидир. Ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. У қандай йўл билан амалга оширилмасин гуноҳи кабиралардан саналади.  Қуйидаги ҳадислар ўзини ўлдириш оғир гуноҳлигига ва унинг иқоби (жазоси) Аллоҳ таоло ҳузурида қаттиқ эканлигига далолат қилади. عَنْ ثَابِتِ بْنِ الضَّحَّاكِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ حَلَفَ بِمِلَّةٍ غَيْرِ الْإِسْلَامِ كَاذِبًا مُتَعَمِّدًا فَهُوَ كَمَا قَالَ وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ عُذِّبَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ Собит ибн Заҳҳок разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким Исломдан бошқа миллат билан ёлғондан атайлаб қасам ичса, у айтганидек бўлади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, ўша нарса билан жаҳаннам оловида азобланади”-дедиларю. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ تَرَدَّى مِنْ جَبَلٍ فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَهُوَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ يَتَرَدَّى فِيهِ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ تَحَسَّى سُمًّا فَقَتَلَ نَفْسَهُ فَسُمُّهُ فِي يَدِهِ يَتَحَسَّاهُ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا وَمَنْ قَتَلَ نَفْسَهُ بِحَدِيدَةٍ فَحَدِيدَتُهُ فِي يَدِهِ يَجَأُ بِهَا فِي بَطْنِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدًا مُخَلَّدًا فِيهَا أَبَدًا Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ким тоғдан ўзини ташлаб ўлса, у жаҳаннам оловидадир. Унда абадул-абад ўзини ташлайди. Ким заҳар ичиб ўзини ўлдирса, заҳари қўлида бўлиб, абадул-абад жаҳаннам оловида уни ичади. Ким ўзини ўткир нарса билан ўлдирса, жаҳаннамда абадул-абад ўша ўткир нарсаси қўлида бўлиб, у билан ўз қорнини тешади”-дедилар. (Саҳиҳи Бухорий) عَنْ جُنْدَبُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ رَجُلٌ بِهِ جُرْحٌ فَجَزِعَ فَأَخَذَ سِكِّينًا فَحَزَّ بِهَا يَدَهُ فَمَا رَقَأَ الدَّمُ حَتَّى مَاتَ قَالَ اللَّهُ تَعَالَى بَادَرَنِي عَبْدِي بِنَفْسِهِ حَرَّمْتُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ Жундуб ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Сизлардан олдинги (Бани Исроил) ичида бир киши бор эди. Унинг жароҳати бўлиб, жароҳат унга азият берди. Сўнгра пичоқни олдида, пичоқ билан қўлини кесди. Қон тўхтамай оқди ва ҳалиги киши вафот этди. Аллоҳ таоло “бандам ўз ўлимига шошилди, мен унга жаннатни ҳаром қилдим”-деб айтди-дедилар”. (Саҳиҳи Бухорий) Бу ҳадис Мусо Шоҳин Лошиннинг “Ал-манҳал ҳадис” асарида шундай шарҳланган: ўзини ўлдириш инсон ўзига нисбатан қилган энг улкан жиноятидир. Худди бошқа бир инсонни ўлдиргани каби жиноят ҳисобланади. Чунки жон Аллоҳнинг мулки. Инсон уни ўзича тасарруф этишга ҳаққи йўқ. Мусибатларга сабр қилмай ўзини ўлдириш Аллоҳга нисбатан исён, Унинг қазойи-қадарига норозилик саналади. Аммо ҳадисда зикр қилинган “жаннатнинг ҳаром бўлиши” муваққат (вақтинчалик) ҳаромликдир. Маълум бир...
1 23 24 25