2012 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро UNESKO ташкилотининг 190-сонли сессиясида Саудия Арабистони таклифига биноан 18 декабрь Халқаро араб тили куни сифатида эълон қилинди. Шу йили мазкур ташкилот биринчи маротаба 18 декабрни байрам сифатида нишонлаган. Шуни таъкидлаш лозим-ки, 1973 йил декабрь ойида БМТ бош ассамблеясининг 3190-рақамли қарори билан араб тили ташкилот расмий тиллари қаторига қўшилган. islamcenter.uz 314
Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Мадинага ташрифлари билан ансорлар шарафга эришди. Бу улуғ зотлар Пайғамбаримизни (алайҳиссалом) меҳмон қилиш учун ўзаро мусобақалашардилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ансорлар ва уларнинг уйини мақтаб бундай дедилар: “Ансор хонадонининг энг яхшиси Бану Нажжор, сўнг Бану Абдулашҳал, Бану Хорис ва БануХазраж, сўнг Бану Соидадир. Ансорларнинг ҳар бир хонадонида хайр бордир”. Тўлиқ исми: Салмо бинти Қайс ибн Амр ибн Убайда ибн Молик ибн Ади ибн Омир ибн Ғанам ибн Ади ибн Нажжор. Куняси: Умму Мунзир. Таниқли саҳобия Салмо (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оталари тарафидан хола бўлади. Салмо бинти Қайс (розияллоҳу анҳо) уйидаги янги пишган ва қуритилган хурмолари билан мадиналикларни меҳмон қилиши туфайли шуҳрат қозонган эди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам унинг уйига тез-тез келиб, унинг таомларини баракали ва фойдали, деб мақтардилар. Салмо (розияллоҳу анҳо) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) меникига Али (розияллоҳу анҳу) билан келдилар. У бетоб эди. Сўрида узумим бўлиб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ва Али (розияллоҳу анҳу) ундан ея бошлашди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):”Эй Али, бўлди қил. Сенга мумкин эмас”, дедилар. Али (розияллоҳу анҳу) қайтиб, жойига ўтирди. Мен қандлавлаги ва арпани пишириб, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) олдиларига қўйдим. У зот (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу): “Мана бундан егин, сенга фойдали”, дедилар (Имом Термизий). Шунингдек, Умму Мунзир (розияллоҳу анҳо) жума куни қанд лавлаги ва арпадан таом тайёрлаб, саҳобаларни меҳмон қиларди. Саҳл (розияллоҳу анҳу) айтади: “Жума намозидан сўнг унинг уйига бориб, салом берардик. У олдимизга овқат қўярди”. Овқатида ёғ бўлмаса ҳам, жума куни бўлгани учун қувонардик”. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 705
Аҳли сунна вал-жамоа айтади: “Банда содир этган гуноҳидан тавба қилса, қабул қилинади. Хоҳ гуноҳларни эсласин, хоҳ унутган бўлсин, бунинг фарқи йўқ. Садақа қилиш, дуо қилиш ва паноҳ сўраш дунёда фойда беради”. Баъзи инсонлар ҳар бир гуноҳдан тавба қилиш шарт, модомики гуноҳларини эслай олмаса, тавбаси саҳиҳ бўлмайди, дейди. Баъзилар тавбаси тўғри бўлиши учун барча гуноҳлардан тавба қилиш шарт, дейди. Мўътазилийлар тавба қилишни Аллоҳ таолога имон келтириш, дейди. Чунки уларнинг наздида катта гуноҳлардан тавба қилиш шарт. Банда катта гуноҳ қилиш туфайли имондан чиқади. Бас унинг тавбаси Аллоҳ таолога имон келтириш бўлади. Улар айтадилар: “Дуо ва садақа қилиш ҳамда паноҳ сўраш дунёда фойда бермайди. Чунки дуо ва садақа қилиш яхшилик тўғрисида бўлса, яхшилик Аллоҳ таолонинг қазоси билан бўлади. Агар банданинг сўраган (яхшилиги) Аллоҳ таолонинг қазосига мувофиқ келса, сўраса ҳам, сўрамаса ҳам унга етади. Агар қазосига мувофиқ келмаса, дуодан фойда йўқ, бу нарса қазони ўзгартирмайди. Агар дуо қилиш ва паноҳ сўраш ёмонлик хусусида бўлса, бу (ёмонлик) Аллоҳ таолодан эмас, балки барчаси бандадандир. Банда бу жиҳатдан қодир. Бас жидди-жаҳд қилиш ҳам ва хатога йўл қўйиш ҳам бандадан бўлади”. Мўътазилийлар наздида тирикларнинг ўликлар ҳақига қилган дуоси ва садақаларидан фойда йўқ. Улар бу хусусда айтади: “Чунки ҳар бир нафс ўзи қилган иши билан гаровланган . Аллоҳ таоло “Бас, уларнинг қилиб ўтган амалларига мукофот учун яшириб қўйилган кўзлар қувончини (охират неъматларини) ҳеч ким билмас”, деди (Сажда сураси 17-оят). Агар маййит ҳақига тирикнинг қилган дуоси ва садақаси фойда берса, маййит ўзининг эмас, балки бошқанинг амали туфайли мукофотланувчига айланади”. Шунингдек, улар “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил-алиййил-азим (фақат Аллоҳ таолонинг сақлаши билангина гуноҳдан сақланиш ва кўмаги билангина Аллоҳ таолонинг тоатига қувват бўлади)” сўзини инкор қилиб айтади: “Бу одамлар тилига шайтон келтирган сўзи”. Уларнинг бу сўзи куфрдир. Абу Ҳанифанинг раҳимаҳуллоҳ ҳузурида Зуфар раҳимаҳуллоҳ қадарийликка мойил экани зикр қилинди, бир сафар у киши масжидга кирганида “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”, деди. Бунинг ортидан Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ “Аллоҳу акбар, ҳақиқатда у қадарийликдан узоқлашди”, деди. Хоҳ эслай олсин, хоҳ эслай олмасин, тавба барча гуноҳларга кифоя қилишда аҳли сунна вал-жамоанинг ҳужжати “…Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз” (Нур сураси 31-оят), “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!…” (Таҳрим сураси 7-оятларида) оятларида (гуноҳларни эслай олиши ёки олмасликни) ажратилмаган. “…сўнгра Унга тавба қилинг,..” (Ҳуд сураси 61-оят), “(У) гуноҳни мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи…” оятларида мутлақ тавба қилишга буюрди, барча гуноҳларни эслаб, тавба қилишни шарт қилмади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “ الندم توبة Надомат қилиш – тавбадир” (Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Можа ривояти). Мазкур ҳадисда ҳам гуноҳларни эслаш ёки эслай олмаслик ораси ажратилмади. Дуо ва садақа қилиш дунёда фойда беради. Бунга далил Пайғамбарнинг алайҳиссалом қуйидаги ҳадислари ’’الدعاء يردُّ البلاء والصدقة تطفئ غضب الربِّ’’ “Дуо балони қайтаради ва садақа Парвардигорнинг ғазабини сўндиради”, “Агар беллари эгилиб қолган қариялар, сут эмадиган ёш гўдаклар ва ўтлаб юрган чорва ҳайвонлари бўлмаганида, осмондан азоб ёғар эди”. Тирикларнинг ўликлар ҳақига қилган дуолари ва садақалари фойда беради. Бунга далил Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси: إن العالم والمتعلّم إذا مرَّا على قرية فإن الله تعالى يرفع العذاب عن مقبرة تلك القرية أربعين...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ҳасанов Улуғбек, Аҳмаджонов Иброҳим, Тўхтасинов Рўзимуҳаммад, Низаматдинов Есенгелди, Муратбаев Нурислом, Ғаниев Акмалхон ва Намозов Нусратиллолар Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Муҳаммад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилдилар. Улар мазкур таълим даргоҳида мадраса томонидан бириктирилган ўқитувчилар назоратида педагогик амалиётни ўтамоқдалар. Мазкур талабалар педагогик амалиётнинг дастлабки кунларида тингловчи сифатида таълим муассасаси мударрисларининг дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўргандилар. Шундан сўнг орттирилган маҳорат ва тажриба асосида мударрислар назорати остида мустақил тарзда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарс ўтиб келмоқдалар. Шунингдек, улар мадраса ётоқхонасида талабалар билан бирга яшаб, уларга дарсларни ўзлаштиришда яқиндан ёрдам бермоқдалар. Мадраса миқёсида ташкиллаштирилган мавлид ва сийрат тадбирларда фаол иштирок этдилар. 2017 йилнинг 11-14 декабрь кунлари “Тиллар” кафедраси мудири Фахриддин Маманасиров мазкур талабаларнинг педагогик амалиётдаги фаолиятларини назорат қилиш ва улар ўтказадиган очиқ дарсларини таҳлил қилиш мақсадида “Муҳаммад ал-Беруний” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. Ф.Маманосиров 13,14 декабрь кунлари амалиётчи таалбаларининг Қуръон қироати ва тажвид, тафсир, фиқҳ, ақоид ва араб тили каби мутахассислик фанларидан ўтган очиқ дарсларини кузатди. Барча очиқ дарслар ўтказилганидан сўнг мадраса мударрислари билан ўтказилган очиқ даслар таҳлил қилинди. Дарсларнинг ютуқ ва камчиликлари бўлажак ўқитувчиларга кўрсатиб берилди ва уларнинг келажак фаолиятига Аллоҳдан барака сўраб, дуо қилинди. Шунингдек, Ф.Маманасиров билим юртида ўтказилган маънавий тадбирда қатнашиб, талабаларга “Диний фанларни ўзлаштиришдаги муҳим жиҳатлар” мавзусида суҳбат қилиб берди. Умуман олганда мазкур етти нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятидан “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасасининг жамоаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. 466