2018 йилнинг 2 январидан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “Араб тили” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлайди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: – ректор номига ариза; – соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-23-47 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. «Араб тили» фани бўйича ўқув курслар ЎМИ тасарруфидаги қуйидаги таълим муассасаларида ҳам ташкил этилади: Мир Араб олий мадрасаси (Бухоро вилояти, +99894-604 45 97). “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-242 10 82). “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Тошкент шаҳри, +99871-299 24 11). “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти (Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳри, +99875-542 74 25). “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99895- 600 45 97). “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти (Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, +99865-221 77 44). “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти (Андижон вилояти, Андижон шаҳри, +99895-201 68 70). “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (Наманган вилояти, Наманган шаҳри, +99869-226 60 60). “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти (Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, +99895-606 92 55). “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти (Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, +99861-229 03 20). 450
Абул Баракот Насафий ҳижрий VII – VIII (мелодий XIII – XIV) асрларда яшаб ўтган Ислом оламидаги машҳур олимлардан бўлган. У зотнинг тафсир, усулул фиқҳ, фиқҳ ва ақоид фанларига оид кўплаб асарлари бизгача етиб келган. Ушбу асарлардан айримлари илм даргоҳларида ҳозиргача дарслик сифатида ўқитилиб келинмоқда. Яъни, у киши қолдирган илмий мерос ҳалигача аҳамияти ва қадрини йўқотмаган. Имом Насафийнинг насаблари асарларда бир хил кўринишда келган. Манбаларда бу зотнинг насаблари Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий экани баён қилинган. Кунялари Абул Баракот, унвонлари Ҳофизиддин, нисбалари Насафий бўлган. Бу нисба Насаф шаҳрига берилган . Абул Баракот Насафий Ийзаж номли шаҳарда туғилганлар . Туғилган йиллари тўғрисида манбаълардан аниқ маълумот топилмади. Лекин баъзи тадқиқотчилар , Имом Насафий Имом Муҳаммад ибн Абдуссаттор Кардарийнинг шогирди бўлгани сабабли, туғилган йилларини тахминан ҳижрий 610/1213.мелодий – 620/1223.м. – йиллар, деб ҳисоблаганлар. Чунки Имом Кардарий 642/1244.м. – йилда вафот этганлар. Демак, Имом Насафий ушбу устозларига 20 – 30 ёшлар ўртасида шогирд бўлган. Абул Баракот Насафий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 710/1310.м. йил, Робиъул аввал ойининг, жума оқшомида Ийзаж шаҳрида вафот топган ва ўша ерда дафн этилган. Имом Насафий ҳижрий VII/XIII м. аср охири ҳ. VIII/XIV м. асрнинг бошларида яшаганлар ва кўплаб атоқли олимлардан таълим олганлар. Натижада фиқҳ, усул, тафсир, луғат, ақида илмлари, фатво ва таълим беришда моҳир олим бўлиб етишганлар. У зот таълим олган устозларнинг машҳурларини санаб ўтамиз: 1. Имом Муҳаммад ибн Абдуссаттор Кардарий ; 2. Али ибн Муҳаммад ибн Али Ромис Бухорий ; 3. Бадриддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдулкарим Кардарий . Имом Насафийнинг шогирдларига келадиган бўлсак, албатта, жуда кўп аҳли илмлар у кишидан фойда олганлар. Тарихчилар, шогирдлари ичида энг машҳури Имом Ҳусайн ибн Али Ҳажжож ибн Али, деб ёзишади. У киши Ҳисомиддин Сағноқий номи билан машҳур бўлган. Фиқҳ, наҳв ва жадал илмларида етук олим бўлган. Имом Насафий орқали Абул Муин Насафийнинг “Ат Тамҳид” китобини, Имом Марғинонийнинг “Ҳидоя” китобини ривоят қилган ва ҳар икки китобга шарҳ ёзган. Яна бир қанча китоблари машҳур. Ўрни келганда айтиш жоизки, Имом Насафийнинг шогирдлари ҳақидаги маълумотлар у зот ҳаётининг яхши ўрганилмаган қирраларидан биридир. Акс ҳолда бу ўринда кўплаб шогирдларининг номи зикр қилинган бўлар эди. Имом Насафийдан бизга катта миқдордаги илмий мерос, кўплаб матнлар ва шарҳлар қолган. У зот тафсир, ақида, фиқҳ, усулул фиқҳ ва қироат йўналишларида кўплаб китоблар ёзган бўлиб, уларнинг машҳурлари қуйидагилардир: 1. “Ал Лаолий ал фахироҳ фи улумил ахироҳ” Бу асар ҳақида баъзи китобларда ишоралар борлиги маълум холос. 2. “Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” “Тафсири Насафий” деб танилган ушбу тафсирлари муаллифнинг энг машҳур китобларидан бўлиб, уни “Кашшоф” ва “Тафсири Байзовий”дан мухтасар қилиб олганлар. Бу китобда Аҳли суннатнинг йўлини олға суриб, Кашшофда учрайдиган баъзи мўтазила эътиқодларини четга сурганлар. “Тафсири Насафий”да оятларнинг грамматик таҳлили, ўз ўрнида етти мутавотир қироатга ишоралар берилган. Балоғат фани қоидалари айтиб ўтилган. Баъзи ўринларда фиқҳий масалаларни ҳам баён қиладилар ва бу масалаларда Ҳанафий мазҳаби сўзларини таржиҳ қиладилар. Лекин фиқҳий масалаларга кўп ўрин бермайдилар. Исроилиётларни жуда кам ривоят қилганлар. Баъзисини келтириб, ҳужжати йўқлигини айтганлар. Қиссалар ва ҳадислар орасидаги баъзи хурофот ва тўқималарни айтиб ўтадилар. 3. “Канзуд дақоиқ” Ҳанафий фиқҳида ёзилган китоб. Ўз ичига фиқҳий масалалар ва фатволарни олган. Бу китобга кўп олимлар эътибор...