islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

МУҲАММАД ТАҚИЙ УСМОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИ

Покистон муфтийси Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга кеча суиқасд уюштирилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқда ҳам тарқади. Кузатишимча, у кишини бизда ҳали кўпчилик танимас экан. Шу эътибордан,у киши ҳақларида айни пайтда хотирга келган айрим маълумотларни сиз билан баҳам кўргим келди. Ҳазрат Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ замонамизнинг ўхшаши йўқ ва ўрнини бошқаси тўлдира олмайдиган олимларидан. Фиқҳий маҳорати шунчалар юксакки, ҳатто у кишини туғма фақиҳ дейишади. Ўзлари алломалар сулоласидан. 14‑15 ёшида мадрасада устозлари урдучада ўтган дарсни дафтарга бевосита араб тилида кўчирар эканлар. Замонамизда Ислом оламида фиқҳий ва фикрий инқилоб ясай олган олимлардан. Илғор фикрли, тафаккури ва фиқҳий қарашлари ўта теран. Бундан ярим аср олдин у киши исломий банк тизимини яратиш кераклиги ва бунинг мумкинлиги, асослари ҳақида сўз очганда кўпчилик ишонмаган ва баъзилар бу ҳеч қачон бўлмайди, чунки шариат билан банк тизимини бирлаштириш имкони йўқ иш деб рад этган. Аммо вақт ўтиши билан барчалари Тақий Соҳибнинг фикрларига қўшилишга мажбур бўлган. У киши ана шунақа, бошқалардан ярим аср олдинда юради. У киши қадимги фиқҳ билан замонавий фиқҳни шунақа маҳорат билан жамлаганки, фиқҳдан хабари бор ҳар қандай олим тан бермай иложи йўқ. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам катта билим ва тажрибага эга. У киши оддий фуруъий масалаларни ўқиган одам эмас, балки чинакам фақиҳ, изланишлари қадимги мужтаҳидларимизни эслатади, «замонанинг Абу Юсуфи» деса ҳам бўлади. Аммо ҳақиқий фиқҳ чашмасидан баҳра топмаган, унинг зилолидан таъм тотмаган кишилар у кишини тушунмаслиги, ўзича нимлардир деб танқид қилиши ҳам мумкин. Бироқ, “Тоққа тош отма, бошингга жабр бўлади”, дегандек, у киши ҳақида ўзича сўз қотганлар ўзларига зарар етказади, холос. Муҳаммад Тақий соҳиб дунёнинг қатор фиқҳий академияларига аъзо. Жуда кўп илмий сафарларда бўлиб келадилар. Араб ва инглиз тилларида бемалол нутқ ийрод этадилар. У киши дунё иқтисоди етакчиларининг мажлисларига ҳам таклиф қилиниб турадилар. Нафақат Ислом оламида, балки бутун дунё миқёсида катта ҳурмат ва эътиборга эгалар. Устозимиз Шайх ҳазратлари у кишини жуда ҳурмат билан тилга олардилар ва бир қанча китобларидан шогирдларга дарс ўтганлар. «Олтин Силсила» лойиҳасида у кишидан тақриз олганлар. Устоз айтардиларки, Муҳаммад Тақий ҳазратларининг шоҳ асари «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳлари бўлиб, ўзлари ҳам шу ишлари билан фахрланар эканлар: баъзан ўзларини таништиришда ҳазиломуз қилиб: «Мен Муҳаммад Тақий, «Саҳиҳи Муслим»нинг шориҳи», деб қўяр эканлар. Бу асар, ҳақиқатан, жуда ҳам буюк асар ҳисобланади. Биз «Олтин силсила»да «Саҳиҳи Муслим»нинг таржима ва таҳририда асосан шу китобдан фойдаланганмиз. «Йўл ҳаракати фиқҳи»га оид илмий ишимда фиқҳий жабҳадаги асос манба ҳам у кишининг бундан 25 йил олдин шу мавзуда ёзган илмий мақолалари бўлган. У киши ўша илмий ишини 1994 йили Брунейда ўтказилган фиқҳий анжуманга тақдим қилган ва барча олимлар томонидан бир овоздан қабул қилинган. Шулар эътиборидан, юртимиздаги бир қатор аҳли илмлар қатори биз ҳам Ҳазрат Тақий Усмонийнинг ғойибона шогирдимиз. Муфтий Муҳаммад Тақий ҳафизаҳуллоҳнинг фикр ва фиқҳий мулоҳазалари шундай теран ва ўткирки, тақдим қилган фатволари, қарашлари кўпинча аксар олимлар тарафидан сўзсиз эътироф этилади. Бу жуда катта салоҳият талаб қилинадиган мақом. Айниқса, замонавий Ислом иқтисоди борасида у кишининг олдига тушадиган одам бўлмаса керак. У кишини «замонамиз Ислом иқтисодининг оталаридан бири» деса, ҳеч муболағаси йўқ. Ана шундай юксак мақомларга эга бўлиш баробарида, барча буюклар қатори, ўта камтар, кирчимол, содда, камсуқум инсонлар. У кишининг толиби илмларга, илм аҳлига, мусулмонларга тавозелари...

Яхшилик қилишдан чарчамайлик!

Динимизда яхши амаллар савобли ишлар деб юритилади. Ҳар бир қилинган ёмон иш гуноҳининг катта-кичиги бўлгани каби яхши амалларни ҳам савобли, кўпроқ савобли ва ҳаттоки жуда катта савоб иш, деб талқин қилинади. Кундалик ҳаётимизда ҳар куни қилиб юрган ишларимиз савоб ёки гуноҳ эканини фарқласак, савоб бўладиган арзимас ишларни ҳам қилишга саъю ҳаракат қилишимизга сабаб бўлади. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик зое кетмайди, гуноҳ унитилмайди, “Дайён” (исмли Аллоҳ) ўлмайди. Ҳохлаганингни қил! Бир кун ҳисоб берасан!” дедилар (Байҳақий ривояти). Демак, яхшиликнинг савоби узилмайди ва зое бўлмайди балки, у Аллоҳ таолонинг наздида абадий ва боқийдир. Эзгу амалларнинг ирода қилган ва уни амалга оширган киши учун албатта савоб берилади. Дунёда ҳам охиратда ҳам изсиз кетмайди. Шунингдек, гуноҳ ишлар ҳам унитилмайди. Албатта қилинган гуноҳ ишга ҳам лойиқ жазо муқаррар. Зотан, Аллоҳ таоло каломида эслатганидек, (Мусо) айтди: “Улар ҳақидаги маълумот Раббим ҳузуридаги Китоб (Лавҳул-маҳфуз)дадир. Раббим адашмас ва унутмас”. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга Эй, Мусо! Сен ўзинг ва биродаринг Ҳорун Менинг оятларимни одамларга етказинглар ва Мени зикр қилишда сустлик қилманглар! Иккингиз Фиръавннинг олдига боринглар, чунки у “Мен – худоман”, деб ҳаддидан ошди. Унга юмшоқ сўз айтинглар! Шояд, у эслатма олса ёки ҳалок қилишимдан қўрқса”-деганида, Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломлар: “Эй, Раббимиз! Дарҳақиқат, биз даъват этсак у бизга ғазаб қилишидан ёки баттар ҳаддан ошиб кетишидан қўрқамиз”-дедилар.  Шунда Аллоҳ таоло  айтди: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар билан биргаман – эшитаман ва кўраман. Бас, сизлар унинг олдига бориб: “Биз Парвардигорингнинг элчиларидирмиз. Исроил авлодини биз билан бирга қўйиб юборгин, уларни азобламагин! Биз сенга Раббинг томонидан ҳужжат келтирдик. Ҳидоятга эргашганларга салом омонлик бўлур. Бизга шундай ваҳий қилинди: “Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончи қилган ва имон келтиришдан юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур” деб Фиръавн олдига келиб, Аллоҳнинг сўзларини етказганларида у: “Иккингизнинг Раббингиз ким, эй, Мусо?” деб сўраган. Шунда шу ояти карима нозил бўлган. Дарвоқе, баъзи гуноҳларни Аллоҳ таоло банда астойдил, чин дилдан тавба қилиши ёки яхши амални адо этиши орқали ўчириб юбориши ҳам бор. Аммо бир ҳақиқатни унитмаслик керак, ҳар қандай гуноҳ ўзидан из қолдириши ёки таъсири бўлиши аниқдир.  Банда бунга кўпда эътиборсиз қарайди. Охир оқибатда гуноҳлардан сақланишдан узоқлашиб бораверади. “Дайён” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан бири бўлиб, маъноси “Қаҳҳор”, “Қозий”, “Ҳоким”, “Саъис”, “Ҳосиб” ва “Мужазий” маъноларига маънодошдир. Яъни, бандадан содир этилган бирор бир амални зое қилмайди. Балки, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берувчи Зот деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек: “Қиёмат куни бандалар маҳшаргоҳга жамланганларида, барча ҳудди ёнида турган одам гапираётгандек “Мен “”Дайён”ман, Мен “Малик”ман”, деган нидони эшитишади” (Муслим ривояти). Халқимизда бир мақол бор: “Яхшилик қил сувга сол. Билса балиқ, билмаса Холиқ билади”. Яқинда бир йигит айтиб қолди. “Бизни уйимизда бир мушук бўларди, аёлим уни ёқтирмасдан ҳар кўрганида қувиб соларди, зулм етказиб, озор берарди. Аёлимни шу ишларини кўрганимда “Қўй унга озор берма, бу ҳам ахир Яратганнинг бандаси. Унга озор беришдан кўра унга егулик бер”,  деб койирдим. Мушукга раҳмим келиб танаввул қилишига нарсалар бериб, силаб қўярдим. Бир кеча мушукнинг овозини эшитиб уйғониб кетдим, туриб қарасам деразани олдида ўша мушук миёвлаётган экан. Олдига боришим билан мени кўриб, деразадан сакраб тушиб кетиб қолди. Хайрон бўлдим деразадан назар солсам ҳовлида қаттиқ шамол бўляпти. Шунда кўзим кийимлар...

Аллоҳ билан тижорат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб, «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари! Ёмғир ёғмаяпти, ердан ҳеч нарса унмаяпти. Одамлар ҳалок бўлишяпти!» дейишди. У зот: «Боринглар, сабр қилинглар. Умид қиламанки, Аллоҳ сизлардан ғам-ташвишни аритгунича сабр қиласизлар», дедилар. Кун охирлаб қолганда Шомдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг карвони келгани ҳақида хабар тарқалди. Карвон Мадинага келгач, одамлар у зотни кутиб олишга чиқишди. Карвондаги мингта туяга буғдой, ёғ ва майиз ортилган эди. Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларининг эшиги олдида тўхтадилар. Юкларни ҳовлига тушираётган эдилар, бир гуруҳ савдогарлар келишди. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу уларга: «Сизларга нима керак?» дедилар. Улар: «Бизга нима кераклигини яхши биласан. Олиб келган нарсангга ҳамма муҳтожлигиниям биласан. Уларни бизга сот», дейишди. Усмон розияллоҳу анҳу: «Майли сотаман. Лекин устига қанча фойда берасизлар?» деб сўрадилар. Улар савдолашишга тушиб кетишди: – Бир дирҳамига икки дирҳам берамиз. – Мен бундан кўпроғига сота оламан. – Тўрт баравар қилиб берамиз. – Ундан ҳам кўпроғига сотаман. – Беш баравар қилиб тўлаймиз. – Ундан ҳам кўпроқ фойда кўришим керак. – Мадинада биздан бошқа савдогар ҳам, биздан кўп берадиган одам ҳам йўқ. Ким сенга биз бергандан кўпроқ беради? – Аллоҳ таоло. У зот бирга ўн баравар қилиб беради. Ораларингда бундан ҳам кўпроқ тўлайдиганлар борми? – Йўқ. – Унда Аллоҳ гувоҳки, мен бу карвондаги ҳамма нарсани Аллоҳ йўлида мискин ва фақир мусулмонларга садақа қилдим. Ҳазрати Усмон шундай деб, молларни тақсимлай бошладилар. Мадинадаги камбағаллар ичида ўзига етарли нарса олмаган бирор киши қолмади. “Солиҳлар гулшани”дан 891

Зилзила ёҳуд тавбага туртки

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Аллоҳга ҳамд, Росулуллоҳга салавотлар бўлсин! Сўнг: Яқин кунлардан бери ернинг силкиниб қўйиш ҳодисаси кўп такрорланмоқда… Бу ҳодисалар ўз ўзидан бўлмаётгандир… Силкинишлар ер устидаги инсон қилмишларининг ер қалбидан чиққан изтироб инъикосидир, балки… Зилзилалар, офат ва балолар нима учун содир бўлади? Исломий манбаларда бу борада нималар мавжуд? Зилзила чоғида биз нималар қилишимиз лозим? Шу хусусда жуда қисқа шаклда хулосаларни ўрганиб чиқсак! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ер қимирлаши бўлгани саҳиҳ ривоятларда собит эмас. Фақат айрим танқидга учраган, санади саҳиҳ бўлмаган ривоятлар бор: Ибн Абу Шайба ўзининг “Мусаннаф”ида заиф мурсал санад билан Шаҳр ибн Ҳувшабдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Мадинада зилзила бўлди. Шунда у зот: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дедилар. Бу ривоятдаги Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, дейилган сўзни айни ўзини Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтгани ҳам ривоят қилинган. У зот Кўфада эканларида ер қимирлади, шунда: “Албатта Роббингиз сизлардан қийинчилигингизни енгиллатишни истайди, шундай экан Унга ибодат қилиб қийинчиликларни кетказишини сўранглар!” дейдилар. Ушбу ривоятда ҳам санад узулганлиги иллати бор. Буни Ибн Жарир Қатода розияллоҳу анҳудан деб келтирган. Қатода эса Ибн Масъудни кўрмаган. Иззуддин ибн Абдуссалом “Истизкор”да шундай дейди: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида зилзила бўлгани тўғрисида саҳиҳ йўл орқали ривоят собит бўлмаган. Шу сабабли зилзила бўлганида нима қилиш суннат экани маълум эмас”. Лекин зилзилалар бўлиши борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ огоҳлантирувчи ҳадислар келган. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Илм қабз қилинмагунича, зилзилалар кўпаймагунича, вақт қисқариб, фитналар зоҳир бўлмагунича Қиёмат қоим бўлмайди!” Бу ҳадиси шарифдаги вақтнинг қисқариши унинг баракаси йўқолишига ишоради. Илмнинг қабз қилиниши кўтарилишига ишора. Яъни жаҳолат ёйилиб, илм кўтарилади. Зилзила эса зоҳир маънога кўра ернинг қимирлашидир. Аммо айрим уламолар бу ҳадисдаги зилзила калимасини ер устида содир бўладиган фитналар дея тафсир ҳам қилишган. Лекин бу каби ҳадислардаги зилзила калимасининг маъноси зоҳирий экани қувватлироқдир. Имом Бухорий ушбу ҳадисни айнан “Фитналар боб”ида келтиришдан мақсади ҳам зилзила калимаси зоҳирий маънода эканини қувватлаш учун бўлган. Ибн Ражаб буни алоҳида таъкидлаган ва зилзиланинг фитна маъноси ҳам борлигини айтиб, лекин тўғрироғи ернинг қимирлаши, чунки фитна бобида фитнани зикр қилиниши яна алоҳида таъвил билан уни зилзила дейишга эҳтиёж қолдирмайди, деган. “Қиёмат соати олдидан ўлим шиддатла кўпаяди, ундан кейин зилзила йиллари бўлади”, дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ривоятда. Буни Имом Аҳмад Салама ибн Нуфайл Сукунийдан ривоят қилган. Зилзила борасидаги ҳадислардан тушуниладиган маъно шуки, Аллоҳ таоло бу каби жараёнлар орқали Ўз бандаларини огоҳлантиради. Қуръони каримда марҳамат қилади: “Биз оят белгиларни фақат қўрқитиш учунгина юборурмиз”. (Исро 59) Моддапарастлар бу каби ҳодисаларни метофизик жараёнлар, дейишади. Иймон аҳли эса ушбу қонуниятлар албатта унинг яратувчиси бўлган Зотга бўйсинишини билади. Аллоҳ таоло ушбу аломатлар ила бандаларини огоҳлантиради, исён аҳли тавбага шошилиши, туғён аҳли истиғфорга юзланиши лозим бўлади. Ҳаргиз Ҳақ таоло бандаларига зулм қилмайди, ҳақиқий золимлар бандаларнинг ўзидир. “Улардан ҳар бирини гуноҳи туфайли тутдик. Бас, улардан баъзилари устига тош ёғдирдик, баъзиларини қичқириқ ушлади, баъзиларини ерга ютдирдик ва баъзиларини ғарқ қилдик. Аллоҳ уларга зулм этгувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм этдилар”. (Анкабут 40) Ислом тарихида илк ер қимирлаши Умар...
1 165 166 167 168 169 234