islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

Ҳақиқий мукофот

Инсон бу ҳаёти дунёда яшар экан фарз амаллардан ташқари тўлдирувчи амалларга ҳам қалби интилиб боради. Чунки ҳисоб кунида фарзлари етмай қолса Аллоҳ таоло нафлларига қараб ҳисоб қилишидан ҳам умид қилади. Аллоҳнинг дўстлари бўлмиш олимлар ҳам, авлиёлар ҳам албатта фарз амалларни ўз ўрнида адо этиб, сўнгра нафлларини кўпайтириш ила неъматларга эришганлари ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Ислом шариатидаги фарзларнинг руҳияти ва солиҳ амалларга чорловчи даража ёки илм бу тасаввуф илмидир. Банданинг Аллоҳ ҳузуридаги даражотини юқорилашига ёрдам берувчи амалларнинг руҳи бўлишини ўргатувчи илмдир. Биз тасаввуф ҳақида эмас, балки унда тарғиб этиладиган солиҳ амаллар ҳақида Қуръони каримдаги базъи оятларни келтиришни ният қилдик. Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларга охират саодатини, битмас туганмас неъматлар, мағфират ва кенгликни ваъда қилди. Қуръони каримда ушбу неъматлар ваъда қилинган инсонларнинг сифатларини ўрганиб чиқсангиз, уларни иймон ва солиҳ амалдан иборат эканини кўрасиз. Каҳф сураси 107-оятда Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: “Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур“. Ҳа инсон аввало иймон келтирмоғи лозим экан. Чунки унга фирдавс бўлиши учун албатта иймон ва сўнгра солиҳ амаллар қилмоғи лозим экан. Иймонсиз кишининг ҳайрли иш қилиб молидан одамларга ҳар қанча тарқатмасин унинг нияти дунёдир. У ўзини одамлар энг саҳий дейишларини истайди, албатта ниятига бу дунёда эришади. Аммо охиратда унга даража йўқ. Чунки у Аллоҳ таолони бир-у бор дея тан олмади. Иймон калимасидан бебаҳра қолиб ўтиб кетди. Шундай экан оятдаги Фирдавси жаннат албатта аввал иймон, сўнгра солиҳ амал деб таъкидланмоқда. Яна кўплаб  оятларда Аллоҳ таоло иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларга бериладиган мукофотларни  турли услублар билан  зикр қилди. Жумладан, Каҳф сураси 30-оятда бундай деб марҳамат қилинади: “Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз.”  Бу ояти каримада ҳам Аллоҳ таоло иймон келтириб солиҳ амалларни қилганларни мадҳ этмоқда. Мусулмон кишининг ҳоли шундай, яхшилик етса “Алҳамдулиллаҳ” дея қувнайди. Бирор мушкилоти бўлса ҳам Аллоҳга дуода туриб гўзал сабр этиб ҳам ажр олаверади. Наҳл сураси 97-оятда: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз.” Ояти карималарда зикр қилинган “иймон”дан ақл Аллоҳ таолога иймон келтиришнинг барча ҳақиқатларини қабул қилиши ирода этилган.  Солиҳ амал эса иймон ҳақиқатларидан келиб чиқадиган йўл бўлиб, у ислом арконларини ва шу билан бирга инсоннинг ҳам ўзига, ҳам жамиятга фойдали бўлган, шариат мезонларига лойиқ келадиган бошқа яхши амалларни ҳам ўз ичига олади.  Бу яхши амал бировнинг ҳожатини раво қилиш, муҳтожга ёрдам бериш, беморнинг кўнглини кўтариш, ёки бир оғиз ширин сўз бўлиши ҳам мумкин. Нафл рўзалар, нафл ибодатлар, эркакларнинг аҳли учун ишлаб ҳалол пул топиши, аёлларнинг уйида Аллоҳнинг ибодатида, аҳлининг ҳизматида, болаларининг тарбиясида бўлиши ҳам солиҳ амалдир. Энди шу аёл илм олиб болаларига Қуръон ёдлатиб аҳли илм тарбия қилса қандай ҳам гўзал солиҳ амал қилган бўлади. Оила ислоҳ бўлса, жамият ҳам ислоҳ бўлади. Ҳар бир мўмин киши ўз оиласини илмга жалб қилса, Аллоҳни севучи қилиб тарбия қилса, албатта жамиятда ҳалоллик ҳукм суради. Натижада  бу жамият кучли давлатнинг асоси бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Одам боласининг уч юз олтмишта...

ИХЛОС ВА НИЯТ (2-қисм)

Худди шу сарлавҳали мақоламизнинг биринчи қисмида амалдаги ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтириб ўтилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани яна давом эттиришни мақсад қилдик. Чунки ният ва ихлос ҳақида қанча кўп ёзилса ҳам арзийди. Саҳобалар айтар экан: “Биз амал қилиб чарчамас эдик. Лекин амалардаги ниятларимизни тўғрилаб чарчар эдик”. Бу нимани англатади, ният амал қилувчидан жиддий эътибор талаб қилишини англатади. Дарҳақиқат Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Мўминнинг нияти амалидан яхшидир”. Келинг бу мақолада ҳам ўзимиздан эмас, салафларимиздан ният ва ихлос ҳақида айтилган пандномаларни келтирсак: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Ҳамза исмли ўғли айтади: “Ибодат ва дуосини ихлос ила адо этганларга, кўзига кўринган нарсалар қалбини чалғитмаганларга, қулоғига эшитилган нарсалар билан Аллоҳни унутиб қўймаганларга, бошқаларнинг ютуқлари қалбини маҳзун қилмаганларга Жаннатдаги тубо бўлсин!”. Абдулвоҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Ижобат ва ихлос иккови бир йўлда ҳамроҳдир! Асло бир-биридан айрилмайди!”. Муҳаммад ибн Валид раҳматуллоҳи алайҳи ҳикоя қилади: Халифа Умар ибн Абдулазиз бир одамни учратди. У қўлида тош доначаларини ўйнаган ҳолда: “Эй Раббим менга охиратда ҳурлардан завжа бергин”—деб дуо қиларди. Умар ибн Абдулазиз ғазабланиб: “Қандаям нодон хатиб экансан. Қўлингдаги тошларни улоқтириб, ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?!”—деб койиди. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: “Амалларингизни қабул бўлиши тўғрисида, уни амалга оширишдагидан кўра кўпроқ ташвиш чекинг. Эшитганмисиз, Аллоҳ: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардан қабул қилади”—деб айтган. (Моида -27)”. Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинди: “Одамларнинг кўз ўнгида яхши амал қилиб намоён бўлишингиз мумкин. Аммо ният холис Аллоҳ учун бўлмаса, барибир одамлар сизни ёмон кўриб қолади. Чунки у амалингизни Аллоҳ ёқтирмаган. Баъзида эса одамларнинг наздида ёмон амал қилишингиз мумкин. Аммо ниятингиз холис Аллоҳнинг ризолиги бўлса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришиб, бунинг баракоти ила одамларнинг ҳам меҳрини қозонасиз”. Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳи деди: “Банда Аллоҳга юзланганда, Аллоҳ одамларнинг қалбини ўша бандасига юзлантириб қўяди”. Абдураҳмон ибн Жарир Абу Ҳозимдан эшитган экан: “Қалблар маънавий иллатлардан покланганда кабира гуноҳлар кечирилади. Банда гуноҳлар таркига қасд қилса, у томон футуҳотлар кела бошлайди”. Яҳё ибн Абу Касир айтади: “Фаришталар банданинг амалини даргоҳи илоҳийга кўтариб чиқишади. Қачонки манзилга етганларида Аллоҳ: уни сижжинга ташланглар, чунки бу амал билан Менинг ризолигим мақсад қилинмаган!—дейди”. Аллоҳ таоло ҳар биримизни амалларимизда тўғри ният ва ихлос неъматига мушарраф қилсин. Ўзидан бошқасини хурсанд қилиш учун, бандасининг кўнглини овлаш учун амал қилишдан асрасин! Ихлос ва тўғри ният ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин! Ибн Абу Дунёнинг “Ихлос ва ният” асари асосида Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 1 095

Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий

Имом Ҳофиз Абу Али Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Абдураҳим ал-Муборакфурий қаламига мансуб яна бир шарҳ «Туҳфат ул-Аҳвазий бишарҳи ат-Термизий»дир. Тўрт жуздан иборат бўлган бу асар 1979 йилда Байрутда нашр қилинган (Ҳиндистон нашри ҳам мавжуд). Бу шарҳ аввалида Мусанниф икки жилдли «Муқаддимату Туҳфатул-Аҳвазий»ни келтириб бунда бир боб бўлиб, боб ичида қирқ битта фаслга бўлган. Биринчи фасл ҳадис илми бўйича таъриф берилиб, яна кейинги фаслларда Жомеи Термизий ичидаги мавзулар, сўзларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Яна ровийлар ҳам алоҳида фаслда келтирилган. Фасллар ичида ал-Муборакфурий розияллоҳу анҳунинг асарлари ҳам алоҳида зикр қилинган. “Туҳфатул Аҳвазий ’’ шарҳига келадиган бўлсак, У тўртта катта жилддан иборат. Ер юзида ундай бошқа шарҳ топилиши қийин. Ислом мамлакатлари уламолари бунга таҳсин айтган. Шайх бу шарҳда бир неча алоҳида хусусиятларни келтирган. Уларни бир-бир келтириб ўтамиз: Термизий ровийларидан ҳар бир ровийнинг таржимаи ҳолини алоҳида алоҳида зарурат ва ҳожат миқдорида келтириб, баъзи ўринларда баъзи ровийларнинг таржимаи ҳолини кенг қилиб келтирилган. Термизий ривоят қилган ҳадисларни тахриж қилган ва уларни жомесининг бобларига монанд келтирган. Яъни Имом Термизий ҳадисларни тахриж қилган муҳаддислардан мувофиқ келган исмларни, асар ва таълифларига ийродларни зикр қилган. Иснодий ва матний мушкилаларни изоҳлаш ва уларнинг ечимида бор кучини сарфлайди. Ҳадисларни шарҳлаш, изоҳлашда ҳадис ва фиқҳ уламоларининг эътиборли сўзларини, суянарли баҳсларини келтирган, эҳтимолли, рози бўлинмаган сўзларни келтирмаган. Термизий ҳар бир бобда ўзининг «Бу бобда Фалон Фалондан қилган ривояти ҳам бор» жумласи ила келтирган ҳадисларни тахриж қилган, имкони борича лафзлари билан зикр қилган. Баъзилари борасида ўзининг фикрларини билдириб, баъзилари ҳақидаги танқидчи муҳаддисларнинг сўзларини келтирган. Имом Термизий кўп бобларда одатига хилоф тарзда бобга тўғри келадиган ҳадисларни зикр қилмаган. Шайх уларни зикр қилиб, тахриж қилган. Имом Термизий мазҳаб уламоларини камдан кам зикр қилган. Шайх ихтилофларни кенг қилиб баён қилган. Имом Термизий зикр қилмаган бир неча уламоларнинг сўзларини зикр қилган. Имом Термизий ҳадис ва унинг тасъҳиҳи борасида тасоҳулга йўл қўйган. Шайх таҳсини Имом Термизийнинг таҳсини ва тасъҳиҳидан кейин бир неча бошқа аҳли ҳадиснинг тасъҳиҳини қалб хотиржам бўлиши учун зикр қилиб қўйган. Имом Термизий ҳадисни тасъҳиҳи борасида тасоҳул қилган ўринлардан алоҳида огоҳлантиради. Имом Термизий бир неча ўринларда аҳли илмларнинг ихтилофларини зикр қилгану лекин рожиҳни маржуҳдан ажратмаган. Шу ўринларнинг рожиҳини зоҳир қилган. Имом Термизий фақиҳларнинг мазҳабларини ва уларнинг сўзларини зикр қилиб, бу мазҳаблар ва сўзларнинг далилини зикр қилмаган. Шайх эса буларга алоҳида тўхталиб далилларни келтирган. Маржуҳ қовлларнинг далилларини заиф қилган. Ўзининг наздидаги рожиҳ сўзни таҳқиқ қилиб, асар ва ҳадислар билан қўллаб қувватлайди. Бирини иккинчисидан таржиҳ қилишда ўта эҳтиёткор бўлган. Тошкент ислом институти талабаси Юсуф Хушвактов 996

Энди сизда араб тилини ўрганишнинг осон услуби бор!

Кўпчилигимизнинг бирор чет тилини ўрганишга бўлган рағбати йўқ эмас, албатта. Рус, ингилиз корейс ёки хитой тили ва ҳакозо! Бугунги кунга келиб араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Ҳар қандай тилни самарaли ва пухта ўрганиш учун метин ирода, маҳоратли устоз ва тўғри танланган метод-ўқув услуби бўлиши лозим. Метин иродани ўзингизга топишарaмиз, устоз масаласига келсак, “Истаган  топади” деганларидек бу ҳам сизнинг зиммангизга қолади. Аммо тил ўрганиш методига келадиган бўлсак, уни бизга қўйиб беринг. Араб тилини пухта ўрганиш учун, одатдагидек: Маълум муддат. Тартибли-мунтазам машғулот керак. Шунингдек, китобларнинг мантиқий кетма-кетлиги, осон ва мураккаблигини эътиборга олиш жуда муҳим. Қуйида сизга ўзбек тилида битилган бир неча қўлланма китоблар кетма кетлигини ҳавола қиламиз: Мабдаус сарф. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатўв). Мабдаун наҳв. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Тайсирус сарф – осон сарф. (Убайдуллоҳ Аҳроров). Мукаммал сарф. (ДўстМуҳаммад Бодарий). Сарф қоидлари. (Рустамжон Маҳмудов). Бу китоб ҳажми кичик бўлишига қарамай юқоридаги 3 та китобнинг мағзини ичига олган бўлиб, қоидалар 20 та байт шаклида берилган. Байтларни қолдирмай тушуниб ёдлаб олсангиз сарфдан сизнинг олдингизга етадигани бўлмайди. Араб тили дарслиги – таркиб қоидалари. (Шерали Ҳамралиев). Аудио диск шакли билан эшитиб, машқларини ёзма шаклда ишлаб ўрганиш сиз кутмаган самараларни беради. Мабдаул қироат 3-қисм. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Юқорида зикр қилинган “Таркиб қоидалари” китоби таркибида Мабдаъул қироат китобининг биринчи ва иккинчи қисмлари бор. Луғатларини ёзиб ёдлаб юришни унутманг! Шифоҳийя. (Аҳмад Лутфий Қозончи). Бир, икки қисмини луғатларини ёдлаб матнларни тўлиқ таржима қилиб чиқиб машқ қилиш сиз учун иккинчи босқич ҳисобланади ва бу даврни қадрига етинг! Ҳозирча шулар. Юқоридаги китобларни қунт билан ўқинг ва бу сиз учун араб тилига кириш бўлиб қолади. Киришни мустаҳкам қилинг яшаш осон бўлди! (Давоми бор…) 3-курс талабаси Салоҳиддин Қурбонов 3 016

ОЛИМЛАРНИ МАСХАРА ҚИЛИШ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим! Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. ( “Тавба” сураси, 65-66-оятлар) Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг Ўзидан ёрдам сўраймиз! Расулимизга салавотлар бўлсин! У зотнинг оилалари, саҳобалари ва қиёматга қадар яхшиликда уларга эш бўлганларга Аллоҳнинг раҳмати, нажоти ва нусрати ёғилсин! Ва баъду: 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи. 2. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» деб айт. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз”. Бу ояти кариманинг нозил бўлиш сабаби. 3. Истеҳзо ҳақида салаф ва халаф уламоларимизнинг демишлари. 4. Истеҳзонинг шариатдаги ҳукми. 5. Истеҳзо муаммосининг мусулмонлар орасида ёйилиши ва унинг олдини олиш учун таклифлар. 6. Хулоса. 1. Истеҳзо ва унинг луғавий ҳамда истилоҳий таърифи Мусулмон шахснинг зиммасида вожиб бўлган нарсалардан бири Ислом уламоларини ҳурмат қилиш, солиҳ инсонларга муҳаббатли бўлишдир. Ислом шариати айнан ушбу муҳаббат ва ҳурматни ҳаддидан ошмаслик ҳамда сусткашлик қилмаслик шарти ила касб этиш лозимлигини уқтиради. Шубҳасиз, айнан уламоларни ва солиҳ инсонларни масхара қилиш, уларни камситиш, иймон тақозо қилган ҳурмат ҳамда муҳаббатга зид ахлоқ ҳисобланади. Истеҳзо камситишнинг бир туридир. (“Лисонул араб”, 1/183 ва “Ал Мисбаҳул Мунир”, 787-саҳифадаги истеҳзо моддасига қаранг!) Олусий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”. Имом Ғазолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Дарҳақиқат, истеҳзо, пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш гоҳ иш-ҳаракат, гоҳ сўз, гоҳида эса имо ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, енгил югуриб кетишига шу истеҳзо калимасини қўллашади. (“Руҳул маъоний”, 1/158) Уламолар истеҳзонинг истилоҳида аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ҳамда мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашаган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (“Бақара” 212, “Мўъминун” 103 дан 111 гача бўлган оятлар, “Мутоффифин” 29 дан 33 гача бўлган оятлар. Булар кофирлар ҳақида. Мунофиқлар ҳақида эса “Бақара”, 14, 15, “Тавба”, 79 ва ҳоказолар). Истеҳзонинг истеъмолидан асосан Исломга душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг Ислом уммати орасига кириб олган “дум”лари фойдаланишади. Улар мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини қадимдан амалга ошириб келишади. Бу услуб билан мусулмон умматнинг қалбида илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади. Бунга эса уламоларни камситиш орқали эришишни исташади. “Саҳюний донишмандларининг протоколлари” номли асар ҳақида кўпчилик эшитган. Бу асарнинг шаъни борасида турли гап сўзлар мавжуд бўлса-да, сионистларнинг ўз вакилларига берган кўрсатмалари маълум маънода ҳаётимизда инъикос топган. Зийрак мусулмонлар бу каби баёнотлардан ҳам ўз динлари манфаатига мос ҳикматлар топишлари эҳтимолдан холи эмас. Шу протоколларнинг ўн еттинчисида диндор илм аҳлларини обрўсизлантириш ҳақида сўз юритилиб, қуйидагилар айтилади: “Хой (яъни, яҳудий бўлмаганларнинг) руҳонийларини обрўсизлантириш йўли билан айни вақтда уларнинг бизга ҳалал бериши мумкин бўлган миссиялари ҳам барбод бўлади. Кун сайин дин уламоларининг халққа бўлган таъсирлари пасайиб боради. Ҳамма ерда виждон эркинлиги эълон қилинади, энди насроний динининг барбод бўлишидан бизни фақат вақт ажратиб турибди, холос: бошқа динларнинг инқирозига бундан ҳам осон эриша оламиз, бироқ бу ҳақда ҳозир бирор нарса айтиш жуда эрта”. Демак, протоколдаги кўрсатмага биноан, барча дин уламоларини, бу ўринда мусулмон уламоларни, камситиш, таҳқирлаш, ҳайбатини йўққа чиқариш, туҳмат ва бўҳтонлар орқали гапларини қадрсиз ҳолга келтиришга уриниш сионизм даҳоларининг...
1 157 158 159 160 161 234