Мусулмон киши ҳар кунги кундалик ишидан ёки бирор сафардан қайтар экан уйга кириш одобларига риоя қиладиган бўлса ўзи билган ва билмаган кўплаб яхшиликларга эришади. Шунинг учун бошқа одоблар сингари уйга кириш одобларини ҳам яхши ўрганиб уларни ўзининг одатига айлантириб олишга уриниш лозим. Уйга кириш кириш одоблари деганда асосан қуйидаги одоблар тушунилади: Биринчи одоб: дарвозани тақиллатиш ё қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик. Мусулмон киши уйига киришда дарвозасини оҳиста тақиллатиши, ёки эшик қўнғироғини қисқа чалиши лозим. Эшикни қаттиқ тақиллатиш, ё эшик қўнғироғини кетма-кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик ҳисобланади. Бундай беодоблик уй аҳлларининг қалбларига ҳадик ва қўрқув олиб келиб ўртадаги меҳр-муҳаббат ришталари дарз кетишига сабаб бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳнинг дарвозаларини биров қўполлик билан тақиллатиб турганида у зот эшикни очиб: “бу миршабларнинг тақиллатиши-ку”, деб танбеҳ берган эканлар. Иккинчи одоб: Уй аҳлига келганини билдириб қўйиш. Уйига қайтган киши уйидагилар унинг келганини сезишмай қолса томоқ қирибми, ё қаттиқроқ қадам босибми келганини уларга билдириб қўйиши керак. Ушбу одобга риоя қилиш турли тушунмовчиликларнинг олдини олади. Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ: “уйига кирган киши томоғини қириши ёки оёқ кийимларини тақиллатиши мустаҳаб бўлади”, деган. Учинчи одоб: Ўнг оёқ билан кириш. Уйга кираётган киши ўнг оёғи билан кириши мустаҳаб саналади. Тўртинчи одоб: Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр қилиш. Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар: عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: “Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди”. Муслим ривояти. Шунинг учун уйга киришда ҳам, овқатланиш олдидан ҳам Аллоҳни зикр қилиш мусулмон кишининг муҳим одоби бўлади. Ушбу ҳадисда зикр қилганган шайтоннинг шерикларига“сизларга кечки овқат йўқ” дейди, деган гап ҳақида уламоларнинг икки хил машҳур қарашлари бор: Аҳли ҳадислар ва фақиҳлар: шайтонлар ҳақиқатан инсонларнинг овқатларига шерик бўладилар. Яъни, улар ўша овқатнинг ҳидиданми ё намлигиданми озуқаланишлари мумкин. Баъзи уламолар: бу истиъора ва мажоз йўлига кўра айтилган. Яъни, “бисмиллаҳ”сиз овқатланадиган кимсанинг озуқасида барака бўлмайди, маъносида айтилган. Чунки унинг бу иши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига мухолиф, шайтоннинг ишига мувофиқ бўлиб қолган бўлади. Бошқа бир ҳадисда эса уйига кираётган киши қандай дуо ўқиши кераклиги шундай хабар берилган: عَنْ أَبِي مَالِكٍ الْأَشَعَرِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَلَجَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَلْيَقُلْ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا ثُمَّ لِيُسَلِّمْ عَلَى أَهْلِهِ رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Абу Молик Ашъарийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар бир киши уйига...
Ояти карима (Бақара сураси, 155)да келган учинчи синов молга нуқсон етишидир.Молга нуқсон етишидан мурод, исломнинг аввалида мусулмонлар динни ёйиш мақсадида жиҳод қилар эдилар. Ҳаётларининг асосий қисми душман билан курашиш билан ўтганлиги боис улар мол-дунё тўплашга вақт ажрата олмас эдилар. Бу ҳолатни бугунги кунда ўзларини илм-маърифатга бахшида этган кишиларнинг ҳаёти билан қиёслаш мумкин. Чунки бу тоифадаги мўминлар холис Аллоҳ учун илм олиш ва уни тарқатиш йўлида мол-дунё тўплашдан воз кечадилар. Илм зиёсини таратиш мақсадида харис бўладиларки, дунё зийнатларини жамлашга эътибор бермайдилар. Натижада уларнинг даромадлари мўл-кўл бўлмайди. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биз учун юқорида ўтган ояти каримада шу каби синов турларини санаб ўтди. Агар биз улардан муваффақиятли ўта олсак, хушхабар бор. Зеро энг муҳими мўмин кишининг ушбу синовлардан муваффақиятли ўта олишидир. Шояд у синовларда тобланиб кучли бўлса, метиндек иродали бўлса! Билсинки, бу ҳаёт мақсадга етиш учун бир восита холос. Ушбу ўткинчи восита сабабли мақсаддан чалғиб қолмасин. Аллоҳ таоло оятнинг давомида: الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. дея марҳамат қилади. Мусибат – шундай нарсаки унинг сабабидан инсонга машаққат ва аламлар етади. Аммо ҳақийқий мўмин киши бошига мусибат келса, чеккан машаққатлари миқдорича савоблар уни кутиб турганига ишонади.Шунинг учун ҳам айрим урушларда мусулмонларга мусибат етганида кофирлар уларни мазаҳ қилар эди. Сўнгра Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган эди: قُلْ لَنْ يُصِيبَنَا إِلَّا مَا كَتَبَ اللَّهُ لَنَا Айтинг: «Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди». Яъни, эй мўминлар, у нодон кофирларга қарата Аллоҳ нимани истаган бўлса фақат шу бўлади, деб айтинглар дейилмоқда. Аллоҳ таоалонинг (كتب الله لنا) “Аллоҳнинг биз учун ёзиб қўйгани” деган сўзидан мурод, бўлиб ўтган ишлар бизнинг фойдамизга, бу ишларнинг эвазига Аллоҳ таолодан савоб оламиз деганидир. Эътиборлиси оятда: (كتب الله علينا) “Аллоҳнинг бизнинг устимизга ёзиб қўйгани” кўринишида келмаябди. Агар шундай кўринишда бўлганида эди, Аллоҳ томонидан келадиган нарсадан мурод Унинг жазоси ва азоби бўлиб қолар эди. Гоҳида инсон бошига келаётган мусибатларга ўзи сабабчи бўлиши мумкин. Шундай бўлса, келган аламли ишдан жазавага тушиши тўғри бўлмайди. Ёки бошқа бир киши сабабидан мусибат етиши мумкин. Шундай вақтда у тафаккур қилиб кўрсин: бу ўринда ўзига нисбатан адолат бўлмоқдами ёки зулм? Агар адолат бўлса гуноҳлари тўкилади, агар зулм бўлса, Аллоҳ таоло зулм қилган кишидан қасос олиб беради. Шунга кўра мўминга бу икки ҳолатда ҳам фойда бордир. Мўмин киши ҳар бир мусибатни унда яхшилик бор деган гумон билан қарши олиши лозим. Шу жумладан унга мусибатлар етганда: “Мени Аллоҳда бирор ҳаққим борми? Ўзим Аллоҳнинг мулки бўлсам. Аллоҳ таолода менизаррача ҳам ҳаққим йўқ. Аллоҳ таоло ўз мулкини қандай идора қилишни хоҳласа менда ҳам ўшанарса жорий бўлади” дея эътиқод қилиши лозим бўлади. Агар шундай қила олмаса, мусибатларга қарата: “менга яқинлашманглар!” деб айтиб кўрсинчи?! Лекин шундай қилса ҳам барибир у ҳаргиз мусибатлардан ҳимоялана олмайди. Модомики, биз мусибатларни тўхтатиб қола олмас эканмиз, уни ҳақиқий мусулмонга муносиб тарзда қабул қилишимиз лозим. Чунки Аллоҳ таолобарча ишда унга суянишимизни ва шу сабабли бизни азиз, қадримизни баланд қилишни хоҳлайди. У Зот бизни (إنا لله و إنا إليه راجعون) “Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун” (Албатта биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтувчидирмиз) дея дуо...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ Таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳимли зот. Мана бу ойда бандаларининг қилган солиҳ амаллари учун ажр ва савобини кўпайтириб бериши ҳам Аллоҳ таолонинг биз мўмин-мусулмонларга бўлган фазлу-карамидир. Аллоҳ таборак ва таоло бандаларига солиҳ амалларни кўпроқ бажариб ўзларига кўп яхшиликларни заҳира қилиб олишлари учун маълум ойларни белгилаб берди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади: وتزودوا فإن خير الزاد التقوى واتقون يا أولى الألباب “Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!” Ҳа, азизлар биз гуёки дунёда мусофир инсонмиз, биз кўпроқ солиҳ амалларни бажариб, ўзимиз учун заҳира қилишимиз лозим бўлади. Мана ўша яхши амалларни заҳира қилиш учун имкон бўладиган улуғ ойлардан бири “Шаъбон” ойида турибмиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадиси шарифлар етиб келган. عن أسامة بن زيد رضى الله عنهما قال قلت يا رسول الله لم أرك تصوم شهر من الشهور ما تصوم من شعبان قال ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب ورمضان وهو شهر ترفع فيه الأعمال إلى رب العالمين فأحب أن يرفع عملى وأنا صائم رواه النسائي Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Ё Росулуллоҳ шаъбон ойида рўза тутганингиздек бошқа ойлардан бирортасида рўза тутганингизни кўрмадим, дедим. Мана бу ой Ражаб ва Рамазон ойи ўртасидаги ойдир, кўп инсолар ундан ғофил қоладилар, у ойда амаллар оламлар роббисининг ҳузурига кўтарилади, менинг ҳам амаллари рўза тутга ҳолимда кўтарилишуни яхши кўраман, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ойнинг фазилатли эканлигига ва бу ойда яхши амалларни кўпайтиришга ундамоқдалар. Шундай экан, азизлар бу фазилатли ойни қўлдан бой бермасдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилайлик. Яна бир ҳадисда: عن أبى سعيد الخدرى رضي الله عنه قال سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول من صام يوما في سبيل الله بعد الله وجهه عن النار سبعين خريفا رواه البخاري Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан узоқлаштиради. Биз айни шу фазилатли, барокотли кунларда турибмиз бу кунлардан ғофил қолмасликка кўп тарғбот бўлган. Шундай экан ҳар йили шаъбон ойи келганда дуолар ижобат бўлади, осмон эшиклари очилади ва солиҳ амаллар оламлар роббиси ҳузурига кўтарилади. У Аллоҳ таоло икром қилган улуғ ойдир. يا أيها الذين آمنوا صلوا عليه وسلموا تسليما إن الله وملائكته يصلون على النبي “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловат айтур, Эй иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.” Муфассир уламолар бу ояти каримани Шаъбон ойида нозил бўлган деб, бу ойда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп саловат айтишга тарғиб қилинади. Умматига меҳрибон ва раҳимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлган! 4-курс талабаси Беҳзод Нурматов 670
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир айтган сўзлари уммат учун мисоли дурдек қимматбаҳо насиҳатлар бўлиб, уни олган киши икки дунёда ҳам кам бўлмайди. Жанобимизнинг минглаб ҳадисларидан атиги бир донаси ҳам катта бир жамиятни ислоҳ қилишга кифоя қилгудек даражада мукаммал сабоқ бўла олади. Мисол тариқасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисни оламиз: قال عليه الصلاة والسلامإن الله يرضى لكم ثلاثًا، ويكره لكم ثلاثًا: فيرضى لكم أن تعبدوه ولا تشركوا به شيئًا، وأن تعتصموا بحبل الله جميعًا ولا تفرقوا، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم، ويكره لكم: قيل وقال، وكثرة السؤال، وإضاعة المال Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло сизлардан учта амалга рози бўлади: Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ёлғиз Ўзига ибодат қилишларинг; Фирқаларга бўлиниб кетмасдан, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашларинг; Аллоҳ бошлиқ қилиб қўйган ишбошиларга носиҳ бўлишларинг. Ва Аллоҳ сизлардаги учта нарсани хуш кўрмайди: “деди-деди”лар; Кўп савол беришлик; Молни исроф қилмоқ. (Ал-адаб ал-муфрад / 442). Мана шу ҳадисда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти амални қатор санадиларда улардан учтасига Аллоҳ рози, яна учтасига эса Аллоҳнинг ғазаби борлигини билдирдилар. Аллоҳнинг розилигини топишга сабаб бўлган биринчи амал бу тавҳид ақидасидир. Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад алайҳиссаломгача келган набий ва расулларнинг ҳаммаси умматга фақат битта – тавҳид ақидасини англатиш учун келганлар. Қалбида тавҳид эътиқоди бўлмаган банданинг ҳолига охиратда вой бўлади. Инсон ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши лозим. Ибодатда Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилиб бўлмайди. Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин, аммо ширкни асло кечирмайди. Аллоҳни рози қилувчи иккинчи амал эса Аллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръон атрофида жипслашмоқдир. Мўминлар Қуръон ва унинг аҳкомлари атрофида бирлашишлари керак. Хилма-хил гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни Аллоҳ асло хуш кўрмайди. Қуръон атрофида бирлашмоқ учун энг аввало Қуръон ҳақидаги эътиқодни тузатиш керак. Қуръон Аллоҳнинг илоҳий, азалий каломидир. Унда инсониятнинг икки дунё саодатини таъминлаб берувчи ҳукмлар бор. Қуръонни севиш, ёдлаш, сақлаш, кейинги умматга соғлом қолдириш, маъноларини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этиш билан инсоният Қуръон атрофида бирлашади. Қуръон жаннатдан ерга туширилган мисоли арқондир. Уни ушлаган жаннат сари адашмасдан боради. Четда қолганлар эса йўлни йўқотади. Раббимизни шод қилишига хизмат қилувчи учинчи амал бу бошлиқларга хайрхоҳ бўлишдир. Жамиятнинг ҳар бир бир аъзоси бошлиққа хайрхоҳ бўлса, унга тўғри йўлни топишида кўмакчи ва камарбаста бўлса, оғир кунда ҳам яхши кунда ҳам уни қўллаб ёнида турса, у жамият гуллаб яшнайди, тараққий қилади. Раҳбарини чалинишини, йўлдан адашишини истаган жамиятда эса барака бўлмайди. Йирик ҳанафий олими, ақидавий матн соҳиби имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ жамиятнинг раҳбари ҳақидаги муносабатини баён этишда шундай деган: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”. (Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий. Ақидатут-Таҳовий). Ҳадисда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи деб зикр этилган уч амалнинг аввалгиси “деди-деди” яъни, чақимчилик ва гап ташувчиликдир. Чақимчилар ҳар қандай иноқ жамоани ҳам парчалаб бир-бирига душман қилиб ташлаши мумкин. Чақимчиларнинг “деди-деди”сига қулоқ солинган ерда бирдамлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам мўмин аниқ-тиниқ далилсиз ҳеч кимнинг нохуш гапи ва шумхабарига ишониши керакмас. Иккинчси эса кўп савол беришликдир. Араб донишмандлари айтади: “чиройли савол ярим илмдир”. Савол...
Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди. Бир одам “жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан. Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар. Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 740